язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қирғизистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 24 декабрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида эркин савдо тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталади,

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ривожлантиришга интилиб,

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қирғизистон Республикасининг таркиб топган интеграцион иқтисодий алоқаларини ва иккала давлат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдиришини эътиборга олиб,

Ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисидаги Шартнома қоидаларига амал қилиб,

товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракати ўзаро келишиб олинган чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо қилишини эътироф этиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси Тарифлар ва савдо бўйича Бош Битим (ТСББ) ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) принципларига содиқлигини тасдиқлаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


Томонлар тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатдорлик принципларига амал қилиб, хўжалик фаолияти субъектларининг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни Аҳдлашувчи давлатларда амал қилувчи қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари асосида ривожлантирадилар ва кенгайтириб борадилар.

Томонлардан ҳар бири иккинчи Томонга иқтисодий зиён етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тияди.



2-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига эркин савдо режимини яратиб берадилар.

Аҳдлашувчи Томонлар баб-баравар амал қ

...