Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 13.04.2019 й. 308-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 апрелдаги

308-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Сирдарё вилоятида бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақалар деб аталади) нафақалар (кейинги ўринларда бола парвариши бўйича нафақа деб аталади) ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Вақтинчалик низомнинг бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлашга оид қисмининг амал қилиши нафақанинг ушбу турини тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ташкилотларда ишлайдиган оналарга татбиқ этилмайди (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар бундан мустасно).


3. Тўланадиган болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақалар эса - 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан ортиқ эмас.

Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар бир баравар миқдорида тўланади.


4. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими томонидан умумлаштирилади ва шакллантирилади.


5. "Ягона реестр" АТ томонидан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.


6. Сирдарё вилояти туманлари (шаҳарлари) бюджетлари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



2-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚАЛАР,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР ВА

МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


7. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам жами даромад белгиланадиган даврда белгиланган оиланинг ҳар бир аъзосига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўртача ойлик 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.

8. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


9. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.


10. Бола парвариши бўйича нафақани кейинчалик олишга муҳтож бўлган уни олган шахс тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тамом бўлишидан бир ой олдин ушбу нафақа бола икки ёшга тўлгунга қадар танаффуссиз тўланиши давом эттирилиши масаласини ҳал этиш учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эгадир.

Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тамом бўлгач ариза берувчи ижтимоий нафақа янги муддатга тўланиши давом эттирилиши тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ижтимоий нафақани тўлашнинг муддати тамом бўлаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. НАФАҚАЛАР ВА МОДДИЙ ЁРДАМ

УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза:

бевосита "Ягона реестр" АТнинг расмий веб-сайтида электрон аризани тўлдириш;

бевосита Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида шахсий кабинет орқали электрон аризани тўлдириш;

яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўзи келиб ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма аризани тўлдириш йўли билан берилиши мумкин.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига келиб ўзи мурожаат қилганда ёзма ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан икки иш куни мобайнида ариза берувчининг маълумотларини "Ягона реестр" АТга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) берилади.

Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими ариза ва оиланинг даромадлари тўғрисидаги ахборот олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида маълумотларнинг "Ягона реестр" АТга киритилишини таъминлайди.


12. Оилада ҳуқуқий лаёқатли аъзолар мавжуд бўлмаган айрим ҳолларда ариза электрон ёки ёзма шаклда ушбу оиланинг яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг раиси томонидан берилиши мумкин.


13. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза:

электрон шаклда - оила болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлайдиган ойдан олдинги ойнинг 25-кунидан кечикмай;

ёзма шаклда - оила болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлайдиган ойдан олдинги ойнинг 20-кунидан кечикмай берилади.

Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлардан кейин берилган аризани кўриб чиқиш ариза берилган ойдан кейинги ойда белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Ариза шаклига қуйидаги маълумотлар киритилади:

ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми;

яшаш жойи манзили (прописка жойи бўйича);

оиланинг 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги аъзоларининг паспорти серияси ва рақами;

16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси рақами;

оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар.

Агар болалар васийлик остида бўлган тақдирда аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори кўчирмаси нусхаси илова қилинади.


15. Ариза берувчи оиланинг даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб беради ва ёлғон маълумотлар тақдим этилганда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


16. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 14-бандига мувофиқ ариза ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда берилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.


17. Ариза "Ягона реестр" АТга киритилгандан кейин ариза берувчига аризанинг рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда унинг аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида электрон билдиришнома юборилади.

"Ягона реестр" АТнинг электрон билдиришномалари ариза берувчига аризада кўрсатилган электрон почта манзилига ёки мобил телефон рақамига юборилади.

Ариза берувчи ўз аризасининг мақоми билан "Ягона реестр" АТнинг расмий веб-сайтида, Пенсия жамғармасининг тегишли бўлими ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "тезкор алоқа" телефони бўйича танишиши мумкин.



4-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚАЛАР,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР ЁКИ

МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛИШГА АРИЗАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


18. Ариза ва оила даромадлари тўғрисидаги маълумотлар "Ягона реестр" АТга киритилгандан кейин уч иш куни мобайнида ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ҳисоб-китоби автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.


19. Қуйидаги ҳолларда тегишли ижтимоий нафақани ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўрсатилган белгиланган мезонлардан ортиқлиги;

б) ариза берувчида ёки унинг оила аъзоларида кўчмас мулк мавжудлиги (ариза берувчининг прописка қилинган жойида жойлашган кўчмас мулк бундан мустасно);

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида жами ҳолда икки ва ундан ортиқ автотранспорт воситалари мавжудлиги;

г) аризада тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқатга номувофиқлиги аниқланиши;

д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва меҳнат бўйича органларда ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги. Ушбу қоида:

томорқа участкасида ёки деҳқон хўжалигида доимий банд бўлган шахсларга;

бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга;

ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконини бермайдиган ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг тегишли ҳудудий муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан тасдиқланган касаллиги бўлганларга нисбатан қўлланилмайди.

Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома юборилади.


20. Ариза берувчининг оиласи ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўрсатилган мезонга мувофиқ бўлганда "Ягона реестр" АТда болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор баённомаси ўз-ўзидан умумлаштирилади.

Бунда ариза берувчига тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон билдиришнома юборилади.


21. Болали оилаларга нафақа тайинланган оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган тақдирда (болалардан бири 14 ёшга тўлганда, навбатдаги бола туғилганда ва шу кабилар) нафақа миқдори болаларнинг тегишли сони билан оила учун белгиланган миқдорга мувофиқлаштирилади. Бунда янги миқдордаги нафақани тўлаш оиладаги вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойнинг кейинги ойидан бошланади.


22. Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими ҳар ойда оиланинг моддий-мулкий ҳолатини ушбу олувчи яшайдиган жойга чиқиб баҳолаш йўли билан олувчи оиласининг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини текширади.


23. Текширилиши керак бўлган нафақалар ва моддий ёрдам олувчилар рўйхати оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигига "Ягона реестр" АТда улар умумий сонининг камида 3 фоиздан иборат нафарда тегишли ой учун олувчилар сонидан тасодифий тартибда шакллантирилади (бироқ тегишли ҳудуднинг ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан камида бир оила).



5-БОБ. ОИЛАНИНГ БИР АЪЗОСИГА ТЎҒРИ

КЕЛАДИГАН ЎРТАЧА ОЙЛИК ДАРОМАД

ҲАЖМИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


24. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оила ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлиш сифатида аниқланади.


25. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:

ота, она ёки болалар ота-онасининг никоҳда бўлган ҳар иккиси (фарзандликка олувчилар);

ота-оналар билан биргаликда яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек, ота-оналар билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, фарзандликка олинган болалар) киритилади;

Оиланинг биргаликда яшайдиган аъзолари таркиби аризада кўрсатилади.


26. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила таркибига:

нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари;

уларга нисбатан ота-оналар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар;

тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, шунингдек, васийлик (ҳомийлик) остидаги болалар;

чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётганлиги ёхуд ҳарбий таълим муассасасида ўқиётганлиги сабабли оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);

суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);

болалар билан бирга яшайдиган боболар ва бувилар;

болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилмайди.


27. Ариза берувчининг оиласи таркибидаги маълумотларнинг ишончлилиги "Ягона реестр" АТ томонидан "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизими билан маълумотлар айирбошлаш йўли билан текширилади.


28. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мулкий даромадлар;

якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;

пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан тушган пул тушумлари суммаси;

пенсиялар, стипендиялар, алиментлар ва нафақалар (ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда оила томонидан олинадиган нафақалар ва моддий ёрдам бундан мустасно);

шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).


29. Агар тақдим этилган маълумотларда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган ўртача ойлик даромад миқдори кўрсатилмаган бўлса ёхуд шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган белгиланган норматив даромаддан паст кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг жами даромадини аниқлаш учун шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихларни, ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам сўраб мурожат қилинган ойда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 0,071 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ер участкаси унумдорлиги холисона шарт-шароитларга кўра (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланганлиги ва шу кабилар) юқорида кўрсатилган миқдорда норматив даромадни олиш имконини бермаган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган айрим ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив даромадга пасайиш томонга тузатиш киритадилар.


30. Ариза берувчи ва унинг оиласи аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаш йўли билан "Ягона реестр" АТда умумлаштирилади.


31. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда олинган оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.



6-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚАЛАР,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР

ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ


32. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам "Ягона реестр" АТ томонидан ҳар ойда шакллантириладиган электрон ведомост асосида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тури бўйича тўланади.


33. Пенсия жамғармаси бўлимлари тўлов тўланадиган ойнинг 4-кунигача бўлган муддатда "Ягона реестр" АТ орқали "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимига электрон ведомостларни тақдим этадилар.


34. Ведомостларнинг варақлари ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тури бўйича рақамланади. Ведомостларнинг ҳар бир варағида ведомостнинг тартиб рақами ва каср чизиғи орқали ведомост варағининг тартиб рақами кўрсатилади.


35. Ведомостда қуйидаги маълумотлар ёзилади:

ариза берувчининг рўйхатдан ўтказиш рақами;

ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ва телефони рақами, паспортининг серияси ва рақами;

тўланиши керак бўлган сумма;

етказиб бериш (тўлаш) санаси, ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни олувчининг имзоси, етказиб берган (пулни берган) шахснинг имзоси, бир операция кунида ва тўлов ойининг бошидан бошлаб етказиб бериш (тўлаш) суммаси кўрсатилганда ҳисоб-китоб сеткаси.


36. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болали оилалар нафақалари, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам суммаси тўловнинг жорий ойи ведомостига киритилади.

Тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилинмаган (тўланмаган) болали оилалар нафақаси, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ўтган вақт учун бутун давр учун бир вақтда тўлиқ миқдорда тўланади.


37. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдамни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан белгиланадиган "Халқ банки"нинг бўлинмаси орқали ташкил этилади.


38. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолларда:

тўловнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддати тамом бўлганда;

доимий яшаш жойи ўзгарганда;

тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган бузилган ва ишончли бўлмаган маълумотлар аниқланганда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тегишли тайинланган асоссиз тўланган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилиши керак.

Тўловни тўхтатиш (тўловнинг белгиланган муддати тамом бўлган ёки болалар тегишли ёшга тўлган (бола парвариши бўйича нафақалар учун - икки ёш, болали оилалар учун нафақалар - 14 ёш) Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори асосида амалга оширилади.



7-БОБ. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


39. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тўлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган туман (шаҳар) маҳаллий бюджети доирасида, уларни Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда амалга оширилади.

Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам учун ғазначилик бўлинмаларида алоҳида шахсий ҳисобварақалари очилади.


40. Пенсия жамғармаси бўлими маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан ведомостлар бўйича тайинланган суммалар доирасида, бироқ тегишли бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган доирада болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тўлашга тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ойнинг 5-кунидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-кунидан кечикмай "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимининг (филиалининг) махсус ҳисобварағига алоҳида тўлов топшириғи билан ўтказади. Бунда ведомостлар бўйича қисман молиялаштиришга йўл қўйилмайди.

Маблағларни туман (шаҳар) молия бўлимларининг Ягона ғазначилик ҳисобварағидан ўтказиш ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда муддатда амалга оширилади.


41. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилинмаган ижтимоий нафақалар ёки моддий ёрдам, нафақа ёки моддий ёрдам олувчининг номига махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва унинг биринчи талаби билан тўланади. Тўлов ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам олувчининг яшаш жойи бўйича "Халқ банки" бўлинмалари (филиаллари) томонидан тўланади.


42. Молиялаштирилган ва тўланган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўғрисидаги электрон ахборот реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Халқ банки"нинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали "Ягона реестр" АТ томонидан тақдим этилади.


43. Ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича "Халқ банки" бўлинмалари (филиаллари) хизматларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан "Халқ банки" ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида "Халқ банки" томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан белгиланади.


44. Назарда тутилган бюджет маблағларини Сирдарё вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ўртасида тақсимлаш ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сонига қараб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг молия бошқармаси томонидан амалга оширилади.


45 . Бир йил мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган маблағлар (вафот этган, яшаш жойи ўзгарган ва ижтимоий нафақа олувчининг айби билан бошқа сабаблар бўйича) туман (шаҳар)нинг маҳаллий бюджетига тикланиши керак.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига тегишли ахборот автоматлаштирилган режимда фақат "Ягона реестр" АТдан олинадиган ва таҳлил қилинадиган махфий тусдаги ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


47. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш режали текширишлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.


4 8. Қуйидагилар учун:

оила даромадлари тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги таъминланиши ва тўғри тўлдирилиши учун шахсий жавобгарлик - ариза берувчига;

ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ ариза ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ва электрон ведомостни шакллантириш учун шахсий жавобгарлик - Пенсия жамғармаси бўлимининг раҳбарига;

маблағлар тўланишининг ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги таъминланиши учун шахсий жавобгарлик - "Халқ банки" туман (шаҳар) бўлими (филиали) раҳбарига юкланади.


49 . Ушбу Вақтинчалик низом 2020 йил 1 апрелгача амал қилади.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг кам таъминланган

оилаларига ижтимоий нафақалар ва моддий

ёрдам тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ




Субъектлар


Тадбирлар


Кўриб чиқиш муддатлари































Ариза берувчи


  

"Ягона реестр" АТ ёки ЯИДХПга электрон мурожаат воситасида ариза бериш.

   


жорий ойнинг 25-кунидан кечикмай


























   

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёзма мурожаат қилиш орқали ариза бериш.

  


жорий ойнинг 20-кунидан кечикмай

































V

























Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи


  

Аризани рўйхатга олиш ва аризани Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими масъул ходимига бериш.

  


2 иш куни мобайнида




































V

























Пенсия жамғармаси бўлими


  

1. Ёзма шаклда берилган аризалар маълумотларини "Ягона реестр" АТга киритиш.

     


2 иш куни мобайнида


























    

2. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлаш ва белгиланган мезонларга солиштириш.


3. Нафақалар ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор баённомасини автоматик тарзда умумлаштириш.

   


3 иш куни мобайнида





































V

























Пенсия жамғармаси бўлими


   

1. Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш бўйича электрон ведомостларни шакллантириш ва "Халқ банки"нинг филиалига (бўлимига) юбориш.

    


ариза берувчи мурожаат қилган ойдан

кейинги ойнинг 4-кунигача




























    

2. Ижтимоий нафақа тўлашга маблағларни "Халқ банки"нинг филиали (бўлими) махсус ҳисобрақамига ўтказиш.

     


ариза берувчи мурожаат қилган ойдан

кейинги ойнинг 5-кунидан 25-кунигача



































V

























"Халқ банки" бўлими (филиали)


       

1. Ариза берувчига ижтимоий нафақалар ёки моддий ёрдамни тўлаш.

2. Пенсия жамғармаси бўлимини махсус ҳисобрақамларидаги қолдиқлар тўғрисида хабардор қилиш.

     


ариза берувчи мурожаат қилган ойдан

кейинги ойнинг 5-кунидан 25-кунигача







   





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг

туман (шаҳар) бўлими раҳбарига




_________________________________________________ вилояти



_________________________________________________ тумани



_________________________________________________________



________________________________________________________,



манзилида яшайдиган (шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг номи)



__________________________________________________дан



(ариза берувчининг Ф.И.О.)

АРИЗА

Сиздан менинг оиламга


(сўралаётган нафақа ёки моддий ёрдамнинг номи)

тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман.

Менинг оилам қуйидаги сабабларга кўра

(боқувчисини йўқотган, оилада ногиронлиги бўлган шахс мавжудлиги, ишсизлик, бахтсиз ҳодиса, табиий офат,

оила аъзоси (аъзолари)нинг оғир касаллиги, ажрашиш, бошқалар (мурожаатнинг сабаби кўрсатилиши лозим)

ижтимоий нафақага муҳтож.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:


оила таркиби тўғрисида маълумот;


оиланинг бошқа даромадлари тўғрисида маълумот.


Ижтимоий нафақани (моддий ёрдамни): нақд пулда q; пластик карточкага q олмоқчиман

                                                                                      (тегишли хужайра белгиланган ҳолда тўлов тури кўрсатилади)

Мурожаат қилувчининг имзоси (шахсан мурожаат қилганда):_____________


Сана: 20______й. "___"___________.



Аризани рўйхатдан ўтказди

(шахсан мурожаат қилганда)





(аризани қабул қилганнинг Ф.И.О.)




Сана: 20___й. "___"_______



N ___________





Аризага

1-ИЛОВА



Оила таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Оила ҳар бир аъзосининг

фамилияси, исми ва

отасининг исми

(паспорт ёки туғилганлик

тўғрисида гувоҳномага қатъий

амал қилган холда)

Паспорт (туғилганлик

тўғрисида гувоҳнома)

рақами ва серияси

Оила ҳар бир

аъзосининг мақоми

(код кўрсатилади*)

Ариза берилган вақтдаги иш,

ўқиш ёки бошқа фаолият жойи

(тўлиқ кўрсатилади)




























     

*) Изоҳ: Мақом турлари кодланиши:

01 - иш билан банд;

02 - ишсиз;

03 - уч ёшгача бўлган болани парвариш қилади(лар);

04 - ўзгалар парваришига муҳтож оила аъзосини парвариш қилади(лар);

05 - ишламайдиган пенсионер;

06 - ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлик гуруҳини кўрсатган ҳолда);

07 - олий таълим муассасаси талабаси;

08 - касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқувчиси;

09 - умумтаълим мактаби, мактаб-интернат ва шу кабилар ўқувчиси;

10 - мактабгача муассаса тарбияланувчиси ёки уйда тарбияланади (мактабгача ёшдаги болалар учун);

11 - тўлиқ давлат таъминотидаги бола;

12 - чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёхуд ҳарбий таълим муассасасида таълим олиш сабабли оилада бўлмаган шахс;

13 - суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида бўлиш муносабати билан оилада бўлмаган шахс;

14 - хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахс.






Аризага

2-ИЛОВА



Оиланинг бошқа даромадлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


(Ариза берувчининг Ф.И.О.)

1. Оила барча аъзоларининг 20__ йил ________ ойидан _________ ойигача (охирги 3 ой, мурожаат қилинган ойгача) бўлган даврдаги бошқа даромадлари (расмий даромадлардан ташқари):

Т/р

Даромад турлари номи

Даромадлар суммаси

(сўм)

1.

Кўчар ва кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган мулкий даромадлар (уй-жой, бино, ер, автотранспорт ва шу кабилар)


2.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олинган даромадлар


3.

Пул тушумлари суммаси (шу жумладан, хорижда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларидан)


4.

Олинган алиментлар


5.

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромадлар


6.

Қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишдан олинган даромадлар


7.

Бошқа даромадлар (турлари кўрсатилиши лозим)


2. Мен, _____________________________ (Ф.И.О. тўлиқ кўрсатилади):

оилам даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда мен томонимдан юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман;

менинг даромадларим ва оила аъзоларим даромадлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, менинг ва оила аъзоларим номидан амалга оширилган барча банк операциялари "Ягона ижтимоий ҳимоя реестри" ахборот тизими орқали текширилишига розиман;

аризамда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келганда менинг моддий ва мулкий ҳолатим Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан яшаш жойимга ташриф буюрган ҳолда баҳолаш орқали амалга оширилиши мумкинлиги шартини қабул қиламан.



Ариза берувчининг имзоси: _____________________________


Сана: 20___ й. "____" __________






Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини

юритишдан олинадиган оиланинг

норматив даромадини ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ


1. Ушбу оиланинг шахсий дехқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини ҳисоблаш методикаси ариза берувчи оиласининг натура шаклида олинадиган ёхуд ариза берувчи оиласида мавжуд бўлган шахсий ёрдамчи (дехқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган даромадларини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг кўчмас мулк маълумотлар базасидан автоматлаштирилган сўров воситасида олинган маълумотлари асосида, ариза берувчи оиласи томонидан шахсий ёрдамчи (дехқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган сотихлардаги ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ушбу Методиканинг 4-бандига мувофиқ формула бўйича шахсий ёрдамчи (дехқон) хўжалигини юритишдан олинадиган оиланинг ўртача ойлик норматив даромади аниқланади.

Ариза берувчи оиласининг олинадиган ёхуд шахсий ёрдамчи (дехқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган норматив даромадини ҳисоблаб чиқишда барча ер майдонлари, шу жумладан, фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳисобга олинади, турар жой бинолари ва хўжалик иморатлари қурилган ер бундан мустасно.


3. Кўчмас мулк маълумотлари базасида шахсий ёрдамчи (дехқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими масъул ходими ариза берувчи оиласидаги мавжуд ер участкасини ўлчаб чиқади.


4. Ариза берувчи оиласининг олинадиган ёхуд шахсий ёрдамчи (дехқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромади қуйидаги формула бўйича аниқланади:


НД = М (сот) * 0,2 * МҲТЭКМ, бунда

НД - шахсий ёрдамчи (дехқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромад;


М (сот) - ер участкаси майдони (сотихда);


0,2 - бир сотих майдондан олинадиган норматив даромадни акс эттирувчи коэффициент;


МҲТЭКМ - норматив даромадни аниқлаш ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори.

5. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадни аниқлашни ҳисоблаб чиқишнинг мисоли: Оилада деҳқон хўжалигини юритиш учун 10 сотиҳ ҳажмида ер участкаси мавжуд. Норматив даромад аниқланадиган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ 634 880 сўмни ташкил этади.

Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромади қуйидагичани ташкил этади: 10 сотиҳ х 0,07 х 634 880 сўм = 444 416 сўм.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель




















































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск