ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Молия вазирининг 11.03.2019 й. 37-сон "Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.04.2019 й. 3015-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.04.2019 й.

N 3015-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.03.2019 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Махсус ахборот портали операторининг

давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш

борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сон буйруғи (рўйхат рақами 3015, 2018 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 21-сон, 444-модда) билан тасдиқланган Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Махсус ахборот портали операторининг

давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш

борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 11-банддаги "Агентлик" деган сўз "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4, 6-бандлардаги ва 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агентлик" деган сўз "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 5-банддаги "Агентликка" деган сўз "Молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Оператор келишувни бекор қилиш ҳақида Молия вазирлигига камида беш ой олдин хабарнома юборган ҳолда ўз ташаббуси билан Операторлик функцияларини бажаришдан воз кечишга ҳақли.".


6. 10-банддаги "Агентлик" деган сўз "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 12-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзинжиниринг" республика лойиҳалаштириш институти ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;".


8. 13-бандда:

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги "Агентликни" ва "Агентликка" деган сўзлар тегишли равишда "Молия вазирлигини" ва "Молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"портални узлуксиз ишлашини таъминлаш;";

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. 15-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "шартномада" деган сўз "келишувда" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 17-банддан "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 22, 28, 29 ва 43-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


12. 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Молия вазирлиги бюджет буюртмачиларининг ҳисоб-китобларини ташкил этиш, шартнома бўйича мажбуриятларини бажарилиши ҳисобини юритиш ва таъминлаш мақсадида Оператор учун Молия вазирлигининг ахборот тизимида махсус шахсий ҳисобварақлар очади ва унга ушбу ҳисобрақамлардаги пул маблағларини бошқариш учун рухсат беради.".


13. Қуйидаги мазмундаги 35-1-банд билан тўлдирилсин:

"35-1. Бюджет буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисобрақамларига операторнинг воситачилик йиғимини ўтказадилар.".


14. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Бюджет буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали электрон аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон (бундан буён матнда эълон деб аталади) жойлаштирилгандан ёки электрон дўконда иштирокчининг офертаси танлангандан (бундан буён матнда оферта деб аталади) сўнг, портал харажат моддасини кўрсатган ҳолда, эълон ёки офертанинг суммасини шакллантиради ва уни Оператор ва Молия вазирлиги ўртасида электрон ахборот алмашинуви орқали Молия вазирлигига юборади.

Ахборот олингандан сўнг, Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими (бундан буён матнда ДМБАТ деб аталади) электрон давлат харидлари якунларига кўра тузилган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун, молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда, керакли суммага банд қўяди.

Портал, маълумотлар базалари электрон ҳамкорлиги орқали эълон ёки оферта бўйича банд қўйилган сумма тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотни қабул қилгандан сўнг, бюджет буюртмачиси томонидан жойлаштирилган эълон ёки танланган оферта бўйича нархлар сўрови механизмини активлаштиради.".


15. 37-банддаги "Буюртмачилар" деган сўз "Корпоратив буюртмачилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Қуйидаги мазмундаги 37-1-банд билан тўлдирилсин:

"37-1. Бюджет буюртмачилари эълон ёки оферта бўйича ДМБАТ томонидан банд фўйилган суммасининг, шунингдек уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида операторнинг воситачилик йиғими суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида иштирок этадилар.".


17. 38-банднинг учинчи хатбошисидаги "буюртмачилари" деган сўз "корпоратив буюртмачилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Оператор тузилган шартномалар бўйича ахборотни Молия вазирлиги ва Операторнинг маълумотлар базалари электрон ҳамкорлиги орқали Молия вазирлигига юборади.".


19. 41-бандда:

"қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олади" деган сўзлар "ҳисобга олади ва шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда олдиндан тўлов шартлари шартномада назарда тутилади.".


20. 42-банддаги "ўн кун" деган сўзлар "беш иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 44-банддаги "буюртмачи" деган сўз "корпоратив буюртмачи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 50-банднинг бешинчи хатбошисидаги "буюртмачининг" деган сўз "корпоратив буюртмачининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 51-банддаги ", ваколатли орган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини (бюджет буюртмачилари бўйича)" деган сўзлар "ва Молия вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 52 ва 53-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Буюртмачи томонидан шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:

бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;

корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади;

корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;

бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади.

53. ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади.

Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни амалга оширади.".


25. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Буюртмачилар ва иштирокчилар Операторга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгар бўлади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 апрель, 17-сон, 339-модда














































Время: 0.2228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск