ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Малайзия /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисида Битим (Куала-Лумпур, 1997 йил 6 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Малайзия Ҳукумати ўртасида инвестицияларни

рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати, (бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар),

узоқ муддат асосидаги иқтисодий ва саноат ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашни, хусусан бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида энг қулай режим яратишни истаган ҳолда,

ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг иқтисодий равнақини тақдирлаш мақсадида иккала Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини ҳимоялаш ҳамда инвестициялар тўпланиши ва индивидуал ишчан ташаббусни рағбатлантириш заруратини эътироф этган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун:


(a) "инвестициялар" атамаси мулкнинг барча кўринишларини англатади ва жумладан қуйидагиларни, аммо истисно эмас, ўз ичига олади:

(i) мол-мулк ва кўчмас мулк ҳамда ипотека, чегириб қолиш ҳуқуқи ва гаров сингари ҳар қандай ўзга мулкий ҳуқуқлар;

(ii) компанияларнинг акциялари, қимматбаҳо қоғозлари ва қарз мажбуриятлари ёки шундай компанияларнинг мулкидаги ҳуқуқлар;

(iii) пул воситалари бўйича талабномалари ёки молиявий қийматга эга бўлган ҳар қандай ижро этиш талабномалари;

(iv) интеллектуал мулк ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, савдо маркалари, саноат номлари, саноат намуналари, ишлаб чиқариш сирлари, техник жараёнлар, ноу-хау ва гуд вил;

(v) қонун ёки контрактга биноан берилган концессиялари, шу жумладан табиат ресурсларни излаб топиш, қайта ишлаш, қазиб олиш, улардан фойдаланиш учун концессиялар;


(b) "даромадлар" атамаси инвестициялардан олинган суммаларни ва хусусан, бироқ истисно эмас, фойда, фоизлар, сармоялар ўсишидан келган даромадлар, дивидендлар, роялти ва мукофотларни билдиради;


(c) "инвестор" атамаси қуйидагиларни

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск