ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 й. 320-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N 320



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4-7-иловаларга мувофиқ белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўн кун муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомларни;

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

    

Лавозим номи

Разрядлар

Раис

19

Раиснинг биринчи ўринбосари

18

Раис ўринбосари, матбуот котиби, раис маслаҳатчиси

17

Департамент директори*


Департамент директорининг биринчи ўринбосари**


Департамент директори ўринбосари

16

Бошқарма бошлиғи

16

Котибият мудири,

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

15

Раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси,

Бўлим бошлиғи,

Протокол хизмати бошлиғи,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари***


Шуъба ва канцелярия бошлиғи****


Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи,

Бош юрисконсульт,

Катта референт

13

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Етакчи юрисконсульт,

Катта бухгалтер,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

12

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Навбатчи ёрдамчиси

11

I тоифали мутахассис

10

II тоифали мутахассис

9

Мутахассис

8

Раҳбар котиби

6

    

*) Департамент директорига раис ўринбосари ставкасидан 2% кам миқдорда белгиланади.


**) Департамент директорининг биринчи ўринбосарига раис ўринбосари ставкасидан 4% кам миқдорда белгиланади.


***) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.


****) Шуъба ва канцелярия бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

5-ИЛОВА



Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро

давлат солиқ инспекцияси ходимларининг Ягона

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

      

Лавозим номи

Разрядлар

Инспекция бошлиғи

16

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*


Инспекция бошлиғи ўринбосари*


Бўлим бошлиғи,

Бош ҳисобчи,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари**


Шуъба ва канцелярия бошлиғи**


Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи

13

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Катта бухгалтер,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

12

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Навбатчи ёрдамчиси

11

I тоифали мутахассис

10

II тоифали мутахассис

9

Мутахассис

8

Раҳбар котиби

6


*) Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3 %, инспекция бошлиғи ўринбосарига - 5% кам миқдорда.


**) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3%, шуъба ва канцелярия бошлиғига - 5% кам миқдорда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

6-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар давлат солиқ бошқармалари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

      

Лавозим номи


Разярдлар


Бошқарма бошлиғи

15

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари*


Бошқарма бошлиғи ўринбосари**


Бўлим бошлиғи,

Бош бухгалтер

13

Бўлим бошлиғи ўринбосари***


Шуъба бошлиғи****,

Шуъба бошлиғи ўринбосари*****,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи*****


Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи,

Бош юрисконсульт

12

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Етакчи юрисконсульт,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

11

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Юрисконсульт,

Навбатчи ёрдамчиси

10

I тоифали мутахассис

9

II тоифали мутахассис

8

Мутахассис

7

Раҳбар котиби

6

  

*) Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.


**) Бошқарма бошлиғи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.


***) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.


****) Шуъба бошлиғига ва навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи бўлим бошлиғи ставкасидан 4% кам миқдорда.


*****) Шуъба бошлиғи ўринбосари бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

7-ИЛОВА


Туман(шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари

ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

  

Лавозим номи


Разярдлар


Инспекция бошлиғи

13

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*


Инспекция бошлиғи ўринбосари**


Бўлим бошлиғи,

Бош бухгалтер

11

Бўлим бошлиғи ўринбосари***


Шуъба бошлиғи****


Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи

10

Давлат солиқ катта инспектори*****,

Давлат солиқ катта инспектор-тафтишчи******,

Бош мутахассис*******,

Навбатчи*******


Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер

9

I тоифали мутахассис

8

II тоифали мутахассис

7

Раҳбар котиби

5

   

*) Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.


**) Инспекция бошлиғи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.


***) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.


****) Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.


*****) Давлат солиқ катта инспекторига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда.


******) Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи ставкасидан 3% кам миқдорда.


*******) Бош мутахассис ва навбатчига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг:


3-илованинг рус тилидаги номидан "Государственного налогового комитета" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-илованинг рус тилидаги номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Разряды и тарифные коэффициенты по оплате труда по ЕТС руководящих работников и специалистов Министерства финансов, Государственного комитета по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции, Государственного комитета по инвестициям, Министерства юстиции Республики Каракалпакстан, финансового управления, территориальных органов Госкомконкуренции, уполномоченных представителей Минвнешторг в Республике Каракалпакстан и областях, территориальных управлений Госкоминвестиций, территориальных подразделений Госкомтуризма, управлений юстиции областей и г. Ташкента".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида" 2007 йил 28 июндаги ПҚ-661-сон қарори)" 2007 йил 8 августдаги 168-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 44-модда) 1-илованинг 1-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбоши ва "г" кичик банди чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасида:


а) 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

"

8

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

25



Солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

40***

";

    

б) изоҳнинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

      

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 6-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5, 6, 7-бандлардаги "участка солиқ инспекторлари" сўзлари "туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўз ваколати доирасида:

вазирлик ва идоралар билан аниқлаштирилган маълумотлар олиш учун ўзаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширадилар;

камерал назоратни амалга ошириш чоғида аниқланган тафовутлар ва хатолар тўғрисида кейинчалик тегишли тузатишлар киритишни талаб қилиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ солиқ тўловчини хабардор қиладилар;

тақдим этилган солиқ ҳисоботига ўн кун муддатда тузатиш киритиш ҳақидаги талабноманинг ўз муддатида бажарилиши назоратини юритадилар;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб турадилар";


в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Камерал назорат натижалари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига борган ҳолда мавзули экспресс-ўрганишларни амалга оширадилар";


г) 20-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун бузилиш фактлари тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида, текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказадилар;";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 38-сон, 187-модда) 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармони)" 2017 йил 18 октябрдаги 847-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 242-модда) илованинг 1-банди "б" ва "в" кичик бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)" 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда) илованинг 15-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони)" 2018 йил 30 мартдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 71-модда) 1-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)" 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 121-модда) 1-илованинг 17-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель










































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск