ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 19.04.2019 й. 3154-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 20.02.2019 й. 01-02/12-7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 19 апрелда 3154-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2019 йил 20 февралдаги

01-02/12-7-сон қарорига

ИЛОВА



Товарларни божхона кўздан кечируви

ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда

намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона

тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарларни кўздан кечируви, божхона кўригини амалга ошириш ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқнома жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


божхона кўздан кечируви - божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек юк ортилган идишларни, контейнерларни, божхона идентификациялаш воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг тури;


божхона кўриги - қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациялашининг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очиш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;


ваколатли шахс - товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;


декларант - товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;


товарлар - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси, бундан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 13-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган транспорт воситаси мустасно;


товарни чиқариб юбориш - божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати;


хавф - божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслиги эҳтимолининг даражаси;


хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими (бундан буён матнда ХБАТ деб юритилади) - хавфни олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш мақсадида товарлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилувчи, уларнинг аниқлилигига баҳо берувчи ҳамда ушбу маълумотларни қайта ишловчи электрон ахборот тизими;


хавф профили - хавф соҳаси, хавф индикаторлари тўғрисидаги маълумотлар йиғиндиси, шунингдек хавфнинг олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш бўйича зарур чораларни кўриш тўғрисидаги кўрсатмалар.


3. Божхона кўздан кечируви божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни, товарларда, юк ортилган идишларда, транспорт воситаларида ва транспорт воситаларининг бўлимларида пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона идентификациялаш воситалари мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 195-моддасига мувофиқ божхона кўриги, қоида тариқасида, товарга божхона декларацияси қабул қилинганидан кейин декларант ҳозирлигида ўтказилади. Бунда товарга божхона декларацияси қабул қилингунига қадар божхона кўриги:

божхона мақсадларида товарни идентификациялаш;

баён этилган маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш;

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги мавжуд ахборотни текшириш;

танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизими асосида божхона назоратини ўтказиш;

ушбу Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддасига мувофиқ декларантнинг ҳуқуқларини амалга ошириш зарур бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин.

Товарларни тегишли божхона режимига жойлаштирилишида божхона кўриги божхона юк декларацияси тақдим қилинганидан сўнг амалга оширилади.

Тирик ҳайвонлар ва тез бузиладиган товарлар биринчи навбатда божхона кўригидан ўтказилади.

5. Товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ХБАТ томонидан белгиланган қуйидаги йўлакларни қўллаш йўли билан амалга оширилади:

"сариқ йўлак" - божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

"қизил йўлак" - божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

"яшил йўлак" - хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади;

"кўк йўлак" - хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан қўлланилади. Бунда, божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

Божхона кўригидан фақат "қизил йўлак" бўйича расмийлаштирилган товар ва транспорт воситалари ўтказилади.

Хавф даражаси ХБАТ томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини тоифаларга ажратиш, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида аниқланади.


6. Божхона кўриги божхона органи мансабдор шахсининг билдиргиси асосида божхона пости бошлиғининг ёзма рухсати билан амалга оширилади, бундан мазкур Йўриқноманинг 7-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиси мустасно.


7. Божхона кўриги қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

божхона кўригини ўтказиш ХБАТ томонидан буюрилганда;

божхона органларига бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки давлат бошқаруви органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганида;

божхона органининг мансабдор шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида кўрсатилган божхона назоратининг бошқа шаклларини қўллаш натижасида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилганлик аломатлари мавжудлиги маълум бўлганида;

божхона назорати остидаги товарларни битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига қайта юкланаётганда.


8. ХБАТда божхона кўригини амалга ошириш назарда тутилмаган ҳолларда божхона кўриги ўтказилса, ушбу кўрикни ўтказиш учун божхона пости бошлиғининг ёзма рухсати (асосини кўрсатган ҳолда) ХБАТга киритилиши ҳамда белгиланган йўлак ўзгартирилиши лозим.


9. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўздан кечируви ва божхона кўригини ўтказишда иштирок этувчи шахсларнинг товар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатлилигини текширади.



2-БОБ. БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИДАН ЎТКАЗИШ


10. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган барча товар ва транспорт воситалари божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.

Божхона кўздан кечируви ваколатли шахслар иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бундан мазкур шахслар божхона кўздан кечирувида ҳозир бўлиш истагини билдирган ҳоллар мустасно.


11. Товарларни божхона кўздан кечирувидан ўтказишда зарур ҳолларда кўздан кечирилаётган товар ва (ёки) транспорт воситасининг ички таркибий тузилиши, ўзига хос физик ва таркибий хусусиятлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш мақсадида божхона назорати техник воситаларидан (бундан буён матнда техник воситалар деб юритилади) фойдаланилиши мумкин.



3-БОБ. БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА

ТОВАРЛАРДАН НАМУНА ВА СИНАМАЛАР ОЛИШ


12. Божхона кўриги бошланишидан олдин божхона органининг мансабдор шахси электрон ёки ёзма равишда божхона кўриги ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида декларантга хабар беради.

Агар божхона кўриги учун тақдим қилинаётган товарлар махсус жиҳозланган жойларда, божхона омборлари ёки божхона назорати остида бўлса, божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини ўтказиш вақтини белгилайди.


13. Божхона органи мансабдор шахсларининг талабига кўра ваколатли шахслар товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона кўриги ўтказилаётганда ҳозир бўлиши ва уларга зарур кўмак кўрсатиши шарт.

Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 195-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда декларант ёки ваколатли шахслар иштирокисиз, икки нафар холис ҳозирлигида ўтказишга ҳақли.


14. Олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги тартиб-таомили видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси. вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади.

Ўзига ҳос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда давлат божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади.

15. Божхона органининг мансабдор шахси товарларни божхона кўригидан контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлинмасида ўтказиши мумкин, агар:

ХБАТ томонидан товарларни контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлинмасидан тўлиқ тушириш орқали божхона кўригидан ўтказиш белгиланган бўлмаса;

бундай божхона кўриги товарларни йўқолиши ёки уларнинг ҳолатини ўзгаришига олиб келмаса.

Ўйилувчан, тўкилувчан ёки қуйилувчан ҳолда ортиладиган ва тушириладиган товарлар махсус жиҳозланган жойларда божхона кўригидан ўтказилади.


16. Божхона кўриги бошланиш вақти, божхона органининг мансабдор шахси товарлар ўрамини, транспорт воситалари ёки контейнерларни, юк жойлари ва юк сиғимларини, товарлар жойлаштирилган ёки жойлаштириладиган бошқа жойларини кўздан кечириш хатти-ҳаракатларини бошлаган вақтидан ҳисобланади.


17. Божхона кўриги ўтказаётганида божхона органининг мансабдор шахси қуйидагиларни амалга оширади:

а) божхона кўригидан ўтказилаётган барча номдаги товарлар партияси транспорт воситасидан тўлиқ тушириш назарда тутилган бўлса:

товарларни ўлчаш;

барча юк ўринларини очиб кўриш ва санаб чиқиш;

барча юк ўринларидаги товарлар сонини санаб чиқиш;

б) янги хавф ёки шубҳа ва гумон пайдо бўлган ҳолларда божхона кўригининг ҳажми оширилади;

в) тижорат ҳужжатларида товарлар ягона ўлчовда (дона, жуфт ва бошқа ўлчовда) кўрсатилган ва уларнинг умумий оғирлиги божхона тўлови суммасига таъсир этмаган ҳолларда ҳамда ХБАТда бошқа ҳолатлар кўрсатилмаган бўлса, божхона кўриги давомида товарлар ўлчанмайди;

г) товарларнинг сонини юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан таққослайди.


18. Божхона кўриги жараёни асосли сабабларга кўра тўхтатилганда (танаффус, иш вақтини тугаши ва бошқа ҳолатларда), божхона органининг мансабдор шахси товарларни ўзгартирилмаган ҳолда сақланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, шу жумладан юк жойларига, транспорт воситаларига ёки товарлар турган бинога идентификациялаш воситаларини қўяди.


19. Божхона кўриги натижалари бўйича божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.

Божхона кўриги давомида товарларнинг амалдаги сони, хусусияти ва (ёки) товарлар ҳақидаги маълумотлар, божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмаса, ушбу маълумотлар божхона кўриги далолатномасида акс эттирилади.


20. Божхона кўриги натижаларига кўра тафовут аниқланган тақдирда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланилади.


21. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 189-моддасига мувофиқ божхона кўригидан ўтказилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси собиқ Президентининг шахсий багажи;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Қонунчилик палатаси депутатларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси дипломатик паспортлари эгаларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда божхона чегарасини кесиб ўтсалар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий багажи;

чет эл ҳарбий кемалари, жанговар ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган ҳарбий техникаси.


22. Товарни хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаган ва товарни идентификациялаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона органининг мансабдор шахси божхона экспертизасини тайинлаб, товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олади.

Товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 мартдаги 145-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.


4-БОБ. ТОВАРЛАРНИ ҚАЙТА, ҚЎШИМЧА ҲАМДА

ТОВАРЛАР ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛГАНИДАН КЕЙИНГИ

БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ


23. Қайта божхона кўригини ўтказиш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:

товарлар божхона назорати остида бўлганда декларантнинг асослантирилган ёзма талабига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати;

божхона органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган тезкор-қидирув натижалари ва маълумотлари. Бунда божхона органи бошқарма бошлиғининг рухсати талаб қилинади.

Қайта божхона кўриги мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда қисман ёки тўлиқ ўтказилади.


24. Қўшимча божхона кўригини ўтказиш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:

ваколатли шахс кўрикдан ўтказиш натижалари товарнинг бутун туркумига татбиқ этилиши мумкин эмас деб ҳисобласа, товар туркумининг қолган қисми учун унинг ёзма талабига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати;

божхона кўригини амалга ошириш жараёнида божхона органининг мансабдор шахсида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши мумкинлиги ҳақидаги асосли шубҳа ва гумон пайдо бўлганда божхона органи мансабдор шахсининг билдиргисига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати.


25. Божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона кўригини амалга оширишга ҳақли.

Бундай маълумотлар божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув фаолияти натижасида божхона мақсадлари учун статистик маълумотлар, божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатлар таҳлили, шахсларнинг хабарнома ва аризалари, чет эл давлатлари, халқаро ташкилотларнинг тегишли органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан олиниши мумкин.



5-БОБ. БОЖХОНА КЎРИГИ ЖАРАЁНИДА ТЕХНИК

ХОДИМЛАР, ХИЗМАТ ИТЛАРИ ВА ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


26. Божхона кўриги самарадорлигини ошириш ҳамда товарлар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг сони, таркиби, физик ва кимёвий хоссалари, асллилиги, махфий жойларнинг борлиги) аниқлаш мақсадида техник воситаларидан фойдаланилади.


27. Божхона органининг мансабдор шахси техник воситаларни қўллаш жараёнида шахсий хавфсизликка, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳит ҳамда товар ва транспорт воситаларига зарар етказмаслик чораларини кўриши лозим.


28. Божхона кўриги амалга оширилишида юкни тушириш ва ортиш ҳамда божхона кўригини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни амалга оширувчи техник ходимлар иштирок этиши мумкин.


29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши тақиқланган товарларни аниқлаш мақсадида божхона кўриги зарур ҳолларда хизмат итларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.



6-БОБ. ДЕКЛАРАНТ ТОМОНИДАН

ТОВАРЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРУВИ


30. Декларант божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунга қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.


31. Товарларнинг декларант томонидан кўздан кечируви, декларантнинг божхона органига ёзма ёки электрон мурожаатномасига асосан фақат божхона омбори ҳудудида амалга оширилади.

Декларантнинг ёзма ёки электрон мурожаатномаси божхона органининг электрон маълумотлар тизимида рўйхатга олинади.

32. Декларант томонидан товарларнинг кўздан кечируви учун мурожаатнома:

чегара божхона постида қисқа божхона юк декларацияси;

ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунига қадар берилиши мумкин, бундан божхона органининг қарори асосида товарларни ўрганиш ҳолатлари мустасно.

Бунда божхона органининг мансабдор шахси;

кўздан кечиришни амалга ошираётган шахснинг товарларга нисбатан ваколатга эгалигини аниқлаши:

транспорт воситаларини ташқи тарафдан кўздан кечириш орқали зиён етказилмаганлигини ҳамда божхона идентификациялаш воситаларини бузилиши орқали товарларни йўқолиш эҳтимоллари мавжудлигини аниқлаши;

божхона идентификациялаш воситалари мавжудлиги ҳамда уларга шикаст етказилмаганлигини аниқлаши;

божхона идентификациялаш воситаларининг олиб ташланиши ва транспорт воситаси юкхонасининг очилишида иштирок этиши;

кўздан кечируви жараёни якуни бўйича маълумотларни мурожаатномага киритиши лозим.

33. Декларант товарларни ўлчаш, улардан намуна ва (ёки) синамалар олиш ҳуқуқига эга.


34. Декларант томонидан товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олинганлиги тўғрисида маълумот божхона юк декларациясида кўрсатилади, шунингдек олинаётган намуна ва (ёки) синамалар учун алоҳида божхона декларацияси берилмайди.


35. Декларант божхона юк декларацияси берилгунга қадар амалга оширган кўздан кечируви тўғрисида товарларга илова қилинадиган ҳужжатларга белги қўяди (декларантнинг Ф.И.О., кўздан кечирган санаси ва вақти, аниқланган тафовут (мавжуд бўлса)) ва имзоси билан тасдиқлайди.



7-БОБ. БОЖХОНА КЎРИГИ ДАЛОЛАТНОМАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


36. Божхона кўриги далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида, шу жумладан мобил иловалар орқали мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда электрон тарзда расмийлаштирилади.

Божхона кўригини ўтказиш жараёнида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бўзилганлик ҳолатлари аниқланганда божхона кўриги далолатномаси А4 форматли оқ қоғозга чоп этилади ҳамда кўрикда иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланади.


37. Божхона кўриги далолатномасининг нусхаси декларантнинг талабига асосан А4 форматли оқ қоғозга чоп этилиб, божхона кўригини амалга оширган божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ҳамда шахсий муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

Божхона кўриги далолатномасига қуйидагилар илова қилинади:

товарлар ўрамида мавжуд бўлган белги намуналари, тамғалар, ёрлиқлар ва бошқа товарларни идентификациялаш воситалари (мавжуд бўлса);

божхона кўригида қатнашган ёки иштирок этган мутахассисларни ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (улар кўрикда иштирок этишга жалб қилинса);

божхона органининг мансабдор шахсидан ташқари божхона кўригида қатнашган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари.

Божхона кўриги далолатномасига илова қилинган маълумотлар божхона кўриги далолатномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


38. Божхона кўриги далолатномаси уч йил мобайнида сақланади. Божхона кўриги далолатномасини сақлаш муддати расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан ҳисобланади.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


39. Товарларни кўрикдан ўтказаётган шахслар учун маълум бўлган маълумотлар тижорат сири ҳисобланиб, ушбу маълумотлар фақатгина белгиланган (алоқадор) шахсларгагина ошкор этилиши лозим.


40. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


41. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Йўриқномага

ИЛОВА



Божхона кўриги далолатномаси ________/ ___________ / _______________-сон

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси


Божхона кўриги ўтказилишига асослар:



(хавф профили, бошқалар (кўрсатилсин)

Кўрик бошланган вақт: ________ соат, _______ дақиқа, "______" _____________ 20___ йил

Мазкур далолатнома


иштирокида тузилди


(божхона ходими)


Божхона кўриги ўтказилди:

[   ] божхона кўриги

[   ] товарлар чиқарилгандан сўнг божхона кўриги

[   ] қайта божхона кўриги

[   ] қўшимча божхона кўриги

Юк ва (ёки) транспорт воситасига илова қилинган ҳужжат:


Кўрик ўтказилган жой:


Божхона идентификациялаш воситалари олиб ташланди:


Божхона идентификациялаш воситалари: [   ] бузилган [   ] бузилмаган.

Товар тақдим этилди:


бир ёки бир неча турдаги


(сонини кўрсатинг)


Товар кўрилди



(номини кўрсатинг)

Товар тўғрисидаги маълумот:


,



(номи)


(сони)

Тақдим қилинган ҳужжатларга кўра,

брутто-вазни:_________кг.


нетто-вазни:_________кг.

Кўрик натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

Товарнинг умумий брутто-вазни:_________кг., нетто-вазни:_________кг.


Товарнинг вазни қуйидаги йўллар билан аниқланди:

[   ] аслида ўлчаш

[   ] ўрамнинг (қути, қоп ва бошқалар) умумий оғирлигини аниқлаш:

[   ] ҳисоб-китоб

[   ] турли хилда

транспорт воситасининг давлат рақами



(автотранспорт, вагон, контейнер, авиарейс)

Кўрикдан ўтказилган товар декларацияланган товарга мос келади



(ҳа ёки йўқ)

Кўрикдан ўтказилган товар декларация қилинган товарнинг таърифига мос келмайди:

            

Кўрикда фойдаланилган божхона назоратининг техник воситалари

[   ] рентген қурилмаси;

[   ] металл детектор (станцион, портатив)

[   ] ҳужжатлар, валюта ва қимматли қоғозларни идентификациялаш воситаси

[   ] қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни идентификациялаш воситаси

[   ] наркотик воситаларни масофадан аниқлаш ва идентификациялаш воситаси

[   ] дозиметрик назорат воситаси

[   ] фото-_____, аудио-______ видеотехника-______ ва бошқа аппаратлар

[   ] турли асбоблар йиғими

[   ] кўрик божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланилмасдан ўтказилди.

Намуна ва (ёки) синамалар олиш амалга оширилди:


            

           

(божхона индентификациялаш учун қўйилган воситалардан олинган намуналар ва уларнинг сони)

Қуйидаги қонунбузарликлар аниқланди:


Кўрикдан сўнг қуйидаги божхона идентификациялаш воситалари қўйилди:


Кўрик тугатилган вақт: ________ соат, _______ дақиқа, "______" _____________ 20___ йил

Божхона органи ходими



(фамилияси, исми, шарифи ва шахсий муҳри)

қўшимча варақлар сони ______

Кўрикда иштирок этган шахслар:


    

  


исми, фамилияси


имзо


    

  


исми, фамилияси


имзо


    

  


исми, фамилияси


имзо

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 328-модда

































Время: 0.2142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск