ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Литва Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида автомобиль транспортида халқаро йўловчилар ва юкларни ташиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1997 йил 20 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида

автомобиль транспортида халқаро йўловчилар

ва юкларни ташиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Литва Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

ўзаро дўстлик асосида ҳар икки мамлакат ўртасида ва улар ҳудудлари бўйича транзит тарзда автомобилда йўловчилар ва юкларни ташишга хоҳиш билдириб, шунингдек бу ташишларни осонлаштиришни истаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимга мувофиқ равишда Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари билан ҳар икки давлат ўртасида ва улар орқали транзит тарзда, халқаро автомобиль алоқалари учун йўллар бўйлаб йўловчилар ва юкларни мунтазам ва номунтазам ташиш амалга оширилади.



I. ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ


2-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида йўловчиларни мунтазам ташишларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар талаб этилади. Рухсатномалар ваколатли органлар келишган тартибда ва 3 йилгача даврга берилади.


2. Бундай ташишларни ташкил этиш ҳақидаги таклифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари томонидан бир-бирларига олдиндан берилади. Бу таклифларда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: ташувчининг (фирма) номи ва манзили, юриш йўналиши, ҳаракат жадвали, чегарани кесиб ўтишнинг мўлжалланаётган вақти, тариф, ташувчи йўловчиларни чиқариш ва туширишни амалга оширадиган тўхташ пунктлари, шунингдек ташишларни бажаришнинг мўлжалланаётган даври ва мунтазамлиги.



3-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ёки улар ҳудудлари бўйлаб транзит тарзда йўловчиларни номунтазам ташишларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари берадиган рухсатномалар талаб этилади, ушбу Битимнинг 4-моддасида кўзда тутилган ташишлар бундан мустаснодир.


2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган йўловчиларни номунтазам ташишни амалга оширишга рухсатнома бериш ҳақидаги илтимоснома ташувчи томонидан ўз мамлакати ваколатли органига йўлланади, у эса бу илтимосномани иккинчи Аҳдлашувчи Томон ваколатли органига жўнатади.


3. Йўловчиларни ҳар бир ташиш учун

...
Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск