ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 й. 327-сон "Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N 327




ШОЛИЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИ ХОРАЗМ ФИЛИАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Шоличилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада кенгайтириш, шолининг янги рақобатбардош, шунингдек, Хоразм воҳасининг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш ва етиштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлигининг Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини (кейинги ўринларда филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудуднинг тупроққлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш;

янги ва истиқболли шоли навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, уруғчиликнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

шоли етиштиришда замонавий ресурстежамкор ва сув тежовчи технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;

чет эл илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яxшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

шоли экинидаги касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда атроф-муҳитнинг экологик мувозанатига таъсир этмайдиган усулларни ишлаб чиқиш;

шоли экинини етиштиришдаги асосий агротехник тадбирларни инновацион технологиялар асосида механизациялашни жорий этиш;

соҳанинг етакчи хорижий илмий муассасалари билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шоличиликни ривожлантириш муаммоларига бағишланган лойиҳа ва инвестицияларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказиш;

шоли ва дуккакли дон экинларини етиштиришни ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириш ва такомиллаштириш.


3. Белгилансинки, филиал илмий муассаса шаклидаги юридик шахс бўлиб, у Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиали тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директорига, зарур ҳолларда, филиал тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда бир ой муддатда филиалнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

6. Қуйидагилар филиални молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда филиалга:

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Шоликор қишлоғи, "Чинобод" муқобил машина трактор парки ҳудудидаги 1800 кв.м бўш турган ер майдонини - бино ва иншоотлар қуриш учун;

Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 82 гектар суғориладиган ер майдонларини - доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида илмий-тадқиқот ишлари учун ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў. Эрманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

327-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шоличилик илмий-тадқиқот

институтининг Хоразм филиали

ТУЗИЛМАСИ








Директор













































































Директор ўринбосари

1





Юрисконсульт

1
































Шоли селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси

3





Бухгалтерия

2
































Шоли етиштириш агротехникаси лабораторияси

2





Кадрлар бўйича инспектор

1
































Ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси

2





Хўжалик бўлими

1
































Илмий ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича бош мутахассис

1





Тажриба участкаси*

2





































               

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 17 нафар, шу жумладан илмий ходимлар сони - 9 нафар.


Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалдаги нормативларига асосан аниқланади. Илмий лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.

*) хўжалик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

327-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2021 йилларда Шоличилик илмий-тадқиқот

институтининг Хоразм филиалини ривожлантириш

бўйича комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ШОЛИЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР, ИННОВАЦИОН ИШЛАР ОЛИБ БОРИШ

1.

Хоразм вилоятида шоличиликни ривожлантириш, унинг селекцияси, уруғчилиги ва шоли етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга доир долзарб муаммолар бўйича республикада ўтказиладиган амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар танловида иштирок этиш.


2019-2021 йилларда шоличиликдаги устувор илмий йўналишларни аниқлаш. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар тайёрлаш. Илмий тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.


2019-2021

йиллар


Давлат илмий дастурларига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Фанлар академияси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Шоличилик соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш.


1. Шоличилик соҳасида етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижалари бўйича филиал илмий-тадқиқот мавзулари ва йўналишларини янгилаб ва такомиллаштириб бориш.


2. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, видео-конференциялар ташкил этиш.


2019-2021

йиллар


Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар


Фанлар академияси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


3.

Хоразм вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шўрга чидамли шоли навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган шоли навларини иқлимлаштириш, ресурстежамкор юқори самарали шоли етиштириш агротехнологияларини яратиш, шоли экинида учрайдиган бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини олиб бориш.


Шолининг янги навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган навларини ўрганиш, иқлимлаштириш, танлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ҳудуднинг тупроққлим шароитларида шолидан юқори ҳосил олишнинг агротехнологиясини ва касалликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини натижалари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.


2019-2020

йиллар


Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар


Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги


II. ШОЛИЧИЛИК СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

4.

Вилоятдаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил-изланувчилари ҳамда магистрларини шоличилик соҳаси бўйича амалий ва инновация лойиҳаларини бажарилишига жалб этиш.


Илмий ҳисоботлар.

Ҳамкор ижодий гуруҳларини шакллантириш, уларни илмий ва инновация лойиҳалари танловларида иштирок этишини таъминлаш.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда лаборатория базаларидан самарали фойдаланиш учун барча шароитларни яратиб бериш.


2019 йил


Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси


5.

Шоличилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш, етакчи илмий-тадқиқот институт ва марказларида кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.


Ҳамкорлик шартномалари.

Соҳа йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Ҳар йили етакчи хорижий илмий муассасаларда кадрлар малакасини ошириш учун қисқа ва узоқ муддатли стажировкалар ташкил этиш, уларни халқаро анжуманлар ва семинарларга юбориш.

Шоличилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш орқали кадрлар малакасини ошириш учун фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари учун ўқув дарслари, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.


2019-2020

йиллар


Халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари

Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


III. ФИЛИАЛНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

6.

Шоличилик соҳасининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш.


Маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2019 йил


Инвестиция маблағлари


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги


7.

Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалида тайёрланадиган шоли ва дуккакли экинларни уруғларини сақлаш, саралаш ва меъёрларга келтириш мақсадида донни сақлаш ва саралаш мажмуасини қуриш ва янги самарали технологияларни ўрнатиш.


Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалида сиғими 250 тонна бўлган донни сақлаш омборхоналари қуриш, 1 та қуритиш ва 2 та донни саралаш ускунасини сотиб олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш.


2019 йил


Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар ҳисобига


Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


IV. ФИЛИАЛ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

8.

Шоличилик соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда ёш олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини амалга ошириш.


Кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида мутахассисларни белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш.


2019-2021

йиллар


Банк кредитлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси


9.

Филиалнинг илмий ходимларига устама ҳақ белгилаш.


Филиалда илмий салоҳиятни ошириш юзасидан амалдаги қонунчилик асосида илмий ходимларга устама ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.


2019-2021

йиллар


Давлат бюджети ва хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар


Фанлар академияси, Молия вазирлиги


                   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель










































Время: 0.0189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск