ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2019 й. 310-сон "Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2019 й.

N 310



ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДА

ТАРИФ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергетика тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, электр энергияси учун жорий ва капитал харажатларни қоплашга асосланган ҳисоб-китоб тарифини назарда тутувчи ва тармоққа хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтларининг техник кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятини ташкил қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарорининг лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 апрелдаги

310-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. Ш.Д. Кудбиев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси


2. А.И. Ахмедхаджаев

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


3. Ш.С. Хидоятов

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


4. А.А. Муминов

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари


5. А.Н. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари


6. Ш.Ш. Шарахметов

-

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг раиси


7. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель











































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск