ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.04.2019 й. 320-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати

органларида хизматни ўташ тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларига (кейинги ўринларда солиқ органлари деб аталади) мансабдор шахсларни хизматга қабул қилиш ва уларни бўшатиш, улар томонидан хизматни ўташ, махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


раҳбарлик лавозимлари - солиқ органларининг бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, тегишли қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, солиқ органлари фаолияти жараёнларини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва тартибга солувчи, қўйилган мақсадга эришиш ҳамда солиқ органларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур ташкилий-техник шарт-шароитлар билан таъминловчи ходимлари лавозимлари;


инспекторлар таркиби лавозимлари - мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ваколатлар берилмаган ҳолда солиқ органларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажарувчи солиқ органлари ходимлари лавозимлари.


3. Солиқ органлари мансабдор шахсларига (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) солиқ органларида бошқарув ходимларининг штатидаги лавозимларни эгаллаб турган шахслар киради ва уларга эгаллаб турган лавозимларига ҳамда узоқ муддат ишлаганлигига мувофиқ равишда қуйидаги махсус унвонлар берилади:

солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали инспектори;

солиқ хизматининг II даражали инспектори;

солиқ хизматининг III даражали инспектори;

солиқ хизматининг инспектори.

Ишлаб чиқариш ходимларига техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар тоифасига мансуб бўлмаган солиқ органларида штат лавозимларини эгаллаб турган мутахассислар киради.

Мутахассисларнинг (ишлаб чиқариш ходимларининг) штатлар сони қуйидаги тартибда белгиланади:

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими (шуъбаси):

ҳар 100 минг нафар аҳолига ҳисоблаб чиққанда (кўп томонга яхлитланадиган 1:2 нисбатда) 1 штат бирлиги - туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида;

2 штат бирлиги - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида;

2 штат бирлиги - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) марказий аппаратида;

навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш:

15 штат бирлиги - Қўмита марказий аппаратида;

3 штат бирлиги - Қўмитанинг ҳудудий тузилмалари ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида;

солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хизматида (давлат солиқ бошқармаларида ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида) - 2 штат бирлиги.


2-БОБ. ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА

ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ


4. Cолиқ органларида хизматга ўзларининг касб малакаси, ишчанлик, шахсий ва маънавий-ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.


5. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

Қўмита марказий аппаратининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари Ички аудит бошқармаси ва Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Қўмита раисининг буйруғи билан тайинланадилар.

Ушбу банднинг биринчи - учинчи хатбошиларда санаб ўтилмаган мансабдор шахслар тегишли солиқ органи раҳбари томонидан тайинланадилар.


6. Солиқ органларининг ишлаб чиқариш ходимлари таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт, ҳуқуқ, компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.

Айрим ҳолларда солиқ органларига хизматга бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлган, корхоналар ва алоҳида тармоқларга солиқ солиш ва уларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш соҳасида зарур билимларга эга бўлган ходимлар қабул қилиниши мумкин.

Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиганлардан ташқари, раҳбарлик ҳамда инспекторлик лавозимлари танлов асосида мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган таълим соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.

Танловлар ўтказиш, хизматга қабул қилиш ва бошқа доимий ишга ўтказиш тартиби меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ Қўмита томонидан белгиланади.

7. Қуйидаги шахслар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган;

жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланилганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар ҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно);

белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган;

меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳолатлар бундан мустасно), шунингдек, бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар.


8. Хизматга қабул қилинаётган шахс билан тегишли солиқ органи меҳнат шартномаси тузади.

Cолиқ органларида хизмат қилиш тўғрисидаги намунавий меҳнат шартномаси шакли Қўмита раиси томонидан белгиланади.


9. Солиқ органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддаси талабларига мувофиқ уч ойгача синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиганлар бундан мустасно.

Синов муддати мобайнида ходимга мураббий тайинланади.


10. Солиқ органига хизматга қабул қилинган шахсга бутун хизмат даври учун шахсий табель тартиб рақами берилади.



3-БОБ. ХИЗМАТНИ ЎТАШ


11. Солиқ органларида штатдаги лавозимга тайинлашда қуйидаги талабларга риоя қилинади:

мансабдор шахс вазифасини асосий ёки турдош ихтисос бўйича мансаб йўриқномасига мувофиқ ёхуд мавжуд иш тажрибасига мувофиқ бажариши керак. Бошқа ихтисос бўйича вазифаларни бажариш зарурати бўлганда улар қайта тайёрлаш ва тажриба орттиришдан ўтадилар;

мансабдор шахслар янада юқори раҳбарлик лавозимига тасдиқлангунгача ушбу лавозимни бажариб турувчи этиб тайинланишлари мумкин, бунда уларнинг вазифаларни бажариб туриши узлуксиз муддати уч ойдан ошмаслиги керак;

яқин қариндош бўлган ёки яқин қариндошлиги бўлган (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) мансабдор шахсларнинг, агар уларнинг хизмати бир-бирига бевосита бўйсуниш ёки назоратда бўлиш билан боғлиқ бўлса, айнан бир солиқ органида хизматни ўташига рухсат этилмайди.


12. Мансабдор шахсларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг амалий ишда намоён қилган касбий, маънавий ва ишчанлик сифатларига қараб амалга оширилади.


13. Ишчанлик ва маънавий сифатларини, касб бўйича хизматга лаёқатини баҳолаш ҳамда шахсий қобилияти ва иш тажрибасига мувофиқ оқилона жойлаштириш учун мансабдор шахслар ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади. Навбатдан ташқари аттестациялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ўтказилади.

Мансабдор шахсларни аттестациядан ўтказиш тартиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.


14. Мансабдор шахсларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин.

Рағбатлантириш чоралари қуйидагилар ҳисобланади:

ташаккурнома;

пул мукофоти;

фахрий ёрлиқ;

қимматбаҳо совға;

муддатидан олдин ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, навбатдан ташқари ёки навбатдаги махсус унвон бериш;

идоравий мукофотлар (кўкрак нишонлари) билан тақдирлаш.

Хизмат вазифасини бажаришда кўрсатилган мардлик ва жасорати, хизмат вазифасини намунали бажарганлиги учун мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотларига, тақдирлашга тақдим этилиши мумкин.

Интизомий жазо чоралари меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланилади.

Рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тартиби Қўмита томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.


15. Коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва олдини олиш, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини тизимли ўрганиш, шунингдек, солиқ органлари фаолиятининг турли йўналишларида билим ва тажрибага эга кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротация қилинади.

Солиқ органлари ходимларини ротация қилиш тартиби Қўмита томонидан белгиланади.


16. Мансабдор шахсларни бошқа лавозимларга ўтказиш меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


17. Мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтида, "Солиқ-сервис" ДУК да ёки бошқа таълим муассасаларида, курсларда, семинарларда, Қўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ҳамда малака оширишдан ўтадилар.

18. Мансабдор шахсларни жисмоний тарбия-спорт бўйича тайёрлаш уларнинг хизмат жойларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтида ва Қўмитанинг таълим муассасаларида Қўмита томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

19. Мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадилар.


20. Мансабдор шахсларга меҳнат таътиллари бериш тартиби меҳнатга оид қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Мукофотлар, компенсациялар, моддий ёрдам бериш тартиби ва уларнинг манбалари Қўмита томонидан белгиланади.

Мансабдор шахслар хизмат фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тан жароҳатлари олганда ёки ҳалок бўлганда бир йўла бериладиган нафақалар тўлаш тартиби ва миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.



4-БОБ. МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИДА ХИЗМАТНИ ЎТАШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


21. Мансабдор шахсларнинг солиқ органларида хизматни ўташ билан боғлиқ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


22. Мансабдор шахслар бошлиқларининг қасддан берилган ноқонуний тусдаги буйруқларини бажармаслик ҳуқуқига эгадирлар, бунда улар юқори турувчи бошлиқлар буйруғини бажармаганлик сабаблари ҳақида юқори турувчи органларни хабардор қилишга мажбурдирлар.


23. Мансабдор шахслар уларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш, шу жумладан лавозимидан четлатиш ёки бўшатиш тўғрисида қабул қилган қарорлар юзасидан юқори ташкилотларга ва судларга шикоят беришга ҳақлидирлар.


24. Мансабдор шахслар Солиқ органларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек, Қўмита томонидан тасдиқланган кийим-бош кийиб юриш қоидаларига риоя этишга мажбурдирлар.

25. Мансабдор шахсларга:

бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;

ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно);

ўз хизмат вазифаларини бажарганлик ёки бажармаганлик учун мукофотлар ёки хизматларни қабул қилиш;

қариндошлар, танишлар ва бошқа бегона шахсларнинг илтимосига кўра қонун ҳужжатларига риоя этмаслик;

иш ташлашлар, сиёсий манифестациялар ва юришларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

хизмат вазифаларини бажариш чоғида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;

солиқ органлари шаънига доғ туширувчи шахслар билан муносабат ўрнатиш;

солиқ органларида учинчи шахслар иши бўйича ишончли вакиллар ёки вакиллар бўлиш;

моддий-техника ва ахборот билан таъминлаш, молия воситаларидан, давлатнинг бошқа мол-мулкидан, шунингдек, хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.


26. Мансабдор шахслар томонидан халқаро ва давлатлараро симпозиумларда, конференцияларда ҳамда иш (хизмат) тусидаги бошқа учрашувларда олинган 200 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ қимматбаҳо совғалар белгиланган тартибда бюджет даромадига ўтказилади, уларнинг спорт мусобақаларида, ижодий ва касб бўйича танловларда олган шахсий совринлари бундан мустасно.


27. Мансабдор шахсларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳаёти, саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини ушбу шахслар томонидан хизмат бурчи бажарилиши муносабати билан жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари билан кафолатланади.


28. Хизмат вазифаларини ёки хизмат бурчини бажариш муносабати билан мансабдор шахс мол-мулкига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларидан тўланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундирилади.


29. Мансабдор шахслар қонун ҳужжатлари, шунингдек, Қўмитанинг хизматни ўташ ва кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


30. Солиқ органлари раҳбарлари ўзларига бўйсунувчи ходимларни хизмати учун хавфсиз, мақбул шарт-шароитлар билан таъминлашга, уларнинг қонун ҳужжатларида, шунингдек, Қўмита ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, уларга хизмат бўйича кўтарилиш ва маданий ҳордиқ учун имкониятлар яратишга мажбурдирлар.



5-БОБ. МАНСАБДОР ШАХСЛАРГА

МАХСУС УНВОНЛАР БЕРИШ ВА

УЛАРДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


31. Малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларга, аттестациядан ижобий ўтган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, изчил тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:

Қўмита марказий аппарати, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ва Қўмитага идоравий мансуб таълим муассасаларида:

   

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, раис маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Департамент директори ва унинг биринчи ўринбосари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ректори

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Департамент директори ўринбосари, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, мустақил бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти проректорлари, солиқ техникумлари директорлари

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Департамент ва бошқарма бўлими бошлиғи, навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи, бошқарма бўлими бошлиғи ўринбосари, раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти кафедра мудирлари, профессорлари ва доцентлари, бўлим бошлиқлари, солиқ техникумлари директорлари ўринбосарлари, давлат солиқ бош инспектори, шуъба бошлиқлари, бош юрисконсульт, бош иқтисодчи, бош мутахассис

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Етакчи мутахассис, давлат солиқ катта инспектори, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти, шунингдек, солиқ техникумлари бош бухгалтери, бош иқтисодчиси, бош муҳандиси, бош мутахассиси, методисти, ўқитувчилари

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер


Солиқ хизматининг I даражали инспектори


         

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида:


Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шуъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, вилоятлар марказларидаги шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, бўлимдаги шуъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, навбатчи қисм навбатчилари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари

Солиқ хизматининг II даражали инспектори

Давлат солиқ инспекцияларининг етакчи мутахассислар

Солиқ хизматининг III даражали инспектори

Давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I даражали мутахассислари

Солиқ хизматининг инспектори

Махсус унвонга тайинлаш учун мансабдор шахсларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун Қўмита ва давлат солиқ бошқармаларида махсус комиссия ташкил этилади.

32. Мансабдор шахсларга:

солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси махсус унвонлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси махсус унвонлари, шу жумладан, Қўмита марказий аппарати ходимларига махсус унвонлар (ушбу банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган махсус унвонлар бундан мустасно) - Қўмита раиси томонидан;

солиқ хизматининг I, II ва III даражали инспектори, солиқ хизматининг инспектори махсус унвонлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, идоравий мансуб таълим муассасалари ва ташкилотлари ходимларига махсус унвонлар Қўмита раиси томонидан берилади, ушбу банднинг иккинчи хатбошида келтирилган махсус унвонлар бундан мустасно.


33. Мансабдор шахслар махсус унвонда хизмат қилишининг қуйидаги муддатлари белгиланади:

солиқ хизматининг инспектори - 1 йил;

солиқ хизматининг III даражали инспектори - 2 йил;

солиқ хизматининг II даражали инспектори - 2 йил;

солиқ хизматининг I даражали инспектори - 3 йил;

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси - 3 йил;

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси - 4 йил;

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси - 4 йил.

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.


34. Махсус унвонда хизмат қилиш муддати махсус унвон бериш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб ҳисобланади. Мансабдор шахсларнинг пасайтирилган махсус унвонда бўлган вақти тикланган унвондаги хизмат муддатига қўшилмайди.


35. Раҳбарлик лавозимига янги қабул қилинган мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозими бўйича синов муддати тугагандан кейин берилади, солиқ хизматининг инспектори махсус унвони бундан мустасно.


36. Мансабдор шахсларга, янада юқорироқ унвон бериладиган лавозимга ўтказилганда ва тайинланганда, унга навбатдаги махсус унвонни, янги лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, ва навбатда ва муддатларга риоя қилмасдан олиш ҳуқуқи берилади, бироқ мазкур унвон унинг махсус унвонидан икки даражадан юқори бўлмаслиги керак.


37. Интизомий жазо олган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ёки қонунчиликни ёки хизмат интизомини бузганлик факти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвонларни беришга ёки рағбатлантиришга тавсия этиш интизомий жазо олиб ташлангунгача ёхуд жиноий иш озод қилувчи асослар бўйича тўхтатилгунгача ёки хизмат текшируви тугагунгача амалга оширилмайди.


38. Истисно тартибида, ваколатли мансабдор шахслар навбатдаги махсус унвонларни муддатидан олдин ёки эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвонни қуйидаги мезонлар бўйича олишлари мумкин:

хизмат бурчини бажариш вақтида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва мардлиги учун - эгаллаб турилган махсус унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар;

хизмат вазифаларини виждонан бажаргани ва ишдаги юксак ютуқлари учун - махсус унвон бўйича белгиланган хизмат муддатининг камида ярми ўтгандан кейин.

Мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвон солиқ органларидаги хизматнинг бутун даври мобайнида фақат бир марта берилиши мумкин.


39. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, ҳудудий солиқ органи ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач бир ой муддатда навбатдаги унвон бериш бўйича тақдимномани тақдим этишга мажбурдир.

Мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этиш асоссиз равишда кечиктирилган тақдирда юқорида келтирилган шахслар меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади.


40. Назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан хизматга қабул қилинган ёки ўтказилган шахсларга махсус унвонлар, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Қўмита раиси томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ берилади.


41. Мансабдор шахсларга берилган махсус унвонлар уларда умрбод сақланиб қолади.


42. Солиқ органларига хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда илгари берилган махсус унвонлар сақланади.

Бунда, агар эгаллаб турилган лавозим янада юқорироқ унвонни тақозо этса, у ҳолда ушбу унвон синов муддати тугагач берилади ва у илгариги махсус унвондан кўпи билан икки даража юқори бўлиши керак.

Агар эгаллаб турилган лавозим пастроқ махсус унвонни тақозо этса, у ҳолда хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда уларнинг илгари берилган махсус унвони сақланиб қолади.


43. Мансабдор шахсларга навбатдаги махсус унвон беришга тавсия этишни кечиктириш, махсус унвонни бир даражага пасайтириш Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, тегишли даражалардаги бошқарма раҳбарлари тақдимномасига биноан хизмат бурчини бузганлик, хизмат вазифаларини зарур тарзда бажармаганлик учун амалга оширилади.

Махсус унвони пасайтирилган мансабдор шахслар илгариги махсус унвонига Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишли даражалардаги бошқармалар раҳбарларининг тақдимномасига биноан тикланадилар.

Мансабдор шахслар илгариги махсус унвонга тиклангунларигача уларга навбатдаги унвон берилишига ёки уларнинг махсус унвони такроран пасайтирилишига йўл қўйилмайди.


44. Мансабдор шахслар махсус унвондан:

ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун солиқ органларидан бўшатилганда;

Қўмита раиси қарори асосида;

жиноят содир этганлик учун - суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан маҳрум этилиши мумкин.


45. Махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларга ҳар ойда махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган) ва кўп йил хизмат қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига нисбатан коэффициентлар билан (мазкур Низомга 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ) белгиланади.

Кўп йил хизмат қилганлик учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита раиси томонидан касаба уюшмаси органи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


46. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтига ва солиқ техникумларига ишга қабул қилинган ва ўтказилган мансабдор шахсларда уларнинг илгариги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтида ва солиқ техникумларида ишланган вақт давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтиб келинганда махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади.


6-БОБ. ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ


47. Мансабдор шахсларни хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади.


48. Жиноят содир этганлик учун жазоланган мансабдор шахслар ҳукм қонуний кучга киргандан кейин солиқ органларидан бўшатиладилар.


49. Вафот этган, ҳалок бўлган ёки белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб эътироф этилган мансабдор шахслар солиқ органларининг ходимлар таркибидан чиқариладилар.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



*) Солиқ органларида ишлайдиган, лавозими ушбу жадвалда кўрсатилмаган шахсларга махсус унвонлар Қўмита томонидан белгиланадиган эгаллаб турган лавозими бўйича тенглаштирилган мақомига мувофиқ берилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари махсус

унвонларининг бошқа давлат органларининг

унвон ва мартаба даражаларига нисбатан

ТАҚҚОСЛАНМАСИ

         

Т/р

Давлат

солиқ хизмати

органлари-

нинг махсус унвонлари

Ички ишлар

органлар-

нинг махсус

унвонлари

Миллий

гвардия

органлари-

нинг махсус

унвонлари

Ҳарбий

унвонлар

Божхона

органлари-

нинг махсус

унвонлари

Прокуратура

(шу жумладан ҳарбий проку-

ратура) орган-

ларининг

мартаба дара-

жалари

Адлия

органла-

рининг

мартаба

даражалари

Суд орган-

ларининг

мартаба

даража-

лари

1

Солиқ хизматининг III даражали инспектори

Лейтенант

Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

3-даражали юрист, адлия лейтенанти

3-даражали юрист

3-даражали юрист

2

Солиқ хизматининг II даражали инспектори

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

2-даражали юрист, адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси, 2-даражали юрист

3

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Капитан

Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани

1-даражали юрист, адлия капитани

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси, 1-даражали юрист

4

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Майор

Майор

Майор

Божхона хизмати майори

Адлия кичик маслаҳатчиси, адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси, 3-даражали адлия маслаҳатчиси

5

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Подполковник

Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Адлия маслаҳатчиси, адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси, 2-даражали адлия маслаҳатчиси

6

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Полковник

Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Адлия катта маслаҳатчиси, адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Биринчи малака даражаси, 1-даражали адлия маслаҳатчиси

7

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-майор


Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генарал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Олий малака даражаси

8

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-лейтенант


Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал- лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

9

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-полковник


Генерал-полковник

Божхона хизмати генерал-полковниги

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

10

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси








     

Изоҳлар:


1. Бошқа давлат органларининг унвон ва мартаба даражаларини давлат солиқ хизмати органларининг солиқ хизматининг давлат маслаҳатчилари махсус унвонларига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда амалга оширилади.


2. Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси махсус унвонининг бошқа давлат органларининг унвонлари билан таққосламаси назарда тутилмаган.






Низомга

2-ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор

шахсларининг лавозим маошларига махсус

унвон учун ҳар ойлик устама ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

  

Махсус унвон номи

Лавозим маошига қўшимча ҳақ миқдори

(коэффициент ҳисобида)

солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

0,65

солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

0,60

солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

0,55

солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

0,50

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

0,45

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

0,40

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

0,35

солиқ хизматининг I даражали инспектори

0,30

солиқ хизматининг II даражали инспектори

0,25

солиқ хизматининг III даражали инспектори

0,20

солиқ хизматининг инспектори

0,15





Низомга

3-ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор

шахсларининг лавозим маошларига кўп йил

хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устама ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

   

Иш стажи

Лавозим маошига устама ҳақ миқдори

(коэффициент ҳисобида)

3 йилдан 5 йилгача

0,05

5 йилдан 7 йилгача

0,15

7 йилдан 10 йилгача

0,20

10 йилдан 12 йилгача

0,25

12 йилдан 15 йилгача

0,30

15 йилдан 20 йилгача

0,35

20 йилдан ортиқ

0,40

        





Низомга

4-ИЛОВА


Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати мансабдор

шахсларининг лавозим маошларига кўп йил

хизматлари учун ҳар ойлик устама ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Иш стажи

Рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган

ҳолда лавозим маошига устама ҳақ миқдори

(коэффициент ҳисобида)


2 йилдан 5 йилгача


0,1

5 йилдан 10 йилгача


0,2

10 йилдан 15 йилгача


0,3

15 йилдан 20 йилгача


0,4

20 йилдан 25 йилгача


0,5

25 йилдан ортиқ


0,6

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель


















































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск