ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2019 й. 346-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2019 й.

N 346



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини

ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 апрелдаги

346-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:


а) "Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар, фуқаролар йиғинлари" бўлимидаги "Маҳалла посбони" раҳбари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари" бўлимидаги "Маҳалла посбони" раҳбари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) "Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати" бўлимига қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9. Профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси".


2. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинингайрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 9 июлдаги ПФ-4451-сон Фармони) 2012 йил 23 августдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 397-модда) илованинг 2-банди чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низомда:


а) 6-банднинг олтинчи хатбошидаги "ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари" сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 93-модда):


а) 5-банддаги "раҳбарлари" сўзи "аъзолари" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 28-банднинг "г" кичик бандидаги "раҳбарлари" сўзи "аъзолари" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил14 декабрдаги 329-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда):


а) 3-иловада:


6-банднинг еттинчи хатбошидаги "ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банднинг учинчи хатбошидаги "раҳбари" сўзи "аъзолари" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


6-банднинг еттинчи хатбошидаги "ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банднинг учинчи хатбошидаги "раҳбарлари" сўзи "аъзолари" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 февралдаги 30-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 53-модда) 2-бандидаги "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарларини" сўзлари "профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 9-бандидаги "Маҳалла посбони" жамоат тузилмаси раҳбари" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Маҳалла посбони" жамоат тузилмаси раҳбари," сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 37-бандининг иккинчи хатбошидаги "курсантлар" сўзи "тингловчилар" сўзи билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 65-бандидаги "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг раҳбарларига" сўзлари чиқариб ташлансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель












































Время: 0.1900
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск