ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 й. 322-сон "Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолатини яхшилаш ва атрофларини ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N 322




САМАРҚАНД ШАҲРИ

ҲУДУДИДАГИ КАНАЛЛАР ВА КОЛЛЕКТОР-ДРЕНАЖ

ТАРМОҚЛАРИНИНГ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

ВА АТРОФЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, уларни тозалаш ва таъмирлаш ҳамда атрофларини ободонлаштириш ишларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси таркибида юридик шахс ташкил этмасдан Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш бўйича ихтисослашган бўлим (кейинги ўринларда Ихтисослашган бўлим деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Ихтисослашган бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда улардаги гидротехника иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш;

каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини комплекс равишда яхшилаш;

каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофларини ободонлаштириш ишларини экология ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш;

каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш;

ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, асосий воситалар ва техникалардан самарали фойдаланиш.


3. Белгилансинки:

Ихтисослашган бўлимнинг штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Самарқанд вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотларидан 44 штат бирлигини ва Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишлаб чиқариш ходимларининг 4 штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;

Ихтисослашган бўлим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ўтказилсин;

Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан бериладиган асосий воситалар ва 2020-2021 йилларда харид қилинадиган техникалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Ихтисослашган бўлимнинг низомини белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ асосий воситаларнинг Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ўтказилишини;

Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан биргаликда сув ресурсларини ҳавзавий бошқариш тамойилидан келиб чиққан ҳолда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг белгиланган тартибига риоя этилишини ҳамда берилаётган каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйича сувнинг ҳисоби ва ҳисоботлари юритилишини;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Ихтисослашган бўлим ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қолаётган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чоралари кўрилишини;

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб 2019 йил учун белгиланган тегишли штат жадваллари ва харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йилдан бошлаб Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш, техника ва механизмлар харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


8. Ихтисослашган бўлим Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Абдулло Набиев кўчаси, 13-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

322-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига

ўтказиладиган Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар

ва коллектор-дренаж тармоқларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Канал ва

коллектор-дренаж

тармоғи номи


Узунлиги,

км


шу жумладан:


Иншоот

сони, та


Қурилган

йили


Сув сарфи,

куб м/сек

бетон

қопламали


тупроқ

ўзанли


Дарғом ирригация тизими бошқармасидаги

каналлар иншоотлари билан бирга

1.

Боғишамол


9,5

7,5

2,0

7

1979

1,0

2.

Шаар


11,3

6,8

4,5

6

1986

0,5

3.

Жар ариқ


15,9

7,2

8,7

9

1990

1,0

Жами каналлар


36,7

21,5

15,2

22


2,5

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги

Мелиоратив экспедициясидаги коллектор-дренаж тармоқлари

1.

Чашма


7,5


7,5



3,0

2.

Сиёбча


6,7


6,7


1947

2,6

3.

Оби Машҳад


5,4


5,4


1948

3,0

4.

Сиёб марказий


17,0


17,0


1900

13,0

Жами

коллектор-дренаж тармоғи


36,6


36,6



21,6

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

322-сон қарорига

2-ИЛОВА



Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан

бериладиган асосий воситалар ва 2020-2021 йилларда

харид қилинадиган техникалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Асосий воситалар номи


Жами

асосий

воситалар

ва техника

сони


Шу жумладан:


Зарафшон

ирригация тизимлари

ҳавза бошқармасидан

бериладиган асосий

воситалар сони


2020-2021 йилларда

Самарқанд шаҳар

маҳаллий бюджети

ҳисобидан харид

қилинадиган

техника сони


1.

Экскаватор


2

1

1

2.

Автокран (Исузи)


1


1

3.

Пайвандлаш агрегати


1

1


4.

Автосамосвал (юк кўтариш қобилияти 6 тн)


1

1


5.

Енгил автотранспорт воситаси


1

1


6.

Махсус автотранспорт воситаси


1

1


7.

Автосамосвал (юк кўтариш қобилияти 7 тн, Исузи)


1


1

8.

Автосамосвал (юк кўтариш қобилияти 10 тн, Исузи)


1


1

9.

Кичик экскаватор (Исузи)


1


1


Жами


10

5

5

        

Изоҳ. Асосий воситалар Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан бепул берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель






































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск