Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат хизматлари /

Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 17.04.2019 й. 319-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

319-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан аттестация ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисида низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ўтказилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Маъмурий регламентга 1-иловадаги схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчининг ўзи ушбу Маъмурий регламентнинг 2-иловасига асосан, тегишли спорт тури фаолиятини танлаган ҳолда тегишли шаклдаги аризалардан бирини тўлдиради.


7. Ариза берувчи спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш учун мурожаат қилган тақдирда, бу ҳақда аризада кўрсатади (амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида).

Шунингдек, ариза берувчи спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган тақдирда спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш учун бу ҳақда аризада кўрсатади (амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб 8 ой мобайнида).


8. Ариза тўлдирилгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда аризани ЭРИси билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолатларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқлаши мумкин.

Ариза тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими аризани расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди. Аризанинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги бўйича барча жавобгарлик ариза берувчининг зиммасида бўлади, бундан аризаларга илова қилинаётган тегишли ташкилотлар томонидан берилган ҳужжатлар мустасно.


9. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун қуйидаги йиғимлар ундирилади:

аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун - тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

аттестациядан ўтказиш учун:

тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баравари миқдорида;

мазкур Маъмурий регламентнинг 7-бандида кўзда тутилган ҳолларда тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" ёки "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар аттестациядан ўтмасдан ва аттестациядан ўтганлик учун ҳақ тўламасдан тренерлик фаолияти билан муддатсиз шуғулланишга рухсатнома оладилар. Давлат унвонлари ва халқаро унвонларга ва/ёки мукофотларга эга бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган шахслар спорт тури бўйича тегишли республика федерацияси (ассоциацияси)нинг илтимосномаси бўйича Комиссиянинг қарори билан аттестациядан ўтишдан ва аттестация ўтказилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиниши мумкин.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


10. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 9-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.


11. Йиғим суммалари қуйидагича тақсимланади:

аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисобрақамига;

70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ҳисобрақамига ўтказилади;

аттестациядан ўтказиш учун йиғим тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисобрақамига ўтказилади.


12. Давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг йўналтириладиган қисми 20 фоиздан 10 фоизга камайтирилади ва бўшайдиган маблағлар қолган олувчилар орасида мутаносиб равишда тақсимланади.


13. Ариза берувчи томонидан аризада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади, бундан мурожаат тақдим этилган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишни рад этган тақдирда унинг аризаси кўриб чиқилмайди. Бунда аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қайтарилмайди.

Агар ариза берувчи белгиланган аттестациянинг биринчи босқичига қадар аттестациядан ўтишдан воз кечса, аттестациядан ўтказиш учун тўланган йиғим суммаси ариза берувчининг ёзма мурожаатига асосан тўлиқлигича ваколатли орган томонидан аризачига қайтарилади.

Ариза берувчи аттестациянинг биринчи ва (ёки) иккинчи босчқичларидан муваффақиятли ўта олмаган ҳолатда йиғимлар суммаси қайтарилмайди.


15. Ариза берувчи маълумотларни текшириб, аризани ўз имзоси билан тасдиқлагандан сўнг, Давлат хизматлари маркази ходими аризани ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


16. Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб:

давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдан юборилган ариза ва илова қилинган ҳужжатлар нусхаларини олиб, 10 иш кунида аттестациянинг биринчи босқичи ўтадиган сана ва жой тўғрисида ёки аттестациядан ўтказишнинг рад этилиши ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда ариза берувчини Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали ёхуд ўзи ўрнатилган тартибда хабардор қилади;

аттестациянинг биринчи босқичини 20 иш куни мобайнида ўтказади;

аттестациянинг биринчи босқичидан ижобий ўтган ариза берувчиларнинг ҳужжатларини 3 иш кунида тегишли спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотларига (федерациялар, уюшмалар ва бошқаларга) юборади ва бу ҳақда ариза берувчини Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали ёхуд ўзи ўрнатилган тартибда хабардор қилади.


17. Спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотлари 15 иш кунидан ошмайдиган муддатда аттестациянинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган ариза берувчиларни белгиланган спорт турларидан назарий ва амалий билимлари бўйича аттетациянинг иккинчи босқичини ўтказади ва синов якунлари бўйича хулосани ваколатли органга юборади.


18. Ваколатли орган 5 иш кунида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари бўйича таклифни кўриб чиқади ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Комиссияга киритади ва Комиссия қарорини тайёрлайди.


19. Қуйидагилар рухсатнома беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:

аттестациянинг биринчи ва (ёки) иккинчи босқичларидан ўта олмаган тақдирда;

илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда.

Рухсатнома берилишини бошқа асосларга биноан рад этиш қатъиян тақиқланади.


20. Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ваколатли орган 3 иш кунида рухсатномани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштирган куни уларни ЭРИси билан тасдиқлайди ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.


21. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига асосан, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.


23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий мониторингни амалга оширади.


24. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


25. Мазкур Маъмурий регламентнинг 10 ва 12-бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан кучга киради.


26. Мазкур Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга

рухсат бериш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи


1. Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизмати кўрсатилгани учун белгиланган йиғимларни тўлаш.


1. Ўз хоҳишига кўра




2. Мурожаат қилганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ваколатли органга жўнатиш


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Ваколатли орган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази)


1. Сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиб, кўриб чиқади, аттестациянинг биринчи босқичини ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Аттестациянинг биринчи босқичини ўтказади.


1. Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;


2. Аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин 20 иш куни мобайнида









4-босқич

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссияси


Аттестациянинг биринчи босқичи якунлари бўйича таклифни кўриб чиқади ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда Комиссия қарори баёнини тасдиқлайди.


3 иш куни ичида









5-босқич

Республика спорт ташкилотлари (федерациялар, уюшмалар ва бошқалар)


Аттестациянинг иккинчи босқичини ўтказади.


Йўлланма олинган кундан бошлаб 15 иш куни ичида









6-босқич

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссияси


Аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари бўйича таклифни кўриб чиқади ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда Комиссия қарори баёнини тасдиқлайди.


Иккинчи босқичдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулосани олгандан кейин 5 иш куни ичида









7-босқич

Ваколатли орган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази)


Комиссия қарори асосида QR-кодли (матрик штрихли код) тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рухсатномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади.


3 иш куни ичида









8-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Рухсатнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ўзи келиб мурожаат қилганда гувоҳномани электрон тарзда ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Ариза берувчининг сўровига асосан







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



1-ШАКЛ

           

       


(сана)


(рақам)

Тренер-инструктор фаолияти билан

шуғулланишга рухсат бериш учун

АРИЗА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:


1. Фамилияси, исми, отасининг исми:



2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):



3. Яшаш манзили:



4. Электрон манзили ва телефон рақами (мавжуд бўлса):



5. Илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида маълумот:


Ҳа ёки йўқ*

6. Ариза берувчининг спорт тури


Спорт турлари рўйхати**

7. Спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш


Ҳа ёки йўқ

8. Спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш


Ҳа ёки йўқ

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология) муассасаларининг маълумотномалари



2. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тавсияси***



3. 3х4 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон тарзда)



Ариза берувчининг

__________________ имзоси

      

*) зарурат бўлган тақдирда ҳужжатлар ўрганиш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.

**) футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган "С" тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси.

***) ушбу ҳужжат фақат умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун тренер-инструкторлик рухсатномасини олиш учун талаб қилинади.




2-ШАКЛ

      

       


(сана)


(рақам)

Тренер-ўқитувчи фаолияти билан

шуғулланишга рухсат бериш учун

АРИЗА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:


1. Фамилияси, исми, отасининг исми:



2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):



3. Яшаш манзили:



4. Электрон манзили ва телефон рақами (мавжуд бўлса):



5. Илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида маълумот:


Ҳа ёки йўқ*

6. Ариза берувчининг спорт тури:


Спорт турлари рўйхати**

7. Спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш:


Ҳа ёки йўқ

8. Спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш :


Ҳа ёки йўқ

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология) муассасаларининг маълумотномалари



2. Олий ёки ўрта махсус, касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси***



3. 3х4 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон тарзда)



Ариза берувчининг

__________________ имзоси


*) зарурат бўлган тақдирда ҳужжатлар ўрганиш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.

**) футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган "С" тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси.

***) жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиши талаб этилмайдиган спорт турлари учун олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси.




3-ШАКЛ

       

       


(сана)


(рақам)

Cпорт тури бўйича тренерлик фаолияти

билан шуғулланишга рухсат бериш учун

АРИЗА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:


1. Фамилияси, исми, отасининг исми:



2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):



3. Яшаш манзили:



4. Электрон манзили ва телефон рақами (мавжуд бўлса):



5. Илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида маълумот:


Ҳа ёки йўқ*

6. Ариза берувчининг спорт тури


Спорт турлари рўйхати**

7. Спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш


Ҳа ёки йўқ

8. Спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш


Ҳа ёки йўқ

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология) муассасаларининг маълумотномалари



2. Олий ёки ўрта махсус, касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси***



3. 3х4 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон тарзда)



Ариза берувчининг

__________________ имзоси


*) зарурат бўлган тақдирда ҳужжатлар ўрганиш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.

**) футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган "С" тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси.

***) жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиши талаб этилмайдиган спорт турлари учун олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель

















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск