ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.04.2019 й. ПҚ-4298-сон "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2019 й.

N ПҚ-4298



ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келмоқда.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.

Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган халқимиз ўзининг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига давлатимиз томонидан мукофотлар топшириш, моддий ва маънавий рағбатлантириш қутлуғ анъанага айланди. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардонавор ва салмоқли ҳиссаси унутилмас ҳақиқатдир. 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмасликка, тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.

Мамлакатимизда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида:


1. 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гуруҳ (А. Арипов):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият", "Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч" шиорлари остида Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг юқори савияда ўтказилишини таъминласин ва жойларда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамига (кейинги ўринларда Байрам деб аталади) бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишга амалий ёрдам кўрсатсин;

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, ҳарбий қисмлар вакилларини бириктириб, ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифини ташкил этсин;

ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Байрамга тайёргарлик кўриш давомида Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатган матонат, мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини кенг аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ қилиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилишини ташкил қилсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бир йўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топширсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимларни (шартнома асосида) бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизматини ташкил қилсин;

Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистондан кетиб ғалабага ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган ва уруш қаҳрамони бўлган фахрийлар номларини абадийлаштириш мақсадида ўзлари туғилиб ўсган кўчаларга уларнинг номларини бериш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилишини ташкил этсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техника намойишини ташкил этсин;

Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон урушига алоқадор архивдан олинган фото ва ҳужжатлар кўргазмасини ташкил этсин;

Ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилишини, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда:

вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йилларининг қўшиқ ва куйлари, дастурхон тузаш ва тегишли шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этсинлар;

кўчалар ва майдонлар Байрамга бағишланган плакатлар ва стендлар билан безатилишини таъминласинлар.


5. Белгилаб қўйилсинки ўтказиладиган Байрам тадбирлари ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари вакилларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий маросимларга темир йўл ёки автомобиль транспортида келиб-кетиши, меҳмонхоналарда жойлашиши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқариши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, зарур ҳолларда тегишли кийим-кечаклар билан таъминланиши:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳрида 2019 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салютини ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни, ушбу қарор ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни кенг ёритиш, шунингдек, мавзуга оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаб эфирга узатиш, мақолалар эълон қилиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 23 апрелдаги

ПҚ-4298-сон қарорига

1-ИЛОВА



9 май - Хотира ва Қадрлаш куни,

умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар


Ижро

муддати


Масъул ташкилотлар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарини тузиш


25 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


2.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тўлиқ рўйхатини шакллантириш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирликлар, идоралар ва ҳарбий қисмларни бириктириш


25 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


3.

Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда барча шаҳар ва туманларда "Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият", "Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч" шиорлари остида маданий-маънавий тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш


25 апрель -

10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавфсизлиги давлат хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси


4.

Тошкент шаҳридаги Хотира майдонида жойлашган "Мотамсаро она" монументи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги "Мотамсаро она" монументлари пойига гул қўйиш маросимларини ташкил этиш


7 - 9 май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


5.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, ҳарбий округ, қисм ва муассасалар, мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарларининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийларини қутлаш мақсадида уларнинг хонадонларига шахсан ташрифини ташкил этиш


1 - 30 май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси


6.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлаш бўйича асосий байрам тадбирларини ўтказиш жойини аниқлаш.

Асосий байрам тадбирларида қатнашадиган республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийларининг (ҳар бир ҳудуддан 20 - 50 киши) рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг темир йўл ёки автомобиль транспортида Тошкент шаҳрига келиб-кетиш, меҳмонхоналарга жойлашиш, овқатланиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда зарур ҳолларда тегишли кийим-кечаклар билан таъминланишини ташкил этиш


25 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси


7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида таниқли фан арбоблари, ижодкорлар, ёзувчилар, журналистлар, маданият, санъат ходимлари ва спортчилар, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат тарғибот-ташвиқот ва ижодий гуруҳларни тузиш


25 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар ижодий уюшмаси


8.

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Қуролли Кучлар тарихи давлат музейи ҳамда вилоятлардаги музейларга талабалар ва ўқувчилар, ҳарбийларнинг оила аъзолари ташрифларини кенг ташкил этиш


1 - 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


9.

Таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни арафасида ҳарбий қисмларга ташрифини уюштириш ва у ерда ҳарбий-ватанпарварлик ўйинларини ташкил этиш


1 - 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


10.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойишини ўтказиш


7 - 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


11.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборишни ташкил этиш


йил

давомида

Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги,Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси


12.

Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистондан кетиб ғалабага ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган ва уруш қаҳрамони бўлиб қайтган фахрийлар номларини абадийлаштириш мақсадида ўзлари туғилиб ўсган кўчаларга уларнинг номларини бериш юзасидан ҳар бир ҳудуд кесимида рўйхатларни шакллантириш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш


3 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


II. МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ ТАДБИРЛАР

13.

Тошкент фотосуратлар уйида "Хотира муқаддасдир" номли архив фото ва ҳужжатлар кўргазмасини ташкил этиш


2019 йил

6 - 11 май


"Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи


14.

Архивларда сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳужжатлари, уларнинг жанг майдонларидан ёзган мактублари асосида махсус роликлар тайёрлаш ва уларни республика телеканалларида намойиш этиш


2019 йил

1 - 9 май

"Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги


15.

Уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳақида очерк ва мақолалар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. Уларни вилоятлар бўйича махсус китоб-тўпламлар тарзида чоп этиш


апрель -

июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, республика оммавий ахборот воситалари


16.

Олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида "Мардлик, бурч ва садоқат" ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги фильмлар ва лавҳалар намойиш этиладиган дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш


апрель-

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги,Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши


17.

Ёшлар ташкилотларида уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан туркум учрашувлар ўтказиш


25 апрель -

10 май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


18.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи тузилмаларнинг ҳарбий оркестрлари, ашула ва рақс ансамблларининг, Маданият вазирлиги тасарруфидаги оркестрлар ва бадиий жамоаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги маданият масканлари, хиёбонларда "Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч" номли концерт дастурлари намойишини ташкил этиш


25 апрель -

10 май

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги,Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги


19.

Вафот этган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг қабрларини ободонлаштириш


апрель-

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси


20.

Иккинчи жаҳон уруши ҳақиқатан ҳам инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қонли қирғин бўлгани, унда халқимиз кўрсатган мардлик ва олийжаноблик, эл-юртимизнинг буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссасини ҳар томонлама очиб бериш, тарихий далилларни келажак авлод учун сақлаб қолиш мақсадида бу йўналишда давлат музейини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш


1 июль

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Молия вазирлиги


21.

Тошкент шаҳри, вилоятлар, шаҳар ва туман марказларида уруш ва меҳнат фахрийларининг бевосита иштирокида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни ташкил этиш.

Уларда, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги муҳитни ифода этувчи мусиқа ва қўшиқлар ижроси, театрлаштирилган композициялар намойиши ва шу билан боғлиқ бошқа тадбирларни уюштириш


25 апрель -

10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги,Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди


22.

Хотира ва Қадрлаш кунининг маъно-моҳиятини очиб берувчи ҳамда Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, кексаларни эъзозлаш одамийликнинг энг олий мезони эканлигини акс эттирувчи видеороликлар тайёрлаш ва намойиш этиш


25 апрель -

10 май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси


23.

Ўзбекистон миллий телерадиоканалларида телеканаллари ҳамда нодавлат телеканалларда "Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмларни эфирга узатиш, махсус кўрсатувлар ва ток-шоулар ташкил этиш


25 апрель -

15 май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги


24.

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ёритиш


25 апрель -

10 май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, республика ОАВ


25.

Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият" мавзусида иншолар танловларини ташкил этиш


апрель-

май

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази


26.

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС табриклар жўнатиш


9 май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


III. ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ, МЕҲНАТ ФРОНТИ

ФАХРИЙЛАРИ, ХИЗМАТ БУРЧИНИ БАЖАРИШ ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИ ОИЛАЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТАДБИРЛАР

27.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилалари аъзоларини имтиёзли равишда ҳарбий госпиталь ва бошқа тиббиёт муассасаларида даволаш ва дори воситалари билан бепул таъминлаш


25 апрель -

10 май


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлатт хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси


28.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахсларнинг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ижтимоий ходим (шартнома асосида) бириктирган ҳолда доимий равишда (24 соат) патронаж хизматини ташкил этиш.

Патронаж хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилади. Патронаж хизмати жалб этилганларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан қопланади.


май

ойидан

бошлаб

мунтазам


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги


29.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш


25 апрель -

10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Касаба уюшмалари Федерацияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


30.

Ёшлар, маҳаллалар фаоллари ва касаба уюшмалари вакиллари томонидан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларига ташриф буюриш, уларга мақсадли моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш


25 апрель -

15 май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари Федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


31.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти ногиронлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлиғини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш


25 апрель -

15 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди


32.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топшириш


9 майга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 23 апрелдаги

ПҚ-4298-сон қарорига

2-ИЛОВА



9 май - Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамига

бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш

ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


В.В. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Т.А. Худайбергенов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


Қ.Қ. Қуранбоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси


А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари


Т.К. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси


П.Р. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


Б.Н. Қурбонов

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири


А.Ҳ. Кулдашев

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Б. Ашрафхонов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари


И.У. Маджидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Б.С. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари


Р. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари қўмондони


Ш.Т. Шакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари


Ш.Т. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонининг шўъба мудири


А.Ш. Мирзарахимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири


М.З. Исаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти


К.И. Алламжонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи


Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


А.Ж. Хаджаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи


А.К Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Р.С. Ниязов

-

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси


А.К. Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Ш. Жалилов

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси


Ш.С. Жавлонов

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси


С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Р. Абдуллаев

-

Ўзбекиcтон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси


С. Ҳакимов

-

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси


И. Мирзаалиев

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси


С.Ғ. Ашуров

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Ишчи гуруҳ котиби


           


"Халқ сўзи", 2019 йил 25 апрель


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.0271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск