ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Нафақаларни тайинлаш ва тўлашда умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2019 й. 308-сон "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2019 й.

N 308



АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини (кейинги ўринларда "Ягона реестр" АТ деб аталади) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. "Ягона реестр" АТ қуйидагиларни назарда тутади:

идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;

давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;

давлат ижтимоий ёрдамини тайинлашда оилаларнинг эҳтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида баҳолаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотларга уларга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун "Ягона реестр" АТдан зарур ахборотни бериш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси "Ягона реестр" АТнинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади;

б) "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни (кейинги ўринларда ижтимоий нафақалар деб аталади) кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

"Ягона реестр" АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турларини маъмурий таъминлаш ва ҳисобга олиш жараёнларини бирлаштиришни назарда тутадиган унинг такомиллаштирилиши таъминлаган ҳолда босқичма-босқич 2019-2020 йилларда амалга оширилади;

Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб "Ягона реестр" АТ орқали тўланади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 165-ф-сон фармойишининг амал қилиши кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатишда татбиқ этилади.


5. Ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзларининг маълумотлар базаларини шакллантириш жадвалини киритсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача ўз маълумотлар базалари шакллантирилишини таъминласинлар, уларни ИИПга уласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача реал вақт режимида "Ягона реестр" АТга кириш учун электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғига (кейинги ўринларда ИМУТ деб аталади) уланишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 июндан бошлаб ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган тартибда электрон ҳукуматнинг ИМУТга уланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йил 1 октябргача ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари "Ягона реестр" АТнинг реал вақт режимида уларнинг маълумотлар базасига кириши учун ИИПга уланишини таъминласин.


8. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига:

ахборот хавфсизлигига риоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда реал вақт режимида "Ягона реестр" АТнинг уларнинг базаларига кириши;

ИИП орқали "Ягона реестр" АТнинг идоралараро электрон сўрови асосида ахборот ўз вақтида шакллантирилиши ва берилиши таъминланиши учун масъулият юклансин.


9. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) "Ягона реестр" АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

2019-2020 йилларда Қўшма икки йиллик иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант асосида бериладиган молиявий, техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши;

бериладиган кредит, шунингдек, Жаҳон банкининг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобига амалга оширилади;

б) ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан "Ягона реестр" АТни ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган халқаро компания билан контракт тузилган.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:

2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот айирбошлашни назарда тутувчи "Ягона реестр" АТ ишлаб чиқилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин;

"Ягона реестр" АТнинг узлуксиз ишлашини ва у зарур техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминласин;

заруратга кўра электрон ҳисобот маълумотлари шакллантирилиши ҳисобга олинган ҳолда "Ягона реестр" АТ янада такомиллаштирилиши ва кузатиб борилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига кириш тартибини белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор ижросининг тизимли мониторингини олиб борсин ва таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда ижтимоий ёрдамни кўриб чиқиш ва кўрсатиш тартибини, шу жумладан, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва даврида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Сирдарё вилояти меҳнат органларининг 12 нафар инспекторлари ва мутахассисларининг штат бирликларини берсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига "Ягона реестр" АТни жорий этиш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўлаш вазифалари юклансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси "Ягона реестр" АТ Сирдарё вилояти ҳудудида самарали жорий этилиши ва ишлаши билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига комплекс кўмаклашсин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш учун мурожаат қилиш ва тайинлаш тартиби Сирдарё вилояти аҳолиси орасида мунтазам ва ҳар томонлама ёритилишини белгиланган тартибда таъминлаш тавсия қилинсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг таҳлили натижалари ҳисобга олинган ҳолда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 апрелдаги

308-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини

яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Амалга ошириш

муддатлари

Масъул ижрочилар

I. "ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" АХБОРОТ ТИЗИМИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, кузатиш ва янада такомиллаштириш жараёнини методик таъминлаш бўйича масъул ижрочилар мутахассисларидан иборат таркибда экспертлар кенгашини ташкил этиш.

Молия вазирлигининг буйруғи

2019 йил

май

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

2

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнини техник таъминлаш ва кузатиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғи

2019 йил

май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича), манфаатдор вазирликлар ва идоралар.

II. "ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" АХБОРОТ

ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

4

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиш бўйича ишлар (хизматлар) қийматини, шу жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимларини ўқитишга ва Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳани ташкил этиш доирасида унинг самарали ишлашини таъминлаш учун моддий-техник жиҳозлаш харажатлари қийматини аниқлаш.

Бюджетни тасдиқлаш ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқлаш

2019 йил

май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

5

Солиқ органлари ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини таққослаш йўли билан, шу жумладан, мобил илова ишлаб чиқилишини ҳисобга олган ҳолда оилаларнинг ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва олишга бўлган муҳтожлигини реал вақт режимида баҳолашни назарда тутувчи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими яратиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш.

Техник вазифаларни тасдиқлаш

2019 йил

июнь

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари.

6

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилинган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

7

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларини "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа давлат органлари.

8

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер ва бошқа техникани, инвентарь ва бошқа товарларни сотиб олиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

9

Сирдарё вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими тажриба лойиҳасини жорий этиш ва амалга ошириш ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлинмалари ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг ходимларини - ушбу ахборот тизимидан фойдаланувчиларни ўқитиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

10

Сирдарё вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими тажриба сифатида жорий этилиши натижаларини таҳлил қилиш.

Таҳлилий материал

2020 йил

I чораги

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

11

Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қарор лойиҳаси

2020 йил

октябрь

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

III. "ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" АХБОРОТ

ТИЗИМИНИ КУЗАТИБ БОРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

12

Янги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимининг моҳияти ва вазифлари тўғрисида ахборот материаллари тайёрлаш, уларни барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолига, айниқса бориш қийин бўлган ва чекка аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига етказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

13

Аҳолига кўрсатиладиган давлат ижтимоий хизматларининг барча турларини хатловдан ўтказиш ва энг яхши хорижий амалиётларни ҳисобга олган ҳолда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига жорий этиш бўйича ижтимоий хизматлар давлат классификаторини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига аналитик маълумотлар ва таклифлар

2020 йил

апрель

Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқруви агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель











































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск