ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2019 й. 363-сон "Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2019 й.

N 363



ВАКОЛАТЛИ ИҚТИСОДИЙ

ОПЕРАТОР ИНСТИТУТИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқ халқаро савдо хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 февралдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

2019 йил 1 июнгача ваколатли иқтисодий операторлар институтини жадал ривожлантириш мақсадида Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш мезонларига мос келадиган юридик шахсларни тажриба сифатида танлаб олсин;

тажриба доирасида танлаб олинган юридик шахсларни уларнинг розилиги билан Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни ва божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича тушунтиришлар берилишини таъминлансин;

2019 йил 1 декабргача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда махсус соддалаштиришлар рўйхатини, шунингдек, Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлаш мезонларини янада такомиллаштириш ёки кенгайтириш бўйича таклифлар киритсин;

ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари орасида кенг ёритилиши таъминлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларини интеграциялаштириш ва мавжуд маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш имконини бермайдиган ҳимояланган алоқа каналларини таъминлаш орқали давлат божхона хизмати, ички ишлар, прокуратура ва солиқ органлари ўртасида аниқланган ва фош қилинган жиноятлар ёки бошқа тергов натижалари, жиноятларни содир этган шахслар, шунингдек, солиқлар бўйича қарздорлик (жарималар, пенялар ва солиқ қонунчилик соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарликлар) бўйича ахборот алмашишнинг электрон шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 6 май, 18-сон, 354-модда





















Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск