ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.1999 й. 24-сон "Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.1999 й.

N 24



БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 2 октябрдаги ПФ-2084-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда банк тизими барқарорлигини ошириш, банклар ресурсларини сафарбар этиш, иқтисодиётни кредит билан таъминлашда банкларнинг иштирокини кенгайтириш, шунингдек банк хизматлари соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. 16 акциядорлик-тижорат банки акциядорларининг умумий йиғилишларида устав сармоялари ҳажмини 15 млрд. сўмга кўпайтириш учун қўшимча маблағлар жалб қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, банклар устав сармояси ҳажмини кўпайтириш, биринчи навбатда хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш, шунингдек банклар акциядорларининг бўш маблағларини жалб этиш ҳисобига амалга оширилади.

Тижорат банкларига эълон қилинган устав жамғармаларини шакллантиришни 2000 йил 1 январгача тугаллаш тавсия этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

битта акциядорнинг ёки ўзаро боғлиқ акциядорлар гуруҳининг банк устав капиталидаги улуши (давлат улушидан ташқари) устав капитали умумий миқдорининг 25 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу норма хусусий банкларга ва хорижий капитал иштирокидаги банкларга татбиқ этилмайди;

1999 йил 1 январдан бошлаб банкнинг янгидан рўйхатдан ўтказилаётган банклар устав сармоясида иштирок этишига йўл қўйилмайди, хорижий сармоя иштирокидаги банкларни ва шўъба банкларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно. Тижорат банклари фаолият кўрсатаётган банклар устав сармоясида уларга тегишли акциялар пакетларини 2001 йил 1 январгача сотсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги:

"Асака" банки билан биргаликда банкнинг давлатга тегишли акцияларини тендер асосида, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда банкни устав сармоясидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига акциялаштириш юзасидан тадбирлар жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Банк кенгашида тасдиқласинлар.

6. Республика ҳудудида жойлашган юридик шахсларга:

ишловчилар сони 1000 кишидан ортиқ бўлган корхоналарга 1999 йил 1 июндан бошлаб;

ишловчилар сони 200 кишидан ортиқ бўлган корхоналарга 1999 йил 1 декабрдан бошлаб;

бошқа юридик шахсларга 2000 йил 1 июндан бошлаб солиқ тўлаш жойидаги солиқ органларини хабардор қилган ҳолда бир нечта банкда счётлар очиш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда юридик шахсларнинг республика тижорат банкларида очилган счётларига солиқ солиш мақсадида уларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш учун Банк депозиторлари миллий ахборот базасидан фойдаланиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;

бўш пул маблағларини банклараро бозорда тезкорлик билан ва кафолатли жойлаштириш шарт-шароитларини яратган ҳолда кредит ресурслари кимошди савдоси ишини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


8. Кредитлар бўйича тижорат банклари олдидаги тўлов муддати Ҳукумат қарорларига кўра кечиктирилган қарзлар таркибини ўзгартириш дастури 2-иловага (2-илова берилмайди) мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банки билан биргаликда, кўрсатиб ўтилган дастурдан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари олдидаги тўлов муддати Ҳукумат қарорларига кўра кечиктирилган қарзларни тулаш миқдорлари ва муддатларини қарздор юридик шахслар бўйича белгиласин.


9. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари:

тўлов муддати кечиктирилган кредитларни тўлаш натижасида бўшаётган маблағлар ҳисобига марказлаштирилган ресурслар ўз вақтида қайтарилишини таъминласинлар;

таркибини ўзгартириш натижасида бўшаётган ўз маблағларини ва жалб қилинган маблағларни қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни, деҳқон ва фермер хўжаликларини, шунингдек халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналарини узоқ муддатли кредит билан таъминлашга йўналтирсинлар.

11. Тижорат банклари бериладиган кредитлар ҳажмлари ва турларини, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбатни, қарздорлар бўйича молиявий ахборотни таҳлил қилиш тартибини, кредитлар бериш ва уларни қайтариш тартибини, фоиз сиёсатини, гаров билан таъминлашга қўйиладиган талабларни, кредит портфелини аудит қилиш жараёнини қамраб олувчи кредит сиёсати йўналишларини, шунингдек тўловлар ўз вақтида тўланиши таъминланишига, маблағлар қайтарилишига қўйиладиган талабларни ва кредитор қарздорликни ундириш чора-тадбирларини ҳар йили тегишли йилнинг 1 февралигача ишлаб чиқсинлар ва Банк кенгашида тасдиқласинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳақидаги таклифларни ўн кун муддатда киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалдаги норматив ҳужжатларга бир ой муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Маҳфий.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 15 январдаги

24-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1 Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон гўшт ва сут саноати ("Ўзгўштсутсаноат") давлат-акционерлик уюшмасини бошқаришни такомиллаштириш ва унинг фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 18 январдаги 30-сон қарорининг 8-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилоятининг Томди ва Учқудуқ туманлари қоракўлчилик фермаларини хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 11 июлдаги 246-сон қарори 5-банди иккинчи хатбошисининг тўлов муддати узайтирилган қарзларни тўлашга оид қисми.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш ва сотиш тизимини ривожлантириш тўғрисида" 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарорининг 12-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятига иш ҳақи тўлаш учун кредит бериш тўғрисида" 1998 йил 6 майдаги 15-сон протокол қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси.




































































Время: 0.1857
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск