Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.04.2019 й. 348-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

348-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва

сертификатлаштириш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигини (кейинги ўринларда "Ўзстандарт" агентлиги деб аталади), унинг таркибий бўлинмаларини мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ҳисобот беришини, шунингдек агентлик раҳбариятининг функционал мажбуриятларини, ҳуқуқ ва жавобгарликларини белгилайди.


2. "Ўзстандарт" агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

"Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий орган ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. "Ўзстандарт" агентлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобрақамларига эга.


5. "Ўзстандарт" агентлигининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, қисқартирилган - "Ўзстандарт" агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - Agency for standardization, metrology and certification of Uzbekistan, қисқартирилган - "Uzstandard" agency.

в) рус тилида:

тўлиқ - Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации, сокращенное - Агентство "Узстандарт";


6. "Ўзстандарт"агентлигининг жойлашган жойи (почта манзили) - Тошкент шаҳар 100049, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 333а.



2-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ


7. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлиги тизимига киради:

"Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппарати;

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади);

"Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарларда синов ва сертификатлаштириш марказлари;

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси;

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти;

"Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази" давлат корхонаси;

"Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази" давлат корхонаси.



3-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ, УНИНГ

ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ ВА ИДОРАВИЙ

МАНСУБ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ВАЗИФА

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. "Ўзстандарт" агентлигининг вазифалари

ва функциялари


8. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаш;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитациядан ўтказиш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини, сертификатлаштириш, аккредитация тизимларининг фаолиятини ва ривожланишини ҳамда мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларнининг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;

маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг сифати ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва маҳсулотларни техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;

экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг талабларига, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда таъминлаш;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг халқаро талаблар билан зарур уйғунлаштириш даражасига эришиш.


9. "Ўзстандарт" агентлиги ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган таклифлар киритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишга доир фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради ҳамда ташкил этади;

умумий техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган маҳсулот намуналарини олиш, синовлар ва ўлчаш усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди;

умумий ва махсус техник регламентлар,стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этилиши юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради;

маҳсулотлар стандартларини ва уларга ўзгартиришлар, шунингдек, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация бўйича нормалар ва қоидаларни давлат рўйхатидан ўтказади;

бир турдаги маҳсулотлар учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашади, уларга илмий-методик раҳбарликни таъминлайди;

халқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;

Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги шартномалар ёки битимларга мувофиқ халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилади;


2) стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитациядан ўтказиш, сифат менежменти тизимларини жорий қилиш, халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлилигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида, шу жумладан:

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва маҳсулотлар сифати менежменти тизимларини жорий жорий этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ўз ваколатлари доирасида раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилишни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни, концепцияларни, истиқболли дастурларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасини шакллантиради ва ривожлантиради, миллий эталонларни халқаро эталонлар ва бошқа давлатларнинг миллий эталонлари билан солиштиради;

фаолият йўналишлари бўйича давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмита тўғрисидаги намунавий низомни ҳамда унинг ишларини ташкил этиш регламентини тасдиқлайди, стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари уларга мувофиқ, амалдаги стандартлардаги талаблар даражасидан паст бўлмаган янги талаблар жорий этилишини таъминлаш шартларига риоя этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ва ташкилотлар стандартларини ишлаб чиқади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, стандартлаштириш бўйича тармоқ техника қўмиталарининг, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқаруви органлари, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларини, ташкилотлар стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалини тасдиқлайди;

амалдаги стандартларни, махсус техник регламентларни қайта кўриб чиқади ҳамда маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ва сифатини таъминламайдиган, шунингдек, қонунчилик талабларига зид бўлган стандартларнинг, махсус техник регламентларни бекор қилиш, амал қилишини чеклаш тўғрисида давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, сифат менежменти тизимларини ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ишларни амалга оширадиган ходимларни сертификатлаштириш, ўлчаш ва синаш воситаларини қиёслаш, синаш, турини тасдиқлаш, метрологик аттестациядан ўтказиш, ўлчашларни бажариш методикалари, метрологик экспертизадан ўтказиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни рўйхатга олиш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

сертификатлаштирилган маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

рисола, журналлар нашр этади, оммавий ахборот воситаларида ёки ўзининг расмий веб-сайтида маълумотларни эълон қилади;

мувофиқликни баҳолашнинг ягона қоидалари ва тартиб-тамойилларини қўллайди;

аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларининг хизматларидан фойдаланишга тўсиқлар яратилишига ва улар ўртасидаги рақобатни чеклашга йўл қўймайди.


3) стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини тарқатишни, шунингдек, уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш борасида:

республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг сертификатлаштириш натижаларини эътироф этиш ишларини ташкил этади;

ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва акрредитация қилиш соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва рўйхатдан ўтказади;

штрихли кодлаш тизимини жорий этиш сиёсатини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган товарларнинг Давлат реестрини юритади;

манфаатдор шахсларни маҳсулотларни, синов ва ўлчаш усулларини стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлайди, шунингдек, мазкур соҳалардаги ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;

ўзига берилган ваколатлар доирасида халқаро, давлатлараро ва миллий норматив ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва менежмент тизимларини жорий этиш ишларини амалга оширишнинг умумий талаблари ва қоидаларини белгилайди;

менежмент тизимларини жорий этиш соҳасида мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида мажбурий равишда сертификатланадиган объектларнинг рўйхатини ва республикадан ташқарида амалга оширилган синаш ва ўлчашлар натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

эталонларни сақлайди, қўллайди ҳамда катталиклар ўлчамларини беришни амалга оширади;

сертификатлаштирилган маҳсулотлар, хизматлар, ходимлар, менежмент тизимлари, ўлчаш воситалари, синаш воситалари ва ўлчашларнинг бажарилиш услубиёти, сифат бўйича эксперт-аудиторлар давлат реестрларини юритади;


4) маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг сифати ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши, нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида:

ўз ваколатлари доирасида маҳсулот сифати ва хавфсизлиги бўйича мажбурий талабларни белгилайди ҳамда ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади;

техник регламентларга, стандартларга, сертификатлаш қоидаларига,ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга риоя қилиш масалалари бўйича назорат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари таъминланишини ташкил этади ва бу борада давлат назоратини амалга оширади;

давлат метрология назоратини амалга оширади;

инсон ҳаёти, соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши вареализация қилиниши хавфининг мониторингини юритади;


5) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида - техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги илмий, мухандис-техник кадрларни, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларни ўқитишни амалга оширади;


6) маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш соҳасида:

халқаро амалиётни доимий ўрганишни амалга оширади, унинг натижаларига кўра маҳаллий маҳсулотларни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва уларни ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишда илғор методларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг халқаро стандартларни жорий этиш, техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш фаолиятини ўз ваколати доирасида бошқаради ва мувофиқлаштиради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотларга техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда амалий ёрдам беради, уларни илмий-методик қўлланма билан таъминлайди;


7) маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда корхоналарда замонавий сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш жадвалларини тасдиқлайди ва уларни амалга оширилишини таъминлаш устидан назоратни амалга оширади;

экспортга йўналтирилган маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ, шу жумладан халқаро даражада эътироф этилган мувофиқликни баҳолаш органларини жалб этган ҳолда сертификатлаштириш ишларини ташкил этади;

халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боришни амалга оширади;


8) экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатларни ва синов ҳамда ўлчаш натижаларини асосий экспорт бозорларида эътироф этилишини таъминлашга йўналтирилган ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш соҳасида:

маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда мамлакатлар талаблари тўғрисида маълумот берилишида республика корхоналарига амалий ёрдам кўрсатади;

халқаро ва минтақавий ташкилотларда республика манфаатларини ифода этади, миллий сертификатларни ва синаш ҳамда ўлчашлар натижаларини чет давлатларда эътироф этилишига эришиш бўйича чоралар кўради;

халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотларга қўшилиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;


9) техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш борасида:

реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш, уларни самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни киритади;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган чораларни амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятини ўз ваколати доирасидабошқаради ва мувофиқлаштиради;


10) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш борасида:

стандартлаштириш, метрология, шу жумладан маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш бўйича дастурий таъминотларини ишлаб чиқади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, аккредитация ва сертификатлаштириш соҳаларида ягона ахборот маълумотлари базасини ташкил этади ва юритади;

тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

стандартлаштириш, метрология, аккредитация ва сертификатлаштириш соҳасида давлат реестрларининг электрон базасини шакллантиради ва юритади;

маҳсулотларнинг сифати тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда доимий тарзда "қайта алоқа" принципи бўйича ўрганиш натижаларини ёритиб бериш имкониятини берадиган махсус интернет-портални яратишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириладиган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш чораларини кўради;


11) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш соҳасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича ишларни ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш борасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва чек қўйиш бўйича ишларни ташкил этади;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг талаблари, метрология, сертификатлаштириш қоидалари бузилиш фактларини таҳлилини ўтказади ва ушбу соҳаларда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга кўмаклашадиган механизмларни ишлаб чиқади;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг талаблари, метрология, сертификатлаштириш қоидаларини бузилишига олиб келадиган шароитларни ўрганишни ташкил этади, бундай шароитлар қўлланилишини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорлик субъектларига, улар томонидан ҳуқуқбузарликларга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида тушунтиришлар, шунингдек, ҳуқуқбузарликни содир этишга мойил бўлган тадбиркорлик субъектларини содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

мажлислар, семинарлар, "очиқ эшиклар" кунлари, конференциялар ва учрашувлар ўтказиш йўли билан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини мумкин бўлган бузилишларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб беради;

Агентликнинг техник базасини тегишли модернизация қилиб, мустаҳкамлаб ва янгилаб, ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган таҳлил қилиш усулларини жорий этади ва қўллайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги масалаларга тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида таништириш ва етказиш бўйича ишларни ташкиллаштиради;


12) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:

идоравий бўйсинувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик фаолияти ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сифатни бошқариш тизими ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда кўмаклашиш бўйича ишларни ташкил этади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрология қоидалари ва сертификатлаштириш қоидаларини ишлаб чиқишда кўмаклашишишларини ташкил этади;


13) стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш зарурати тўғрисида ташаббусларни илгари суради ва кўрсатмалар киритади;

"Ўзстандарт" агентлигининг идоравий мансуб ташкилотларида стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг низомларини келишиб беради;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш бўйича ишларда иштирок этади;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ҳамкорлигини ривожлантиришни ва ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;

хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлаштириш институтлари ва уларнинг техник қўмиталари билан ўзаро яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;


14) манфаатдор томонларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминлаш соҳасида:

анъанавий технологияларнинг олдинда борувчи имкониятларини, истиқболдаги дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда стандартларни ишлаб чиқади;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини яратади, юритади ва долзарблаштиради, шунингдек, назорат нусхалари сақланишини таъминлайди;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўз ваколати доирасида ишлаб чиқади;

давлат стандартлари ва ташкилотларнинг стандартларини экспертизадан ўтказади;


15) стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг халқаро талаблар билан зарур уйғунлаштириш даражасига эришиш соҳасида:

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар давлат фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, ташкилотнинг стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йиллик жадвалларини шакллантиришда иштирок этади ва мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;

стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда давлат стандартларини халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади.


10. "Ўзстандарт" агентлиги ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бошқармалари ваунга идоравий мансуб ташкилотлар орқали амалга оширади.



§ 2. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


11. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратининг асосий вазифалари унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда "Ўзстандарт" агентлигига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш ва таъминлаш ҳисобланади.


12. "Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

"Ўзстандарт" агентлиги ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

"Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

"Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратни амалга оширади;

"Ўзстандарт" агентлигининг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

"Ўзстандарт" агентлигининг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларни ҳал этади.


§ 3. "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

ва идоравий мансуб ташкилотларининг

вазифалари ва функциялари


13. Қуйидагилар"Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республиканинг тегишли ҳудудларида "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш.


14. "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифа ва функциялар республика ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари, шунингдек, Департаментнинг ҳудудий инспекторлари томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. "Ўзстандарт" агентлигининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


15. "Ўзстандарт" агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, синаш, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳасидаги масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;

қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ҳамда маҳсулотлар сифатини бошқариш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш;

"Ўзстандарт" агентлигининг ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

"Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;

"Ўзстандарт" агентлиги ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида унга идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмаларининг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;

"Ўзстандарт" агентлиги, унга идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилиши ҳисобга олинган ҳолда, ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

"Ўзстандарт" агентлиги, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини тегишли соҳада уларнинг фаолиятини асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар улар томонидан бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тартиби, ўлчамлари ва шарт-шароитларини аниқлаш;

"Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

"Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

"Ўзстандарт" агентлиги ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эксперт комиссияларини ташкил этиш;

ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни экспертизадан ўтказиш;

ўз ваколати доирасида умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш;

ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, кўрсатилган регламентларни бекор қилиш;

стандартлаштириш бўйича тармоқ ва тармоқлараро техник қўмиталарни ташкил қилишда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иштирок этиш;

давлат назорати натижаларини таҳлил қилиш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда сифат тизимларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар киритиш;

стандартлаштириш, метрология, республика иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш муаммоларини кўриб чиқиш бўйича вақтинчалик илмий-техника комиссиялари тузиш;

назорат қилинаётган маҳсулотлар кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида сотиш ва сақлаш корхоналарида назорат харидини ўтказиш йўли билан маҳаллий маҳсулотлар сифатининг давлат назоратини амалга ошириш;

"Ўзстандарт" агентлиги ҳузурида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

техник регламентлар, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини қўллаш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини таъминламайдиган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни белгиланган тартибда қабул қилиш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

халқаро (давлатлараро) стандартлар ва бошқа мамлакатларнинг миллий стандартларини, шу мамлакатлар билан тузилган шартнома ва келишувларга мувофиқ, расмий эълон қилиш, тарқатиш ва нашр этиш ҳамда қайта нашр этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

мувофиқлик сертификатлари бланкларини, сертификатлаштириш тизимида қўлланиладиган мувофиқлик белгиси шаклини ва ўлчамларини тасдиқлаш;

мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

қонунчилик нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларини амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида қонун ҳужжатларининг бузилиш аломатлари аниқланган ҳолатларда, хўжалик юритувчи субъектлардан зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни сўраш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш ва (ёки) уларнинг оқибатларини бартараф этиш, дастлабки ҳолатини тиклаш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат идораларига, уларнинг мансабдор шахсларига бажариш учун мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш, шунингдек берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш.

"Ўзстандарт" агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. "Ўзстандарт" агентлиги белгиланган тартибда ўз ваколати доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.

"Ўзстандарт" агентлиги, зарур ҳолларда, белгиланган тартибда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.


17. "Ўзстандарт" агентлиги:

"Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши таъминлаш ва сертификатлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалда амалга ошириш;

"Ўзстандарт" агентлигининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши таъминлаш ва сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича, шунингдек кўрсатилган соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши ва риоя этилишини таъминланиши учун жавоб беради.



§ 2. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


18. "Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалалар, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмаларидан ва идоравий мансуб ташкилотларидан сўраш ва олиш;

"Ўзстандарт" агентлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, зарурат бўлганда, "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;

"Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига жадал ҳал қилиниши талаб этиладиган ва "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

қабул қилинган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги ва унинг раҳбариятини ҳужжат ва топшириқларини "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

"Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. "Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппарати:

"Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"Ўзстандарт" агентлигининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши таъминлаш ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича, шунингдек, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича турли дастурларнинг ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши ва риоя этилишини таъминланиши учун жавоб беради.



§ 3. "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

ва идоравий мансуб ташкилотларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


20. "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўзстандарт" агентлигининг ваколатига тааллуқли бўлган соҳада энг муҳим муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий даражада идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

"Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;

"Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари:

"Ўзстандарт" агентлигининг бошқа ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

"Ўзстандарт" агентлигига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

республика ҳудудларида юзага келган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва сертификатлаштириш соҳаларини ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;

техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши таъминлаш ва сертификатлаштириш соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга ошириш, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши ва риоя этилишини таъминланиши учун жавоб беради.



5-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


22. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган "Ўзстандарт" агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ижросинитанқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) "Ўзстандарт" агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмалари, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлигиваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларини бажариш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, "Ўзстандарт" агентлигининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

8) "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятини режалаштирилишини ташкил этиш, "Ўзстандарт" агентлиги ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб бориш, "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилишнинг амалий тизимини яратиш;

10) "Ўзстандарт" агентлиги ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) "Ўзстандарт" агентлиги тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, "Ўзстандарт" агентлигининг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлигига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи, ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ "Ўзстандарт" агентлигининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) "Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

16) "Ўзстандарт" агентлиги тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш); 

17) "Ўзстандарт" агентлиги раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини белгиланган талабларга тўлиқ мувофиқликда ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарлари ва ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, "Ўзстандарт" агентлиги ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

19) "Ўзстандарт" агентлиги ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

20) "Ўзстандарт" агентлиги ходимлари томонидан Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Ўзстандарт" агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

21) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзстандарт" агентлиги тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) "Ўзстандарт" агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида "Ўзстандарт" агентлигиходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) "Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва "Ўзстандарт" агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун шахсий жавобгар бўлиш;

28) "Ўзстандарт" агентлиги ходимлари томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, фармойишлар, қўлланмалар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

29) белгиланган чекланган умумий сон доирасида "Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппаратини, шунингдек, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг штат жадвалини ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

30) "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлаш;

31) "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати ходимларини, "Ўзстандарт" агентлиги тизимига кирувчи ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

32) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш, сертификатлаштириш, аккредитация ва давлат назорати юзасидан идоралар билан ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро тусдаги ҳалқаро, давлатлараро шартномаларнинг белгиланган тартибда имзоланиши;

"Ўзстандарт" агентлигининг Бош директори қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


23. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлиги Бош директор ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) мутасаддилик қиладиган "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш;

4) "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган, давлат бошқаруви органларининг фаолиятиниянада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун таркибий, бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

8) "Ўзстандарт" агентлиги ҳайъати қарорлари, "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорига таклифлар бериш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрлар заҳирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори томонидан кейинчалик кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва виза қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъи мувофиқ тарзда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) "Ўзстандарт" агентлигига тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизасини ўтказиш;

12) белгиланган талабларга тўлиқ мувофиқликда хизмат сафарларини амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафари сарфларига ажратилган маблағларни мақсадли ва оқилона ишлатиш;

13) идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, "Ўзстандарт" агентлиги ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни "Ўзстандарт" агентлиги раҳбариятига киритиш;

15) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни "Ўзстандарт" агентлигининг раҳбариятига киритиш, функционал вазифалар ва юклатилган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

16) Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланадиган давлат бошқаруви органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига амал қилиши, идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари томонидан кўрсатилган қоидаларга амал қилинишини таъминлаш;

17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ "Ўзстандарт" агентлиги тизимидаги коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли орқали уларнинг содир этилишини келтириб чиқарадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифатини ошириш ва очиқлиги юзасидан таклифлар киритиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунали низомда белгиланган тартиб ва муддатларда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


24. Қуйдагилар "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати тизим ташкилотлари бошлиқларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкиллаштириш;

3) "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўз ваколатлари доирасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичлари бажарилиш жараёнларини мунтазам таҳлил қилиш ва ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томондан кўрсатилган кўрсаткичларни сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича таклифларни "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг мутасадди ўринбосарларига тақдим этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ ва ҳужжатларининг бажарилишини таъминлаш, "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

6) "Ўзстандарт" агентлиги ҳайъати қарорлари, "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) ҳар чораклик иш режаларни ишлаб чиқишни таъминлаш, уларни тасдиқлашга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий ташкилотларга юклатилган вазифаларни бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, ҳудудий бўлинмалар ва "Ўзстандарт" агентлигининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) фаолият масалалари юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун "Ўзстандарт" агентлиги раҳбариятига киритиш;

10) таркибий ташкилотларда кадрларни танлаш ва жойлаштиришда "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг ўринбосарларига таклифлар бериш, уларнинг касбий етуклиги, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ сифатлари юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш юзасидан чоралар кўриш, таркибий ташкилотларда кадрлар заҳирасини шакллантириш;

11) тизим ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, "Ўзстандарт" агентлиги раҳбарияти томонидан кейинчалик кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун "Ўзстандарт" агентлиги таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва виза қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъи мувофиқ тарзда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек,"Ўзстандарт" агентлиги раҳбарларининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) "Ўзстандарт" агентлигига топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

13) белгиланган талабларга тўлиқ мувофиқликда хизмат сафарларини амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва маҳсулдорлигини таъминлаш, хизмат сафари сарфлари учун ажратилган маблағларни мақсадли ва рационал ишлатиш;

14) таркибий ташкилотлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва маҳсулдорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам ўтказиш, уларнинг мажлислардаги шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалар юзасидан зарур бўлган чораларни қабул қилиш;

15) Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида"Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланадиган, "Ўзстандарт" агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши, тизим ташкилотларининг ходимлари томонидан кўрсатилган қоидаларга амал қилинишини таъминлаш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ "Ўзстандарт" агентлиги тизимидаги коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли орқали, уларнинг содир этилишини келтириб чиқарадиган, сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) "Ўзстандарт" агентлиги раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифатини ошириш ва очиқлиги юзасидан таклифлар киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунали низомда белгиланган тартиб ва муддатларда, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


25. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек "Ўзстандарт" агентлигининг ҳужжатлари билан юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар таркибига кирадиган бўлинмалар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ ва ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш юзасидан чоралар кўриш;

6) "Ўзстандарт" агентлиги ҳайъатининг қарорлари, "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори ва унинг ўринбосарларини буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) "Ўзстандарт" агентлиги фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан биргаликда иш олиб бориш;

8) ўз ўринбосарлари ваколатини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

9) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилишни таъминлаш;

10) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг кадрлар заҳирасини шакллантириш;

11) "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий етуклиги, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ сифатлари юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;

12) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тўғрисида, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

13) Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Ўзстандарт" агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимлари томонидан амал қилинишини таъминлаш;

14) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ "Ўзстандарт" агентлиги тизимидаги коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли орқали, уларнинг содир этилишини келтириб чиқарадиган, сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

15) прогноз кўрсаткичлари бажарилиш жараёнларини мунтазам таҳлил қилиш ва ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлартомондан кўрсатилган кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора тадбирлар қабул қилиш бўйича таклифларни "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг мутасадди ўринбосарларига тақдим этиш;

16) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

17) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун "Ўзстандарт" агентлигининг раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни "Ўзстандарт" агентлигига киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


26. "Ўзстандарт" агентлигининг Бош директори:

1) "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомда кўзда тутилган "Ўзстандарт" агентлигининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


27. "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг ўринбосарлари:

1) "Ўзстандарт" агентлигининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

2) назорат қилинадиган масалалар қисмида, ушбу Низомда кўзда тутилган "Ўзстандарт" агентлигининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


28. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;

2) ушбу Низомда кўзда тутилган, "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


29. "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарлари:

1) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;

2) ушбу Низомда кўзда тутилган "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. "Ўзстандарт" агентлигининг раҳбарияти


30. "Ўзстандарт" агентлигига мақомига кўра вазирга тенглаштириладиган Бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг уч нафар, шу жумладан биринчи ўринбосари бўлади. Бош директорнинг биринчи ўринбосари ва Бош директорнинг ўринбосарлари мақомига кўра тегишли тарзда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.

"Ўзстандарт" агентлигининг Бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади, "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинадилар.


31. Бош директор, Бош директорнинг биринчи ўринбосари ва Департамент бошлиғи айни бир вақтда лавозимига кўра, тегишли равишда стандартлар ва ўлчашларни ягона бирликда бўлишини таъминланишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспектори ва давлат бош инспекторининг ўринбосари ҳисобланадилар.


32. "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори:

"Ўзстандарт" агентлиги фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;

"Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатини белгилайди, "Ўзстандарт" агентлиги тизими бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш ва ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

"Ўзстандарт" агентлиги тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлайди;

зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган штат сони чегарасида агентликнинг марказий аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритади;

молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилайди;

"Ўзстандарт" агентлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек "Ўзстандарт" агентлиги тизимига кирувчи бошқа ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати ва Ўзстандарт" агентлиги тизимига кирувчи бошқа ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар техник қўмиталарининг мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва ўқув муассасаларининг мутахассисларини жалб этади, шунингдек юқори малакали хориж мутахассисларини ишга қабул қилади ҳамда уларга эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи миқдорлари ва бошқа тўловларни тайинлайди;

қўшимча тарзда, ўзининг хизмат мажбуриятларини виждонан ва самарали бажарувчи, агентлик ва Департаментнинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки карра миқдоригача ҳар ойлик устама тўловлар тўлаб беради;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, сифат ва давлат назорати органлари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан идоралараро тусдаги халқаро, давлатлараро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди;

Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.



§ 2. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати

таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бўлинмалар

ва идоравий мансуб ташкилотлар билан

ҳамкорлик қилиш тартиби


33. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлашни марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари амалга оширади.


34. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари "Ўзстандарт" агентлигиҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб бориб, ўз фаолияти йўналишлари бўйича:

1) топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилади;

2) таркибий бўлинмаларнинг тўғридан-тўғри фаолияти масалалари бўйича "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига сўровномалар жўнатади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;

3) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текширади ва ўрганади, амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

5) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;

6) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил, улардан келиб тушган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.


35. "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради, шу жумладан:

1) "Ўзстандарт" агентлиги раҳбариятининг топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ҳисоб беради;

2) фаолият соҳасида белгиланган қонунчиликни амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборотларни марказий аппаратга тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

4) "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;

5) "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборади;

6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради.


36. "Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори томонидан қабул қилинади.



§ 3. "Ўзстандарт" агентлигининг бошқа давлат

ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлик тартиби


37. "Ўзстандарт" агентлиги ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


38. "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


39. "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.


40. "Ўзстандарт" агентлигининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бўлинмалари томонидан мувофиқлаштирилади.



§ 4. "Ўзстандарт" агентлигининг ҳайъати,

бошқа кенгаш, маслаҳат эксперт органлари


41. "Ўзстандарт" агентлигида Бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

"Ўзстандарт" агентлиги фаолиятининг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳаллий маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, шунингдек, стандартлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ўлчашларни ягона бирликда бўлишини, сертификатлаштиришни, ушбу соҳалардаги илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

"Ўзстандарт" агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш ва уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун "Ўзстандарт" агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат "Ўзстандарт" агентлиги ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига "Ўзстандарт" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.


42. "Ўзстандарт" агентлиги ва Департаментнинг зиммасига давлат назоратини амалга ошириш юкланган бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, мутахассислари лавозимига кўра айни бир вақтда стандартлар ва ўлчашларни ягона бирликда бўлишини таъминланиши юзасидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


43. Стандартлар ва ўлчашларни ягона бирликда бўлиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак.



8-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

УНИНГ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


44. "Ўзстандарт" агентлиги, Департамент, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


45. "Ўзстандарт" агентлиги, унинг идоравий мансуб ва ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маоши, узоқ муддат хизмат қилгани учун устамалар, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун тўловлар, мукофотлар, қўшимчалардан иборат ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.


46. "Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппарати ва Департамент ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қуйидагилар тўланади:

узоқ муддат хизмат қилгани учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақлар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):

2 йилдан 5 йилгача - 0,1;

5 йилдан 10 йилгача - 0,2;

10 йилдан 15 йилгача - 0,3;

15 йилдан 20 йилгача - 0,4;

20 йилдан 25 йилгача - 0,5;

25 йилдан ортиқ - 0,6.

Узоқ муддат хизмат қилгани учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи мукофотлар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар, тўловлар ва устамалар;


б) Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича махсус фонддан:

ўзининг хизмат мажбуриятларини виждонан ва самарали бажарган "Ўзстандарт" агентлиги ва Департаментнинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига қўшимча меҳнат ҳақини тўлаш фондининг икки баравар миқдорида ҳар ойлик устамалар;

йиллик иш натижалари бўйича мукофотлаш. Мукофотлаш миқдори беш лавозим ойлик ҳақигача маошларни ўз ичига олади ва "Ўзстандарт" агентлиги томондан белгиланган тартибда белгиланади;

лавозим ойликларига устамалар ва бошқа рағбатлантириш тўловлари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа устамалар ва тўловлардан қатъи назар, ҳар ой "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори томондан белгиланадиган миқдорда тўлаб берилади.


47. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни асосий турлари ҳисобланади:

прогноз кўрсаткичларни бажариш ва ортиғи билан бажариш учун ой, чорак ва ярим йиллик ишлар натижалари бўйича, шунингдек, байрам кунлари учун мукофотлаш;

ўта муҳим вазифаларни бажарганлик учун алоҳида мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тўловлари;

иш қисмининг муҳимлиги ва қийинлиги ва меҳнатда юқори натижаларга эришганликлари учун ходимларнинг лавозим ойлигига устамалар тўлаш;

хизмат мажбуриятларини бажаришда муҳим хизматлар учун ва нафақага кетиш юзасидан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;

фаолият самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари бажарилишини таъминлаш учун белгиланадиган "Ўзстандарт" агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим ойликларига ҳар ойлик шахсий устамалар;

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда уй-жой ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредитларнинг дастлабки тўловларини тўлаш учун қайта молиялаштириш ставкасидан 50 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан, энг кам иш ҳақининг икки юз миқдоридан ошмайдиган миқдорда ходимларга қарз бериш;

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда республиканинг бошқа ҳудудларидан жалб этиладиган, ўзининг уй-жойига эга бўлмаган ходимларга уй-жой ижара шартномасига мувофиқ харажатлар ўрнини қоплаш.


48. "Ўзстандарт" агентлиги ва Департамент ходимларига иш ҳақини, шу билан бирга мукофот пулини тўлаш манбалари этиб бюджет ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган меҳнат ҳақи фонди, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғарма ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.



9-БОБ. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИНИНГ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ

БЎЛИНМАЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ОЛДИДАГИ ҲИСОБОТИ


49. "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ҳамда:

ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда таклифлар, тавсиялар ва таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун тайёрланишини таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги тизимларни тайёрлаш, жорий этиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республикада иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар стратегиясидан келиб чиқиб, ушбу тизимларни самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар киритади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини энг муҳим йўналишлар ҳамда вазифаларнинг амалдаги ижроси ҳамда мазкур соҳаларда мавжуд тизимли муаммолар ва камчиликларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбариятида томонидан мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


50. "Ўзстандарт" агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 апрель


















































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск