ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 й. 348-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2019 й.

N 348



ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзстандарт" агентлиги деб аталади), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигининг қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ушбу тартибга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи берилган тадбиркорлик субъектлари календарь йил якунида ишлаб чиқарилган декларацияланган маҳсулотлар реализацияси бўйича мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни амалга оширади;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг "Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун" мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод этилади;


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари тугатилиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарори билан ташкил этилган "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармасининг (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) қўшимча харажатлари моддалари назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Департамент тугатилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг 2018 йил 12 декабрга қадар имзоланган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзбекистон миллий метрология институти" ва "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхоналари (кейинги ўринларда - "ЎзММИ" ва "Республика ССМ" давлат корхоналари) хизмат кўрсатиш соҳалари кесимида тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича хуқуқий вориси ҳисобланади;

Фаолиятни сифатли амалга ошириш учун автотранспорт воситаларини, алоқа ва Интернет ресурсларини ажратиш, шунингдек, Департамент ҳудудий инспекторларининг эҳтиёжлари учун бошқа моддий-техника воситаларини ажратиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган ҳолда "ЎзММИ" давлат корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

4. Қуйидагилар:

тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи билан ҳамда бошқа мол-мулки ва активлари Департаментга беғараз берилсин;

тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи билан "ЎзММИ" давлат корхонасига ҳамда бошқа мол-мулклари ва активлари соҳалари бўйича "ЎзММИ" ва "Республика ССМ" давлат корхоналарига беғараз берилсин.

5. Қуйидагилар:

Синов лабораторияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

сертификатлаштириш органига маҳсулоти сертификатлаштирилган импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан келиб тушаётган мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов қуйдагича тақсимланади: 10 фоизи - сертификатлаштириш органининг тассаруфида қолади; 90 фоизи - икки кунлик муддатда Махсус жамғармага йўналтирилади.

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималар Махсус жамғармага тўлиқ ўтказилади;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратига жами саккизта, жумаладан, бешта шахсий бириктирилган, иккита навбатчи ва битта микроавтобус автотранспорт воситалари лимити ажратилади;

Департаментга жами учта, жумаладан, иккита шахсий бириктирилган, битта навбатчи автотранспорт воситалари лимити ажратилади.

"Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат корхонаси томонидан ҳар чорак якуни бўйича аккредитация белгиси қўлланганлик учун тушаётган маблағларнинг 50 фоизи Махсус жамғармага ўтказилади.

7. Қуйидагилар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молия ташкилотлари, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирган ҳолда, ҳудудий бўлинмалар ва ташкилотларнинг ҳисобот даври якунида соф фойдасини тенг улушларда тақсимлашдан олинадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия маблағлари;

транспорт воситаларининг турини тасдиқлашни расмийлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлардан ҳамда шартнома асосида амалга ошириладиган, бошқа хизматлардан олинадиган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар;

Махсус жамғарма маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Белгилаб қўйилсинки, Махсус жамғарма маблағлари:

инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф -муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини амалга оширишга, шунингдек, ички бозорда муомалада бўлган товарлар мувофиқлигини баҳолашга;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг марказий аппарати ва Департамент ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар техник қўмиталари ва хўжалик субъектлари мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтларининг, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек, консультант сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассислар ҳаражатларини қоплашга;

экспортбоп маҳсулотлар учун республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини сотиб олиш ва қабул қилишга;

Агентлик марказий аппаратининг юқори малакали, ташаббускор ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини амалга оширишга;

Департамент ходимларига қўшимча ҳақ, мукофот ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини тўлаш учун келиб тушаётган маблағларнинг 20 фоизигача миқдорини Департаментнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига йўналтиришга;

молиявий ва маъмурий жарималардан келиб тушаётган маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисми маҳаллий корхоналар томонидан халқаро стандартларни харид қилиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга;

бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришга, шунигдек, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган бошқа тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

11. "Ўзстандарт" агентлиги:

а) 2019 йил 1 июлга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳаллий маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва ошириш, уларни ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли ўртасида оммалаштириш ишларини фаоллаштиришга қаратилган "Ўзбекистоннинг энг яхши товари" танловини таъсис этиш юзасидан таклифлар киритсин;

б) 2019 йил 1 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда:

халқаро молия институтлари томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини ислоҳ қилишда грантлар, қарзлар ва бошқа молия манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда техник кўмаклашиш;

дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникаларни ҳарид қилиш;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни ўйғунлаштириш, шунингдек, ҳар йили Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган экспортбоп маҳсулотлар учун халқаро, минтақавий, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини ҳарид қилиш;

юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини, ўлчаш қурилмаларини сотиб олишни, мавжуд синов лабораторияларини модернизация қилишни ва янгиларини ташкил этишни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини "Global G.A.P" ва Organic стандартлари бўйича сертификатлаштириш;

мобил лабораториялар учун автотранспорт воситаларини сотиб олиш дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

в) уч ой муддатда тадбиркорлик субъектларини ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича фаолиятга кенг жалб қилиш юзасидан таклиф тайёрлаган ҳолда, қиёсланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг рўйхатини тасдиқласин;

г) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:

Департаментга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассислар билан Департаментни таъминласин;

тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг ходимларини иш билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзстандарт" агентлигининг буюртманомаларига кўра, "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифаларни бажариш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божини ундирмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ўзстандарт" агентлиги буюртманомаларига кўра, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни беришни (узайтиришни) таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. "Ўзстандарт" агентлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

348-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомда:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзстандарт" агентлиги Бош директори, унинг биринчи ўринбосари ва "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти бошлиғи бир вақтнинг ўзида мос равишда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчашлар бирлигини таъминлаш устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспектори ва бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади";

ўнинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда, ўн биринчи-йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги "Ўзстандарт" агентлиги сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банднинг "и" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг стандартларни назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, вилоятлар, шаҳарларнинг стандартларни назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, булардан ташқари, "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти инспекторлари ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги инспекторлари қуйидаги мутлақ ҳуқуққа эгадир:";

бешинчи, ўн биринчи-ўн бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи-ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда, бешинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


в) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорининг 13-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда):

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-ўн бешинчи хатбошилар, мос равишда, учинчи-ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошига "стандартлаштириш, метрология соҳалари" сўзларидан кейин ", аккредитация" сўзи қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини амалга оширишга, шунингдек, ички бозорда муомалада бўлган товарларни мувофиқлигини баҳолаш;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати ва "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментининг ходимларини, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини амалга оширишда моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар техник қўмиталари ва хўжалик субъектлари мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтларининг, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек, консультант сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассисларни ҳаражатларини қоплаш;

экспортбоп маҳсулотлар учун республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини сотиб олиш ва қабул қилиш;

бўш турган маблағларни тижорат банкларнинг депозитларига жойлаштиришга шунигдек, "Ўзстандарт" агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган, бошқа тадбирларни молиялаштириш";

ўн олтинчи хатбоши йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда):


а) 16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришда такрорий синовлар ўтказилиши тақиқланади ва уларни беришда, идоравий бўйсинишидан қатъий назар, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан амалга оширилган синовларнинг ижобий натижалари асос бўлади";


б) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Код бериш бўйича хизматлар қиймати, шунингдек аъзолик бадаллари миқдори GS1 Uzbekistan қатнашчилари томонидан белгиланади. Штрихли коднинг оригинал макетларини тайёрлаш ва бериш шартнома асосида амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 15-позицияси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"     

15.

"Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси


Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги учун маъмурий жарималар

50

".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 92-модда):


а) 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "5-7-иловаларга" сўзлари "5-7 ва 7-1-иловаларга" сўзларига алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"IV схема - Миллий ўлчаш эталонлари, миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисидаги келишув (CIPM MRA) доирасида";


б) 44-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилар, тегишли равишда, учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) III-бобга қуйидаги мазмундаги 4-параграф қўшилсин:


"§ 4. Метрологик назорат натижаларини

IV схема бўйича эътироф этиш


48. Ўз эҳтиёжлари учун технологик жараёнларда фойдаланиладиган импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларини калибрлаш (қиёслаш) натижаларини эътироф этиш CIPM MRA фаолиятида иштирок этадиган миллий метрология институтлари/белгиланган институтлар (кейинги ўринларда институтлар деб аталади) томонидан расмийлаштирилган амалдаги калибрлаш (қиёслаш) сертификатлари тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.

49. Ариза берувчи ваколатли органга ўлчаш воситаларини калибрлаш (қиёслаш) натижаларини эътироф этиш юзасидан ушбу Низомга 8-1-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманома тақдим этади, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

амалдаги калибрлаш (қиёслаш) сертификатининг асл нусхаси ёки институт томонидан тасдиқланган нусхаси;

Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситаларининг метрологик назоратини ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, уларнинг кейинги (даврий) метрологик назоратини таъминлаш бўйича ариза берувчининг мажбуриятининг кафолат хати.

50. Ваколатли орган буюртманомани кўриб чиқади ва қуйидагиларга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлилини ўтказади:

калибрлаш (қиёслаш) сертификатида "CIPM MRA" логотипи мавжудлиги;

калибрлаш (қиёслаш) сертификатини берган институтларда калибрлаш (қиёслаш) сертификатини қамраб олувчи Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросининг асосий солиштиришлар бўйича маълумотлар базасида (KCDB) тасдиқланган калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари (CMCs) мавжудлиги.

51. Ваколатли орган 1 иш куни мобайнида таҳлил натижаларига кўра, ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шакллар бўйича метрологик назорат натижаларини эътироф этиш тўғрисида сертификат беради ёки эътироф этиш расман асосланган ҳолда рад этилади;


г) 48 ва 49-бандлар, тегишли равишда, 52 ва 53-бандлар деб ҳисоблансин;


д) иловаларга қуйидаги мазмундаги 7-1-илова қўшилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 октябрдаги

292-сон қарорига

7-1-ИЛОВА



IV СХЕМА

Миллий ўлчаш эталонлари, миллий метрология институтлари

томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг

ўзаро эътироф этилиши тўғрисидаги келишув (CIPM MRA)

доирасида ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан

ўтказиш натижаларини эътироф этиш

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш натижаларини эътироф этиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Зарур ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани унинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган почта алоқаси воситалари орқали ваколатли органга бевосита тақдим этади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра





2-босқич

Ваколатли орган

Буюртманома ва ҳужжатларни кўриб чиқади:

иш натижаларини эътироф этиш тўғрисида;

ҳужжатларни, улар номувофиқ бўлган тақдирда, қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.

Эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда метрологик текширувдан ўтказиш натижаларини эътироф этиш сертификати расмийлаштирилади.

1 иш куни

мобайнида





3-бос қич

Ваколатли орган

     

Ўзбекистон Республикасига импорт бўйича олиб келинадиган ва эътироф этилган турдаги ўлчаш воситаларининг Давлат реестрига киритиш учун "Ўзстандарт" агентлигига тегишли ахборот тақдим этади.

    

1 иш куни

мобайнида


".


е) қуйидаги мазмундаги 8-1-илова қўшилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 октябрдаги

292-сон қарорига

8-1-ИЛОВА



Ваколатли орган раҳбарига

Ўлчаш воситаларининг метрологик аттестация

(турини тасдиқлаш) натижаларини эътироф этишга

АРИЗА


Ариза берувчи


(ариза берувчининг номи, манзили, телефони, электрон почтаси)


метрологик назоратини эътироф этиш тўғрисида сертификат бериш учун ҳужжатларни экспертизадан ўтказишни илтимос қилади.

(ўлчаш воситаларининг номи ва белгиланиши,

завод рақами ёки бошқа идентификацияловчи белгиси, ишлаб чиқарилган йили)

томонидан тайёрланган (ишлаб чиқилган),

(ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи)

томонидан тасдиқланган ва

(метрологик назорат натижаларини тасдиқлаган ташкилотнинг номи)


рақами билан


нинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган.


(мамлакатнинг номи)

Ўлчаш воситалари тури

га мувофиқ

(норматив ҳужжатнинг белгиланиши)


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


(ҳужжатлар рўйхати)

Ариза берувчининг номи,

манзили ва СТИР

Ариза берувчининг

телефони/факси

Ижро этувчи ходимнинг Ф.И.О.,

лавозими ва телефони






(раҳбар/ваколат берган шахс)


(Имзо)


(Ф.И.О.)

   

20___ йил "____" _______________".



7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 36-модда) 4-бандининг учинчи хатбошида "Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти" сўзлари "Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

348-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси фаолияти масалалари тўғрисида" 2000 йил 17 январдаги 13-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 16-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., N 1, 4-модда) 5-илованинг 2-боби.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон,77-модда) 2 ва 3-бандлари, шунингдек 3 ва 6-иловалар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 51-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 57-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Этил спиртининг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚХТ, 2007 й., 31-32-сон, 319-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 51-бандининг "б" кичик банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига 9-илованинг 4-банди "в" ва "г" кичик бандлари ва 6-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 69-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда) 1-илованинг 20-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сонли, 92-модда) 3-илова 3-бандининг "б" кичик банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 74-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 8 сентябрдаги 289-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 9-сон, 84-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 92-модда) илова 2-бандининг "г" кичик банди ва 3-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 38-модда) 1-илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 апрель










































Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск