ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2019 й. 341-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2019 й.

N 341



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда

бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида"

2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслахатчиси А.Ж. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 апрелдаги

341-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Молия инспекторлари лавозимлари жорий этиладиган корхоналарнинг руйхатининг рус тилидаги матнида I-бўлим чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-сон, 46-модда) 8-бандидаги "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамиятлари" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда):


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзпахтаёғ АЖ" деган сўзлар "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзларга алмаштирилсин;


б) илованинг 48-бандидаги "Ўзпахтаёғ АЖ" деган сўзлар "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзларга алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 35-36-сон, 349-модда):


а) 4-банддаги "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти" деган сўзлар "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзларга алмаштирилсин.


б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзпахтаёғ АЖ" деган сўзлар "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзларга алмаштирилсин.


в) 1-илованинг I, II, IV-VI-боблари "Ответственные исполнители" графасирус тилидаги матнида "Ўзпахтаёғ АЖ" деган сўзлар "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзларга алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида ўзбекистон республикасининг ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг "Ответственные" графаси 31 позициясининг рус тилидаги матнида "Ўзпахтаёғ АЖ" деган сўзлар "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзларга алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) 3-иловасида:


а) 165-позиция чиқариб ташлансин.


б) рус тилидаги матнида қуйидаги мазмундаги бўлим билан тўлдирилсин:


"

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси

282.

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси

Тошкент ш.

".


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) 8-бандидаги "Ўзпахтаёғ АЖ" деган сўзлар "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" деган сўзларга алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск