Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 26.04.2019 й. 357-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 апрелдаги

357-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан

етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги

ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан суғориладиган майдонларда етиштирилган бошоқли дон ҳосилдорлигига қараб давлат хариди учун етказиб берилган дон миқдорига ушбу Низом асосида устама ёки чегирма қўлланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


қишлоқ хўжалиги корхоналари - "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларга асосан давлат хариди учун бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;


бошоқли дон - қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган буғдой ва арпа дони;


ҳосилдорлик - бошоқли дон етиштирилган майдонларнинг бир гектаридан олинган ҳосил миқдори;


ялпи ҳосил - қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан бошоқли дон экинлари майдонларида етиштирилган умумий ҳосил миқдори.


4. Олдиндан билиш, оқилона чоралар билан олдини олиш мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга ҳодисалар (қурғоқчилик, табиий ҳодисалари ва бошқа форс-мажор ҳолатлари) оқибатида бошоқли дон экинларидан кутилган ҳосил олинмаган тақдирда ҳамда ушбу ҳолатлар қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссия томонидан тасдиқланганда қишлоқ хўжалиги корхоналарига етиштирилган бошоқли дон ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда давлат хариди учун етказиб берилган дон харид нархига чегирма қўлланилмайди.



2-БОБ. БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА ЯЛПИ

ҲОСИЛНИ АНИҚЛАШ


5. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқловчи туман ишчи гуруҳи таркиби (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ деб аталади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ таркибда тузилади.


7. Ғалла ўрим-йиғимини тизимли ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилади ва туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.


8. Туман ҳокими томонидан тумандаги ҳар бир ҳудудда экилган бошоқли дон экинлари навларининг пишиб етилиши муддатларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги корхоналари ва отрядлар кесимида ўрим-йиғим ишларини ташкил этиш графиги тасдиқланади.


9. Ғалла ўрим йиғим отрядига бириктирилган бир русумдаги ғалла ўриш комбайни ёрдамида ўриб олинган дон (комбайн бункери тўлдирилган ҳолда) алоҳида дон ташиш техникасига тўкиб тўлдирилади ва дон қабул қилиш шаҳобчасига юборилади, топширилган дон миқдори дон ташиш техникасини тўлдириш учун тўкилган бункер сонига бўлинади ва ўртача бир бункер дон оғирлиги аниқланади.

Ўртача бир бункер дон оғирлиги ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасида алоҳида аниқланади.

Дон оғирлигини ўлчаш ускунаси билан жиҳозланган дон ўриш комбайнида ўрилган майдонларда комбайн ўлчаш ускунасида кўрсатилган дон миқдори асос қилиб олинади.


10. Қишлоқ хўжалиги корхонаси контрактация шартнома мажбуриятини бажаргандан сўнг, ўртача бункер оғирлиги аниқланган русумдаги комбайн ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрида қолган майдон ўриб олинади ва ўриб олинган дон миқдори юқорида аниқланган бункер оғирлиги бўйича ялпи ҳосил миқдори ва ўртача ҳосилдорлик белгиланади.

Дон оғирлигини ўлчаш ускунаси билан жиҳозланган дон ўриш комбайнида ўрилган майдонда ялпи ҳосил миқдори ва ўртача ҳосилдорлик ўлчов ускунаси кўрсаткичи асосида аниқланади.


11. Ялпи ҳосил миқдори ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан ғалла экилган майдон тўлиқ ўриб-йиғиб олингандан кейин аниқланади. Бунда, қишлоқ хўжалиги корхонасининг давлатга ғалла топшириш режаси ғалла экилган майдон тўлиқ ўриб олинмасдан олдин бажарилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича ялпи ҳосилдорликни аниқлаш мақсадида, қолган майдон тўлиқ ўриб-йиғиб олинмагунча ўрим-йиғим комбайнларининг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.


12. Ғалла ўрим-йиғим отряди томонидан ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхонаси даласида дон йиғиб олинган майдон, етиштирилган ялпи ҳосил ва ўртача ҳосилдорлик бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади ва туман ишчи гуруҳига тақдим қилинади.

Далолатнома 3 нусхада тузилади, бир нусхаси туман ишчи гуруҳига тақдим этилади, иккинчи нусхаси ўрим-йиғим отряди раҳбарида ва учинчи нусхаси қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбарида сақланади.


13. Қишлоқ хўжалиги корхонасига бириктирилган майдондан ўриб-йиғиб олинган бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлиги бўйича далолатноманинг ҳаққонийлигига ўрим-йиғим отряди раҳбари ва аъзолари жавоб беради:


14. Туман ишчи гуруҳи ўрим-йиғим якунланган ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича ғалла ўрим-йиғим отрядлари томонидан тақдим этилган далолатномаларнинг ҳаққонийлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади.


15. Ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхоналари реестри мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ юритилади.

Реестр 4 нусхада тузилади ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига, дон корхонасига, туман статистика бўлимига, туман солиқ инспекциясига бир нусхадан тақдим этилади.


16. Тақдим этилган реестр асосида ҳудудий дон корхоналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 959-сон қарорига мувофиқ ҳар гектаридан 41 центнер ва ундан юқори ҳосил етиштирган қишлоқ хўжалиги корхоналарига устама қўллаган ҳолда ҳамда 40 центнер ва ундан кам ҳосил етиштирган қишлоқ хўжалиги корхоналарига чегирма қўллаган ҳолда якуний ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маблағлар ажратиш тўғрисида "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига талабнома юборади.


17. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси дон корхоналари талабномаси асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маблағларни ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма деб аталади) буюртма беради.



3-БОБ. БОШОҚЛИ ДОН УЧУН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Жамғарма "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилган буюртмаларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан давлат хариди учун етказиб берилган бошоқли донга якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига зарур маблағларни ажратади.


19. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бошоқли дон экин майдонларида ўрим-йиғим ишлари маълум муддат давом этишини инобатга олиб, давлат хариди учун топширилган бошоқли дон учун дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 85 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва "Агробанк" АТБ туман бўлими билан биргаликда ўрим-йиғим бошланишидан олдин 41 центнер ва ундан юқори ҳосил тўпланган деб хулоса берилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 100 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади;

кейинги босқичда, ўрим-йиғим якунлангандан кейин туман ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилган ва тасдиқланган ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхоналари реестрга мувофиқ, бошоқли дон ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 41 центнер ва ундан юқори бўлганда устама, 40 центнердан кам бўлганда чегирма қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қилинади.


20. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳудудий дон корхоналари орқали Жамғармадан ажратилган маблағлар ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналари билан давлат хариди учун етказиб берилган бошоқли донга якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Фавқулодда ҳолатлар оқибатида бошоқли дон экин майдони зарарланган қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан топширилган бошоқли донга белгиланган харид нархларида тўлов амалга оширилади ва бу қишлоқ хўжалиги корхонасига нисбатан чегирмалар қўлланилмайди.


22. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан

етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги

ва ялпи ҳосилини аниқлаш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Амалга ошириладиган ташкилий тадбирлар

Муддати

Масъуллар

I-босқич

Мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқловчи туман ишчи гуруҳини тузиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили

15 майгача

Туман ҳокими

II-босқич

Мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ғалла ўрим-йиғим отрядларини шакллантириш ва таркибини тасдиқлаш.

Ҳар йили

15 майгача

Туман ҳокими

III-босқич

Тумандаги ҳар бир ҳудудда экилган бошоқли дон экинлари навларининг пишиб етилиши муддатларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида ўрим-йиғим ишларини ташкил этиш графигини тасдиқлаш.

Ҳар йили

20 майгача

Туман ҳокими

IV-босқич

Тасдиқланган график асосида бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш.

Бунда, ўрим-йиғим отрядига бириктирилган бир русумдаги ғалла ўриш комбайни ёрдамида ўриб олинган донни (комбайн бункерини тўлдирган ҳолда) алоҳида дон ташиш техникасига тўкиб тўлдириш ва дон қабул қилиш шохобчасига юбориш, топширилган дон миқдорини дон ташиш техникасини тўлдириш учун тўкилган бункер сонига бўлиб ўртача бир бункердаги дон оғирлигини аниқлаш.

Мавсум давомида

Ўрим-йиғим отряди

V-босқич

Қишлоқ хўжалиги корхонаси контрактация шартнома мажбуриятини бажаргандан сўнг, ўртача бункер оғирлиги аниқланган русумдаги комбайн ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрида қолган майдонни ўриб олиш;

аниқланган бункер оғирлиги бўйича қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрига ўриб берилган дон миқдорини давлат эхтиёжи учун топширилган дон миқдори билан қўшган ҳолда етиштирилган ялпи ҳосил миқдори ва ўртача ҳосилдорликни аниқлаш.

Ўрим-йиғим якунланаётган куни

Ўрим-йиғим отряди





VI-босқич

Ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхонасида дон ҳосили ўриб-йиғиб олинган майдон, етиштирилган ялпи ҳосил ва ўртача ҳосилдорлик бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ далолатнома расмийлаштириш ва туман ишчи гуруҳига тақдим этиш.

Ўрим-йиғим якунланган куни

Ўрим-йиғим отряди

VII-босқич

Ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича ўрим-йиғим отряди томонидан тақдим этилган далолатномани ҳаққонийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиш ва мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхоналари реестрини шакллантириш;

реестр нусхаларини туман қишлоқ хўжалиги бўлимига, дон корхонасига, туман статистика бўлимига, туман солиқ инспекциясига бир нусхадан тақдим этиш.

Ўрим якунлангандан кейин бир кун муддатда

Туман ишчи гуруҳи


VIII-босқич


Тақдим этилган реестр асосида бошоқли дон ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 41 центнер ва ундан юқори бўлганда устама, 40 центнердан кам бўлганда чегирма қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига талабнома юбориш.

Рейстр тақдим этилган кундан кейин бир кун муддатда

Ҳудудий дон корхоналари


IX-босқич

Дон корхоналари талабномаси асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маблағларни ажратиш тўғрисида Жамғармага буюртма бериш.

Талабнома келиб тушгандан кейин икки кун муддатда

"Ўздонмаҳсулот" АК

X-босқич

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилган буюртмаларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари билан давлат хариди учун етказиб берилган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига зарур маблағларни ажратиш.

Буюртма келиб тушгандан кейин уч кун муддатда

Жамғарма

XI-босқич

Жамғармадан ажратилган маблағлар ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналари билан давлат хариди учун етказиб берилган бошоқли донучун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

Маблағ ажратилгандан

кейин икки кун муддатда

"Ўздонмаҳсулот АК ва ҳудудий дон корхоналари"

  





Низомга

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан

етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва

ялпи ҳосилини аниқловчи туман ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Ф.И.Ш.


Иш жойи ва лавозими

1. Лавозими бўйича

-

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи гуруҳи раҳбари

2. Лавозими бўйича

-

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, туман ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3. Лавозими бўйича

-

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

4. Лавозими бўйича

-

Ҳудудий дон корхонаси туман дон қабул қилиш шахобчаси мудири

5. Лавозими бўйича

-

Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи

6. Лавозими бўйича

-

Туман давлат статистика бўлими бошлиғи

7. Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспектори





Низомга

3-ИЛОВА



Ғалла ўрим-йиғим отряди намунавий

ТАРКИБИ*


Ф.И.Ш.


Иш жойи ва лавозими

1. Лавозими бўйича

-

Туман ____________________ташкилоти бошлиғи, ғалла ўрим-йиғим отряди раҳбари

2. Лавозими бўйича

-

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими

3. Лавозими бўйича

-

Туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими

4. Лавозими бўйича

-

туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассиси

5. Лавозими бўйича

-

Туман ички ишлар бўлими ходими

6. Лавозими бўйича

-

Туман давлат статистика бўлими ходими

      

*) Туманда мавжуд ғалла ўриш комбайнлари сонидан келиб чиқиб, бир-нечта ўрим-йиғим отряди ташкил этилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Д А Л О Л А Т Н О М А

    

_____________тумани                                                                                                                                                           2019 йил "_____" __________


Бизлар қуйида имзо чекувчилар: _______ тумани _____-сонли ғалла ўрим-йиғим отряди бошлиғи _________________, туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси _________________, туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими __________________, "___________________" дон корхонаси ходими _________________, туман ер ресурслари ва давлат кадастр мутахассиси _________________, туман ички ишлар бўлими ходими _________________________ "_________________" фермер хўжалиги бошлиғи _________________ шу ҳақдаким:

__________тумани _______ ҳудудидаги "_________________________" фермер хўжалиги томонидан 20__ йил ҳосили учун ғалла экилган жами ___ гектар майдондан ____тонна буғдой (арпа) ҳосили ўриб-йиғиб олинди ва ўртача ҳосилдорлик ҳар бир гектар майдонда ___ центнерни ташкил этди.

Давлат хариди учун ______ тонна буғдой (арпа) дон қабул қилиш шаҳобчасига топширилди ва фермер хўжалиги ихтиёрида _________тонна дон қолди.



Юқоридагиларни тўғрилиги учун имзо чекувчилар:

     

1.

Ғалла ўрим-йиғим отряди раҳбари      

имзо

Ф.И.Ш.

2.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳодими   

имзо

Ф.И.Ш.

3.

Туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва  томорқа ер эгалари кенгаши ходими 

имзо

Ф.И.Ш.

4.

Дон корхонаси ҳодими

имзо

Ф.И.Ш.

5.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассиси

имзо

Ф.И.Ш.

6.

Туман ички ишлар бўлими ҳодими

имзо

Ф.И.Ш.

7.

Комбайн оператори

имзо

Ф.И.Ш.

8.

Фермер хўжалиги раҳбари         

имзо

Ф.И.Ш.

9.

Туман статистика бўлими ходими

имзо

Ф.И.Ш.





Низомга

5-ИЛОВА



____________туманида ўрим-йиғим якунланган

қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЕЕСТРИ N ___

"___"__________20__й.

т/р

Фермер хўжаликлари номи

Ўрим-йиғим якунланган

Шундан

Давлат хариди учун топширилган

дон миқдорига қўллаш тавсия этиладиган

Ғалла майдони,

га

Олинган

Устама

Чегирма

Ҳосил

дорлик,

ц/га

Ялпи ҳосил, тонна

Давлат

хариди учун

топширилган

дон, тонна

Қишлоқ

хўжалиги

корхонаси

ихтиёрида

қолган дон,

тонна

%

суммаси,

минг сўм

%

суммаси,

минг сўм

1










2











...










Жами:










       

 

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


             имзо    Ф.И.Ш.


Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи     


        имзо    Ф.И.Ш.


Туман давлат статистика бўлими бошлиғи

     имзо    Ф.И.Ш.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


             имзо    Ф.И.Ш.


Туман дон қабул қилиш шахобчаси мудири    

       имзо    Ф.И.Ш.



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспектори

   

имзо    Ф.И.Ш.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси    

             имзо    Ф.И.Ш.




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 апрель

















































Время: 0.0338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск