Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.04.2019 й. 348-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

348-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва

сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Техник

жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,

сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги

қонунчилик талабларига риоя қилинишини

таъминлаш департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқларини ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзстандарт" агентлиги деб аталади) бош директорининг буйруқлари ва кўрсатмаларига амал қилади.


3. Департамент давлат органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


4. Департамент юридик шахс ҳисобланади, ўзининг номи давлат тилида ёзилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига ва қонунчиликка мувофиқ очиладиган бошқа банк ҳисобрақамларига эга бўлади.


5. "Ўзстандарт" агентлиги Департаментнинг фаолиятига умумий раҳбарлик ва назорат қилади.


6. Департамент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонуний талабларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, техник регламентларга, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш бўйича давлат назоратини (кейинги ўринларда давлат назорати деб аталади) амалга оширади.


7. Давлат назорати Департамент давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда белгиланган шартларда ҳамда тартибда амалга оширилади.


8. Департаментнинг давлат инспекторлари олий маълумотга эга бўлишлари ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан мажбурий аттестациядан белгиланган тартибда ўтишлари керак.


9. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторлари давлат бошқаруви органлари вакиллари ҳисобланади, давлат химоясида ва жойлардаги давлат бошқаруви органларидан мустақил бўлади ҳамда бевосита Департаментга бўйсинадилар.


10. Департаментнинг ўз ваколати доирасига тааллуқли бўлган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ва ўрнатилган тартибда қабул қилинган қарорлари, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


11. Департаментнинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Зафаробод кўчаси, 7а.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


12. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;

б) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

в) техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

г) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комлекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;

д) давлат назорати учун бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан назорат хариди ва синов лабораторияларида синовларни ўтказиш харажатларини қоплашга йўналтириш.

13. Юкланган вазифаларни амалга ошириш учун Департамент қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш соҳасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш графиклари ва режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давра суҳбатлари, семнарлар, конференция ва учрашувлар ўтказиш йўли билан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритади;

"очиқ эшиклар" куни ўтказиш орқали зарур ахборотни тадбиркорлик субъектларига етказади;

тадбиркорлик субъектларини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талаблари акс этган тарқатма материаллар билан таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш талабларининг, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатларни аниқлайди ва қонунчилик талабларига риоя этишга кўмаклашувчи тегишли чоралар кўради, механизмларни ишлаб чиқади;

Департаментнинг техник базасини тегишли равишда модернизациялаш, мустаҳкамлаш ва янгилаш орқали ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотлар таҳлилининг автоматлаштирилган илғор усулларини жорий этади ва қўллайди;

маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришда ва реализация қилишда ҳуқуқбузарликларни ўрнатилган тартибда аниқлашни, уларнинг олдини олишни ташкил этади ва амалга оширади;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш талабларининг, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилишини яшириш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади, амалга оширади ва кўрсатилган механизмларни қўллашнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

аҳолига ва тадбиркорлик субъектларини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўз вақтида таништириш ва етказиш ишларини ташкил этади;

тадбиркорлик субъектлари томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабалари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши учун уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарадиган сабабларни ва шароитларни аниқлайди ва ўрганади, уларни бартараф этиш чораларини кўради;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолияи ва ҳамкорлигини таъминлайди;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот фаолиятида иштирок этади;

тадбиркорлик субъектларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этишга ишонтириш мақсадида профилактика суҳбатларини ўтказади;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликни давом этишига улар томондан йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш орқали расмий огоҳлантириш беради, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор тадбиркорлик субъектини, ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантиради.


б) тадбиркорлик субъектларига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида ҳар томонлама кўмаклашиш борасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш, метрологик қоидалар ва сертификатлаштириш тартиблари соҳаларида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни (рус ва ўзбек тилларига) таржима қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни, метрологик қоидаларни ва мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини таржима қилишда (рус ва давлат тилига) амалий ёрдам кўрсатади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, тадбиркорлик субъектларига ва бошқа ташкилотларга мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, менежмент тизимлари ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва жорий этишда амалий ёрдам беради;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субъектларига кенг миқёсда, шунингдек, онлайн-тартибда (call-center, расмий веб-сайт ва қўллаб-қувватлаш хизмати ҳамда бошқа воситалар орқали) интерактив хизматлар кўрсатади;

техник регламентлар, стандартлар талабларига, синов ва ўлчаш услубиётлари, метрология қоидаларига риоя қилиш бўйича синов ва ўлчаш лабораториялари фаолиятини таҳлил қилади ва тегишли хулосалар беради;

тадбиркорлик субъектларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон хизмат кўрсатишни таъминлайди;


в) техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишда ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", ҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида", "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги бошқа қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга жорий қилишни таъминлайди;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларини, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа талаблар жорий этилишини ва уларга амал қилинишини назорат қилади;

назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини ўрнатилган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, ташкилотларда реализация қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотларни назорат ҳаридини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади;

стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология хизматлари ишларини назорат қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар назоратини амалга оширувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларнинг ишлаб чиқилишида илмий ва техникавий ютуқлардан юқори самарали фойдаланишга ҳисса қўшади, ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини ўз вақтида жорий қилинмаганлиги сабабларини ва уларнинг бузилишини таҳлил қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар экспертизасининг натижаларини таҳлил қилади;

мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар вазирлик, идора, корхона, муассаса, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари синов бўлинмаларининг маҳсулотларининг рўйхати ва синов турлари бўйича синов ўтказиш ҳуқуқларини баҳолашни амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни, метрологик қоидалар ва мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини, агар улар техник даражани ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмаётган бўлса ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлса, уларни бекор қилиш, амал қилиш муддатини қисқартириш ва ўзгартиришлар киритиш ёки қайта кўриб чиқиш таклифини киритади;

тегишли чоралар қабул қилиш учун ишлаб чиқиладиган (шунингдек олиб кириладиган) ва реализация қилинадиган маҳсулотлар (хизматлар) сифати бўйича истеъмолчилар эътирозларини ўрганади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини жорий қилиш ва уларга риоя қилиш назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф этиш чорасини кўради;

мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар тадбиркорлик субъектларини ўлчаш ва синов воситасини тайёрлаш, таъмирлаш ва қиёслаш (калибровкалаш) бўйича ишларни бажаришга тайёргарлигини, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари ва ускуналар тайёргарлигини ўрганади ҳамда шартнома асосида тегишли хулосалар беради;

маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги ҳақида тўғри маълумотлар олинганда, ўн кун муддатда ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан номувофиқликни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма беради, унинг ижросини таъминлашда амалий ёрдам беради ва назоратини амалга оширади;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мажбурий сертификатлаштириш қоидалари талабларига номувофиқ маҳсулотларни (хизматлар) реализация қилиш ҳолатларини аниқлайди;

қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун суд ёки бошқа органларга даъво билан мурожаат этиш учун қарор қабул қилади;

мажбурий сертификатлаштиришга доир фаолиятни ва маҳсулотларни синашда мажбурий сертификатлаштиришда иштирок этадиган объектлар фаолияти давлат назоратини амалга оширади;

лабораторияларда, шунингдек, ўз базасида ташкил этилган лабораторияларда маҳсулотлар синовини ўтказади;

ягона ўлчаш бирлиги ва тўғрилигини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга оширади, жумладан:

белгиланган катталик бирликларини қўллаш тўғрилиги, ўлчаш ва синов воситалари ҳолати, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, қиёслаш ва эксплуатация ҳолатини;

ўлчашлар ва синовларни бажариш услубларини қўллаш тўғрилигини;

Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларининг қўлланиланишга рухсат берилган фойдаланилаётган катталик бирликларига мувофиқлигини;

ягона ўлчаш бирлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида амалга оширилувчи ўлчашлар учун қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилишни;

ўлчаш воситалари, стандарт намуналари ва катталик бирлиги эталонларини ягона ўлчаш бирлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мажбурий талабларига мувофиқлигини;

аттестатланган ўлчашларнинг услубиёти (методлари) мавжудлиги ва уларни тўғри қўлланишига риоя қилиш;

ўлчаш воситаларига, стандарт намуналари ва катталик бирлиги эталонларига ягона ўлчаш бирлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўллаш учун мўлжалланган ишлаб чиқаришни амалга оширувчи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўрнатилган тартибда хабар беришда юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан риоя қилинишини;

ягона ўлчаш бирлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига тегишли бўлган ўлчашларни амалга ошириш ва улар учун белгиланган мажбурий талабларга риоя этиш;

ягона ўлчаш бирлигини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган, аттестатланган ўлчашларнинг услубиёти (методлари), шунингдек, аттестатланган ўлчашларнинг услубиётини (методлари) тасдиқлайдиган маълумотлар мавжудлиги ва уларга риоя этишини;

ягона ўлчаш бирлигини таъминлаш соҳасида ишлар ва (ёки) хизматлар кўрсатишни амалга ошириш;

ягона ўлчаш бирлигини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида мажбурий талабларга ўлчашлар, ўлчаш воситалари (таркибий қисмлари, дастурий таъминоти), ўлчаш бирликлари, стандарт намуналар, шунингдек, катталик бирликлари эталонларининг мувофиқлигини;

юридик шахсларда ёки якка тартибдаги тадбиркорларда ҳар бир ўлчаш воситаси, стандарт намуналар, ягона ўлчаш бирликлари учун эксплуатация ҳужжатлари мавжудлигини;

ягона ўлчаш бирлигини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида текширилган тури тасдиқланган ўлчаш воситалари, тури тасдиқланган стандарт намуналар, тасдиқланган ва аттестатланган катталик бирликлари эталонини қўллашда;

ягона ўлчаш бирлигини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солишсоҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини, стандарт намуналарини, катталик бирлиги эталони, ўлчашларнинг услубиётидан (методлари) мақсадли фойдаланишда;

Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган ўлчаш бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилишни;


г) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш бўйича комлекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритади, Департаментнинг ваколатига кирадиган ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо қўллайди;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлаб чиқариш ишларининг амалиётини таҳлил қилади, ҳисобини юритади ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш бўйича чора кўради.

Департамент қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ВА ИНСПЕКТОРЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Департамент ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуққа эга:

давлат ва бошқа органлар, ташкилотлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органлар билан келишган ҳолда, ўрнатилган тартибда ўтказилган "хавф таҳлили"ни баҳолаш натижаси асосида ўзига юкланган вазифалар доирасида, белгиланган тартибда давлат назоратини амалга ошириш;

Департаментнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича судга ва бошқа органларга мурожаат этиш;

Департаментнинг ваколати доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ўрнатилган ишлаб чиқариш тартибида кўриб чиқишни амалга ошириш ва маъмурий жавобгарликка тортишни қўллаш;

давлат назоратидаги маҳсулотларни (хизматларни) олиб кирувчи ва ишлаб чиқарувчи ҳамда сақловчи ва реализация қилувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан давлат назоратини ўтказиш масалалари билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;

давлат ва ижро этувчи ҳокимият органларидан маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва савдо жойларининг рўйхатини ва жойлашувини сўраш;

зарур ҳолатларда, маҳсулотлар (хизматлар)ни олиб келувчи ва ишлаб чиқарадиган, шунингдек, сақлашни ва реализациясини амалга оширувчи давлат назоратидаги ташкилотлар раҳбарларига қонун ҳужжатлари бузилишини ўз муддатида бартараф этиш юзасидан ёзма огоҳлантириш бериш;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини, шунингдек, ваколатли вазирлик ва органлар маҳсулотларнинг сифатини ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича қарорларни аниқ ва эътирозларсиз бажаришни талаб қилиш;

ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) маҳсулотларнинг техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва мувофиқлик сертификатларини ёки уларнинг нусхаси ҳамда мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг ёки мувофиқлик сертификатларининг рўйхатга олиш рақамини талаб қилиш;

мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни берган сертификатлаштириш органларига уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш зарурлиги тўғрисида маълумотлар юбориш;

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда соддалаштирилган тартибда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилишда иштирок этиш;

соддалаштирилган тартибда олиб кирилган товарлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида тадбиркорлик субъектлари билан профилактика чораларини ўтказади, шунингдек, қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланганда - уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;

ишлаб чиқарувчини (сотувчини) қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш;

давлат назоратидаги объектидан маҳсулотларни (хизматлар) мажбурий сертификатлаш жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос равишда ўтказилганлигини исботловчи материалларни талаб қилиш;

маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, реализация қилишда ва сақлашда техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягоналигини ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатларианиқланганда, "Ўзстандарт" агентлиги раҳбарияти орқали ваколатли органларга муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмаслиги, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги борлиги, ҳуқуқбузарликни содир этилганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунтиришлар билан бирга расмий огоҳлантириш ёзиб бериш;

техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягоналигини ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларга номувофиқ маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали истеъмолчиларга етказиш;

зарур ҳолатларда, давлат бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этиш.

Департамент қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


15. Департаментнинг давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқариш босқичларида, ишлаб чиқаришга тайёрлашда, реализация қилишда (етказиб бериш, сотиш), фойдаланишда (эксплуатация), сақлашда, транспортировкасида ва утилизациясида техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;

тадбиркорлик субъекти давлат назоратини ўтказишдан бош тортган ҳолатда, ўрнатилган тартибда маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни тақиқлаш;

тадбиркорлик субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига ўрнатилган тартибда кириш;

белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;

техник воситалардан фойдаланиш ва давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолиятини юритувчи субъект мутахассисини жалб этиш;

техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун маҳсулотлардан намуналар ва нусхалар танлаб олиш, бунда ишлатиб юборилган нусхаларнинг қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчашларни) ўтказиш харажатларини текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш харажатларига киритиш;

маҳсулотларнинг (хизматлар) техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги қоидалар мажбурий талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар ишончлилигини текшириш учун ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) материалларни талаб этиш;

ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) ва бошқа шахслардан маҳсулот (хизматлар) тўғрисида маъмулотларни ёки лойиҳалаш жараёнлари (шу жумландан тадқиқотлар), ишлаб чиқариш, реализация ва утилизация, монтаж, қурилиш, созлаш, эксплуатация, сақлаш, ташиш, шунингдек, тадқиқотлар (синов) натижалари ва мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш жараёнида амалга оширишдаги ўлчашлар билан боғлиқ бўлган талабларни сўраш;

маҳсулотлар (хизматлар) синовини ва сертификатлаштиришни ўтказишда, сертификатлаштирилган маҳсулотларни (хизматлар) ва менежмент тизимининг инспекция назоратида, аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш бўйича органлар ва лабораторияларнинг (метрологик хизматлар) инспекция назоратида иштирок этиш;

давлат назорати натижалари бўйича далолатномалар расмийлаштириш ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлаш масалалари бўйича суд жараёнларида иштирок этиш.


16. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва бош давлат инспекторининг ўринбосарлари, ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, ўтказилган назорат натижалари бўйича қабул қилинадиган таъсир чораларини кўриш ҳуқуқига, шу билан бирга қуйидагиларга эга:

давлат назорати жараёнида аниқланган қонун бузлишини бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонунчилик ҳужжатлари, техник регламентлар талаблари, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларини, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузилишида айбдор бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларини ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилиш;

текширилган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолатда, ушбу маҳсулотни ўн иш кунигача ишлаб чиқаришни тақиқлаб қўйиш ёки реализация қилинишини (етказиб берилиши, сотилиши) ёки фойдаланишни (ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонунчилик, техник регламентларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига номувофиқ бўлган импорт маҳсулотларни реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;

тадбиркорлик субъекти давлат назоратидан бош тортган ҳолатларда - маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаб қўйиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқаришни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, қиёсланмаган ўлчаш воситаларини қўллаш ва муомалага чиқарилишини ўн иш кунигача тўхтатиб туриш, зарур бўлган ҳолатларда шунга ўхшаш воситаларни муомаладан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш.


17. Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Департамент қуйидагиларга мажбур:

давлат назорати бўйича тадбирлар жараёнида, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича тушунтириш ишларини ўтказишга, мавжуд бўлган техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар бериш;

тижорат сирини ва қонун билан ҳимояланадиган бошқа сирни сақлаш;

давлат назорати бўйича тадбирларни амалга ошириш тартибига риоя қилиш ва ушбу тадбирлар натижаларини қонунчиликка мувофиқ расмийлаштириш;

давлат назорати бўйича чора-тадбирлар натижалари асосида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;

"Ўзстандарт" агентлигига ва бошқа ваколатли органларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабаларига маҳсулотларнинг номувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни юбориш;

бир ой муддатда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорларга Департаментнинг мансабдор шахслари, қонунчилик ҳужжатларини бузилишида айбдор деб топилганларга нисбатан қўлланилган чоралар тўғрисида хабар бериш.


18. Департамент қуйидагиларга жавобгар ҳисобланади:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ўзига юкланган бошқа вазифаларни самарали бажариш;

қонунчиликка мувофиқ давлат назорати бўйича тадбирларни ўтказишда ўзининг хизмат мажбуриятларини тегишли равишда бажариш.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Департаментга "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Департамент бошлиғи бевосита "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорига бўйсунади.

Департамент бошлиғи бир вақтнинг ўзида, лавозими бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талабларига риоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

Департамент бошлиғи "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарга эга.


20. Департамент бошлиғи:

Департамент фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Департаментга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун шахсан жавобгардир;

ўз ваколати доирасида Департамент ходимларига ижроси мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

ўрнатилган тартибда Департамент ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Департаментнинг молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштиради ва ташкил этади;

Департамент ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади, алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни фахрий унвон ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга ва моддий рағбатлантиришга тақдим қилади.


21. Департамент бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ БОШҚА

ОРГАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


22. Департамент ўзининг фаолиятида унга юкланган функция ва мажбуриятларни бажариш учун, тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини ўтказишни режалаштиришда, юқори турувчи ташкилотларга материаллар ва маълумотларни тайёрлашда ҳамда умумлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорлик қилади.


23. Департаментнинг давлат инспекторлари вужудга келган зарур ҳолатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигинг, ўлчашларнинг ягоналигини ва сертификатлаштириш қоидаларини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш учун текширувлар ўтказишда давлат бошқаруви ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жалб этилишлари мумкин.


24. Департаментнинг давлат инспекторлари давлат бошқаруви идораларининг қарорлари бўйича лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига амал қилиш юзасидан текширувларни ўтказиш учун жалб қилинишлари мумкин.


25. Агар қонунчилик томонидан бошқа шикоят қилиш тартиби ўрнатилмаган бўлса, юқори турувчи мансабдор шахсга давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ўн кун муддатда шикоят қилиш мумкин.


26. Шикоят бериш шикоят қилинаётган қарорни бажарилишини тўхтатмайди.


27. Давлат инспекторлари устидан шикоятларни кўриб чиқишни кечиктирмасдан, лекин шикоят келиб тушган кундан бошлаб кечи билан ўн беш кун муддатда, қўшимча ўрганишларни ва текширишларни талаб этадиган шикоятлар эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


28. Корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари давлат инспекторларига юкланган вазифаларни бажаришлари учун керакли шароитларни яратиб беришга мажбурдирлар (ўрнатилган тартибда хизмат бинолари, алоқа воситалари, транспорт билан таъминлаш ва ҳоказо).



6-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА

ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


29. Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва чет эл ҳукуматлари, халқаро молия ташкилотлари, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлар);

Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик ҳужжатларининг мажбурий талаблари бузилишида қўлланилган маъмурий ва иқтисодий санкциялар бўйича тушадиган ажратмалардан даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тақиқланмаган бошқа манбалар.


30. Департамент ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Департамент ходимларинининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчиликда кўзда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат.

Департамент ходимларига ойлик иш ҳақини тўлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, бирор мақсад учун бюджетдан ажратилган пуллар ҳисобига шакллантириладиган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ва бюджет ташкилотларни ривожлантириш фонди маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

Ўзларининг хизмат мажбуриятларини виждонан ва самарали бажараётган Департаментнинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига, қонунчиликда кўзда тутилган қўшимча ҳақ ва устамалардан ташқари, "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармасидан қўшимча тарзда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравар миқдоригача ойлик устамалар тўланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Департаментнинг буйруқлари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларини бажармаслик, шунингдек, Департаментнинг фаолиятига аралашиш ва унинг ходимларига қонуний юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда тўсқинлик мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир этиш тақиқланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


32. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 апрель

















































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск