ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 й. 351-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2019 й.

N 351



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗПАХТАСАНОАТ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2018

ЙИЛ 12 ФЕВРАЛДАГИ 106-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 февралдаги ПҚ-4186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Белгилансинки, 2019 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари томонидан биржа савдоларида пахта толасини сотиб олиш учун тўқимачилик ташкилотларига берилган банк кафолатлари уларнинг муддати тугагунга қадар амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Э. Максудов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

351-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзпахтасаноат"

акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб

чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар

механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил

12 февралдаги 106-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-бандда:


а) тўртинчи хатбошидаги ", қолган 85 фоизига банк кафолати бериш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) бешинчи хатбошидаги ", қолган 65 фоизига банк кафолати бериш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, шу жумладан банк кафолати, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин".


2. 1-илова қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1. 2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда қўшилган қиймат солиғи жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъи назар, пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоблайди: 20/120 га кўпайтирилган ҳақиқий сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғи = ҳақиқий сотиш нархи х 20/120)".


3. 2-илованинг 14-бандда:


а) тўртинчи хатбошидаги ", қолган 85 фоизига банк кафолати бериш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) бешинчи хатбошидаги ", қолган 65 фоизига банк кафолати бериш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, шу жумладан банк кафолати, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 апрель











































Время: 0.1405
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск