ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қозоғистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида электр ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим (Алмати, 1997 йил 2 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида электр ва почта

алоқаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси халқлари ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган мавжуд алоқаларни ривожлантиришга интилишга амал қилишиб,

алоқа соҳасидаги икки томонлама муносабатлар Жаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари қоидаларига ҳамда Халқаро электр алоқаси иттифоқи тавсияномаларига, шунингдек бошқа халқаро шартномаларга қатъий мувофиқ равишда ўрнатилишини эътиборда тутишиб,

алоқа соҳасидаги ўзаро ҳаракат ва ҳамкорлик ўзаро ёрдам асосида ривожланиши керак, деб ҳисоблашиб,

Томонлар ўртасида алоқа воситаларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий, иқтисодий ва технологик муносабатлар ўрнатилишини исташиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар, ўз ваколатлари ва имкониятлари ҳажмида, халқаро ҳуқуқнинг умумий равишда қабул қилинган нормалари ва принципларига, Жаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари қоидаларига ҳамда Халқаро электр алоқаси иттифоқи тавсияномаларига мувофиқ равишда ҳаракат қилишиб, электр ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорликни давом эттирадилар ва кенгайтирадилар.



2-модда


Томонлар почта ва электр алоқасини ташкил этишдаги барча ўзгартиришлар тўғрисида, шунингдек алоқа хизмати кўрсатганлик учун ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида бир-бирларини ушбу ўзгартиришлар бошланиши тавсия этиладиган санадан уч ой олдин хабардор қиладилар.

Томонлар почта жўнатмаларининг, махсус алоқанинг, шунингдек телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини узатишнинг барча турларини ўзаро фойдали шартларда ўз давлатлари ҳудуди орқали эркин транзит йўли билан амалга оширилишини кафолатлайдилар.



3-модда


Қуйидагилар ушбу Битимни бажариш бўйича Томонларнинг ваколатли ижро этувчи органлари ҳисобланадилар:

Ўзбекистон Республикасидан - Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Халқаро ҳисоб-китоблар ва шартномалар маркази (ХҲШМ);

Қозоғистон Республикасидан - "Казахтелеком" очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) ва Қозоғистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги Почта алоқаси республика давлат корхонаси (ПАРДК).

Хизматлар кўрсатиш бўйича барча ўзаро ҳисоб-китоблар Томонлар давлатларнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.



4-модда


Томонлар бир-бирларига нисбатан учинчи давлатларда ва тегишли халқаро ташкилотларда Томонларнинг алоқа маъмуриятлари фаолиятига тўсқинлик қилувчи ёки уни қийинлаштирувчи камситиш чораларини қўлламайдилар.



5-модда


Томонлар ўз давлати ҳудудида бошқа Томоннинг радио ва телевизион дастурларини ҳамда вақтли нашрларини обуна ва чакана савдо бўйича Томонларнинг ҳукуматлари ва тегишли идоралари ўртасидаги шартнома ва битимлар билан белгиланган ҳажмларда тарқатишни ташкил этишда бир-бирларига кўмаклашадилар.



6-модда


Томонлар шунга келишиб олдиларки, хизмат кўрсатишда қатнашувчи барча алоқа корхоналари ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан истеъмолчилар олдида баб-баравар жавоб берадилар. Халқаро алоқаларнинг сифатсиз иши юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби Жаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари ва Халқаро электр алоқаси иттифоқи тавсияномалари билан белгиланади.



7-модда


Томонлар алоқа корхоналарининг телефончилари, телеграфчилари, техник ва почта ходимлари ўртасида хизмат ахборотларини айирбошлаш, шунингдек хизмат ҳужжатларини айирбошлаш учун рус тилидан фойдаланиш тўғрисида келишиб олдилар.

Томонлар давлатларнинг алоқа корхоналари томонидан юборадиган почта жўнатмалари ва телеграммаларнинг манзиллари рус тилида, шунингдек лотин алифбосидан фойдаланиш рухсати билан расмийлаштирилади.

Телеграммалар матнлари лотин ҳарфларида қабул қилиниши ва узатилиши мумкин.



8-модда


Томонлар алоқа корхоналарида давлатлараро хабарлар ва ахборотларни узатиш технологик жараёнларида ягона ҳисобга олиш - ҳисобот вақтини - Москва вақтини қўллашади.



9-модда


Томонлар оператив-техник бошқариш тизимининг амалдаги технологик жараёнларга мувофиқ ўзаро ҳамкорликда ишлаши тўғрисида келишиб олдилар.

Томонлар фавқулодда вазиятларда хабарларнинг алоқа воситалари орқали устуворлик билан узатилишини таъминлайдилар.

Томонлар давлатлараро алоқа линияларидаги аварияларни бартараф этишда бир-бирларига ўзаро ёрдам берадилар.

Тиклаш ишларини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини Томонларнинг алоқа маъмуриятлари:

Ўзбекистон Республикасидан - Алоқа вазирлиги;

Қозоғистон Республикасидан - Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ишлаб чиқадилар ва келишиб оладилар.



10-модда


Томонлар давлатлараро аҳамиятга эга бўлган алоқа объектларини қуриш ҳамда ишлатиш норма ва қоидаларини мувофиқлаштириб боришга келишиб олдилар.



11-модда


Томонлар шуни белгилаб қўйдиларки, агар уларнинг ўртасидаги битимларда алоқа соҳасидаги муносабатларда келиб чиқадиган баҳсларни ечиш тартиби келишиб олинмаган бўлса, Томонларнинг алоқа корхоналари ушбу тартибни улар ўртасида тузилган шартномаларда мустақил равишда белгилайдилар.



12-модда


Томонлар шу тўғрида келишиб олдиларки, зарурат бўлганда, ушбу Битимга иккала Томоннинг розилигига кўра ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган протокол билан расмийлаштирилади.



13-модда


Ушбу Битим Томонларнинг унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидаларини бажаришгани тўғрисида дипломатик йўл билан олинган охирги билдиришномаси санасидан бошлаб кучга киради.

Ушбу Битим Томонлардан бири бошқа Томонни ўзининг уни бекор қилиш мақсади тўғрисида дипломатик йўл билан ёзма равишда хабардор қилмагунгача амал қилади. Ушбу Битимда қатнашишдан воз кечиш тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин олти ой ўтгач ва ушбу Битим бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг Битим ўз кучини йўқотади.

Алмати шаҳрида 1997 йил 2 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.

Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда ҳар қандай келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда рус тилидаги матн асос қилиб олинади.


(имзолар)
































Время: 0.0124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск