ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2019 й. 318-сон "Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2019 й.

N 318



ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛГАН

ШАХСЛАР УЧУН УМУМИЙ ТАЪЛИМ

ВА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон ва "Озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 29 январдаги ПҚ-4138-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича идоравий умумтаълим мактаби ва тегишли халқ таълими бўлимлари умумтаълим мактабларининг филиаллари фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактабини Зангиота тумани халқ таълими бўлимининг 35-умумтаълим мактабига бирлаштириш ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби мулкий негизида ушбу умумтаълим мактабининг филиалини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасаларини 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказиш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

миллий ғояга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий бой, мустақил дунёқарашга эга ва мустақил фикрлайдиган баркамол шахсни шакллантириш;

давлат таълим стандартлари доирасида маҳкумларнинг сифат жиҳатидан юқори даражада билим олиши ва уларни касбга тайёрлашни таъминлайдиган умумтаълим ҳамда касб-ҳунар таълими дастурларини амалга ошириш;

маҳкумларни жазодан озод этилганидан сўнг жамиятга мослаштириш мақсадида меҳнат бозорида талаб этилган касбларни эгаллаши учун уларга меҳнат кўникмаларини сингдириш ва мустаҳкамлаш.


4. Белгилансинки:

умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиаллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига бўйсунади;

умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиалларида ўқувчи маҳкумлар сонидан қатъий назар синфлар очишга рухсат этилади;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари мустақил юридик шахслар ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида бўлади;

умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиаллари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлаштирилади;

касб-ҳунарга ўқитиш марказларида маҳкумларнинг муайян турдаги ишларни бажариш учун зарур касбий билим ва меҳнат кўникмаларини эгаллашини тезлаштиришга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида таълим берилади;

касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг раҳбарлари, педагоглари ва бошқа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкаларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тадбиқ этилади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари раҳбарлари ва педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

асбоб-ускуналар харид қилиш, умумтаълим мактабларининг филиаллари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари биноларини сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар), хизмат кўрсатувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар жазони ижро этиш муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда пробация хизмати назорати остидаги шахслар меҳнат бозорида талаб этилган касбларни эгаллаши учун уларни ўқитишни ташкил этиш тўғрисида икки ой муддатда таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунарга қисқа муддатли тайёрлаш касбларининг рўйхатини ва касб-ҳунарга ўқитиш марказининг Уставини бир ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқлансин, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда, касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг штат нормативларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари, стандартларга мос биноларда жойлаштирилишини, шунингдек, зарур ўқув асбоб-ускуналари, мебель, инвентарь ва бошқа мулк билан жиҳозланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунарга ўқитиш марказларини давлат таълим стандартлари доирасида ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, уларнинг кутубхона фондларини зарур ўқув-услубий адабиёт билан босқичма-босқич таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, озодликдан маҳрум этилган маҳкумларни ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини босқичма-босқич жорий этишни назарда тутувчи Ҳаракатлар дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларига бир ой муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 апрелдаги

318-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг

жазони ижро этиш муассасаларида фаолият

кўрсатаётган умумтаълим муассасалари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 24-сон тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби.


2. Тошкент вилояти Зангиота тумани халқ таълими бўлими 35-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.


3. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими 12-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 7-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.


4. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими 22-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.


5. Навоий вилояти Навоий шаҳар халқ таълими бўлими 4-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.


6. Навоий вилояти Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими 5-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 5-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 апрелдаги

318-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг

жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлашган

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилаётган

касб-ҳунар таълими муассасаларининг

РЎЙХАТИ


1. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги 22-сон касб-ҳунар мактаби.


2. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлимининг Тарбия колонияси қошидаги 24-сон касб-ҳунар мактаби.


3. Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежининг Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 2-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги бўлими.


4. Косон шаҳар "Агробизнес" касб-ҳунар коллежининг Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 10-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги бўлими.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель




































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск