Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2019 й. 344-сон "Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2019 й.

N 344



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ

МУАССАСАЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, халқ таълими тизимидаги муассасаларни бюджетдан ташқари маблағ билан таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 апрелдаги

344-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон

қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини

харажатларини молиялаштириш (тўлаш)

тартибига киритилаётган қўшимчалар


1. 15-бандда:

а) учинчи хатбошига "тақсимланади" сўзидан кейин "(халқ таълими муассасаларидан ташқари)" сўзлари қўшилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Халқ таълими муассасаларининг мол-мулкини, жумладан асосий воситаларини сотишдан тушган маблағларнинг 100 фоизи Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади";


2. 29-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу банд халқ таълими муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди";


3. 35-банднинг биринчи хатбошидаги "молия органлари" сўзларидан кейин, "шунингдек вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель











































Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск