Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.04.2019 й. 344-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 апрелдаги

344-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари

жамғармалари маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Ушбу Низом халқ таълими тизимидаги давлат таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

халқ таълими муассасаларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Давлат мулкини ижара бериш маркази давлат унитар корхоналарига 1 фоизи ва электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўловдан ташқари);

ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар;

халқ таълими муассасалари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


4. Жамғарма маблағлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган мақсадлар учун молиялаштирилади.

Бунда халқ таълими муассасаси раҳбарини моддий рағбатлантириш ва Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар ҳисобга олиниши лозим.

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар фақат халқ таълими муассасаси раҳбарининг асосли ёзма мурожаати асосида умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгаши розилиги билан амалга киритилади.


5. Жамғармага тушган маблағларнинг йил натижаси бўйича (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) жами суммасидан 10 фоизгача бўлган миқдори мазкур муассаса раҳбарини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.


6. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан жамғармагага кўрсатилган ҳомийлик хайриялари, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, муассаса раҳбари ва ҳисобчиси томонидан харажатлар сметасига ўзгартириш тайёрланиб, умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгаши розилиги билан халқ таълими муассаси харажатларига сарфланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБИНИ

ЮРИТИШ


7. Жамғарма маблағларининг ҳисобини марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ёки муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи ҳисобчи томонидан юритилади. Бунда муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи ҳисобчи штатини сақлаш бўйича барча харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қопланади.


8. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси муассаса раҳбари ва ҳисобчиси томонидан тайёрланиб, умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгашига келишиш учун киритилади.

Умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгашининг розилиги олингандан сўнг даромадлар ва харажатлар сметаси муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.


9. Жамғарма тушумларининг 5 фоизи (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига белгиланган тартибда йўналтирилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРНИНГ

ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


10. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ҳамда тегишли ҳудудий бўлимлар томонидан назорат қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.


11. Жамғарма маблағларидан фақат таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган ёзма мурожаатга асосан, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ёки муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи ҳисобчи томонидан фойдаланилади.

Бунда шартномаларни имзолаш, маҳсулотлар (иш, хизматлар) турларини танлаш, маҳсулотларни (иш, хизматларни) сифатли қабул қилиб олиш таълим муассасаси раҳбари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Амалга оширилган ишлар учун таълим муассасаси раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари:

тегишлилиги бўйича халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг жамғармаларига маблағларнинг тушумлари (пуллик хизматлар, ижара, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқалар) тўғрисидаги батафсил маълумотларни олишга;

халқ таълими тизимидаги муассасалар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет ва смета-штат интизомининг бузилиш ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек, молиявий ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасини ёки ушбу вазирлик раҳбариятини хабардор қилган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар харажатларини молиялаштиришни (тўлашни) чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйишга ҳақли.

Жиноят аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари текшириш материалларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириши лозим.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Жамғарма маблағларини тасарруф этиш ёки бошқа мақсадларга йўналтириш (ишлатиш) билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги аралашиш тақиқланади.


14. Халқ таълими муассасаларининг раҳбарлари ва ҳисобчилари Жамғарма маблағлари тўғри шакллантирилганлиги, улардан самарали, оқилона ва тўғри фойдаланиш, мазкур маблағларнинг ҳисоб-китобининг тўғри юритилиши бўйича шахсан жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Халқ таълими муассасаларининг бюджетдан

ташқари жамғармалари маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддати










































V
































1-босқич



Муассаса



      

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

халқ таълими муассасаларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Давлат мулкини ижара бериш маркази давлат унитар корхоналарига 1 фоизи ва электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўловдан ташқари);

ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар;

халқ таълими муассасалари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар

        



Йил давомида
































>


>


>























































































V
































2-босқич



Муассаса



      

Жамғарма даромадлар ва харажатлар сметаси муассаса раҳбари ва ҳисобчиси томонидан тайёрланиб, умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгашига келишиш учун киритилади.

Жамғармалар маблағлари фақат тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган мақсадлар учун молиялаштирилади.

     



Календарь йили бошида


>


>


>













































V
































3-босқич



    

Кузатув кенгаши

  



Умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгаши даромадлар ва харажатлар сметасини кўриб чиқиб, розилигини беради.



2 кун давомида


>


>


>













































V
































4- босқич



Муассаса



     

1. Кузатув кенгаши розилиги олингандан сўнг даромадлар ва харажатлар сметаси халқ таълими муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.




1. 1 кун давомида


















2. Жамғарма маблағларининг 5 фоизи белгиланган тартибда Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтиради.




2. Маблағ тушумига кўра















>


>

3. Жамғармалар маблағларининг ҳисоби юритиш марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ёки муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи ҳисобчи томонидан юритилади.



>

3. Сметага мувофиқ





















4. Муассаса раҳбари томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматига ёзма мурожаат берилади, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилади ва ушбу сметада белгиланган харажатларга маблағларни сарфлайди.

       



4. Йил давомида























































V
































5-босқич



Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирил-ан молия-бухгалтерия хизмати



      

Жамғармалар маблағларидан фақат муассаса раҳбари томонидан берилган ёзма мурожаатга асосан барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан фойдаланилади.

         



Сметага мувофиқ йил давомида



>


>


>










        

Изоҳ. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати таркибига кирмаган муассасалар (алоҳида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳисобчи лавозими киритилган) даромадлар ва харажатлар сметалари ижросини мустақил равишда амалга оширади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель













































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск