Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошка масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 й. 325-сон "Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N 325




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, МЕЛИОРАЦИЯ

ВА ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4241-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда агротехника тадбирлари ҳолатининг назоратини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда), техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек, тракторчи-машинист имтиҳонларини олишда ундириладиган тўлов ставкалари 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинадиган ва техник кўрикка жалб этиладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналари турларининг рўйхати 5-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда агротехника тадбирлари ҳолатининг назоратини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика бўйича - тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштиришда - тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техникаларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) - техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади;

2020 йил 1 март - 2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;

2021 йил 1 январь - 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштирилади;

эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;

мазкур қарор билан тасдиқланган тўлов ставкалари 2019 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур техник-диагностика воситаларини ҳамда пластик шаклдаги ҳужжатларга тегишли маълумотларни киритиш учун зарур ускуналар ва электрон дастур таъминотини харид қилиш учун 7,0 млрд. сўм маблағ ажратилишини бир ой муддатда таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи М.Т. Эсанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

325-сон қарорига

4-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига

давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни

беришда, рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда),

техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек, тракторчи-машинист

имтиҳонларини олишда ундириладиган

ТЎЛОВ СТАВКАЛАРИ

I. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш

техникаларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат рақами

белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланганлари

ўрнига янги давлат рақами белгиларини бериш учун

1

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда ДРБ деб аталади) учун

-

базавий ҳисоблаш миқорининг 90 фоизи миқдорида

Изоҳлар: яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган битта ДРБ ўрнига янги ДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

йўқолган эски намунадаги ДРБ ўрнига янги ДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади;

йўқолган янги намунадаги ДРБ ўрнига янгисини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади;

рўйхатдан ўтказишда олдинги ДРБни сақлаб қолиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


II. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини

рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан

чиқаришни қайд этиш учун

2

Техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

3

Техник паспортга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни рўйхатдан чиқариш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

4

Техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 фоизи миқдорида

5

Техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини рўйхатдан чиқариш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 фоизи миқдорида

Изоҳлар: техникага ўзгартириш киритиш ва уни қайта жиҳозлашни амалга ошириш учун рухсатнома беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.



III. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш

техникаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида пластик

шаклдаги техник паспорт ва вақтинчалик гувоҳнома бериш учун

6

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарнинг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида техник паспорт бериш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида

Изоҳлар: қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарнинг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида вақтинчалик гувоҳномани бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида берилган вақтинчалик гувоҳноманинг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган, ўғирланган, йўқолган техник паспорт, шунингдек йўқолган вақтинчалик гувоҳнома ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

пластик шаклдаги техник паспорт жорий этилгунга қадар техник паспорт учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, йўқотилганининг ўрнига дубликат бериш ёки яроқсизини алмаштириш учун 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


IV. Техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги,

мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари

ва асбоб-ускуналарига техник гувоҳнома бериш учун

7

Техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарига рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида техник гувоҳнома бериш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

Изоҳлар: техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарига рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида вақтинчалик техник гувоҳномани бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

вақтинчалик техник гувоҳноманинг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган, ўғирланган, йўқолган техник паспорт, шунингдек йўқолган вақтинчалик гувоҳнома ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

пластик шаклдаги техник паспорт жорий этилгунга қадар техник паспорт учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, йўқотилганининг ўрнига дубликат бериш ёки яроқсизини алмаштириш учун 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади


V. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун

8

100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга ғилдиракли тракторлар, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар


базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

9

100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга занжирли ва ярим занжирли тракторлар

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

10

100 от кучигача қувватга эга ғилдиракли тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, осма ва ярим осма, занжирли, ярим занжирли ва йиғма машиналар

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

11

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

12

Йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган юк ортувчи, пахта, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

13

Чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

14

Сув насослари

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

15

Кичик механизация мосламалари

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

16

Машина-трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, сервис пунктлари ва бошқалардаги ҳар бир станок, асбоб-ускуна, жиҳоз

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

Изоҳлар: қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Марказда рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади;

техник кўрик вақтида кўрикдан ўтмаганларни қайта техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 1,5 баробари миқдорида йиғим ундирилади;

насос станцияларидаги, дон ва пахта тозалаш корхоналаридаги ҳар бир машина, агрегат учун алоҳида тўлов ундирилади.


VI. Тракторчи-машинистдан имтиҳонларни

олиш ва уларга гувоҳнома бериш учун

17

Назарий имтиҳон топшириш учун (йўл-ҳаракат ва техникадан фойдаланиш қоидалари)

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 27 фоизи миқдорида

18

Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

19

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини амалий бошқариш бўйича имтиҳон топшириш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида

20

Ҳар бир қайта амалий бошқариш бўйича имтиҳон топшириш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

21

Пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш, эски намунадаги гувоҳномани алмаштириш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида

Изоҳлар: йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

йўқолган эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида йиғим ундирилади;

йўқолган янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

тракторчи-машинистларга класс бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига тракторчи-машинист гувоҳномалари бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади;

пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси жорий этилгунга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг тракторчи-машинист гувоҳномаси учун - 20 фоизи, йўқолганининг ўрнига дубликат бериш ёки яроқсизини алмаштириш учун 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


VII. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари

учун маълумотнома бериш, тақиқларни қайд этиш учун

22

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга ТМ-1 шаклдаги маълумотнома бериш ва тақиққа олиш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида

23

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга рўйхатда турганлиги, ҳолати тўғрисида тендер комиссиялар ва бошқаларга маълумотнома бериш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида


Изоҳлар: ТМ-1 шакли бўйича маълумотнома техникалар олди-сотди, совға қилинганда, мерос қилиб қолдирилганда, кредит учун кафолатга қўйилаётганда ёки бошқа ҳолатларда шартнома тузилишида нотариал идоралар, савдо биржалари ва бошқалар томонидан талаб қилиниши лозим.

Ғўза ва ғалла уруғчилиги билан шуғулланиш учун танловда иштирок этиш ҳамда бошқа ҳолатларда маълумотнома, белгиланган тўлов асосида берилади.


VIII. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш

техникаларини ҳисобдан чиқариш ишларини

амалга ошириш учун

24

Техник паспортга эга бўлган ўзиюрар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш ишларини амалга ошириш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

25

Техник гувоҳномага эга бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, асбоб-ускуналарини ҳисобдан чиқариш ишларини амалга ошириш учун

-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 фоизи миқдорида

Изоҳлар: ҳисобдан чиқаришга доир ҳужжатлар белгиланган тартибда мулк эгаси томонидан тайёрланади, Марказ томонидан ҳисобдан чиқариш учун зарур ҳужжатларнинг қонунийлиги ҳамда техниканинг ҳолати кўриб чиқилади.

Техникалар бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларидан тушган йиғимларнинг 20 фоизи республика бюджетига, 80 фоизи Инспекция жамғармасига ажратилади. ДРБ, техник паспорт ва бошқаларни тайёрлаш, қўшимча жалб этилган ходимларни иш ҳақи учун харажатлар Инспекция жамғармаси ҳисобидан қопланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

325-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

томонидан назорат қилинадиган ва техник кўрикка жалб

этиладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш

техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-

ускуналари турларининг

РЎЙХАТИ


I. Қишлоқ хўжалиги техникалари


1. Тракторлар;


2. Трактор тиркамалари;


3. Ўзиюрар машиналар:

ғалла ўриш комбайнлари;

шоли ўриш комбайнлари;

маккажўхори ўриш комбайнлари;

пахта териш машиналари;

ем-хашак ўриш комбайнлари;

силос ўриш комбайнлари;

ўрмон хўжалиги техникалари;

қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ўзи ҳаракатланувчи қурилмага (двигателга) эга бўлган бошқа машиналар.


4. Қишлоқ хўжалиги машиналари (трактор ҳамда ўзиюрар техникалар билан ишлатиладиган машиналарнинг барчаси):

плуглар;

чизеллар;

культиваторлар;

калта ва узун базали текислагичлар;

лазер бошқарувли текислагичлар;

тишли ва дискли бороналар;

молалар;

чигит экиш сеялкалари;

пневматик сеялкалар;

дон экиш сеялкалари;

пуркагичлар;

минерал ўғит сепгичлар;

органик ўғит сепгичлар;

тупроққа ишлов бериш учун актив ишчи органли агрегатлар, фрезалар;

йиғгич-пресслагичлар;

ариқ қазгичлар;

илдиз суғургичлар;

майдалагичлар;

мотоблоклар;

мотокультиваторлар;

махсус боғдорчилик машиналари;

махсус сабзавот-полизчилик машиналари;

махсус чорвачилик машиналари;

махсус ўрмон хўжалиги машиналари;

пахта, дон қабул қилиш пунктлари, корхоналарида мавжуд бўлган махсус уруғлик саралаш ва бошқа машиналар, ускуналар (махсус технологик жиҳозлардан, тола ажратгич, тегирмон кабилардан ташқари);

қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа машиналар.



II. Мелиорация техникалари


1. Экскаваторлар;


2. Бульдозерлар;


3. Скреперлар;


4. Кўчма ва стационар насослар;


5. Суғориш машиналари;


6. Мелиорацияга тегишли бошқа техника ва машиналар.



III. Йўл-қурилиш техникалари


1. Грейдерлар;


2. Асфальт ётқизгичлар;


3. Катоклар;


4. Кўчма ва стационар бетон қоргичлар;


5. Юклагич (погрузчик)лар;


6. Йўл-қурилишда фойдаланиладиган бошқа техника ва машиналар.



IV. Жиҳоз ва асбоб-ускуналар


1. Техника таъмири учун зарур ўлчов асбоблари;


2. Техниканинг техник сервиси ва уларни таъмирлаш учун асбоблар ва мосламалар:

металлга ишлов берувчи станоклар,

кўчма ва стационар пайвандлаш қурилмалари,

темирчилик пресслаш асбоб-ускуналари;

электр энергияси билан ишловчи асбоблар, гидротизимлар, ёқилғи насослари ва форсункалар, двигателлар, бошқарув механизмлари диагностикаси учун қурилмалар.


3. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини сервис ва таъмирлаш устахоналарида фойдаланиладиган бошқа жиҳоз ҳамда ускуналар.

Изоҳлар: юқорида қайд этилган техникалар мулк шакли ва фойдаланиш йўналишидан қатъи назар белгиланган тартибда назорат қилинади, давлат рўйхатидан ўтказилади ва йиллик техник кўрикка жалб этилади;

ушбу рўйхатга кирмаган, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан рўйхатга ва назоратга олинмаган барча турдаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳам рўйхатга ва назоратга олинади;

конларда ишлайдиган махсус экскаватор, бульдозерлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан рўйхатга олинади ва назорат қилинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

325-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш

техникалари ҳамда агротехника тадбирлари

ҳолатининг назоратини самарали ташкил

этиш бўйича чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, МЕЛИОРАЦИЯ ВА ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ

ТЕХНИКАЛАРИ ҲОЛАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

1.

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари бўйича давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш.

-

2019 йил

апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Давлат рақам белгиларини тайёрлаш ва жойларга етказиш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси ходимларини қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йўналишида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича малакасини ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур замонавий автоматлаштирилган тизимли ва дастурий таъминотли сервер ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 август

Молия вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

5.

Республикада мавжуд бўлган барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва электрон ҳисобини юритишни таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 август

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

"Ўзагросервис" АЖ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун зарур 14 комплект техник диагностика воситаларини харид қилиш ва жойларга етказиш.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 сентябрь

Молия вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг туманларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун зарур техник диагностика воситалари билан таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси, "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК маблағлари ҳисобидан

2020-2022 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ҳар йили белгиланган масканларга йиғиш, техник диагностик воситалар билан амалга оширишни тизимли равишда олиб бориш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Ички ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Хорижий давлатлардан келтирилаётган ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат синовидан ўтказишни тизимли йўлга қўйиш.

-

2019 йил

1 июль

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Давлат божхона қўмитаси

10.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигида қўллашга тавсия қилинган техникалар реестри юритилишини ташкил этиш.

-

2019 йил

1 июль

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги

11.

Пластик шаклдаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун зарур 50 комплект ускуналар ҳамда дастурий таъминотни харид қилиш ва ўрнатиш.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Барча туманларни босқичма-босқич пластик шаклдаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун зарур комплект ускуналар билан таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси, "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК маблағлари ҳисобидан

2020-2022 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Пластик шаклдаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси бланкаларини тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йўналишида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Тошкент шаҳрида синов тариқасида пластик шаклдаги техник паспорт, гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси беришни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йўналишида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича республика миқёсида пластик шаклдаги техник паспорт, гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси беришни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2020 йил

1 март

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ҲОЛАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

16.

Ёзги ва кузги шудгорлаш тадбирларини сифатли, тўлиқ майдон ҳосил қилган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилишини назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

17.

Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш даврида белгиланган агротехник тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

18.

Пахта териш машиналари ёрдамида пахта ҳосилини териб олиш учун далаларни машина теримига тайёрланиши ва машина теримининг сифатли ўтказилишини назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

19.

Бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга ғалла ўриш комбайнлари тайёрланганлигини ва мавсум давомида ҳосилни йўқотишларсиз ўриб-йиғиб олишни назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель












































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск