ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Тўқимачилик ва тери-пойабзал саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2019 й. 359-сон "Жиззах шаҳрида тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2019 й.

N 359



ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА ТЎҚИМАЧИЛИК

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ИНВЕСТИЦИЯ  ЛОЙИҲАСИНИ  АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Пахта толасини чуқур қайта ишлашдан тайёр тикув буюмлари ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ босқичли замонавий юқори технологияли ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли истеъмол товарлари ишлаб чиқариш турларини ва ҳажмини кўпайтириш, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, Жиззах шаҳридаги қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг "Elegans Teks" ҚК МЧЖга (кейинги ўринларда Жамият деб аталади) тегишли бўлган Жиззах шаҳри, Тўқимачилик кўчаси, 7-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда объект деб аталади) негизида "Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати" МЧЖни барпо этиш йўли билан ягона муассиси - "Jizzakh Textile" ХК МЧЖ бўлган "Замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

объект 20 йил мобайнида ишламаётганлиги ва ишлаб чиқаришни тиклаш учун ушбу майдонлардаги барча бино ва иншоотларни тўлиқ реконструкция қилиш талаб этилиши;

"Jizzakh Textile" ХК МЧЖ муассислари йиғилишида йиллик қуввати 12,0 минг тонна ип-калава, шунингдек, уни қайта ишлаш маҳсулотлари - 3,0 млн комплект ётоқ чойшаби ва 13,0 млн дона тикув буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги ишлаб чиқаришни 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ишга туширган ва объект негизида 2550 янги иш ўринлари яратган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

Жиззах туманлараро иқтисодий суди 2018 йил 19 июлдаги қарори билан Жамият устав фондида 24 фоиз улушга эга бўлган "Portway LLC"ни (АҚШ) Жамият аъзолари таркибидан чиқарганлиги;

Жамият аъзоси - "New Light General Trading FZCO" компанияси (БАА) Жамият устав фондидаги ўз улушини мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган бозор қийматида - 4,47 млрд сўмга сотиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига мурожаат қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг:

"New Light General Trading FZCO" компаниясидан (БАА) Жамият устав фондидаги 26 фоиз улушни бозор қийматида сотиб олиш;

Жамиятнинг бутун мол-мулкини "Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати" МЧЖга 11,5 млрд сўм қийматда, 15 фоиз аванс тўлови амалга оширилгандан кейин объектга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, сотиб олиш суммаси қолдиғига фоиз ҳисобламасдан ва сотиб олиш тўловлари билан қопланмайдиган қарздорликни ҳисобдан чиқариш шарти билан сотиш;

"Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати" МЧЖга сотилаётган объектнинг қийматини икки йиллик имтиёзли давр билан 7 йил мобайнида иловага* мувофиқ жадвалга мувофиқ тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


4. "Jizzakh Textile" ХК МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг инвестиция лойиҳасини қуйидаги молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

"Jizzakh Textile" ХК МЧЖнинг ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг икки йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 7 йил муддатга ажратиладиган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредити - лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун;

"Jizzakh Textile" ХК МЧЖ ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштириладиган хорижий кредитлар - технологик ускуналар харид қилиш ва ўрнатиш учун;

Белгилаб қўйилсинки, ажратиладиган кредитлар ҳажмлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига мувофиқ аниқланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати" МЧЖ томонидан технологик ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш, шунингдек, ускуналарга сервис хизмати кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун хорижий кредит линиялари жалб этилишини таъминласин.


6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

"Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати" МЧЖнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги кредит мажбуриятлари бўйича гаров таъминотининг етишмаётган қисми миқдорида "Ўзчармсаноат" уюшмасининг кафил сифатида жалб этилишига;

"Ш. Рашидов номли тўқимачлик комбинати" МЧЖга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 январгача қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.


7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

"Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати" МЧЖ белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кирилаётган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, махсус техника, муҳандислик-коммуникация тизимлари, электр асбоб-ускуналари ва жиҳозлар бўйича 2022 йил 1 январгача божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно);

"Elegans Teks" ҚК МЧЖ - Жамиятга тегишли мол-мулкни сотишда ва кейинчалик Жамиятни тугатишда солиқ тўловларидан озод этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 апрель













































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск