Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2019 й. 335-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2019 й.

N 335



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДИНИЙ

МАЗМУНДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ,

ОЛИБ КИРИШ ВА ТАРҚАТИШ СОҲАСИДАГИ

ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ 20 ЯНВАРДАГИ 10-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 апрелдаги

335-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Диний мазмундаги

материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш

соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-илованинг 4-банди саккизинчи хатбошисига "ҳар йили" сўзларидан кейин "камида икки марта" сўзлари қўшилсин.


2. 2-иловада:


а) 8-бандда:

"а" кичик бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нашр этилиши режалаштирилган материал ҳақидаги маълумот, жумладан, материалнинг нашрдан чиқариладиган адади, фойдаланилган манбаларнинг рўйхати (адабиётни тайёрлашда бир нечта манбалардан фойдаланилганда), материал таржима қилинган тақдирда, унинг қайси адабиётдан таржима қилингани, қаерда чоп қилингани ва тўлиқ номи";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"нашрга тайёрлашга мўлжалланган материал муаллифи ёки таржимон диний маълумотга эга бўлса, унинг диний маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (бундай ҳужжатга эга бўлмаган тақдирда, бу ҳақда ваколатли органга киритиладиган хат ёки аризада кўрсатилади)";

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

"в" кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 13-банднинг иккинчи хатбошисидан "ижобий" сўзи чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 апрель


















Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск