ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 й. 349-сон "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2019 й.

N 349



МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ОРГАНЛАРИНИ

АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ СОҲАСИДАГИ

ИШЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонини бажариш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказиш миллий тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тузилмасида мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи махсус ваколатли орган ҳисобланган "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУК (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Аккредитация марказининг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация жараёнининг бетарафлиги ва холислигини таъминлаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;

Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигига (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотга (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириш;

аккредитация миллий тизимини халқаро нормалар ва мезонларга мувофиқ доимий равишда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига риоя қилиш;

аккредитация тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни, шу жумладан, ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида аккредитация бўйича ишлар натижаларининг хорижий мамлакатлар томонидан эътироф этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш;

аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва уларнинг аккредитация соҳаси тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва долзарб ҳолатда сақланишини, шунингдек, тегишли ахборотнинг махфийлигига риоя қилган ҳолда жамоатчиликнининг улардан фойдаланишини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУКнинг Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқллансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида олдин берилган гувоҳномалар ҳақиқий ҳисобланади ва Аккредитация маркази мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш натижаларига кўра, аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилса, ушбу гувоҳномалар бундай қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўзининг амал қиладиган муддатига қайта расмийлаштирилиши лозим;

Аккредитация маркази ходимларининг лавозим маоши 2 баравар миқдордаги коэффициентни қўлланган ҳолда, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядларга мувофиқ белгиланади;

аккредитациядан ўтказишда, инспекция назоратида ва уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилишда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Аккредитация маркази фаолиятига ҳар қандай шаклда аралашиши ва таъсир кўрсатишига йўл қўйилмайди.


5. Аккредитация марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

аккредитация соҳасида идоралараро хусусиятга эга, шу жумладан, хорижда аккредитация ишлари натижалари эътироф этилишини таъминлашга қаратилган халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига, шунингдек, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) талаблари ва тавсияларига мувофиқ аккредитация тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тренинглар, семинарлар ўтказиш ва баҳоловчилар, техник экспертлар, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш соҳасида иштирок этувчи мутахассислар малакасини баҳолаш;

ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажарётган ходимларга ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки баравари миқдоригача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўлаш;

энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;

ушбу қарор талабларига мувофиқ Аккредитация марказининг тузилмасини, ходимларининг штатдаги сони ва иш ҳақи миқдорларини мустақил тасдиқлаш.


6. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

Аккредитация маркази, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар иштирокида аккредитация миллий тизимини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб берувчи ва Аккредитация маркази ушбу йўналишларга эришиши юзасидан мониторинг олиб борувчи Аккредитация бўйича кенгашни ташкил этсин;

ўз фаолиятида, шунингдек, тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятида Аккредитация маркази мустақиллиги ва холислигига шубҳа уйғотиши мумкин бўлган бирор-бир хатти-ҳаракатларни амалга оширмасин;

Аккредитация маркази директорини тайинлашда ILAC ва IAF талаблари ва принципларига, ISO/IEC стандартларига ҳамда Аккредитация бўйича кенгаш тавсияларига амал қилсин;

икки ой муддатда республика ҳудудида амал қиладиган ISO/IEC 17000 стандартларининг долзарблиги ва жаҳон миқёсида амал қиладиган стандартлар билан бир хиллигини қайта кўриб чиқсин;

уч ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жаҳон тажрибаси асосида мувофиқликни баҳолаш органлари ваколатларини баҳолашни уларнинг олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шу жумладан уларни Аккредитация маркази томонидан мақулаш ва/ёки нотификация қилиш йўли орқали аккредитациядан ўтказиш тартиб-таомиллари ўрнига муқобил ва соддалаштирилган баҳолаш турларини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Аккредитация маркази раҳбари зиммасига қуйидагилар учун шахсий масъулият юклансин:

мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ILAC, IAF талабларига ва ISO/IEC стандартларига асосланган принципларга сўзсиз риоя қилиш;

аккредитация бўйича ишларни бажаришда холислик, бетарафлик ва мустақилликни таъминлаш;

баҳолашни амалга оширишда иштирок этмаган Аккредитация марказининг малакали шахслари билангина аккредитация бўйича қарор қабул қилиш;

аккредитация бўйича фаолиятнинг холислиги, бетарафлиги ва мустақиллигини шубҳа уйғотиши мумкин бўлган хизматларни кўрсатмаслик.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

349-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУКнинг

Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги

(АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича

халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация

бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли

аъзо сифатида кириши бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

шакли

Бажариш муддатлари

Масъуллар

I. МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ СОҲАСИДАГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Қонун ҳужжатларига ISO/IEC 17000 серияси халқаро стандарти ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (кейинги ўринларда ILAC деб аталади) ва Аккредитация бўйича халқаро форуми (кейинги ўринларда IAF деб аталади) талабларига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги "Аккредитация маркази" (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) мувофиқликни баҳолаш органларнинг аккредитация ва инспекция назорати натижалари бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ўзгартиришлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 июлгача


"Ўзстандарт"

агентлиги


2.

ILAC ва IAF томонидан қабул қилинган стандартлар билан бир хил бўлган аккредитация соҳасидаги асос бўлувчи халқаро стандартларни амалга киритиш.

Идоравий ҳужжатлар

2019 йил

1 июлгача

"Ўзстандарт"

агентлиги

II. АККРЕДИТАЦИЯ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.

ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талаблари ва тавсияларига мувофиқ Аккредитация марказида сифат менежмент тизимини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш.

Тартибот ҳужжатлари,

йўриқномалар ва

низомлар

2019 йил

1 июнгача

Аккредитация

аркази

4.

Аккредитация маркази мутахассислари, аккредитация қилинган объектлар, профессионал институтлар, тартибга солувчи органлар, мустақил экспертлар вакилларидан иборат бўлган лабораториялар ва сертификатлаш органларнинг аккредитацияси бўйича техник қўмиталар ташкил этиш.

Идора ҳужжатлари

2019 йил

1 июнгача

Аккредитация

маркази

5.

Аккредитация марказини халқаро ихтисослашган ташкилотларга киришга тайёрлаш учун хорижий маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб этиш.

Ҳамкорлик тўғрисида шартнома

2019-2020 йиллар

"Ўзстандарт"

агентлиги

6.

Аккредитация марказини хорижий тилларни эгаллаган ва халқаро майдонда республиканинг манфаатларини илгари суриш салоҳиятига эга бўлган малакали ва ёш мутахассислар билан таъминлаш.

Меҳнат битими

2019 йил

1 майгача

Аккредитация

маркази

III. ХАЛҚАРО ИХТИСОСЛАШГАН ТАШКИЛОТЛАРГА

КИРИШ БЎЙИЧА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ

7.

ILAC, IAF ва аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (кейинги ўринларда АРАС деб аталади) талабларига мувофиқ тартибот ва мажбурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Идора ҳужжати

2019 йил

1 июнгача

Аккредитация

маркази

8.

Аккредитация маркази фаолиятини ISO/IEC 17011 талабларига мослигини малакали хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда дастлабки тарзда баҳолаш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 сентябргача

Аккредитация

маркази

9.

Хорижий аккредитация органлари вакиллари билан мувофиқликни баҳолаш органларининг қўшма сайёр баҳолашларини ўтказиш.

Баҳолаш тўғрисида

ҳисобот

2019 йил

1 сентябргача

(жадвал бўйича)

Аккредитация

маркази

10.

Аккредитация миллий тизимининг баҳолаш натижаларини олиш ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 ноябргача

Аккредитация

маркази

11.

Аккредитация маркази ходимларини хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига ўқитиш.

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019 йил

апрель-декабрь

Аккредитация

маркази

12.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида Аккредитация маркази вакиллари иштироки ҳамда мазкур ташкилотлар экспертлари томонидан баҳолашни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида иштирок этиш тўғрисида ҳисобот

2019-2020 йиллар

Аккредитация

маркази

IV. МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

13.

Мувофиқликни баҳолаш органларини белгиланган тартибда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари (охирги таҳририда) талабларига мувофиқ баҳолаш.

Аккредитация

тўғрисидаги гувоҳнома

Жадвалга

мувофиқ

2020 йил

1 февралгача

Аккредитация

маркази

14.

Лабораториялараро таққослаш йўли билан мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар малакасини текширишга доир фаолиятни янада ривожлантириш.

Тадбирлар мажмуаси

2019 йил

1 майгача

"Ўзстандарт"

агентлиги

15.

Халқаро стандартларга (ISO, IEC, EN, Codex Alimentarius) мос келадиган синашнинг (ўлчашнинг) замонавий усулларини амалиётга жорий этиш.

Идора ҳужжатлари

2019-2020 йиллар

"Ўзстандарт" агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

мувофиқликни баҳолаш органлари

16.

Мувофиқликни баҳолаш органлари синов базасини модернизациялаш ва такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар

комплекси

17.

Мувофиқликни баҳолаш органлари ходимларини хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари бўйича ўқитиш.

Режа-жадвал,

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019-2020 йиллар

"Ўзстандарт"

агентлиги,

Аккредитация

маркази

V. ХАЛҚАРО ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ТАШКИЛОТЛАРГА АЪЗО БЎЛИШ

18.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

АРАСга буюртманомани йўллаш

2019 йил

1 декабргача

Аккредитация

маркази

19.

APAC экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

АРАС экспертларининг баҳолаш тўғрисида ҳисоботи

2020 йил

март-июль

Аккредитация

маркази

20.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш.

APAC қарори

АРАС Ассамблеяси якуни бўйича

Аккредитация

маркази

21.

Аккредитация марказининг APAC-MRA кўп томонлама битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

APAC-MRA битими

2020 йил

ноябрь

Аккредитация

аркази

22.

ILAC ва IAF га тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

ILAC ва IAF га буюртманомани йўллаш

APAC-MRA имзолангандан кейин 2 ҳафта муддатда

Аккредитация

маркази

23.

ILAC ва IAF экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

ILAC ва IAF экспертларини баҳолаш тўғрисида ҳисобот

ILAC ва IAF билан келишилган холда 3 ой мобайнида

Аккредитация

маркази

24.

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш тўғрисидаги қарори

ILAC ва IAF Ассамблеяси якунлари бўйича

Аккредитация

маркази

25.

Аккредитация марказининг ILAC-MRA ва IAF-MLA кўп томонлама ўзаро тан олиш битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

ILAC-MRA ва IAF-MLA билан битим имзолаш

тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олгандан кейин бир ой мобайнида

Аккредитация

маркази

26.

ILAC, IAF ва APACнинг тегишли техник қўмиталари ва бошқа бўлинмалари билан иш юзасидан ҳамкорликни таъминлаш.

ILAC, IAF ва APAC га сафарлар уюштириш

доимий асосда

Аккредитация

маркази

Изоҳ. Ушбу режада назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжатнинг шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжат бирлаштирилганда, тегишли бандларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

349-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 92-модда), 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 92-модда) илованинг 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 апрель










































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск