ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2019 й. 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2019 й.

N 355



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

МИЛЛИЙ ПАЛАТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, республика соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, соҳага хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда Миллий палата деб аталади) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Миллий палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таркибий бўлинмалари ходимларининг (техник ходимлар бундан мустасно) чекланган умумий сони 265 нафарни ташкил этади;

Миллий палата ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таркибий бўлинмалари ходимларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий идоралари ходимлари учун назарда тутилган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


3. Миллий палата Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчаси, 197-уй манзили бўйича бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича Миллий палата ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таркибий бўлинмаларини сақлаш учун зарур маблағларни, шунингдек, етакчи хорижий ташкилотлар вакилларини эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаш учун жалб этиш бўйича Миллий палата харажатлари молиялаштирилишини назарда тутсин;

лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда ўтказилган экспертизаси ва Миллий палатанинг асосланган ҳисоб-китоблари асосида бинони капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва Миллий палатани компьютер ва бошқа техника, мебель, инвентарь билан бирламчи жиҳозлашга зарур бюджет маблағлари ажратсин.


5. Миллий палата раиси бир ой муддатда ушбу қарор қоидаларидан келиб чиқиб Миллий палата таркибий бўлинмалари тузилмасини ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Р.Ш. Изамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 апрелдаги

355-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги

180-ф-сон фармойишига киритилаётган қўшимчалар


1. Ислом Каримов номида "Тошкент" халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг 8-бандига қуйидаги мазмундаги 8.4-кичик банд қўшилсин:

"8.4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси";


2. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг 5-бандига қуйидаги мазмундаги 5.17-кичик банд қўшилсин:

"5.17. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 апрелдаги

355-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 206-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида" 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 342-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида" 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида" 2017 йил 18 сентябрдаги 735-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарори)" 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 12-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)" 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 апрель












































Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск