ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.1991 й. 168-сон "Ўзбекистон ССЖ Президентининг "Ўзбекистон ССЖ Фанлар академиясининг мақоми тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.1991 й.

N 168



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

“ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон ССЖ Президентининг “Ўзбекистон ССЖ Фанлар академиясининг мақоми тўғрисида” 1991 йил 5 мартдаги Фармонини ижро этиш учун ҳамда йирик тадқиқотларнинг кўламларини анча кенгайтириш, жумхурият илмий потенциалини сақлаб қолиш ва кўпайтириш учун ЎзССЖ Фанлар академиясининг масъулиятини ошириш мақсадида илм-фанни давлат томонидан моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, илмий жамоаларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш зарурлигини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССЖ Фанлар академиясига:

фан-техника тараққиётининг устун йўналишлари бўйича муҳим амалий тадқиқотлар дастурларини шакллантириш ҳамда кўламдорлик даражаси ва натижаси учун жавобгарлик, илмий кадрларни тайёрлаш;

ўзига қарашли институтлар, бўлимлар, лабораториялар ва бошқа бўлинмаларнинг самарали ишлашини ташкил этиш, олинган натижалардан жумҳурият халқ хўжалиги тармоқларида тезроқ фойдаланишга ёрдам бериш;

жумҳуриятдаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ривожланиш жараёнларини, шунингдек, минтақадаги экологик аҳволни таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон ССЖнинг бошқа раҳбар идораларига киритиш учун тегишли таклифлар ва тавсияномалар ишлаб чиқиш вазифалари юклансин.


2. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ЎзССЖ Молия вазирлиги билан биргаликда ЎзССЖ Фанлар академиясининг таклифларидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилган мақсадлар учун бюджетдан ҳар йили ажратмалар ҳажмини аниқласин, шунингдек, иш ҳақи фондини шакллантириш нормативини белгиласин.

Белгилансинки, жумҳурият учун устун йўналишлар бўйича муҳим тадқиқотларни молиявий таъминлаш жумҳурият бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. ЎзССЖ Фанлар академиясига:

халқ хўжалигини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда академия, тармоқ илмий-тадқиқот муассасаларида, ташкилотларида ва жумҳурият олий ўқув юртларида ўтказиладиган кўламдор тадқиқотларни дастурий-мақсадли амалга оширишга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

илмий-ташкилотларнинг кучларини жумҳуриятни илмий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг биринчи галдаги вазифаларини ҳал қилишга жамлаш. Жумҳурият илмий-техникавий дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқаришга оид ишларга бошчилик қилиб, ушбу йўналишда тармоқ институтлари ва олий ўқув юртларининг фаол иштирокини таъминлаш;

ССЖИ Фанлар академиясининг дастурий кўламдор тадқиқотларида, давлат фан-техника дастурларида ва тармоқлараро фан-техника комплекслари ишларида, жумҳурият вазирликлари, идоралари, концернлар ва корхоналарининг буюртмалари бўйича тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни кенгайтиришда илмий муассасаларнинг иштирокини рағбатлантириш ва фаоллаштириш тавсия қилинсин.


4. Белгилансинки, ЎзССЖ Фанлар академияси мустақил равишда:

кўламдор тадқиқотларнинг муҳим йўналишларини ва мавзусини белгилайди, уларга мувофик; молиявий, моддий-техникавий ва ташкилий таъминлаш системасини шакллантиради;

ўз муассасалари, корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ва илмий кадрларини тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш сохасидаги ишларни амалга оширади, тегишли касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорларини белгилайди;

белгиланган бюджет ажратмалари доирасида ўз илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш-конструкторлик муассасаларини, ташкилотлари ва корхоналарини барпо этади, илмий, илмий-оммабоп нашрларни таъсис қилади.


5. ЎзССЖ Фанлар академияси Раёсатига, унинг ташкилотлари ва корхоналарига ўз маблағларидан, шу жумладан, тежалган бюджет ажратмаларидан фойдаланиш ҳисобига ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, илмий-техникавий, инновацион ва тижорат фаолиятини ривожлантириш учун махсус фондлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


6. ЎзССЖ Фанлар академиясига халқаро иқтисодий, илмий, илмий-техникавий, ижтимоий алоқаларнинг қатнашчиси ҳуқуқлари берилсин. ЎзССЖ Фанлар академиясига хорижий шериклар билан қўшма илмий марказлар ва ташкилотлар тузиш, чет элларда кадрлар тайёрлашни амалга ошириш, олимларни айирбошлаш, халқаро ҳамкорликнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.


7. ЎзССЖ Фанлар академияси институтларига жумҳурият олий ва ўрта махсус ўқув юртларини битирадиган ёш мутахассисларни танлашда устун ҳуқуқ берилсин.


8. ЎзССЖ Фанлар академиясининг Раёсати уч ой муддат ичида ўз муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарида фойдаланишда бўлган мол-мулкни рўйхатдан ўтказсин. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги ва ЎзССЖ Адлия вазирлиги билан биргаликда рўйхатдан ўтказишнинг йиғма актини ҳамда жумҳурият Фанлар академиясига мулк қилиб бериладиган асосий фондлар ва бошқа давлат мулкининг рўйхатини тайёрласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсин.


9. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, жумҳуриятнинг бошқа вазирликлари ва идоралари 1992 йилдан бошлаб ҳар йили ЎзССЖ Фанлар академиясининг иш ҳажмлари доирасида бириктирилган номенклатура ва тузилган шартномаларга мувофиқ асосланган эҳтиёжлар бўйича ЎзССЖ Фанлар академиясига биринчи навбатда асбоблар, ускуналар, бошқа моддий-техника ресурслари ажратишни ва етказиб беришни назарда тутсинлар.


10. Жумҳурият валюта комиссияси, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси 1992 йилдан бошлаб ҳар йили замонавий илмий асбоб-ускуналар, адабиётлар сотиб олиш ва чет элларда илмий кадрлар тайёрлаш учун ЎзССЖ Фанлар академиясига эркин алмашиладиган валюта ажратишни назарда тутсинлар.


11. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари амалдаги қонунларда кўзда тутилган шартларда ЎзССЖ Фанлар академиясининг эҳтиёжлари учун ер ажратишни таъминласинлар.


12. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот қўмитаси ЎзССЖ Фанлар академиясининг ноширлик фаолиятини кенгайтириш, матбаа негизини мустаҳкамлаш, илмий китоблар ва журналларни чоп этиш муддатларини қисқартириш мақсадларида ЎзССЖ Фанлар академиясининг буюртмалари бўйича “Фан” нашриёти ва унинг босмахонаси учун белгиланган тартибда асбоб-ускуналар, қоғоз ва бошқа моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


13. ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЎзССЖ Фанлар академияси билан биргаликда ЎзССЖ Фанлар академиясининг тиббиёт-санитария қисмининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва жиҳозлаш, унинг илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари ходимларига тиббий, курорт-даволаш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш бўйича зарур тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


14. ЎзССЖ Адлия вазирлиги ЎзССЖ Фанлар академияси, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон ССЖнинг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда икки ой муддат ичида Ўзбекистон ССЖ Президентининг “Ўзбекистон ССЖ Фанлар академиясининг мақоми тўғрисида” 1991 йил 5 мартдаги Фармонига ва мазкур қарорга мувофиқ ЎзССЖ Фанлар академиясининг фаолиятини бошқариб турувчи норматив актларни мослаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов











































Время: 0.1548
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск