язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Иордания Ҳошимийлар Қироллиги/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатнови тўғрисида тузилган Битим (Амман, 1996 йил 24 ноябрда)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги

Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли

ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида

ҳаво қатнови тўғрисида тузилган

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар;

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда, ва

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида юқорида қайд этилган Конвенцияга қўшимча қилиб Битим тузиш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:


а. "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб, 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b. "Авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан - Фуқаро Авиациясининг Бош Директорини ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Ҳукуматига нисбатан - Транспорт Вазирлигининг Фуқаро Авиацияси маъмурларини ва ёки юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар ҳозирги вақтда бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа бир маъмуриятни англатади;


с. "Ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан ушбу давлатнинг мустақиллиги остидаги ер майдонларини, ҳудудий ва ички сувларни ва уларнинг тепасидаги ҳаво бўшлиғини англатади;


d. "Тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;


e. "Ҳаво қатнови" атамаси йўловчилар, юк ва почтани умумий ташишда ҳаво кемалари томонидан амалга ошириладиган ҳаво қатновини англатади. "Халқаро ҳаво қатнови", "Авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


f. "Тайёра жиҳозлари", "тайёра захиралари" ва ҳтиёт қисмлар" атамалари Конвенциянинг 9-иловасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади.


g. "Ҳажм" атамаси "ҳаво кемасига" нисбатан бирор йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида ҳаво кемасининг фойдали иш юклашни англатади; ва


h. "Ҳажм" атамаси "келишилган йўлларга" нисбатан ушбу йўлда ишлатилаётган ҳаво кемасининг ҳажми маълум вақт ичида белгиланган йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида шундай ҳаво кемаси томонидан амалга

...