ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Латвия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида Шартнома (Тошкент, 1996 йил 23 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоялаш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

ҳар иккала давлатнинг ўзаро манфаатлари учун улар ўртасида янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашишни истаган ҳолда,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида манфаатли шароитлар яратиш ва сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш заруратини тан олган ҳолда,

инвестицияларнинг барқарор негизи иқтисодий ресурслардан ғоят самарали фойдаланишни ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлайди деган фикрга қўшилган ҳолда,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Ушбу Шартнома мақсадлари учун:


1. "Инвестор" атамаси:


I) Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари;

II) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;

III) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотлари;

IV) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари ва фуқароликка эга бўлмаган шахсларига татбиқ қилинади ва уларни ўз ичига олади.


2. "Инвестиция" атамаси мулкий бойликларнинг исталган кўриниши ва уларга бўлган ҳуқуқларни, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат андозалари ва моделлари, савдо нишонлари, фирмавий номлар, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, "гуд вил" ва "ноу-хау" каби интеллектуал, савдо ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқларни англатади.


3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудидаги инвестициялар қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:


I) бутунлай ёки улардаги иштирокли улуш асосида инвесторларга тегишли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни тузиш;

II) мол-мулклар, акциялар ва бошқа қимматдор қоғозларни сотиб олиш;

III) мулкий ҳуқуқлар, шу жумладан ижара асосида эгалик қилиш ва фойдаланиш;

IV) инвестицияланаётган жойдаги Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида амалда жорий бўлган қонунчиликка хилоф бўлмаган тарзда инвестицияларни амалга ошириш бўйича бошқа фаолият.

Бойликлар киритишнинг дастлабки ёки такрорий шаклидаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги квалификациясига таъсир кўрсатмайди.


4. "Юридик шахслар" атамаси - Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ тузилган ёки таъсис этилган хўжалик фаолияти юритувчи субъектларни билдиради.


5.

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск