Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2000 й. 180-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 майдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга оширувчи давлат солиқ хизматининг Марказий органи ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун хужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган норматив тусдаги қарорлари давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.


5. Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасига қуйидагилар киради:

Назорат-тафтиш бош бошқармаси;

Режим ва Кадрлар бош бошқармаси;

Қорақалпогистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари;

туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари;

Давлат солиқ қўмитасининг махсус ўқув юртлари.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унга қарашли муассасалар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.



II. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда солиқлар деб юритилади) ундириш йўли билан давлат бюджетига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига даромадлар тўлик ҳажмда тушишини таъминлаш;

солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилиши, солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлик ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

солиқ солиш субъектлари ва объектлари тўлик ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ тўловчиларни тўлик қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш;

солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказиш йўли билан солиқлар йигилишини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат ҳокимияти ва бошқарувининг олий органлари томонидан белгиланадиган солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита қатнашиш;

солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам кўрсатиш;

солиқ тўловчилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилган ва амалда тушган солиқарнинг ҳисобини маълумотларнинг ягона компьютер тизимида юритиш, Солиқ тўловчиларнинг ягона реестрини юритиш;

солиқ органларида кадрларни танлаш, уларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағлар тўлиқ тушишини таъминлаш.


III ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


8.1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқларни ундириш йўли билан давлат бюджетига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига даромадлар тўлик ҳажмда тушишини таъминлайди;

8.2. Солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши, солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлик ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида:

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этиш масалалари бўйича ҳужжатлар асосида ва назорат тартибида текширади;

солиқ органлари томонидан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ҳужжатлар асосида ва назорат тартибида текширишнинг белгиланган тартиби ва режасига риоя этилиши устидан назорат қилади;

солиқ тўловчилардан тушунтиришлар олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан даромад олиш учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш, омборхона, савдо бинолари ва бошқа бинолар ва ҳудудларни кўздан кечиради (текширади);

содир этилган операцияларнинг, ҳужжатларда кўрсатилган пул маблаглари ва моддий бойликларнинг олиниши ёки берилишининг ҳақиқийлигини, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш амалда бажарилганлигини текширади;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблаглари за моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишининг ташкил этилиши ҳолатини текширади;

ҳужжатлар асосида текшириш давомида ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини аниқлаш, солиқ органларига тақдим этилган ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатувчи қўшиб ёзишлар ва ҳар хил хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини счётлар бўйича текширади;

солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини таҳлил қилади ва тегишли органларга солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;


8.3. Солиқ солиш субъектлари за объектлари тўлик ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ тўловчиларни тўлик қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш учун:

солиқ солиш субъектлари ва объектлари тўлик ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга уларга рўйхатдан ўтиш (идентификациялаш) рақамлари берилган ҳолда уларнинг солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга кўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар берилишини ташкил этади;

банк томонидан ҳисоб рақамлари ёпилиши тўғрисида ахборот тақдим этилган тақдирда олти ой мобайнида (савдо ва саздовоситачилик корхоналари учун - уч ой мобайнида) банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операциялари ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни аниқлайди;


8.4. Солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқлар йигилишини кўпайтириш ва солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликка солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни содир этган шахсларни қидиради, давлатга етказилган зарар белгиланган тартибда ундириб олинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

солиқлар бўйича шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар қўлланилишини ташкил этади ва амалга оширади;

солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида нақд айланмага эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул айланишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилишини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;

акциз солиги солинадиган товарлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши билан боглиқ ҳуқуқ бузилишларни белгиланган тартибда аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришни ташкил этади ва амалга оширади;

ишлаб чиқариш ҳажмлари ва даромад яширилиши, сотилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмлари пасайтирилиши механизмини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади ва амалга оширади;

мусодара қилинган, эгасиз мол-мулк, хазина, шунингдек, мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулк ҳисобга олиниши, баҳоланиши ва сотилиши устидан назоратни таъминлайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши механизмини ўрганади ва аниқлайди;

маъмурий ҳуқуқ бузилишлар бўйича ишларни юритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ суриштирувни юритади, жиноий ишлар қўзгайди ва уларни терговга тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;

солиқ соҳасида жиноят содир этилиши ҳолатларини аниқлаш, суриштирув, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириш учун оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойда-ланади.


8.4-1. Тўловларнинг тўлиқлигини таъминлаш учун муддати ўтказиб юборилган қарзларни йиғади ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағлар тўлиқ тушишини назорат қилади.

8.5. Ягона умумдавлат солиқ сиёсатини амалга ошириш мақсадида:

Давлат бюджетига солиқлар тушуми прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;

солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича услубий ва методологик ишларни олиб боради;

солиққа оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида солиқ солиш масалаларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;

солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тулаш билан боглиқ ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар, декларациялар за бошқа ҳужжатлар шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади;

солиқ ҳақидаги қонунлар бўйича норматив ҳужжатлар тўпламларини нашр этади, ўзига қарашли органларни қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш шакллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради.


8.6. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқлар бўйича мажбурият-ларни бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам бериш мақсадида:

солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини нашр этиш, кўпайтириш ва ҳудудий солиқ органларига етказиш, маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқишга, ҳисоботлар ва декларациялар тақдим этишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил этади;

солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари бўйича норматив ҳужжатлар солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказилишини ташкил этади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши масалалари бўйича шикоятлари ва аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади.


8.7. Солиқ тўловчилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилган ва амалда тушган солиқларни тўлик ҳисобга олиш мақсадида солиқ тушумлари, барча солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашнинг ягона компьютер тизимини ташкил этади ва ундан фойдаланади, солиқ ахбороти қабул қилиниши, пухта ишланиши, берилиши ва сақланишининг куш меҳнат талаб қиладиган жараёнларини автоматлаштириш чора-тадбирларини кўради, Солиқ тўловчилар - юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона реестрини шакллантиради ва юритади.


8.8. Давлат солиқ хизмати органларини Юкори малакали, ўз ишига содиқ ходимлар билан таъминлаш, Кадрлар таркиби сифатини яхшилаш мақсадида:

қўйилган талабларга мувофиқ кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этади, шу жумладан, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида ташкил этади;

ихтисослаштирилган ўқув марказлари ташкил этиш, шунингдек, давлат олий ўқув юртлари имкониятларидан фойдаланиш йўли билан солиқ органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозимлари малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар беради;

кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, тўғрилик ва ҳуқуқий давлат гоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз иш олиб боради, бунда замонавий шакллар ва усуллардан фойдаланади.


8.9. Ўз хавфсизлигини, режимни таъминлаш ва давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолларининг олдини олиш учун:

солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан гаразли мақсадларда солиқ тўловчиларга нисбатан гайриқонуний таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларни аниқлайди ва уларга барҳам беради;

солиқ органларида коррупция ҳолларини аниқлашга, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил этади ва уларни амалга оширишда қатнашади;

солиқ органларида коррупция ҳоллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлил қилади, профилактика чора-тадбирларини амалга оширади;

солиқ органлари тизимида коррупция ривожланишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;

солиқ органлари ходимлари хизмат вазифаларини бажараётганда уларни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишига риоя этиш ишларини ташкил этади.


8.10. Давлат солиқ хизмати органларида назорат-тафтиш ишларини амалга ошириш мақсадида:

икки йилда камида бир марта қуйи солиқ бошқармалари за инспекцияларининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича смета харажатлари ижроси бўйича тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишлари-га йўл қўйиш ҳоллари тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда режадан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин;

қуйи солиқ органлари томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблагларини асос-сиз равишда сарфлаш, смета интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради;

қуйи солиқ органларида тафтишлар давомида аниқланган нуқсонлар ва бузилишларни бартараф этиш, шунингдек, давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш чора-тадбирларини кўриш бўйича ишларни ташкил этади;

Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамгармасидан фойдаланишнинг тўғрилигини назорат қилади.



IV. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9.1. Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

а) Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш;

б) солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳужжатларини, шартномаларини (контрактларини), бизнес-режаларини, сметаларини, даро-мадлар тўғрисидаги декларацияларини ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тулаш билан боглиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек, экспорт-импорт Операциялари билан боглиқ ҳужжатларини ҳужжатлар асосида текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боглиқ бўлган субъектларни муқобил текшириш), текшириш чогида пайдо бўлган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва маълумотлар олиш;

в) юридик ва жисмоний шахслардан солиқ тўловчиларнинг фаолиятига тегишли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини олиш;

г) қонунда белгиланган тартибда:

солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишига йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахслардан даромад (фойда) ва солиқ солишнинг бошқа объектлари яширилишидан далолат берувчи ҳужжатларни, шунингдек, ҳуқуқни бузиш буюмларини олиб қўйиш;

д) касса ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни қонунда белгиланган тартибда муҳрлаб қўйиш, товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр фабрикатлар намуналарини, шунингдек, ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни таҳлил, тадқиқ қилиш ва экспертизалар ўтказиш учун юбориш;

е) савдо, товарлар бериш ва хизматлар кўрсатиш, акциз колибри солинадиган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш за маркалаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш, нақд пул маблаглари тўлиқ кирим қилинишини, назорат-касса аппаратларини қўллаш бўйича қонун хужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;

ж) юридик шахслар (шу жумладан, алоҳида режимда ишлайдиган корхоналарнинг ва жисмоний шахсларнинг даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган, ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боглиқ ишлаб чиқариш, омборхона, савдо бино-лари ва бошқа жойлари ва ўринларини, улар жойлашган жойдан қатъи назар, текшириш, бажарилган ишларни, курсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни хатлаш;

з) аниқланган солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши бартараф этилишини юридик ва жисмоний шахслардан талаб қилиш;

и) юридик шахсларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини, улар даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган жойлар ва ўринларни, ёхуд солиқ солиш объектларини текшириш учун давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ҳужжатлар асосида (счётлар бўйича) текшириш ўтказиши ёки киришига тўсқинлик қилган, давлат солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боглиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаган (ёки тақдим этишни рад этган) тақдирда, тўхтатиб қўйиш. Тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно;

к) қонунда белгиланган тартибда:

солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга молиявий жазо чоралари қўллаш;

маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазолар қўллаш;

л) солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларнинг аниқланган ҳоллари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

м) қонун хужжатларига мувофиқ солиқлар бўйича вақтида тўланмаган тўловларни, ҳамда солиқларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеняларни сўзсиз ундириб олиш;

н) юридик ва жисмоний шахслар томонидан гайриқонуний олинган маблагларни давлат даромадига ундириш тўғрисида уларга нисбатан судга даъволар бериш;

о) солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини, шунингдек, улар содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитлар-ни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни содир этган шахсларни қидириш;

давлатга етказилган зарарни қонунда белгиланган тартибда қоплаш чора-тадбирларини кўриш.

9.2. Қуйидагилар:

мазкур бўлимнинг 9.1-бандининг "а"-"з" кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар белгиланган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига берилади;

9.1-банднинг "и"  "о" кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади";

9.3. Давлат солиқ хизмати органлари давлат статистика, ахборот, архив, маълумотнома ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар бериш юзасидан кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.



V. ЖАВОБГАРЛИК


10. Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:

ўзининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги;

мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;

ноқонуний хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;

ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва солиқ солиш базасини камайтирганлиги учун;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;

ҳуқуқни бошқача тарзда бузганлиги учун жавоб беради.


11. Солиқ назоратини амалга оширишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.


12. Текширилган солиқ даври учун солиқ тўловчи томонидан тўланиши керак бўлган ёки тўланган айни бир хил солиқлар бўйича такроран жойнинг ўзига бориб солиқларни ҳужжатлар асосида текшириш тайинланади.


13. Жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган давлат солиқ органлари мансабдор шаклларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи солиқ органларига ёхуд бевосита судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.


14. Давлат солиқ органлари ходимлари томонидан хизмат ваколатларининг ошириб юборилиши, шунингдек, уларга юкланган функционал вазифаларнинг бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.



VI. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


15. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, кўп йиллик хизмати учун устамалардан, бошқа қўшимча ҳақлардан иборатдир ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.


16. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг мансабдор шахсларига республика бюджети ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.

17. Қуйидагилар давлат солиқ хизмати органлари ходимларини раҳбатлантиришнинг асосий турлари ҳисобланади:

бюджетга тўловлар тушуми прогнози бажарилганлиги ва ортиги билан бажарилганлиги ва вақтида тўланмаган тўловлар даражаси пасайганлиги учун ой, чорак, ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофотлаш алоҳида муҳим топшириқлар бажарилганлиги учун якка тартибда мукофотлаш;

ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ва меҳнатда юксак натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;

хизмат вазифаларини бажариш чогида алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совгалар билан мукофотлаш;

лавозимларни қўшиб олиб борганлиги учун қўшимча ҳақ


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рагбатлантириш чоралари тўғрисида" 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонига қисман ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1998 йил 30 июлдаги ПФ-2062-сон Фармонига мувофиқ республика минтақаларида манбалар ва бюджетга тўловлар бўйича вақтида тўланмаган тўловлар миқдорлари камайтирилиши бўйича бюджетга даромад тушуми прогнозлари сифатли бажарилгаклиги учун рагбатлантириш ва моддий жавобгарлик тизими йилнинг чораги учун Давлат солиқ қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларига, Қорақалпогистон Республикаси, Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига Ҳуқумат комиссиясининг қарори асосида белгиланади. Мукофотлар лавозим маошининг 150 фоизигача миқдорда тўланади.


19. Республика солиқ органлари бош бошқармалари, бошқармалари, бўлимлари, шўъбалари ходимларини бир ойдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш уларга бириктирилган солиқлар манбалари бўйича солиқлар тушуми прогнози бажарилганлиги ва ортиги билан бажарилганлиги учун, вақтида тўланмаган тўловлар даражаси пасайганлиги учун ва улар фаолиятини тавсифловчи бошқа асосий кўрсаткичлар учун солиқ органларининг тегишли раҳбарлари қарорлари билан амалга оширилади.

20. Бюджет маблаглари ҳисобига шакллантириладиган меҳатга ҳақ тулаш фонди маблаглари, шунингдек, Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамгармасида солиқ органлари ходимларини мукофотлаш учун сметада назарда тутилган маблаглар солиқ органлари ходимларига мукофотлар тулаш манбаи ҳисобланади.



VII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


21. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.


22. Давлат солиқ қўмитасининг раиси Давлат солиқ қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, Қўмитанинг мустақил таркибий бўлинмалари, бўйсунувчи давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.


23. Давлат солиқ қўмитасининг раиси:

Давлат солиқ қўмитасининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

белгиланган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойиш-лари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруклар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ва ўзига қарашли барча органлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлар сони лимити доирасида ҳудудий солиқ бошқармалари учун ходимлар сони лимитларини тақсимлайди ва тасдиқлайди, Қорақалпогистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати бўйича штатларни тасдиқлайди;

ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга хақ тулаш фонди доирасида Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;

давлат солиқ хизмати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонларга за республика давлат мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонларни беради;

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, муассасалари за ташкилотларида, шунингдек, бошқа давлатларнинг солиқ органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизматини ифодалайди,


24. Давлат солиқ қўмитаси раиси унга берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга хам эгадир.


25. Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари узок вақт ва бенуқсон хизмат қилганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотланиши мумкин.


26. Давлат солиқ қўмитасида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш учун Эксперт Кенгаши тузилади. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Эксперт кенгашига Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари раҳбарлик қилади.


27. Давлат солиқ қўмитасида ва давлат солиқ хизматининг унга қарашли органларида давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамгармаси ташкил этилади. Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамгармаси тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


28. Давлат солиқ қўмитаси илмий тадқиқотлар, Кадрлар тайёрлаш ва солиқ хизмати ходимлари малакасини ошириш учун идоравий илмий ва ўқув марказлари ташкил этиши, ноширлик фаолиятини амалга ошириши, шунингдек, хўжалик ҳисобидаги маслаҳат ва ахборот марказлари ташкил этиши мумкин.


29. Давлат солиқ қўмитасига аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш учун ўзининг босма органларини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.


30. Давлат солиқ қўмитасида зарурият бўлганда ажратилган бюджет маблаглари лимити ва Давлат солиқ органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш жамгармаси маблаглари доирасида белгиланган тартибда солиқ органлари маъмурий биноларини кўриш бўйича буюртмачи ташкилот, автотранспорт, ахборот-ҳисоблаш бўлинмалари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.



VIII. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲАЙЪАТИ


31. Давлат солиқ қўмитасида 11 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Раис, лавозими бўйича раиснинг биринчи ўринбосари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бошқа раҳбар ходимлар ҳайъат аъзолари ҳисобланади.


32. Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъати солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этиш ҳолатининг, солиқ хизмати фаолиятининг энг муҳим масалаларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруқлари ва фармойишлари бажарилишини, Кадрлар масалаларини кўриб чиқади, давлат солиқ хизмати органларининг ўзига бўйсунувчи ходимлари ҳисоботларини эшитади.


33. ҳайъат мажлисларида вазирликлар, идоралар, давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича ахборотлари ва тушунтиришлари эшитилиши мумкин.


34. ҳайъат қарорлари Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли қарорлари ва буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.



IX. ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАЛАРИ

ВА СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯЛАРИ


35. Қорақалпогистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига ва давлат солиқ инспекцияларига тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.


36. Ҳудудий солиқ бошқармалари ва солиқ инспекциялари бошлиқлари тегишли ҳудудларда уларга юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзларига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


37. Солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг штат жадваллари Солиқ бошқармаси бошлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди лимити доирасида тасдиқланади.


38. Қорақалпогистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида Кенгаш ташкил этилади. Кенгашининг шахсий таркиби тегишли бошқарма бошлигининг тақдимномасига кўра Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


39. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, Юкори малакали маслаҳатлар бериш учун давлат солиқ бошқармаларида Маслаҳат-эксперт Кенгаши ташкил этилади.


40. Ҳудудий солиқ бошқармалари тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан, солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом эса - Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги намунавий низом асосида ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.











































Время: 0.2099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск