ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.04.2019 й. 354-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 апрелдаги

354-сон қарорига

ИЛОВА



"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини (кейинги ўринларда фестиваль деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

фестивалнинг бетакрор руҳи ва қиёфасини, ўзига хослигини акс этириш, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, дунё тинчлиги, халқлар ўртасида дўстлик ва аҳилликни кенг тарғиб этиш, мамлакатимиз мусиқа санъатининг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошириш, бой тарихий ва бетакрор маданиятимизни кенг тарғиб этиш;

Шарқ халқлари мусиқа санъатини ривожлантириш ва унинг аҳамиятини янада ошириш, ўзбек ҳамда бошқа халқларнинг мусиқа санъати анъаналарини қамраб олиш, улар билан яқиндан илмий ва ижодий мулоқот ва ҳамкорлик қилиш;

ёш авлодни Шарқ халқлари мусиқа санъатига, айниқса, ўзбек миллий мусиқасига бўлган қизиқишларини қаноатлантириш;

Шарқ мамлакатлари мусиқа санъатининг анъаналарини асраш, маданий мулоқотни янада ривожлантириш, Шарқ халқларининг анъанавий мусиқа санъати соҳасидаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.


3. Фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) томонидан белгиланади.


4. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда ташкилотчи деб аталади) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.



2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

очиқ концертлар, ижодий учрашувлар, илмий ва матбуот конференциялар шаклидаги махсус дастурлар, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарслари, илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда конференция деб аталади);

"Энг яхши миллий қўшиқ ижроси учун" халқаро танлови (кейинги ўринларда танлов деб аталади);

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ танлов хорижий иштирокчиларининг Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд вилояти туманларидаги маданият масканларида концерт дастурлари намойиши.

Фестиваль танлов ғолиблари ва совриндорлари иштирокида Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт билан якунланади.


6. Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган Халқаро ҳайъат аъзолари, фахрий меҳмонлар, шунингдек, иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 12 нафаргача аъзоси бўлган ижодий делегация таклиф этилади ва уларнинг меҳмонхонада яшаши, овқатланиши, Ўзбекистонга келиб-кетиши (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади.


7. Танловда чиқиш учун таркиби 12 нафар мусиқачидан кўп бўлмаган чолғу ансамбли жонли тарзда жўр бўлишига рухсат этилади.

Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 12 нафаргача аъзоларидан ташқари) санъаткорлар, хорижий давлатлардан таниқли олимлар, мутахассислар ва фахрий меҳмонлар ташкилотчининг таклифи асосида қатнашиши мумкин.


8. Танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар:

концертларда чиқиш тажрибасига эгалиги;

ўз давлатида ёки бошқа давлатлардаги танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;

тегишли маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекцияларининг тавсияномасига эга бўлиши;

ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.


9. Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнига қадар ташкилотчининг info@sharqtaronalari.uz электрон манзилига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:

иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);

СD ёки DVD дискда ижод намунасидан 30 дақиқалик қўшиқлар тақдимоти;

қўшиқ матни ва асар ноталари;

6 х 9 см ўлчамдаги рангли фотосуратлар.

Тақдим этиладиган барча ҳужжатлар давлат, инглиз ва рус тилларида тайёрланиши зарур.


10. Фестиваль доирасида ўтказиладиган конференцияда иштирок этувчилар қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:

иштирокчи маърузасининг 4-5 бетдан иборат тўла матнининг 300 сўздан кам бўлмаган тезислари;

иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);

маъруза тақдимоти (презентация);

маърузанинг давлат, инглиз ва рус тилларига таржима қилинган матни;

3 дона 6 х 9 см ўлчамдаги рангли фотосуратлар.

Конференцияда иштирок этишни истаган олим ва мутахассислар томонидан ушбу ҳужжатлар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнига қадар ташкилотчига тақдим этилиши зарур.


11. Танлов ва конференцияда иштирок этувчиларнинг рўйхати Ташкилий қўмита томонидан аниқланиб, фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июлига қадар иштирокчиларга маълум қилинади.


12. Давлат, инглиз ва рус тиллари фестивалнинг ишчи тиллари этиб белгиланади.


13. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ташкилотчи томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирлар ўтказиш учун ҳар йили назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида;

30 фоизи - Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.



3-БОБ. ХАЛҚАРО ҲАЙЪАТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан кам бўлмаган таркибда Халқаро ҳайъат тузилади.

Халқаро ҳайъатга юқори малакали хорижий ва маҳаллий мусиқашунос олимлар, таниқли санъаткорлар, композиторлар ва бастакорлар, хорижий давлатлардаги халқаро санъат фестиваллари ташкилотларининг вакиллари таклиф этилади.

Халқаро ҳайъат аъзолари Халқаро ҳайъат раисини сайлайди.

Халқаро ҳайъат раисига - 2000 АҚШ доллари, ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига - 1000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.


15. Баҳолаш жараёнида қўшиқларнинг миллийлиги, шеърларнинг оҳанг билан мутаносиблиги ва мазмундорлиги, қатнашчининг ижро савияси, кийиниш маданияти ва саҳна ҳаракати танловнинг асосий мезонлари ҳисобланади.


16. Халқаро ҳайъат томонидан танлов иштирокчиларининг чиқишлари иккита йўналиш бўйича баҳоланади:

профессионал (классик) даражадаги халқ мусиқаси ва қўшиқ йўналиши;

замонавий композиторлар томонидан яратилган мусиқа ва қўшиқ йўналиши.



4-БОБ. МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


17. Танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

"Гран-при" - 10 000 АҚШ доллари;

I ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5 000 - 10 000 АҚШ доллари;

II ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича ) 2 х 3 500 - 7 000 АҚШ доллари;

III ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 3 х 2 000 - 6 000 АҚШ доллари;

Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ муносиб номзод топилмаганда "Гран-при" берилмайди.

Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ фақатгина "Гран-при" мукофоти бўлинмайди, I, II ва III ўринлар пул мукофотлари бўлиниши мумкин.

Танловда қатнашган ва совриндор бўлмаган иштирокчиларга "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали" дипломанти дипломи берилади.

Танлов совриндорлари "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими концерт дастурида қатнашишлари лозим.

Танловда совриндор (лауреат) бўлган иштирокчилар кейинги йилларда ўтказиладиган ушбу танловда иштирок этолмайди, фахрий меҳмон сифатида фестивалга таклиф этилиши мумкин. Танловда қатнашиб, ўрин эгалламаган иштирокчи кейинги танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.


18. Ташкилотчи, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотларнинг мустақил ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иштирокчилар "Энг ёш иштирокчи", "Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи", "Энг яхши чолғу мусиқаси ижрочиси" каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали" фаол иштирокчиси сертификати берилади.



5-БОБ. ТАШКИЛОТЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


19. Ташкилотчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиши учун рухсатнома бериш;

фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;

фестивалга жаҳондаги етакчи соҳа мутахассислари ва санъат намояндаларини жалб этиш.



6-БОБ. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Танлов иштирокчиси танлов ҳақида барча маълумотларга эга бўлишга, Халқаро ҳайъат қарорига асосан ғолиб деб топилганда ғолиблик учун белгиланган мукофотларни тўлиқ олишга ҳақли.


21. Танловнинг "Гран-при" ёки I, II, III ўрин соҳиби кейинги йилларда бўлиб ўтадиган мазкур фестивалда меҳмон сифатида иштирок этиши мумкин.


22. Танлов иштирокчиси ўзи ҳақида билдирган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.


23. Танлов иштирокчиси фестиваль низоми билан танишиб чиқиш ва ундаги талабларга тўлиқ риоя этиш учун шахсан масъулдир.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Танловда Халқаро ҳайъатнинг қарори қатъий ҳисобланади ва қайта кўриб чиқилмайди.


25. Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.


26. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Халқаро ҳайъат аъзоларига бериладиган гонорар ва танлов ғолибларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди, шунингдек, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланишини назорат қилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 апрель

















































Время: 0.1999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск