ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.04.2019 й. 329-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 апрелдаги

329-сон қарорига

2-ИЛОВА


Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари

фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни

белгилаш ҳамда рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат театрлари (кейинги ўринларда - театрлар) ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижасига кўра уларнинг рейтинги шакллантирилади ҳамда театрлар тоифалари ва концерт-томоша муассасалари гуруҳлари белгиланади.


3. Ушбу Низом талаблари тоифадан ташқари театрларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Тоифадан ташқари бўлган театрларга белгиланган тартибда "Миллий" ва "Академик" мақомлари берилган давлат театрлари киради.



2-БОБ. ТЕАТРЛАР ВА КОНЦЕРТ-ТОМОША МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


4. Қуйидагилар театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:

а) театрлар бўйича:

йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони;

театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони;

йил давомида намойиш этилган спектакллар сони;

халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони;

томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик);

ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) театр умумий йиллик харажатларидаги улуши;

ўз биноси ва техника воситаларинннг мавжудлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати;

б) концерт-томоша муассасалари бўйича:

йил давомида иштирок этган маданий тадбирлари сони;

йил давомида бевосита ташкил этган концертлари сони;

гастроллар (маҳаллий, республика ва хорижий) сони;

халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони;

томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик);

ташкилотнинг бюджетдан ташқари тушумлари миқдори (ҳомийлик хайрияларидан ташқари);

ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати.



3-БОБ. ТЕАТРЛАР ВА КОНЦЕРТ-ТОМОША МУАССАСАЛАРИ

ТОИФАЛАРИ (ГУРУҲЛАРИ)НИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


5. Театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлиги ушбу Низомга иловага мувофиқ рейтинг тизими асосида баҳоланади ҳамда уларнинг қуйидаги тоифа (гурух)лари белгиланади:

а) театрлар бўйича:

1-тоифа театр - 86 балл ва ундан юқори;

2-тоифа театр - 75 баллдан 85 баллгача;

3-тоифа театр - 55 баллдан 74 баллгача;

б) концерт-томоша муассасалари бўйича:

1-гуруҳ концерт-томоша муассасалари - 86 балл ва ундан юқори;

2-гуруҳ концерт-томоша муассасалари - 75 баллдан 85 баллгача;

3-гуруҳ концерт-томоша муассасалари - 55 баллдан 74 баллгача.


6. Театр ва концерт-томоша муассасаларининг тоифаси (гуруҳи)ни белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда - Маданият вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган 5-7 нафар аъзолардан иборат Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

Ишчи гуруҳ таркибига соҳа мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли мутахассиси киритилади.


7. Театр ва концерт-томоша муассасалари ҳар йил и 1 ноябрга қадар сўнгги бир йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни Ишчи гуруҳга ёзма (электрон) шаклда тақдим этади.

Бунда тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилиги учун театр ва концерт-томоша муассасасининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.


8. Ишчи гуруҳ томонидан театр ва концерт-томоша муассасалари тақдим этган маълумотлар ҳар йили 15 ноябрга қадар ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида баҳоланиб, тегишли хулоса қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ томонидан баҳолаш жараёнида театр ва концерт-томоша муассасаларидан уларнинг фаолиятига оид бошқа зарур маълумотлар ҳам сўраб олиниши мумкин.


9. Театрларнинг тоифалари ва концерт-томоша муассасаларининг гуруҳлари Ишчи гуруҳнинг тегишли хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бунда театрларнинг тоифалари ва концерт-томоша муассасаларининг гуруҳларини белгилаш ҳамда бир тоифа ёки гуруҳдан бошқа тоифа ёхуд гуруҳга ўтказиш ҳар икки йил якуни бўйича Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


10. Белгиланган тоифа (гуруҳ)лар театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг штатлар жадвалини шакллантириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига мувофиқ базавий лавозим маошларининг тегишли гуруҳини қўллаш учун асос ҳисобланади.

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" ва "Дийдор" ёшлар экспериментал театр-студияси" давлат муассасаларининг базавий лавозим маошлари 2-гуруҳ асосида қўлланилади.



4-БОБ. ТЕАТРЛАР ВА КОНЦЕРТ-ТОМОША МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА РАҒБАТЛАНТИРИШ


11. Маданият вазирлиги Ишчи гуруҳ хулосасига асосан театр ва концерт-томоша муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра ушбу муассасаларни рағбатлантиради ёки уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўради.

Бунда рейтинг натижалари 55 баллдан кам бўлган театр ва концерт-томоша муассасалари фаолияти Маданият вазирлиги томонидан танқидий ўрганиб чиқилади ҳамда уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича тегишли чоралар кўрилади.


12. Ишчи гуруҳ хулосаси асосида тузилган баённома ҳамда барча ўрганилган ҳужжатлар (маълумотлар) тегишли театр ва концерт-томоша фаолияти бўйича Маданият вазирлигининг тегишли масъул таркибий бўлинмалари томонидан умумлаштирилади.


13. Маданият вазирлиги театр ва концерт-томоша йўналиши бўйича биттадан энг юқори балл тўплаган театр ва концерт-томоша муассасасини ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиладиган маданият соҳасининг йил якунларига бағишланган тадбири доирасида "Намунали театр" ва "Намунали концерт-томоша муассасаси" номинациялари бўйича рағбатлантиради.

Бунда рағбатлантириш (тақдирлаш) билан боғлиқ барча харажатлар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат театрлари тоифасини ва концерт-томоша муассасалари

гуруҳларини белгилаш мезонлари ва уларни баҳолаш

РЕЙТИНГИ

Т/р

Мезонлар


Кўрсаткичлар


Баллар


I. Давлат театрлари бўйича

Жами балл:


100

1.

Йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони


4 та ва ундан ортиқ


20

3 та


10

2 та


5

2.

Театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони


25 та ва ундан ортиқ


20

16-24 та


10

10-15 та


5

3.

Йил давомида намойиш этилган спектакллар сони


240 та ва ундан ортиқ


10

180-239 та


5

камида 100 та


3

4.

Халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони

республикада 6 та ва ундан ортиқ, хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ гастрол


10

республикада 3-5 та, хорижий давлатларда 1 та гастрол


5

республикада камида 2 та гастрол


3

5.

Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик)


70 нафар ва ундан ортиқ


10

60-69 нафар


5

камида 50 нафар


3

6.

Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши


15% ва ундан ортиқ


10

10%


5

камида 5%


3

7.

Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги



10

8.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати


80-100 % янгилаб бориш


10

60-70 % янгилаб бориш


5

камида 40 % янгилаб бориш


3

II. Концерт-томоша муассасалари бўйича

Жами балл:


100

9.

Иштирок этган маданий тадбирлари сони


75 та ва ундан ортиқ


20

50 та


10

35 та


5

10.

Бевосита ташкил этган концертлар сони


240 та ва ундан ортиқ


20

180-239 та


10

камида 100 та


5

11.

Гастроллар (маҳаллий, республика ва халқаро) сони


15 та ва ундан ортиқ


10

9-12 та


5

камида 5 та


3

12.

Халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони


республикада 6 та ва ундан ортиқ, хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ гастрол


10

республикада 3-5 та, хорижий давлатларда 1 та гастрол


5

республикада камида 2 та гастрол


3

13.

Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик)


70 нафар ва ундан ортиқ


10

60-69 нафар


5

камида 50 нафар


3

14.

Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши


15% ва ундан ортиқ


10

10%


5

камида 5%


3

15.

Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги



10

16.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати


80-100 % янгилаб бориш


10

60-70 % янгилаб бориш


5

камида 40 % янгилаб бориш


3

         

Изоҳ. Мазкур мезонлар концерт-томоша муассасалари таркибидаги мавжуд ижодий жамоаларнинг ҳар бирига нисбатан қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 апрель




















































Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск