ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2019 й. 367-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2019 й.

N 367



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш,

саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта

жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4077-сон ҳамда

"Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини

янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

4 январдаги ПҚ-4090-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4077-сон ҳамда "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4090-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 апрелдаги

367-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009, 29-сон, 355-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Таркибида рангли ва қора металлар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар, фойдаланиб бўлмайдиган физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек, ушбу металларнинг парчалари ва чиқиндилари белгиланган тартибда "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖга тўғридан-тўғри шартномалар асосида шартномавий нархларда сотилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 79-модда):


а) 4, 6 ва 7-бандлардаги "АК" қисқартмаси "уюшмаси" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 9-банддаги "АК" қисқартмаси "уюшмаси" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ташкилотлар рўйхати рус тилидаги матнининг 20-бандидаги "АК" қисқартмаси "уюшмаси" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг "8. Хўжалик бошқаруви органлари" бўлимида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги таҳрирдаги 22-банд қўшилсин:

"22. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. 2019 йил 1 июндан бошлаб электротехника саноати ташкилотларига:

маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти натижасида ҳосил бўлган рангли металл парчалари ва чиқиндиларини ўз ишлаб чиқариш қувватларида ёки тегишли рангли металлар ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган ташкилотларда маҳсулотни қайтариш асосида қайта ишлаган ҳолда ишлаб чиқаришда фойдаланишга рухсат берилсин;

рангли металл парчалари ва чиқиндиларини топшириш прогноз кўрсаткичлари белгиланмайди".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 139-сон) билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Келгуси йил учун республика ичида металл парчаларининг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади";


б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қора ва рангли металларнинг парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнози ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳайъати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади";


г) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Қора металлар парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозининг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан амалга оширилади";


д) 37-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрида баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган маълумотлар асосида ҳар чоракда ресурслар базасини таҳлил қилади ва металл парчалари айланишининг оралиқ мониторингини амалга оширади, сўнгра таҳлилий маълумотларни республика ичида металл парчалари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этади";


е) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Рангли ва қора металлар парчалари,

чиқиндилари билан ишлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Рангли ва қора металлар парчалари,

чиқиндилари билан ишлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Субъеклар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Республика бўйича қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозини шакллантириш


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


ҳар йили 15 ноябргача



2-босқич

Металл парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозини ишлаб чиқиш


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


ҳар йили 1 декабргача



3-босқич

Металл парчалари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозини ва ҳар ойлик жадвалларни тасдиқлаш


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (ҳайъатнинг қарори)


ҳар йили 15 декабргача



4-босқич

Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини эркин (шартномавий) нархларда топшириш бўйича шарномалар тузиш


"Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


йил мобайнида



5-босқич

Ўзининг металл парчаларини ишлатиш (қайта ишлаш)


Ўзининг қуйиш ва металл прокатини ишлаб чиқаришларига эга бўлган ташкилотлар


йил мобайнида



6-босқич

Метал парчаларини қабул қилиш


Ихтисослаштирилган қабул қилиш шохобчалари ва участкалари


йил мобайнида



7-босқич

Металл парчалари учун хисоб-китоб қилиш


"Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


тузилган шартнома шартлари бўйича



8-босқич

Металлар парчалари ҳосил бўлиши, шу жумладан, физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни ҳисобдан чиқаришнинг режалаштирилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


йил мобайнида








9-босқич

Металл парчалари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш параметрлари ижроси устидан назорат қилиш


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


ҳар ойда



      





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 апрелдаги

367-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарори)" 2017 йил 28 апрелдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 322-модда) илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 апрель





















































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск