Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида Низом (ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 25.02.2004 й. 35-сон, ЎзР МАИМКВ 74-сон, ЎзР ДСҚ 2004-24 ва ЎзР МББ 245-В-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Молия вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Марказий банк Бошқарувининг

2004 йил 25 февралдаги

35, 74, 2004-24, 245-В-сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий

суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни

ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ва "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов, мулкчилик шаклидан қатъи назар, иш берувчилар томонидан тўланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси), Бандликка кўмаклашиш давлат фонди ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимланади.

2. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ставкалари ва унинг суммаларини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат фонди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига тақсимлаш миқдорлари ҳамда ижтимоий суғурталашга оид бошқа мажбурий ажратмалар ва бадаллар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан белгиланади ва тўловчиларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан етказилади.


3. Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади.



II БОБ. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА

ФУҚАРОЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ


1-§. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов

ва фуқароларнинг иш ҳақи юзасидан мажбурий

суғурта бадалларини тўловчилар


4. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўловчилари бўлиб иш берувчилар ҳисобланади. Мазкур Низомда иш берувчилар деганда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари (кейинги ўринларда юридик шахслар) тушунилади.

5. Фуқароларнинг иш ҳақидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадалларининг тўловчилари бўлиб, ёлланиш бўйича ишловчи жисмоний шахслар ҳисобланади.

Ёллаш бўйича ишловчи фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларининг ҳисоблаб ёзилиши ва ушланиши бўйича мажбурият, шунингдек уларнинг тўғри ҳисоблаб ёзилиши учун жавобгарлик иш берувчи юридик шахс зиммасига юкланади.



2-§. Тўлов ва бадалларга тортиш объекти


6. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқаролар мажбурий суғурта бадалларининг ҳисоблаб ёзилиши ижтимоий суғурталаш татбиқ этиладиган барча тоифадаги ходимларга ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (даромад) ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


7. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари молиялаш манбаларидан қатъи назар, солиқ ушланмаларини ҳисобга олишларсиз, барча иш ҳақи (даромад) турларига ҳисобланади, бундан мазкур Низомга 1-сон иловада кўрсатиб ўтилган тўловлар мустасно.

Доимий равишда хорижда истиқомат қилувчи, мулк-чилик шаклларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси корхоналари (ташкилотлари, муассасалари)да фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи хорижий давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг даромадларидан (иш ҳақларидан) ягона ижтимоий тўлов ва давлат ижтимоий суғуртасига оид мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

Товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган юридик шахслар 2006 йилнинг 1 февралидан бошлаб беш йил муддатга, меҳнат шартномасига мувофиқ касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинади.


3-§. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий суғурталашга

оид мажбурий бадаллар бўйича имтиёзлар


8. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар учун ижтимоий суғурталашга мажбурий бадалларнинг миқдори ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7%ни ташкил қилади.


9. “SOS - Ўзбекистондаги болалар маҳаллалари” уюшмаси учун ижтимоий суғурталашга мажбурий бадаллар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 7%ни ташкил қилади.


4-§. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий

тўлов ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини

ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби


11. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзиш тўловчи томонидан мустақил равишда, ҳисобот ойи учун ҳисоблаб ёзилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ягона ижтимоий тўлов юридик шахслар томонидан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, бола туғилиши муносабати билан, дафнга нафақалар тўланиши (бундан кейин - нафақалар), уй-жой-коммунал хизматлари бўйича бериладиган имти-ёзлар ўрнига тўланадиган компенсация пул тўловлари (бундан кейин компенсациялар), ишловчи пенсионерларга пенсиялар (бундан кейин - пенсиялар), 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунларига ҳақ тўлаш, болалар соғ-ломлаштириш лагерлари ва санаторий-профилакторийларнинг тутиб турилишига бирор-бир чегиришларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.

12. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳисобига маблағларнинг ўтказилиши тўловчилар, шу жумладан мазкур Низомнинг 8-10-бандларида санаб ўтилган юридик шахслар томонидан тегишли туман (шаҳар) солиқ органлари учун хизмат кўрсатувчи банкларда очилган 20205-сон транзит ҳисобварақларининг 777-ҳисобварақлар шартли рақамига (ҲШР) амалга оширилади.

13. Юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ставкаси ва унинг суммасини тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан белгиланади.

14. Кун давомида туман (шаҳар) солиқ органлари учун очилган 777 (ҲШР) 20205-сон транзит ҳисобрақамларига келиб тушган суммалар уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ҳар куни иш куни охирида қонунчилик билан белгиланган мутаносибликда қуйидаги тартибда ажратилади:

а) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 881 (ҲШР) 20205-сон ҳисобварағига, кейин Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларида очилган Пенсия жамғармасининг транзит ҳисобварағига ўтказилиб, кейинчалик у ердан Марказий банкнинг Тошкент шаҳридаги Бош бошқармасидаги ҲККМда очилган Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварағига (00014) ўтказилади;

б) Бандликка кўмаклашиш жамғармасига туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари) 779 (ҲШР) 20205-сон ҳисобварағига;

в) касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмаларига 780 (ҲШР) 20205-сон ҳисобварағига.

15. Тўловчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларининг тўланиши тегишли давр учун банк бўлинмаларидан иш ҳақи учун нақд пул маблағларининг олиниши чоғида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмаган ҳолда, маблағларни тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари асосида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, ходимларнинг ёзма аризасига кўра, шартномавий нархларда бериш йўли билан иш ҳақини натура шаклида тўлайдиган тўловчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини тўлаш умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.

16. Туман (шаҳар) солиқ органлари хизмат кўрсатувчи банклардан ягона ижтимоий тўлов бўйича 20205-сон (777-ҲШР) транзит ҳисобрақамлари кўчирмаларни барча иловалари билан бирга оладилар.

Бунда хизмат кўрсатувчи банклар ягона ижтимоий тўлов бўйича 20205-сон (777-ҲШР) транзит ҳисобрақамларидан шунингдек, касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларга кўчирмаларнинг электрон файлларини ҳам топширадилар ва бу ерда, улар ўз навбатида, ўз банклари томонидан тақдим этилган кўчирмалар асосида касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тармоқларга доир тўловчилар бўйича ягона ижтимоий тўловнинг бир қисми кўринишида ажратилган суммаларни ажратиб кўрсатган ҳолда тўловчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисобини мустақил равишда юритадилар. Бунинг учун вилоят солиқ органлари касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ўз ичига СТИР ва банк реквизитларини олувчи, туманлар (шаҳарлар) бўйича, тегишли вилоят ҳудудида жойлашган барча юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар. Солиқ органлари касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига шунингдек, қўшимча равишда, ўз вақтида янги ташкил этилган юридик шахслар бўйича ҳам шу каби маълумотларни улар солиқ органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тақдим этишлари лозим.

17. 2004 йилнинг 1 январига бўлган ҳолат бўйича ундирилмаган, Давлат бандликка кўмаклашиш фонди ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига тўловлар бўйича боқимандалар суммалари, шунингдек 2004 йилнинг 1 январигача бўлган давр учун текширувлар якунлари бўйича қўшимча ҳисобланган бадаллар ва жарима жазоларининг суммалари юқорида келтириб ўтилган тўловларнинг ҳисобга олиниши учун илгари фойдаланилган ҳисобварақларга, уларни 20205-сон (777-ҲШР) транзит ҳисобрақамларига қайд этмасдан ўтказилиши лозим. Шу муносабат билан юридик шахслар тўлов топшириқномаларида мажбурий тартибда тўлов мақсадида “2004 йилнинг 1 январига бўлган суғурта бадаллари бўйича қарзлар (қўшимча ҳисоблаб ёзилган бадаллар, жарима жазолари)”ни кўрсатиб ўтадилар.

2004 йилнинг 1 январига бўлган ҳолат бўйича ундирилмаган, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича боқимандалар суммалари, шунингдек 2004 йилнинг 1 январига бўлган давр учун текширувлар якунлари бўйича қўшимча ҳисобланган бадаллар ва жарима жазоларининг суммалари юқорида келтириб ўтилган тўловларнинг ҳисобга олиниши учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг янги очилган транзит ҳисобварағига банклар берган ҲШР тарзида, уларни 20205-сон (777-ҲШР) транзит ҳисобрақамларига қайд этмасдан ўтказилиши лозим. Шу муносабат билан юридик шахслар тўлов топшириқномаларида мажбурий тартибда тўлов мақсадида “2004 йилнинг 1 январига бўлган суғурта бадаллари бўйича қарзлар (қўшимча ҳисоблаб ёзилган бадаллар, жарима жазолари)”ни кўрсатиб ўтадилар.

18. Бунда 2004 йилнинг 1 январига бўлган ҳолатда юқорида кўрсатиб ўтилган тўловлар бўйича ундирилмаган боқимандалар суммаларининг, шунингдек 2004 йилнинг 1 январигача бўлган давр учун текшириш натижалари бўйича қўшимча ҳисоблаб ёзилган бадаллар ва жарима жазолари суммаларининг ундирилиши Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҳудудий бўлинмалари ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Тегишли туман (шаҳар) солиқ органлари хизмат кўрсатувчи банклардан юқорида кўрсатиб ўтилган тушумлар бўйича тўлов ёки инкассо топшириқномаларининг нусхалари илова қилинган ҳолда кўчирмалар оладилар.


19. Тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ органлари хизмат кўрсатувчи банклардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромад ва харажатлари таснифига кўра ҳар бир тушум тури бўйича транзит ҳисобварақлардан тўлов ёки инкассо топшириқномаларининг нусхалари илова қилинган ҳолда банк кўчирмаларини оладилар.


5-§. Ягона ижтимоий тўлов ва бошқа мажбурий бадалларнинг

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари

бўйича ажратмалар қисмини тақсимлаш тартиби


20. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари қуйидагиларни тўлаш учун сарфланади:

а) ишламайдиган фуқароларга:

ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланган пенсиялар;

давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаган болаликдан ногиронлар, қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар;

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари;

б) ишлайдиган фуқароларга:

ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланган пенсиялар;

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар;

бола туғилиши муносабати билан бериладиган нафақалар;

дафн этишга нафақалар;

16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-онасидан бири (васий)га ойнинг қўшимча дам олиш кунларига тўловлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар бир тўлов ойининг 10-кунигача ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсия, нафақа ва компенсация тўловларини тўлаш учун маблағларга бўлган талаб ҳажмини аниқлайди ва Ижро дирекциясига ариза тақдим этади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг депозит ҳисобварағига маблағларни ўтказиш йўли билан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини сарфлайди:

жорий тўлов ойининг 5-кунигача - ўтган ойдаги талаб ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда 40 фоиз миқдорида сумма;

жорий тўлов ойининг 20 кунигача - тақдим этилган ҳақиқатдаги талаб ҳажмидан қолган сумма.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ўз навбатида, тегишли маблағларни 2 банк куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ҳисобварақларига ўтказади, улар аризалар асосида белгиланган тартибда ва муддатда маблағларни туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига ўтказадилар.

Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари, ўз навбатида, келиб тушган маблағларни пенсия, нафақа ва компенсация тўловлари учун "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва Халқ банкининг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳисобварақларига ўтказадилар.

Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг аризалари бўйича (мазкур Низомга 2-сон иловага мувофиқ шакл бўйича) ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар, бола туғилиши муносабати билан бериладиган нафақалар, дафн этишга нафақалар, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналари (васийлари)га ойнинг қўшимча дам олиш кунларига тўловлар, тақдим этиладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини (бюджет ташкилотларидан ташқари) тўлашга маблағларни молиялаштиради.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварақларидан маблағларни қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда ўтказиш ва вақтинчалик олиб туриш тақиқланади.


6-§. Ягона ижтимоий тўловнинг Давлат бандликка

кўмаклашиш фонди маблағлари бўйича ажратмалар

қисмини тақсимлаш тартиби


21. Ягона ижтимоий тўлов юзасидан ажратмаларнинг бир қисми кўринишида тегишли 20205-сон (779-ҲШР) транзит ҳисобрақамларига келиб тушган маблағлар туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг 20205-сон транзит ҳисобрақамларига ўтказилади.

Бунда Давлат бандликка кўмаклашиш фонди маблағларининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тасарруфида қолади, 30 фоизи эса - республика даражасида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича тегишли ҳудудий бошқармаларнинг тўлов топшириқномалари орқали ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида марказлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат бандликка кўмаклашиш фондидан келиб тушган маблағларни белгиланган тартибга мувофиқ сарфлайди.


7-§. Ягона ижтимоий Ўзбекистон касаба уюшмалари

федерацияси Кенгаши маблағлари бўйича ажратмалар

қисмини тақсимлаш тартиби


22. Касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмалари ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида тегишли 20205-сон (780-ҲШР) транзит ҳисобрақамларига келиб тушган маблағлардан қуйидаги тартибда фойдаланадилар:

келиб тушган маблағлар умумий суммасидан 20%и Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг 20205-сон транзит ҳисобрақамига, Кенгаш томонидан маблағларнинг кейинчалик белгиланган тартибда сарфланиши учун ўтказилади;

келиб тушган маблағлар умумий суммасидан 80%и касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмалари томонидан ҳудудий касаба уюшмалари кенгашларининг тасдиқланган бюджетларига мувофиқ тақсимланади.

23. Юридик шахсларнинг ходимларидан даволаниш ва дам олишга йўлланмалар учун ундириладиган қисман қиймат хизмат кўрсатувчи банклар томонидан охирги келиб тушган маблағларни мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тартибга мувофиқ бундан кейин тақсимлаш билан касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмаларининг иккиламчи депозит ҳисобрақамларига кирим қилинади.


8-§. Юридик шахслар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига

доир харажатлар тўловини бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби


24. Юридик шахслар солиқ органларига ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларида (мазкур Низомга 8-сон илова), бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига юридик шахслар харажатларини тўлашга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш учун буюртманомаларни (мазкур Низомга 2-сон иловага биноан шакл бўйича) (кейинги ўринларда - буюртманомалар) тақдим этадилар.

Бунда юридик шахслар туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига 2004 йилнинг январь ойидан бошлаб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни ўз ичига олувчи буюртманомаларни тақдим этадилар. Юридик шахсларнинг тақдим этилган буюртманомаларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича маълум давр учун бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича ҳисоблаб ёзилган суммалардан ортиқ бўлган харажатлар суммаларини кўрсатишлари тақиқланади.

Ижтимоий таъминот бўлимлари буюртманомаларнинг тўғри тузилганлигини текширади ва буюртманомалар суммасини уларга илова қилинган реестрлар билан таққослайди, зарур бўлганда юридик шахслардан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган бирламчи ҳужжатларни талаб қилади.

25. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳисоблаб ёзилган, бироқ 2004 йилнинг 1 январига қадар тўланмаган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича амалга ошириладиган харажатлар бўйича мазкур Низом амалга киритилгунга қадар амал қилган тартиб қўлланилади.


26. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларидан юридик шахслар томонидан (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларнинг тўланиши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун юридик шахслар, уларнинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888-шартли рақам билан иккиламчи ҳисоб рақамларини очадилар.

Бунда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларидан юридик шахсларнинг, бунга 888-шартли рақамга эга, Давлат бюджетидан дотациялар олувчи хўжалик юритувчи субъектлар (театрлар ва бошқалар) ҳам киради, юқорида кўрсатиб ўтилган иккиламчи ҳисоб рақамларига келиб тушадиган маблағларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги томонидан 1999 йилнинг 22 январида 104-В, 21-сон билан тасдиқланган (1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланганидан кам эканлиги ҳолларида юридик шахсларнинг банк ҳисобрақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқаришнинг навбатлилиги тартиби татбиқ этилмайди.

Бюджет ташкилотларига туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни уларнинг буюртманомаларда кўрсатилган бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобрақамларига ўтказадилар. Бюджет ташкилотлари буюртманомаларни бюджет таснифномаси бўлимлари бўйича алоҳида тузиб чиқадилар ва ушбу бўлимлар бўйича харажатлар амалга ошириладиган ҳисобрақамларини кўрсатадилар.


27. Юридик шахслардан буюртманомаларни олишлари билан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари 5 иш куни давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг 888-шартли рақамига эга иккиламчи ҳисоб рақамларига ва бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисоб рақамларига юқорида келтириб ўтилган харажатларни тўлаш учун зарур маблағларни ўтказадилар.

Банклар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳисоблаб ёзилган харажатлар бўйича маблағларни белгиланган муддатларда берадилар, юридик шахслар эса (бунга бюджет ташкилотлари ҳам киради) тўлайдилар.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун олинган маблағлар қатъий назоратда бўлиши ва фақатгина буюртманомада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин. Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни атайлаб бузиб кўрсатишга ва улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар меҳнат, маъмурий ва жиноят қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлов интизомига риоя қилганлик учун шахсан жавобгар бўладилар.

Юридик шахслар (бундан бюджет ташкилотлари мус-тасно) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Юридик шахслар томонидан тўланган суммаларнинг қопланиши бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан олинган маблағларнинг иккиламчи депозит ҳисобварағидан (888-ҲШР) харажатлар тўлаб юборилган уларнинг асосий ҳисобрақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

28. Бюджетга ягона ижтимоий тўловни тўлашда нотўғри ёки ортиқча ҳисоблаб ўтказилган маблағлар тўловчининг ёзма аризаси бўйича тегишли туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан, унинг хулосаси асосида қайтариб берилади ёки бюджетга оид бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга киритилади. Бунда маблағларнинг тўловчига қайтариб берилиши 20205-транзит ҳисобрақамидан (777-ҲШР) амалга оширилади. Қайтариш бўйича операциялар ягона ижтимоий тўлов бўйича маблағларнинг жорий кундалик тушуми ҳисобидан ва унинг доираларида, уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Давлат бандликка кўмаклашиш фонди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимланиши амалга оширилгунига қадар амалга оширилади. Жорий кун учун ягона ижтимоий тўловнинг тўланишидан шахсий ҳисобвараққа келиб тушган маблағларнинг етарли эмаслиги ҳолларида келиб тушган маблағлар ва ҳисобварақдаги қолдиқ доираларида банкларга солиқ органлари томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаларини қисмлар бўйича тўлиқ ижро этилгунига ёки чақириб олингунига қадар ижро этишга рухсат этилади.

Бунда тўловчиларга юқорида кўрсатилган қайтариб беришларнинг амалга оширилиши чоғида касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмаларига ягона ижтимоий тўловнинг 20205-транзит ҳисобрақамлари (777-ҲШР) юзасидан банк кўчирмаларини ишлаб чиқиш чоғида тўловчилар бўйича ҳисоб-китобларда келиб тушишлар ва қайтариш суммаларини (айирув белгиси билан) тармоқлар бўйича тақсимланган ҳолда ёйиб кўрсатиш лозим.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси транзит ҳисобварақларига ортиқча ёки хато ҳисоблаб ўтказилган маблағларни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ортиқча ўтказилган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни қайтариш (ҳисобга олиш) тартиби тўғрисидаги низомга (2005 йил 19 апрелда 1471-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ амалга оширилади.


III БОБ. ЮРИДИК ШАХСНИ ТАШКИЛ ҚИЛМАСДАН

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ

ШАХСЛАР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ АЪЗОЛАРИ

ТОМОНИДАН БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ

ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИ

ҲИСОБЛАБ ЁЗИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


29. Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиш чоғида бир вақтнинг ўзида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадаллари тўловчилари бўладилар.


30. Деҳқон хўжалигининг давлат ижтимоий суғуртасига тегишли шахс бўлиш истагини билдирган аъзоси белгиланган тартибда туман (шаҳар) солиқ органларида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси суғурта бадалларининг тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши керак.


31. Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, деҳқон хўжаликлари аъзоларига солиқ тўловчининг идентификация рақамлари берилади.


32. Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайдилар. Бунда тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзосининг суғурта бадали миқдори битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги, ёшга доир пенсия ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлиб ҳисобланувчи тадбиркорлар учун эса суғурта бадали миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг камида эллик фоизини ташкил қилиши керак.


33. Суғурта бадаллари тўловчилар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

Суғурта бадаллари нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли орқали ёки нақд пуллар билан бевосита бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварақларига тўланади.

Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) албатта СТИР ва тўлов кирим қилинаётган давр кўрсатилиши керак. Давр кўрсатилмаган ҳолларда тўлов у амалга оширилган ой учун кирим қилинган деб ҳисобланади.


34. Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган суғурта бадаллари қайтарилмайди.



IV БОБ. СОТИЛГАН МАҲСУЛОТ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ

ҲАҚИҚАТДАГИ ҲАЖМИДАН БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИ

ҲИСОБЛАБ ЁЗИШ ТАРТИБИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ


35. Сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқатдаги ҳажмидан мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлиб юридик шахслар ҳисобланади, ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

ҚҚС ва акциз солиғини тўловчи юридик шахслар сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқатдаги ҳажмидан ажратмаларни кўрсатилган солиқ суммаларини чегирган ҳолда амалга оширадилар. Бунда ўзи фойдаланаётган узоқ муддатли активлар ва бошқа мол-мулкни сотиш мажбурий ажратмаларга тортиш объектига киритилмайди, бундан ижарадан олинган даромадлар мустасно.

36. Сотилган маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан (товар айланмасидан) мажбурий ажратмаларга тортиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар учун ҚҚС чегирилган ҳолда воситачилик ҳақи суммаси;

б) тайёрлов, таъминот-сотиш ташкилотлари учун ҚҚС чегирилган ҳолда товар айланмаси ҳажми;

в) Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирадиган республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари ялпи даромад;

г) тижорат банклари, кредит уюшмалари, микромолиялаш ташкилотлари, ломбардлар, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), аукционлар, видео ва аудиокассеталарни кўпайтириш ва ижарага беришдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад олувчи корхоналар учун даромад;

д) лизинг хизмати кўрсатадиган корхоналар учун лизингга берувчининг даромади (фоиз ва комиссия ҳақи);

е) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув таъминоти ва "Ўзтрансгаз" АК минтақалараро унитар корхоналарининг газ таъминоти корхоналари учун ҚҚС ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун иссиқлик энергияси, сув таъминоти корхоналари учун сув, газ таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегирилган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш ҳажми;

ж) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун ҚҚС чегирилган ҳолда, ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажми;

з) иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари корхоналари учун ҚҚС ва акциз солиғини чегирган ҳолда, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми.

36-1. Фаолиятнинг улар бўйича турли хил солиқ солиш объектлари белгиланган бир неча турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар алоҳида ҳисоб юритишлари керак.

37. Сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқатдаги ҳажмидан мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб ёзиш тўловчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.


38. Сотилган маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан (товар айланмасидан) мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоблари давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган корхоналар томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 3-сон иловага биноан шакл бўйича;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларида мазкур Низомга 3а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.

39. Сотилган маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан (товар айланмасидан) мажбурий ажратмалар юридик шахслар (ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан бевосита бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тўланади.


V БОБ. БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН БОШҚА ХИЛ ТЎЛОВЛАР


1-§. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат

пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси

“б” - “ж” бандларига биноан тайинланган пенсияларни

тўлашга бўлган харажатларни амалга ошириш


40. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни 12-моддаси “б” - “ж”-бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларни қопловчи тўловларни кирим қиладилар (Мазкур Низомга 4-сон илова).


41. Пенсияларни тўлашга оид харажатларни амалга ошириш қуйидаги тартибда бажарилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни 12-моддаси “б” - “ж”-бандларида назарда тутилган тасдиқланган штатлар жадвалига биноан ишчи ўринларига эга юридик шахслар ана шундай ишчи ўринлари рўйхатини, касблар, лавозимлар номларини ва ушбу ишчи ўринларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сонини белгилайдилар;

б) мазкур йил давомида имтиёзли шартларда ушбу ишчи ўринларидан пенсияга чиқувчи ходимлар сони уларнинг ўртача йиллик сонидан 3% миқдорида қабул қилинади;

в) уларга тўланиши керак бўлган пенсия миқдорининг аниқланиши учун кўрсатиб ўтилган ишчи ўринларида банд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йил маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия миқдори кўрсатилган ўртача ойлик иш ҳақининг 60%и миқдорида қабул қилинади;

г) юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни 12-моддаси “б” - “ж”-бандларига мувофиқ пенсияларни тўлаш учун харажатларнинг амалга оширилишига маблағлар суммасини тўлаш ҳисобот йили якунлари асосида амалга оширилади ва ҳисоб-китоб туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига мазкур Низомга 5-сон иловага биноан шакл бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январига қадар тақдим этилади.


2-§. Ишсиз мақомига эга шахсларга муддатидан олдин тайинланган

пенсияларни тўлашга бўлган харажатларнинг амалга оширилиши

(Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат

пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни 14-моддаси)


42. Ижтимоий таъминот бўлимлари ҳар ойда, пенсиялар тўлови амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 5-кунига қадар меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларига ишсиз мақомига эга шахсларга муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларнинг қопланишига доир ҳисоблаб ёзилган суммалар ҳисоб-китобини тақдим этадилар.

Тақдим этилган ҳисоб-китобнинг кўчирма нусхаси ана шу муддатларда давлат солиқ хизматининг маҳаллий органига тақдим этилади.


43. Туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларининг тақдимномасига кўра тайинланган муддатидан олдинги пенсияларнинг тўланишига доир харажатларнинг қопланишига бўлган суммаларни тўлаш улар томонидан мазкур Низомга 6-сон иловага биноан шакл асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар муддатда, ҳар ойда амалга оширилади.



3-§. Меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари натижасида

ногиронлик бўйича пенсияларни тўлашга бўлган харажатларнинг

амалга оширилиши (Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг

давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни 15-моддаси “а”-банди)


44. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан ҳар ойда юридик шахснинг айби билан юз берган меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида ногиронлик бўйича пенсияларни тўлаш учун харажатларни қопловчи суммаларни тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ органларига хизмат кўрсатувчи банкларда очилган, 887-ҳисобварақлар шартли рақами (ҲШР) билан 20205-сон транзит ҳисобварағига ўтказадилар.

Тижорат банклари иш кунининг охирида ушбу суммаларни Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларида очилган, Пенсия жамғармасининг транзит ҳисобварағига ўтказадилар, кейинчалик у ердан Марказий банкнинг Тошкент шаҳридаги Бош бошқармасидаги Ҳисоб-китоб-касса марказида очилган, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварағига (00014) ўтказилади.

Юридик шахслар юқорида кўрсатилган харажатларни қопловчи тўловни пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига киритадилар.

Меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида ногиронлик бўйича пенсия тўловларига харажатларни тўлаш учун тақдим этилган регресс талаблари (даъволари) бўйича иш берувчилар ва фуқаролар томонидан қопланадиган маблағлардан 15 фоизи регресс ишлари билан шуғулланувчи ходимларга ҳақ тўлаш учун туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларида очилган 20204-сон махсус ҳисобварақларга ўтказилади.

45. Ижтимоий таъминот бўлимлари меҳнатда ши- кастланиш ёки касб касаллиги оқибатида юз берган ногиронлик бўйича пенсияларни тайинлай туриб, пенсияларни тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ҳар бир ойнинг 5-кунига қадар бу каби пенсияларни олувчилар рўйхатини, пенсионерларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, пенсиялар миқдори, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланишлар ёки касб касалликлари юз берган корхоналар, ташкилотларнинг номлари, уларнинг СТИРлари, юридик манзиллари ва банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) солиқ органларига, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари юз берган ушбу корхоналар, ташкилотлардан тўланган пенсия суммаларини ундириб олиш учун етказадилар.


46. Меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш ҳисоб-китоблари давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан мазкур Низомга 7-сон иловага биноан шакл бўйича;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 7а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.


VI БОБ. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ДАВЛАТ

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИГА МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ ВА АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА

ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТЛАР


47. Юридик шахслар ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китобларни ўзлари тўловчилар сифатида рўйхатга олинган туман солиқ инспекциялари билан юритадилар.


48. Хўжалик ҳисобида бўлган корхоналар ва ташкилотлар бўйича:

а) меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ҳисоблаб ёзилган ягона ижтимоий тўлов суммалари харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (2000, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400) билан корреспонденцияда 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" счёти кредити бўйича акс эттирилади;

б) фуқароларнинг иш ҳақидан ушланган суғурта бадаллари суммалари бухгалтерия ҳисобида 6710-“Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоб-лар” ҳисобварағи билан корреспонденцияда 6520-“Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар” ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади;

в) тегишли пенсиялар ва нафақаларнинг эълон қилинган суммалари бухгалтерия ҳисобида 6710-“Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” ҳисобварағи билан корреспонденцияда 4890-“Бошқа дебиторларнинг қарзлари” ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади;

г) тегишли маблағ суммаларининг бюджетдан таш-қари Пенсия жамғармасидан келиб тушиши 4890-“Бошқа дебиторларнинг қарзлари” ҳисобварағи билан корреспонденцияда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади;

д) ходимларга тегишли пенсиялар ва нафақалар бўйича маблағлар суммаси тўлови пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда 6710-“Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади.


49. Бюджет ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов суммасини ҳисоблаб ёзишни белгиланган миқдорда амалга оширадилар ва уни қуйидаги бухгалтерия проводкаси билан акс эттирадилар:

200-“Бюджет бўйича харажатлар” илова ҳисобварағининг дебети;

175-“Ягона ижтимоий тўлов” илова ҳисобварағининг кредити.

Ҳисоблаб ёзилган ягона ижтимоий тўлов суммаси ҳақиқатдаги харажатлар бўлиб ҳисобланади ва 2-сон шакл бўйича чораклик ҳисоботда “ҳақиқатдаги харажатлар” устунида акс эттирилади.

Ҳисоблаб ёзилган ягона ижтимоий тўлов суммаси бюджет ташкилоти томонидан битта тўлов топшириқномаси бўйича ўтказилади ва бухгалтерияда қуйидаги бухгалтерия проводкаси орқали акс эттирилади:

175-“Ягона ижтимоий тўлов” илова ҳисобварағи дебети;

100 (090)-“Ташкилотнинг талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағи” илова ҳисобварағининг кредити.

Тўлов топшириқномаси асосида ўтказилган ягона ижтимоий тўлов суммаси касса харажатлари бўлиб ҳисобланади ва ойлик ҳамда чораклик ҳисоботларда “касса харажатлари” устунида акс эттирилади.

Касса харажатлари бўлиб бюджет ташкилотлари томонидан ижтимоий тўловларни тўлаш учун ташкилот кассасига чеклар бўйича олинган суммалар ҳам ҳисобланади.

Бюджет ташкилотларининг депозит ҳисобварағига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан келиб тушган суммалар ушбу ташкилотларда касса харажатларини тиклашга киритилади.


50. Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақалар, пенсиялар, компенсацияларнинг, фуқароларнинг ходимлар иш ҳақидан ушлаб қолинадиган мажбурий бадаллари тўловларининг акс эттирилиши амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


51. Бюджет ташкилотларининг хўжалик ҳисобидаги фаолиятлари бўйича ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоблаб ёзилиши ва тўланиши бўйича операциялар мазкур Низомнинг 50-бандида кўрсатилганига ўхшаш тартибда, хўжалик ҳисоби фаолияти бўйича операцияларни ҳисобга олиш учун қўлланадиган илова ҳисобварақлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


52. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоблаб ёзилган ва тўланган суммалари ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан, мазкур Низомга 8-сон иловага биноан шакл бўйича:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 8а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.

52-1. Иш ҳақидан фуқароларнинг ҳисобланган ва тўланган мажбурий суғурта бадаллари ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан, мазкур Низомга 9-сон иловага биноан шакл бўйича:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 9а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.

53. Юридик шахслар ҳар чоракда, бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш муддатларида туман (шаҳар) солиқ органларига ягона ижтимоий тўлов, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг ўсиб борувчи якун билан ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботларни мазкур Низомга 10-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этишлари шарт.

Ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мазкур Низомга 10-сон илованинг 017, 033, 057, 077-сатр (код)ларини тўлдирмайдилар.

Бунда ҳар чоракда бир марта (1 апрель, 1 июль, 1 октябрь, 1 январь ҳолати бўйича) туман (шаҳар) давлат солиқ органлари ягона ижтимоий тўлов, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги йиғма ҳисоботларнинг кўчирма нусхаларини (мазкур Низомга 10-сон илова) икки нусхада туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига ва касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмаларининг бўлинмаларига тақдим этадилар.

54. Юридик шахслар ҳар чоракда бухгалтерия ҳисоботини тақдим этиш муддатларида туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига маблағларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботларни ўсиб борувчи якун асосида, мазкур Низомга 11-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этишлари ва бир вақтнинг ўзида мазкур Низомга 12-сон иловага биноан шакл бўйича солиштириш далолатномасини тузган ҳолда ҳисоб-китобларни солиштиришни амалга оширишлари шарт.


55. Туман (шаҳар) солиқ органлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг бўлинмалари белгиланган тартибда ҳар ойлик ва ҳар чораклик асосларда ўзларининг тегишли юқори органларига йиғма ҳисоб-китоблар (ойлик) ва ҳисоботларни (чораклик) тақдим этадилар.


56. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро дирекциясига:

келиб тушган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловлар тўғрисида ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг турлари бўйича қарзлар тўғрисида тезкор ҳисоботни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахслар томонидан мазкур Низомга 10-сон иловага биноан шакл бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этилгандан кейин 15 кун ичида тақдим этади.

56-1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро дирекциясига:

минтақалар (шаҳарлар ва туманлар) бўйича пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар бўйича амалга оширилган тўловлар ҳақида тезкор ахборотни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;

маблағларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахсларнинг тасдиқланган шаклда чораклик ва йиллик ҳисоботлари тақдим этилгандан кейин 15 кун ичида тақдим этади.

57. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши белгиланган шакл ва муддатларда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича келиб тушган маблағлар тўғрисидаги ва маблағларнинг ишлатилганлиги тўғрисидаги йиғма ҳисоботларни тақдим этадилар.

58. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан ягона ижтимоий тўловлар маблағлари ва давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг келиб тушишига тааллуқли қўшимча ахборотни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


VII БОБ. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ, ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ

СУҒУРТАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР ВА БАДАЛЛАР

БЎЙИЧА МАБЛАҒЛАРНИНГ КЕЛИБ ТУШИШИ ВА

САРФЛАНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


59. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган ягона ижтимоий тўлов, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадаллар ҳисоб-китобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалдаги Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Солиқ органлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг ҳисоблаб ёзилиши тартиби ва тўлаш муддатларининг бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жавобгарлик чораларини қўллайдилар.


60. Пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларининг тайинланиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.

61. Пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлаш харажатлари, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатлари ўз вақтида молияланиши устидан мониторинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро дирекцияси томонидан амалга оширилади.


VIII БОБ. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


62. Юридик ва жисмоний шахслар - тўловчилар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ягона ижтимоий тўлов, ижтимоий суғурталашга оид мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, ўз вақтида тўланиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгар ҳисобланадилар.


63. Пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларнинг ҳисоблаб ёзилиши, тўланиши ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бу мақсадларга олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун юридик шахсларнинг раҳбарлари жавобгар ҳисобланадилар.



IХ БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


64. Мазкур Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан келишилган.





Низомга

1-СОН ИЛОВА


Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ҳамда

давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий суғурта бадаллари

ва ажратмалари ҳисоблаб ёзилмайдиган

ТЎЛОВЛАР ТУРЛАРИ


1. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация.


2. Ишдан бўшаш чоғидаги ишдан бўшаш нафақаси.


3. Моддий ёрдам сифатида бериладиган пул нафақаларининг турли хиллари.


*) Моддий ёрдам деганда ходимларга тўланадиган, мақсадли хусусиятга эга бўлган ва ходимлар билан юз берган муҳим шахсий воқеалар, ҳодисалар, тадбирлар тақозо қилган пул маблағлари тушунилади. Бунда улар компенсация ва мукофот тўловлари ҳисобланмайди, ушбу маблағларни олувчилар томонидан бажариладиган иш ва унинг натижаларига боғлиқ эмас.

4. Компенсация тўловлари (хизмат сафарларига оид суткалик пуллар ва суткалик пул ўрнига тўланадиган тўловлар, иш билан боғлиқ шикастланиш ёки бошқа хилдаги соғлиққа етказилган зарар натижасида кўрилган зарарнинг қопланишига оид тўловлар).


5. Айрим тоифадаги ходимларга текинга бериладиган квартиралар, коммунал хизматлар, ёқилғи, ойлик йўл чипталари қиймати ёки уларни қоплаш қиймати.


6. Берилган махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва якка тартибдаги бошқа ҳимоя воситалари, совун, ёғсизлантириш воситалари, сут ва даволаш-профилактика овқатланишининг қиймати.


7. Бепул овқатланиш қиймати.


8. Тушликларга оид дотациялар, санаторий-курортларда даволанишга, дам олиш уйларига йўлланмаларнинг қиймати, стационар ва амбулаторияда даволаниш учун тўловлар.


9. Ишлаш учун бошқа ҳудудга ўтказиш ёхуд кўчиб ўтиш чоғида бориш, мол-мулкни ташиш ва хонани ижарага олиш бўйича харажатларнинг қопланиши.


10. Доимий иши йўлда ўтадиган ёки сайёр тусга эга бўлган ёхуд хизмат сафарлари муносабати билан боғлиқ ҳолларда иш ҳақига суткалик тўлов пули ўрнига қўшимча тўлов ва устамалар.


11. Меҳнат учун тақдирлашларсиз ишланган кунлар (шанбаликлар, якшанбаликлар ва ш.к.) учун тегишли бюджет ёки хайрия фондлари ҳисобига ўтказиладиган иш ҳақи.


12. Иш ҳақи фонди (меҳнатга ҳақ тўлаш фонди) ҳисобидан ўтказиладиган юбилей саналари, туғилган кунлар муносабати билан, узоқ йиллик ва нуқсонсиз меҳнат фаолияти, фаол жамоатчилик иши учун ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда рағбатлантириш тўловлари (бунга мукофотлар ҳам киради).


13. Мусобақалар, кўрикларда, танловлар ва шу кабиларда совринли ўринлар учун бериладиган пул мукофотлари.


14. Корхоналар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун юборилган ўқувчиларга тўланадиган стипендиялар.


15. Корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳисобидан ёш мутахассисларга олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун тўланадиган нафақалар.


16. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, ишсизлик бўйича нафақалар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар.





Низомга

2-СОН ИЛОВА

Корхона (ташкилот)

штампи



_______________________________ туман (шаҳар)

ижтимоий таъминот бўлимига

_______________________________________ бўйича

(корхонанинг тўлиқ номи)


Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг

штампи ёки белгиси

Банк реквизитлари ____________________________

(банк номи, банк МФО, ҳҳисобв. рақами)

Олинди __________________________________________

(буюртманомани қабул қилган ижтимоий

таъминот бўлими ходимининг имзоси)

СТИР __________________

Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони,

шу жумладан, аёллар:


_________________

_________________

200_____ йил ________________ учун

харажатларни тўлашга ижтимоий таъминот

органларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

маблағлари ҳисобига маблағларни олишга

БУЮРТМАНОМА*

Т/р

Кўрсаткичлар

Пенсиялар, нафақалар, компенсацияларни олувчилар сони

Меҳнатга лаёқатсизликнинг ҳақиқатдаги кунлари сони

Ҳақиқатдаги харажатлар (сўмда)

1

2

3

4

5

1

Ишловчи пенсионерларга пенсия




шу жумладан:




а) 100% олувчиларга




б) 50% олувчиларга




2

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар




3

Бола туғилганда бериладиган нафақалар




4

Дафн этиш маросими учун нафақалар




5

16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўланиши




6

Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) компенсация пул тўловларининг тўланиши




Шу жумладан, қуйидагиларни олувчиларга:




а) Энг кам иш ҳақи миқдорининг 45%ини




б) Энг кам иш ҳақи миқдорининг 18%ини





ЖАМИ:




*) Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар муддатда, Ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомга (2004 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1333) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 172-модда; 2004 й., 26-сон, 306-модда; 2005 й., 22-сон, 162-модда) 2-а-сон иловага биноан шакл бўйича реестр мажбурий илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Корхона раҳбари




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


Ижтимоий суғурталаш бўйича комиссия раиси

(ваколатли вакили)



(имзо)





Низомга

2-а-СОН ИЛОВА

Корхона (ташкилот) штампи


____________________________________________ туман (шаҳар)

ижтимоий таъминот бўлимига

____________________________________________ бўйича

(корхонанинг тўлиқ номи)


СТИР __________________

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия ва

нафақалар олиш учун ташкилотлар ва корхоналар ходимларининг

Р Е Е С Т Р И

200__ йил ____________ учун

1-варақ

Т/р

Ф.И.Ш.

Шахсий

жамғариб

бориладиган

пенсия

ҳисобварағи

рақами**

Ҳужжатнинг

номи***

Ҳужжатнинг

серияси

ва рақами

Ҳужжат

берилган

сана

Ким

томонидан

бе

рилган

Вақтинчалик

меҳнатга

лаёқатсизлик

сабаби

Вақтинчалик

меҳнатга

лаёқатсизлик

кунлари

Ойлик

ўртача

иш ҳақи

(сўмда)

Нафақани

ҳисоблаш

учун иш

ҳақи

(сўмда)

Меҳнатга

ҳақ тўлаш

тури

(вақтбай,

ишбай)

Умумий

иш стажи

Имтиёз

тури

Тўлов

Тўлов

суммаси

(сўмда)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16


Ишловчи пенсионерларга пенсиялар















1.
















2.














...
Время: 0.1951
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск