ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 16.04.2019 й. ПҚ-4290-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 апрелдаги

ПҚ-4290-сон қарорига

1-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий

шериклик тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик мазкур Низом қўлланиладиган соҳага кирувчи муносабатларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


соғлиқ сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик - ўзаро тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битими асосида хусусий инвестициялар ва (ёки) бошқарув тажрибасини жалб қилиш ҳамда хатарлар ва мажбуриятларни бўлишиш ва (ёки) тақсимлаш мақсадида, тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ижтимоий ва инфратузилмавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида муайян муддатга ҳуқуқий расмийлаштирилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик;


давлат шериги - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;


имтиёзли тоифадаги шахслар - I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган ногиронлиги бўлган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари, байналмилалчи-жангчилар, чин етимлар, ёлғиз пенсионерлар ва ваколатли органларда рўйхатда турувчи кам таъминланган оилалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан патологияси мавжуд бўлган 18 ёшга тўлмаган болалар ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

жамоат инфратузилмаси - кўчар ва кўчмас мулк, интеллектуал фаолиятининг муҳофаза қилинадиган натижалари, интеллектуал ҳуқуқлар ёки ушбу объектларнинг жамланмаси;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти - соғлиқ сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасида жамоат инфратузилмаси, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, ташкил этиш, жиҳозлаш, модернизация қилиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда соғлиқ сақлаш соҳасида давлат-хусусий шeриклик лойиҳасини амалга ошириш давомида тақдим этиладиган товарлар, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек, татбиқ этиладиган инновациялар;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича тўловлар - давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимига мувофиқ давлат шериги хусусий шерикка тўлайдиган ва (ёки) хусусий шерик давлат шеригига тўлайдиган тўловлар;


ғолиб - бошқа талабгорларнинг тендер таклифларига нисбатан энг яхши шартларни таклиф этган ва тендер комиссияси томонидан тендер ғолиби деб топилган талабгор;


аралашиш ҳуқуқи - давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битими ва (ёки) аралашиш ҳуқуқи тўғрисидаги шартномада белгиланган муайян ҳолатлар юзага келганда, давлат шериги ва кредиторнинг хусусий шерик ҳуқуқини олиш ёки қабул қилиш, хусусий шерик ёки хусусий шерик раҳбариятини ўзгартириш ҳуқуқи;


талабгор - давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга oшириш бўйича қизиқиш билдирган ва (ёки) тендерда иштирок этиш учун ариза (тендер аризаси, тендер таклифи) тақдим этган хусусий тадбиркор ёки юридик шахс, шу жумладан чет эллик ёки шахслар гуруҳи, шу жумладан чет эллик шахслар гуруҳи;


захирадаги ғолиб - тендер комиссиясининг қарорига асосан тендер ғолибининг тендер таклифидан сўнг энг яхши тендер таклифини берган деб эътироф этилган талабгор;


давлат-хусусий шериклик лойиҳаси - соғлиқ сақлаш соҳасида давлат ва ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ечиш мақсадида, инвестициялар киритилишини, товарлар тақдим этилишини, ишлар бажарилишини ва хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи, давлат шериги ва хусусий шерик томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ёки амалга оширилаётган лойиҳа;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим - давлат шериги ва хусусий шeрик ўртасида тузилган, тoмoнларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, xавф-хатар тақсимланишини, шунингдeк, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга oширишнинг бoшқа шартларини белгиловчи ёзма шартнома;


аралашиш ҳуқуқи тўғрисидаги битим - маълум ҳолларда ва шартларда давлат шериги, хусусий шерик ва (ёки) кредитор (кредиторлар) аралашиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкинлигини белгиловчи давлат шериги, хусусий шерик ва кредитор (кредиторлар) ўртасида тузилган битим;


давлат-хусусий шeриклик тўғрисидаги битим тoмoнлари (кейинги ўринларда - томонлар) - давлат шериги ва хусусий шeрик;


тендер комиссияси - соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномани тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказиш мақсадида ташкил қилинган комиссия;


хусусий шeрик - давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолайдиган шахс ёки шахслар гуруҳи, шу жумладан чет эллик ҳамда ғолиб томонидан ташкил этилган махсус лойиҳа компанияси.


3. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик қуйидаги принципларга асосланади:

жамоат манфаатларининг устувoрлиги;

қонунийлик;

давлат-хусусий шериклик ҳақидаги маълумотларнинг очиқлиги ва ошкоралиги, давлат сири ва қoнун билан муҳофаза қилинадиган бoшқа сирларни ташкил этадиган маълумотлар бундан мустаснo;

камситмаслик, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича мажбуриятларнинг томонлар томонидан виждонан бажарилиши;

хавф-хатар ва мажбуриятларнинг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;

давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг тортишув ва шартномага асосланиши.


4. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари давлат ва хусусий шерик ўртасида шартнома асосида қуйидаги шакллардан бирини ёки бир нечтасини танлаш орқали амалга оширилади:

соғлиқни сақлаш соҳасида жамоат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, ташкил этиш, жиҳозлаш, модернизациялаш, молиялаштириш, фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида ишларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва товарлар билан таъминлаш.


5. Давлат-хусусий шериклик шартларидаги тиббий фаолият хусусий шерик томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензия асосида амалга оширилади.


6. Хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


7. Тендер ўтказиш учун давлат шериги томонидан танлов комиссияси тузилади, бунда танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Мoлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривoжлантириш агeнтлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вакиллари киради.

8. Тендер кoмиссияси аъзолари сoни тоқ бўлиши ва камида eтти кишидан иборат бўлиши кeрак.

Ўзбeкистoн Рeспубликаси Мoлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривoжлантириш агeнтлигининг вакили тендер кoмиссияси таркибида маслаҳат овози билан қатнашади.


9. Тендер кoмиссияси, агар мажлисда тендер комиссия аъзолари умумий сoнининг камида eтмиш бeш фoизи қатнашса, қарoр қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси фақат битта oвoзга эга бўлади.

Тендер кoмиссиясининг қарoрлари тендер кoмиссиясининг овоз берган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилиги тoмoнидан қабул қилинади. Oвoзлар тенг бўлиб қолган тақдирда, тендер кoмиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Тендер кoмиссиясининг қарoрлари баённомалар билан расмийлаштирилади ва уни тендер кoмиссиясининг барча аъзолари имзолайдилар.


10. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири тендер комиссиясининг раиси ҳисобланади.


11. Тендер комиссиясини фаолиятини ташкил қилиш, унинг таркиби, тендер комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар тендер комиссиясининг регламентига асосан белгиланади.

Тендер комиссиясининг регламенти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


12. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор ташаббуси асосида амалга оширилиши мумкин.


13. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлаш учун давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилади.


14. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясида қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши лозим:

лойиҳанинг номи;

мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш шакли;

лойиҳанинг якуний натижаларини эътиборга олган ҳолда асосланиши;

лойиҳанинг амалга ошириладиган манзили;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган, лойиҳа қамраб оладиган тиббий муассасалар, шунингдек ер участкалари, бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, давлат тиббиёт муассасалари бинолари (хоналари) тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳани амалга оширишнинг тахминий режа-жадвали ва муддатлари;

жамоат инфратузилмасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

режалаштирилаётган инвестициялар ҳажми;

лойиҳанинг даромад манбалари;

лойиҳани амалга оширишнинг асосий хатарлари тақсимланиши.


15. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини тасдиқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

лойиҳа қиймати эквивалентда 1 миллион АҚШ долларигача бўлганда - давлат шериги томонидан;

лойиҳа қиймати эквивалентда 1 миллион АҚШ долларидан юқори ва 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда - Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривoжлантириш агeнтлигининг розилиги асосида давлат шериги томонидан;

лойиҳа қиймати эквивалентда 10 миллион АҚШ долларидан юқори бўлганда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан.


16. Хусусий ташаббус давлат шеригига давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепцияси билан бирга тақдим этилади.

Хусусий ташаббусни олган давлат шериги, ўттиз кунда хусусий ташаббусни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Хусусий ташаббусни амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

хусусий ташаббускорнинг мазкур Низом билан белгиланган талабгорларга нисбатан қўйилган талабларга мос келмаслиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектига давлат шеригининг мулкка эгалик, хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бўлмаслиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, яратиш, жиҳозлаш, модернизациялаш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш зарурияти бўлмаслиги.


17. Хусусий ташаббус маъқулланган тақдирда, давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини беш кунда ўзининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини ва бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга ўз қизиқишларини маълум қилишлари тўғрисида таклифини эълон қилади.

Агар:

қирқ беш кун давомида бирор-бир талабгор соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга қизиқишини маълум қилмаган тақдирда, давлат шериги тендер ўтказмасдан тўғридан-тўғри ва якуний музокаралар ўтказади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан давлат-хусусий шериклик битими лойиҳасини келишади ва хусусий ташаббускор билан давлат-хусусий шериклик битимини тузади;

талабгор соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга ўз қизиқишини билдирган тақдирда, давлат шериги тендер ўтказишга киришади.

Тендер ҳужжатларида хусусий ташаббускорга ғолиб ёки захирадаги ғолиб ҳисобидан соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш харажатларини қоплаш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Хусусий ташаббускорнинг соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш харажатларини қоплаш, тендер ҳужжатларида кўрсатилган лойиҳа умумий қийматининг бир фоизидан ошмаган ҳолда, асосланган ва белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилган харажатлари асосида амалга оширилади.


18. Давлат шериги ташаббуси асосида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепцияси тасдиқланган ва белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилгандан сўнг, давлат шериги ўттиз кун давомида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги қарорда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

лойиҳани давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш асоси;

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан лойиҳалаштирилаётган, яратилаётган, реконструкция қилинаётган, молиялаштирилаётган, фойдаланилаётган ёки хизмат кўрсатилаётган жамоат инфратузилмасининг таркиби ва параметрлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган (хусусий шерикка ер участкаси ажратилиши кўзда тутилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича) ваколатли органлар ва ташкилотларнинг ер участкаси танлаш бўйича ҳужжатлари ва хулосалари, ер участкасининг майдони ва жойлашган жойи;

хусусий шерик томонидан киритилиши кутилаётган инвестициялар ҳажми ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетидан тахминий молиялаштириш ҳажми;

давлат ва хусусий шериклар мажбуриятлари;

хусусий шерикка тақдим этиладиган давлат ёрдами;

якуний музокаралар ўтказиш муддатлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим объектидан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган хизматлардан якуний истеъмолчиларнинг фойдаланиш шартлари.


19. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисида маълумот, шу жумладан концепциялар, хусусий шерикларни танлаш мезонлари тўғрисида маълумот, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг асосий қоидалари, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнлари тўғрисида маълумотлар давлат шериги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.



3-БОБ. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМНИ ТУЗИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ТЕНДЕР

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


20. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун очиқ ва ёпиқ тендер ўтказилиши мумкин. Ёпиқ тендер, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим, давлат сири ҳисобланган, шунингдек, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга бўлган объектга нисбатан тузиладиган ҳолатларда ўтказилади.

Ёпиқ тендер ўтказиладиган ҳолда, тендер эълон берилмасдан ўтказилади, тендер қатнашчиларига эса давлат шериги томонидан ёзма хабарнома юборилади. Давлат шериги ёзма хабарнома юборилмаган бошқа шахслардан таклифларни рад этади.

Ёпиқ тендер ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


21. Давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендерни ўтказиш регламентини белгиловчи тендер ҳужжатларини тайёрлайди, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишади ва тасдиқлайди.


22. Тендер ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

талабгорларнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга талаблар;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектининг жойлашган манзили;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган (хусусий шерикка ер участкаси ажратилиши кўзда тутилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича) ваколатли органлар ва ташкилотларнинг ер участкаси танлаш бўйича ҳужжатлари ва хулосалари, ер участкасининг майдони ва жойлашган манзили;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, ташкил этиш, жиҳозлаш, модернизациялаш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш муддатлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти ва хусусий шерик томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифат кўрсаткичлари ва уларга қўйиладиган минимал талаблар;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ижросини таъминлаш мақсадида, давлат шериги томонидан тақдим этиладиган молиялаштириш ҳажми, мулклар рўйхати ёки мулк ҳуқуқи;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонларининг ўз зиммаларига оладиган хавф-хатарлари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари параметрлари акс этадиган валютани ва уларни таққослаш ва баҳолаш мақсадида ягона валютага келтириб, хисоб-китобларда фойдаланиладиган валюта курсини кўрсатиш;

тендер мезонлари баёни;

тендер сўровлари (таклифлари)ни тақдим этиш тилига талаб;

тендер сўровлари (таклифлари)нинг мазмуни, усули, манзили, тендер сўровлари (таклифлари)ни тақдим этиш ва амал қилиш муддатлари;

тендер сўровлари (таклифлари) бўйича таъминотни киритиш шартлари;

тендер сўровлари (таклифлари) бўлган конвертларни очиш жараёни, манзили, санаси ва вақти.


23. Давлат шериги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда, тендер ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Давлат шериги тендер ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб, беш иш кунидан кечиктирмасдан барча талабгорларга тендер ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар матнини тақдим этади. Бунда тендер сўровлари (таклифлари)ни тақдим этишнинг сўнгги муддати давлат шериги томонидан талабгорлар тендер сўровлари ва тендер таклифларидаги ана шу ўзгартиш ва (ёки) қўшимчаларни ҳисобга олишлари учун камида ўттиз кунга чўзилади.


24. Тендер ҳужжатлари улар асосида хусусий шерик танлаб олинадиган тендер мезонларини, шу жумладан талабларни ўз ичига олади.

Тендер мезонлари турлича талқин этилмаслиги ва уларда камситувчи қоидалар бўлмаслиги, шунингдек давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим предмети билан боғланган бўлиши керак. Тендерда, дастлабки малакавий танлов босқичидаги тўғридан-тўғри музокараларда иштирок этиш учун, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдаги қизиқишини маълум қилиши учун талабгор қуйидаги мезонларга мос келиши шарт:

ҳуқуқий лаёқатга эга бўлиш;

тўлов қобилиятига эга бўлиш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича мажбуриятларни бажариш учун молиявий ва (ёки) моддий, техник ва (ёки) малакали меҳнат ресурсларига эга бўлиш;

давлат шериги билан манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи бевосита ёки билвосита алоқаларда бўлмаслик.


25. Қайта ташкил этиш, тугатиш ва (ёки) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилган, шунингдек мулкига тақиқ қўйилган талабгорларни тендерда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

26. Ғолибни танлаб олиш босқичида фойдаланиладиган мезонлар, шу жумладан:

хусусий шерик томонидан давлат шеригига тўланадиган тўлов ҳажми;

чекланган нархлар ва тарифлар;

давлат шериги, якуний истеъмолчи томонидан тўланадиган тўлов ҳажми;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни бажаришга жалб қилинадиган хусусий шерикнинг маблағ ҳажми;

давлат томонидан хусусий шерикка кўрсатиладиган ёрдам ҳажми;

жамоат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, ташкил этиш, жиҳозлаш, модернизациялаш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш муддатлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг техник ва технологик афзалликлари, функционал ва инновацион характеристикаси.


27. Тендер бир босқичли ёки икки босқичли бўлиши мумкин. Тендернинг босқичлари тендер ҳужжатларида белгиланади.


28. Умумий қиймати эквивалентда 1 млн. АҚШ долларигача бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун бир босқичли тендер ўтказилади.

Бир босқичли тендер жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади:

тендер ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шериги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;

давлат шериги томонидан тендер таклифлари сўровини юбориш;

талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш;

талабгорларнинг тендер таклифлари бўйича конвертларини очиш;

тендер таклифларини баҳолаш;

ғолибни аниқлаш;

ғолиб билан якуний музокаралар ўтказиш;

хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш.


29. Икки босқичли тендер жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади:

1) дастлабки саралаш:

тендер ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шериги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;

давлат шериги томонидан дастлабки саралашда қатнашиш учун таклифнома юбориш;

тендер аризаларини йиғиш ва баҳолаш, шу жумладан, талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатларни йиғиш;

дастлабки саралашдан ўтган талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

2) ғолибни танлаш:

давлат шериги томонидан тендер таклифлари сўровини юбориш;

талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш;

талабгорларнинг тендер таклифлари бўйича конвертларини очиш;

тендер таклифларини баҳолаш;

ғолибни аниқлаш;

ғолиб билан якуний музокаралар ўтказиш;

хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш.


30. Дастлабки саралашда қатнашиш учун аризаларни йиғиш муддати эълон чоп этилган санадан сўнг ўттиз кундан кам бўлмаслиги керак.


31. Дастлабки саралашда талабгорлар сони иккитадан кам бўлмаслиги лозим.


32. Ғолибни аниқлаш босқичида давлат шериги дастлабки саралашдан ўтган талабгорларга тендер таклифлари ва давлат-шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини тақдим этиш бўйича сўровнома юборади.

Тендер таклифларини тақдим этишнинг сўнгги муддати сўровномада кўрсатилади ҳамда у дастлабки саралашдан ўтган талабгорларга тендер таклифлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини тақдим этиш бўйича сўровнома юборилган санадан бошлаб камида қирқ беш кун бўлиши лозим.


33. Битта тендер таклифи мавжуд бўлганда ва тендер комиссияси тендер таклифини тендер таклифларини тақдим этиш тўғрисидаги сўровномага мос деб топганда тендер ўтказилган деб топилади.


34. Талабгор тендер таклифлари сўровида белгиланган шартларда тендер таклифининг кафолат таъминотини тақдим этиши лозим.


35. Талабгорлар томонидан тақдим этилган барча тендер таклифлари сўровнома талабларига мос келмаганда тендер комиссияси тендер ўтказилмаган деб топади ва қайтадан тендер эълон қилишга ҳақли.


36. Тендер комиссияси ғолиб тўғрисидаги маълумотни давлат шериги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.


37. Талабгорларнинг тендерда қатнашиш учун қилган харажатлари, тендер натижаларидан қатъи назар қопланмайди, мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.


38. Агар тендер комиссияси ғолиб томонидан тақдим этилган маълумотларда номувофиқликни аниқласа, тендер комиссияси ғолибни тендердан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ғолиб тендердан четлатилган тақдирда, тендер комиссияси тендер ғолиби сифатида захирадаги ғолибни тайинлайди.


39. Ҳеч бир талабгор биттадан ортиқ тендер таклифини бериш ҳуқуқига эга эмас. Талабгор тендер таклифларини тақдим этишнинг сўнгги муддатига қадар хоҳлаган вақтда тендер таклифини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин.



4-БОБ. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ ТУЗИШ


40. Давлат шериги ғолиб билан тендер ҳужжатларида баён қилинган тартиб қоидаларда, шартларда ва муддатларда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузади.


41. Агар танлов ҳужжатларида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг, ғолиб давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимни имзоламаса, тендер комиссияси уни тендердан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Захирадаги ғолибни ғолиб деб эълон қилади ва ғолибни тендердан четлатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида уни тендердан четлатилган ғолибга қўйилган шартлар асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузишга таклиф қилади. Агар тендер комиссияси давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш таклиф юборилган санадан бошлаб 30 кун ичида захирадаги ғолибдан ижобий жавоб олмаса, тендерни ўтказилмаган деб тан олади ва такрорий тендер эълон қилади.


42. Тендердан четлатилган ғолиб тендерда қатнашганлиги учун харажатлари қоплаб берилишини талаб қилишга ҳақли эмас.


43. Давлат шериги хусусий ташаббускор билан мазкур низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳолатда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган санадан бошлаб олтмиш кун ичида тендер ўтказмасдан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.


44. Томонлар тендер ўтказмасдан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимни қуйидаги ҳолларда тузади:

давлатнинг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарурий шарти бўлган интеллектуал фаолият натижаларининг мутлоқ ҳуқуқлари ҳамда ер участкалари, бошқа кўчмас мулк ва мол-мулкларга бўлган мутлоқ ҳуқуқлар маълум бир шахсга тегишли бўлган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


45. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим қуйидаги асосий шартларни ўз ичига олиши лозим:

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг томонлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг предмети;

томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

хатарларнинг давлат ва хусусий шерик ўртасида тақсимланиши;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ жамоат инфратузилмасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан лойиҳалаштириш, қурилиш, реконструкция қилиш, ташкил этиш, жиҳозлаш, модернизация қилиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш учун берилган ёки талаб этиладиган объектлар бўйича маълумотлар, улардан фойдаланиш мақсади ва муддатлари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси билан боғлиқ бўлган ишлар (хизматлар кўрсатиш) тартиби ва муддатлари;

томонларнинг тегишли инфратузилма ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ҳуқуқлари, шунингдек, уларни ўтказиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларини бериш тартиби, ер участкаларига тааллуқли бошқа шартлар;

тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби;

хусусий шерик томонидан тақдим этиладиган товарлар, ишлар, хизматлар учун тарифлар, нархлар белгилаш ва уларни ўзгартириш шартлари;

томонларнинг ўз мажбуриятларини бажариш усуллари, миқдори ва муддатлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг муддатлари ва уни белгилаш тартиби;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича тўлов шакллари, миқдорлари, муддатлари ва шартлари, шу жумладан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш муносабати билан даромадларни тақсимлаш тартиби;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг бекор қилиниши бўйича асослар, тартиби ва шартлари, муддатидан аввал тўхтатилганда тўланадиган тўлов миқдорлари ва тартиби;

аралашиш ҳуқуқи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга ошириш жараёнини назорат ва мониторинг қилиш тартиби;

суғурта мажбуриятлари;

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятлар;

тарафларнинг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлиги;

низоларни ҳал қилиш тартиби;

Ўзбекистон Республикасида ходимларни танлаш ва уларнинг меҳнатидан фойдаланишда қўлланиладиган шартлар;

кафиллик ва кафолатлар;

хусусий шерикнинг улушига эгалик ҳуқуқи ҳамда хусусий шерик ва унинг аффилланган шахслари мулкига нисбатан бошқа мулкий ҳуқуқлар бўйича талаблар;

махфийлик;

атамалар ва уларнинг талқини;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар.


46. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим, агар бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.


47. Агар, қонун ҳужжатларида ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


48. Агар қуйидаги ҳолатлардан бири содир бўлса, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бир тарафнинг талабига кўра суднинг қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:

томонлардан бирининг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни сезиларли даражада бузиши ва ушбу ҳолатнинг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларда ва муддатларда бартараф этилмаслиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилаётган пайтда томонлар учун асос бўлган ҳолатлар сезиларли даражада ўзгарган тақдирда;

қонунчиликда ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.


49. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда бир томонлама судга мурожаат қилмасдан битимни бекор қилиш ҳолатлари кўзда тутилиши мумкин.


50. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим унинг амал қилиш муддати тугаганда тўхтатилади. Битимни муддатидан аввал бекор қилишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ҳолларда рухсат этилади.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда битим амал қилиш муддатидан илгари бекор қилинган тақдирда томонлар, кредитор(лар) иккинчи томондан компенсация пули олишга ҳақли.



5-БОБ. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ ТОМОНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


51. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун керакли маълумотларни давлат шеригидан олиш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича давлат шериги айби билан кўрилган зарарни қоплаб беришни талаб қилиш;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда битимни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш.

Хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қoнун ҳужжатларига ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ бoшқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


52. Хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларига ва Ўзбeкистoн Рeспубликаси қoнунчилиги талабларига қатъий риoя қилиш;

қoнун ҳужжатларида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган жавoбгарликни ўз зиммасига oлиш.

Хусусий шeрик унга давлат-хусусий шериклик шартларида берилган ер участкасини бoшқа шаxсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қoнун ҳужжатларига ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ бoшқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


53. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун ташқи маслаҳатчиларни жалб этиш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни хусусий шeрикдан ҳар чоракда олиш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга oшириш натижаларини баҳoлаш;

Ўзбeкистoн Рeспубликаси қoнун ҳужжатларига ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига риoя этиш мoнитoрингини олиб бориш дoирасида аниқланган қoида бузишлар бартараф этилишини талаб қилиш;

хусусий шeрикнинг айби билан юзага кeлган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти бўйича зарарлар қoпланишини талаб қилиш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда битимни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш.

Давлат шериги қoнун ҳужжатларига ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ бoшқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


54. Давлат шериги қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

танлов ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни танлов иштирокчиларига тақдим этиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга oшириш мўлжалланаётган жой ва объект билан танишиш учун танлов иштирокчиларига зарур шарт-шарoитларни таъминлаш;

агар давлат-хусусий шeриклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган бўлса, фаoлиятни амалга oшириш учун мўлжалланган мoл-мулкни унга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун хусусий шерикка бериш;

давлат-хусусий шeриклик тўғрисидаги битимни амалга ошириши учун зарур бўлган лицензия ва рухсатномаларни олишда хусусий шерикка кўмаклашиш;

хусусий шерикни давлат-хусусий шeриклик тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ўз инвестициялари ва даромадларини эркин бошқариш ва тасарруф этиш ёки активларини ва амалга оширадиган фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш ҳуқуқларини чегараламаслик;

хусусий шeрикнинг хўжалик фаoлиятига аралашмаслик.

Давлат шериги қoнун ҳужжатларига ва давлат-хусусий шeриклик тўғрисидаги битимга мувофиқ бoшқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


55. Давлат шериги давлат-хусусий шeриклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларда имтиёзли тоифадаги ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган шахсларни имтиёзли тўлов шартлари ёки бепул асосда даволаниш учун хусусий шерикка юборади.



6-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


56. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти жойлашган ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаси, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимида белгиланадиган ҳамда битимнинг амал қилиш муддатидан ошмайдиган муддатларга хусусий шерикка ижарага тақдим этилади.

57. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб бир кун муддатда давлат шериги ваколатли орган ва ташкилотларнинг ер участкасини танлаш бўйича маълумот ва хулосаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юборади.

58. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари 3 кун муддатда давлат шеригига ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарорни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалига юборади ҳамда бу ҳақда давлат шеригини хабардор қилади.

58-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди.

60. Ер участкаларини танлаш ва тақдим этишга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи қайд қилинганидан сўнг келишув асосида давлат ёки хусусий шерик томонидан қопланади.

61. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинганда, хусусий шерик давлат шеригига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ер участкасини қайтариши шарт.



7-БОБ. УЗОҚ МУДДАТГА МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

БИНО ВА ИНШООТЛАРИНИ ЁКИ УЛАРНИНГ

ҚИСМЛАРИНИ, ХОНАЛАРИНИ БЕРИШ


62. Давлат шериги узоқ муддатга мақсадли фойдаланиш учун давлат тиббиёт муассасаларининг бино ва иншоотларини ёки уларнинг қисмларини, хоналарини бериш назарда тутилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 1 иш кунида, уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари қошидаги Давлат мулкини ижарага бериш марказига, шунингдек, объектни балансида сақловчига юборади.


63. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида тузилган битим шартларига мувофиқ, балансда сақловчи 10 кун муддатда давлат тиббиёт муассасаларининг бино ва иншоотларини ёки уларнинг қисмларини, хоналарини хусусий шерикка тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинганда, балансда сақловчига мазкур объектларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт.


64. Давлат тиббиёт муассасаларининг бино ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари, хоналари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ хусусий шерикка барча тегишли жиҳозлари, тиббий асбоб-ускуналари ва техникалари, шунингдек, техник ҳужжатлари билан берилади ҳамда қайтарилади.



8-БОБ. ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ

ТИББИЙ АСБОБ-УСКУНА ВА ТЕХНИКАЛАР

БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ


65. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда хусусий шерик томонидан давлат тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуна ва техникалар билан жиҳозлаш назарда тутилиши мумкин.

Хусусий шерик томонидан харид қилинган тиббий асбоб-ускуна ва техникалар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларда давлат шеригига фойдаланиш учун тақдим этилади.


66. Давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш қуйидаги мақсадларга эришишни таъминлаши лозим:

давлат тиббиёт муассасасининг юқори технологияли тиббий хизматларни жорий этиши учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжини камайтириш;

янги турдаги тиббий хизмат турларини йўлга қўйиш;

тиббий хизматлар сифатини ошириш.


67. Хусусий шерик харид қилинган тиббий асбоб-ускуна ва техникаларга техник хизмат кўрсатиш, уларни сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уларнинг лозим даражада ишлаши учун бошқа вазифаларни бажариш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган мажбуриятларни олади.


68. Давлат шериги хусусий шерикка тиббий асбоб-ускуна ва техникалардан фойдаланганлик учун тўловни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган шартларда тўлаш мажбуриятини олади.



9-БОБ. ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА БЕРИШ


69. Давлат тиббиёт ташкилотлари жамоат инфратузилмаси сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўзда тутилган муддатларда ишончли бошқарувга берилиши мумкин.

Бунда, давлат тиббиёт ташкилотининг мулки хусусий шерикка вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга давлат тиббиёт ташкилотининг мазкур мулкка нисбатан хўжалик юритиш ва оператив бошқарув ҳуқуқи бекор қилинган ҳолда берилади.


70. Хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим асосида давлат тиббиёт муассасасининг ишончли бошқарувни амалга оширганлиги учун ҳақ олиш ва (ёки) харажатларини ундириш ҳуқуқига эга.


71. Хусусий шерик тиббиёт ходимларининг белгиланган штат бирликлари сонини амалдаги нормативларга мувофиқ миқдорда сақлаши ва ишончли бошқарувга берилган давлат тиббиёт ташкилотининг фаолиятни ўзгартирмаслиги шарт.

Давлат шериги давлат тиббиёт муассасасини, шу жумладан, тиббий ва техник ходимларини сақлаб туриш учун ҳар йили ажратиладиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда хусусий шерикка ўтказиб берилишини таъминлайди.


72. Давлат тиббиёт муассасаси давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим асосида ишончли бошқарувга берилганда, мулкка нисбатан ишончли бошқарув шартномасини тузиш талаб этилмайди.



10-БОБ. ЖАМОАТ ИНФРАТУЗИЛМАСИГА

ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


73. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида лойиҳалаштирилган, яратилган, реконструкция қилинган, молиялаштирилган, фойдаланилган ва хизмат кўрсатилган жамоат инфратузилмасига нисбатан мулк ҳуқуқини давлат шериги ёки Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш органига ўтказиш тартибини белгилайди.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда жамоат инфратузилмасига нисбатан мулк ҳуқуқи қайси вақтда ўтказилиши кўрсатилган бўлиши шарт:

фойдаланишга топширилгандан кейин;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати якунида;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган бошқа вақтда.



11-БОБ. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УСТИДАН МОНИТОРИНГ


74. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларини бажарилиши бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан мониторингни амалга оширади. Хусусий шерик мониторинг олиб бориш мақсадида жамоат инфратузилмасига кириш ва тегишли ҳужжатларни кўриш учун имконият яратиб беришга мажбур.


75. Давлат шериги ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига давлат-хусусий шериклик, шу жумладан аралашиш ҳуқуқи тўғрисидаги битимнинг барча тарафлари томонидан имзоланган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисобот шакли ва тақдим этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



12-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


76. Давлат шериги зарур ҳолларда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга хусусий шерик билан келишган ҳолда хусусий шерик томонидан имтиёзли нархларда (ёки бепул) даволаниши шарт бўлган имтиёзли қатлам ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар сонини ошириш бўйича ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


77. Битимнинг амал қилиш даврида давлат шериги билан келишмасдан туриб хусусий шерикка ажратилган тиббиёт муассасаси фаолияти ихтисослигини ўзгартириш тақиқланади.


78. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим, агар унда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, хусусий шерик соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа битимларга, шу жумладан аралашиш ҳуқуқи тўғрисидаги битимга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқлар танловида эркин ҳисобланади.


79. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим, аралашиш тўғрисидаги битим ёки давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ ҳар қандай бошқа битим ёки шартномадан келиб чиқадиган ҳар қандай келишмовчиликлар тегишли битим тарафлари келишган низоларни ҳал қилиш жараёни орқали ҳал этилади.


80. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тарафлари қўлланиладиган ҳуқуққа мувофиқ низоларни ҳал қилиш механизмини, шунингдек, низони ҳал этиш учун тартиб-таомил қоидаларни эркин танлаши мумкин.


81. Ушбу низoм талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 306-модда



































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск