язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 27.03.2019 й. 41-сон "Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.04.2019 й. 2513-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.04.2019 й.

N 2513-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

27.03.2019 й.

N 41


ҚАРОРИ



Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб

бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 18-сон қарори (рўйхат рақами 2513, 2013 йил 3 октябрь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 536-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 113-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                  М. Қурбонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил  17 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 324-модда