язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Москва, 1994 йил 2 март)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Россия Федерацияси Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Мустақил Давлатлар Ҳукумат Бошлиқлари томонидан 1991 йил 30 декабрда Минск шаҳрида имзоланган Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик принциплари ва шартлари тўғрисидаги Битимга, Фуқаро Авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисидаги Битимга, шунингдек 1992 йил 30 майда имзоланган "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома"га амал қилиб,

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг принциплари ва меъёрларига амал қилган ҳолда,

ҳаво транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1. Мазкур Битимнинг мақсадлари йўлида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

a) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ёки ҳозирги вақтда шу авиакомпания бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки муассасани, Россия Федерациясига нисбатан - Ҳаво Транспорти Департаменти номидан Транспорт вазирлигини ёки ҳозирги вақтда ушбу Вазирлик томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

b) "тайинланган авиакорхона" атамаси шу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонани англатади;

c) "ҳудуд" атамаси ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ва улар устидаги самовий ҳудудни англатади;

d) "тариф" атамаси вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, йўловчиларнинг юкларини, юк ва почтани ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шароитларни англатади;

e) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этилгани ва қай даражада қўлланилишига қараб, унга киритилган ҳар қандай Илова ва ҳар қандай тузатишни англатади;

ғ) "ҳаво қатнови" атамаси йўловчилар, юклар ва почтани умумий ташиш мақсадида ҳаво кемалари мунтазам равишда амалга оширадиган ҳар қандай ҳаво қатновини англатади;

g) "халқаро ҳаво қатнови" атамаси биттадан ортиқ давлат самовий ҳудуди орқали амалга ошириладиган ҳаво қатновини англатади;

h) "авиакорхона" атамаси халқаро ҳаво қатновини таклиф қилувчи ёки уни амалга оширувчи авиатранспорт корхонасини англатади;

i) "нотижорат мақсадларида тўхташ" атамаси ҳаво кемасига йўловчиларни, юкларни ёки почталарни олиш ёки ундан туширишдан ўзга ҳар қандай бошқа мақсад билан тўхташ.


2. Ушбу Битимга киритилган Иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.



2-модда


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда "шартлашилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади).


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида:

...