ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2019 й. ПФ-5712-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.04.2019 й.

N ПФ-5712



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5538-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин:

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;

узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;

халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш;

халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;

ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобига давлат таълим тизимида рақобат муҳитини кенгайтириш;

ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;

халқ таълими тизимида фаолият кўрсатишнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш;

б) Ўзбекистон Республикасининг халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харита"си (кейинги ўринларда - "Йўл харита"си) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Концепция тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган "Йўл харита"си орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига:

ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йил бўйича тасдиқланган "Йўл харита"сини пухта ўрганиш асосида келгуси йил учун "Йўл харита"си лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

"Йўл харита"ларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг юритиш ва унинг натижаларини ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш вазифалари юклансин.


3. Қуйидагилар мазкур Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

республика бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимовга - Концепция ва "Йўл харита"сини ижро этиш юзасидан масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятини самарали ташкил қилиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш, "Йўл харита"лари бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига - Концепция ва "Йўл харита"сида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматовга - Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзуга оид кўрсатувлар ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 29 апрелдаги

ПФ-5712-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини

2030 йилгача ривожлантириш концепциясини

2019 йилда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТА"СИ

N

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул

ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 2019 йилдаги мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича комплекс чораларни кўриш.


Ташкилий-амалий чоралар.

2019 йил

1 июнь

-

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Ўзгарувчан ўқув режаларини ва ўқув дастурларини жорий этиш, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Ушбу йўналишда халқаро тажрибани ўрганиш асосида ўзгарувчан ўқув режалари ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 сентябрь


-

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

2. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурларини синовдан ўтказиш ва синов натижаларини таълим муассасаларида кенг жорий этиш ва қўллаш бўйича қарор қабул қилиш.


2019 йил

1 декабрь

3.

Умумий таълим тизими учун илмий-педагогик, педагогик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини босқичма-босқич ривожлантириш, шу жумладан ёш кадрларни таълим соҳасига жалб қилишни рағбатлантириш.

1. Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртларидаги сиртқи таълим учун квоталар сонини кўпайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.



2019 йил

1 июль


Давлат бюджети

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Д.Султанов)

2. Халқ таълими соҳасидаги долзарб масалалар бўйича илмий-педагогик тадқиқотлар ўтказиш учун ёш ўқитувчиларни доктортарантурага ёки мустақил тадқиқотчилар институтига жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш.


2019 йил

1 октябрь

3. Янги тайинланган мактаб директорлари учун қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.


2019 йил

1 ноябрь

4.

Фан олимпиадаларини ўтказиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш ва энг қобилиятли, билимли ўқувчиларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш, баҳолаш мезонларини мос равишда тегишли халқаро олимпиада ва танловлар мезонларига мослаштириш.


Ташкилий-амалий чоралар.

2019 йил

1 сентябрь

-

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Д.Султанов)

5.

Умумтаълим муассасаларида ногирон болаларни тарбиялаш учун зарур шароитларни босқичма-босқич яратиш билан имконияти чекланган ҳар бир болани инклюзив таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш.


Идоравий ҳужжат.


2019 йил

1 декабрь


-

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Д.Султанов)

6.

Синфлар, ўқитувчилар ва мактаб маъмуриятларини электрон ресурслар, компьютер, интерактив доска, планшет ва бошқа жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш, электрон интерактив таълим ресурсларини ишлаб чиқиш.


1. Умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш учун зарур бўлган электрон ресурслар, компьютер техникаси ва бошқа жиҳозлар билан таъминланиш даражасини ўрганиш.


2019 йил

1 июль


Давлат бюджети, Халқ таълими вазирлигининг

бюджетдан ташқари жамғармалари

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Д.Султанов)

2. Тегишли жиҳозларга муҳтож бўлган умумтаълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.


2019 йил

1 июль

3. Умумтаълим муассасаларини босқичма-босқич жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2019 йил

давомида

7.

Eduportal.uz порталида дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг электрон версиясини жойлаштириш ва янгилаш.


Ташкилий-амалий чоралар.

2019 йил

давомида

-

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


8.

Давлат-хусусий шериклик асосида таълим жараёнларини автоматлаштиришга (ўқувчилар кундаликлари, журналлар, давомати ва бошқалар) имкон берадиган ахборот тизимини умумтаълим муассасаларида босқичма-босқич жорий этиш.

1. Ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 август


Халқ таълими вазирлигининг

бюджетдан ташқари жамғармалари

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

2. Белгиланган тартибда ахборот тизимини ишлаб чиқарувчи компанияни танлаш.


2019 йил

1 сентябрь

3. Ахборот тизимини синовдан ўтказиш.


2019 йил давомида

9.

Нодавлат умумтаълим мактабларига давлат субсидияларини бериш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

2019 йил

1 октябрь


-

Халқ таълими вазирлиги, (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Д.Султанов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков)


10.

Ушбу йўналишда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида умумтаълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида зўравонликнинг (булинг) олдини олиш бўйича дастурни жорий этиш.

1. Умумтаълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида зўравонликнинг олдини олиш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2019 йил

1 июнь


Халқаро ташкилотларнинг грантлари ва молиявий кўмак маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


2. Умумтаълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида зўравонликнинг олдини олиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш.


2019 йил

1 сентябрь

11.

2020-2025 йилларда умумтаълим муассасаларини спорт иншоотлари, майдончалари, инвентарлари ва жиҳозлари билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


1. Спорт инфратузилмасини хатловдан ўтказиш.


2019 йил

1 июнь


-

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)


2. 2020-2025 йилларда умумтаълим муассасаларини спорт иншоотлари, майдончалари, инвентарлари ва жиҳозлари билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 октябрь


12.

Халқ таълими тизимининг ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларининг (Этика кодекси) янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Халқ таълими вазирининг буйруғи.


2019 йил

1 ноябрь


-

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 апрель


"Халқ сўзи", 2019 йил 30 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 6 май, 18-сон, 348-модда











































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск