Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 329-В-3-сон, Молия вазирлигининг 48-сон "Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 12.04.2019 й. Қарори (АВ томонидан 22.04.2019 й. 2527-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.04.2019 й.

N 2527-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.04.2019 й.

N 329-В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.04.2019 й.

N 48


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан давлат

мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон қарори (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 622-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандининг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 апрель, 17-сон, 342-модда









































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск