ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2019 й. ПФ-5708-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.04.2019 й.

N ПФ-5708



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш мамлакат аҳолисининг 60 фоизидан ортиқ қисми яшаётган қишлоқларнинг фаровонлик даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Шу муносабат билан сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимида институционал ислоҳотлар амалга оширилди, пахта хомашёси ва бошоқли дон маҳсулотларини давлат томонидан кафолатланган харид нархларини сезиларли даражада кўпайтириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлиги оширилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер модели кенг жорий этилмоқда, натижада охирги йилларда пахта-тўқимачилик кластерларига ажратилган ер майдонлари ҳажми мазкур экин тури учун ажратилган қишлоқ хўжалиги ерларининг 52 фоизини ташкил этди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда самарали бозор механизмларининг мавжуд эмаслиги тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини бермаяпти.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан бошқаришнинг яхлит тизимини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат томонидан харид қилишнинг бозор механизмларини жорий этиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг илмий-тадқиқот муассасалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази этиб қайта ташкил этилган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази этиб қайта ташкил этилган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалариЎзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилган ҳолда;

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Вазирлик ихтиёрига ўтказилсин.


3. Белгилансинки:

Вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг био ва нанотехнологиялар, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш ва жорий этиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида меҳнат ва моддий-техник ресурслар сарфи меъёрларини ишлаб чиқиш ва янгилаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Вазирлик ихтиёрига ўтказиладиган ташкилотлар тегишли ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;

лимон ва грек ёнғоғи ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар, картошка ишлаб чиқарувчилар уюшмалари раҳбарлари таъсисчилар умумий йиғилиши қарори билан сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан, хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари фаолиятини молиялаштириш, ходимларни моддий рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофот пуллари, устамалар ва бошқа пул мукофотлари тўлаш) манбалари ҳисобланади.

8. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5418-сон Фармонининг 2 ва 8-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3671-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари.

11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель


"Халқ сўзи", 2019 йил 19 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 305-модда








































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск