Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва кадрлар бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2000 й. 180-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининнг

2000 йил 5 майдаги

180-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитасининг Режим ва кадрлар

бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўэбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Режим ва кадрлар бош бошқармаси (кейнги ўринларда - Бош бошқарма деб аталади)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқи ва жавобгарлигини белгилайдии.


1.2. Бош бошқарма Ўэбекиистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўэбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил эишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


1.3. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосарилбўйсунувида бўлади. Бош бошқарма тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Бош бошқарманинг минтақавий бўлинмалари Давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосарларига ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосарига бўйсунадилар.

1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


II. БОШ БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Қуйидагилар Бош бошқарма ва унинг минтақавий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) Кадрлар бўйича:

кадрларни танлаш ва жойи-жойига қўйиш тадбирларини уларнинг ахлоқий ҳамда ишчанлик фазилатларига, амалий иш тажрибаларига мувофиқ амалга ошириш;

кадрларни танлаш билан боглиқ ишларнинг самарали шакллари ва устунларини жорий этиш;

солиқ органлари тизимидаги раҳбарлик лавозимлари учун малакали заҳирани шакллантириш;

касбий тайёргарлик ва ҳуқуқий онгнинг юқори даражасига эришиш мақсадида солиқ органлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш;

солиқ органларининг барча бўлинмаларида ахлоқий муҳитни яхшилаш;

давлат солиқ хизмати органлари ходимлари билан иш олиб боришни назарда тутувчи олдини олиш-профилактика тадбирлари тизими ташкил этиш;

давлат солиқ хизмати органларининг асосий функциялари ва вазифаларига мувофиқ солиқ органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш тизимини доимо такомиллаштириб бориш, солиқ органлари тизими таълим комплексларини ташкил этиш;

Давлат солиқ қўмитасининг ўқув тузилмаларини солиқ органларининг ва бошқа вазирликлар ҳамда идораларнинг етакчи мутахассисларидан иборат юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;

солиқ органлари тизимига қирувчи ўқув муассасалари учун илмий аосланган ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

кадрлар таркиби билан ишлаш учун маълумотларнинг норматив, ахборот компьютер базасини яратиш ва кадрларни шакллантириш, ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ишлари бўйича барқарор, изчил, узлуксиз жараенни таъминлаш;


б) режим, хавфсизлик, шунингдек, солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича:

солиқ органлари фаолияти хавфсизлиги шунингдек, уларнинг ходимларини хизмат мажбуриятларини бажараётганларида гайри қонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;

солиқ органлари айрим мансабдор шахсларининг солиқ тўловчиларга конунга хилоф равишда таъсир қилишлари механизмларини ўрганиш ва уларни аниқлаш;

солиқ органларида коррупция фактларини аниқлаш, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш уларни ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат солиқ хизмати органларининг коррупциялашувига олиб келувчм гайри қонуний ҳаракатларга барҳам бериш чора-тадбирларини амалга ошириш;


в) давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш бўйича:

давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонучилигига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжаяих фаолияти амалга оширилаётганда ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш мақсадида профилактика ишларини олиб бориш;

давлат солиқ хизмати органларининг молия-хўжалик фаолияти ва уларнинг ўз функционал вазифаларини бажаришлари устидан назоратни амалга ошириш.



III. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


3.1. Бош бошқарма зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни бажаради;

а). Кадрлар бўйича:

давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этади, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар, мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ва уларга махсус унвонлар бериш 1 учун материаллар тайёрлайди;

давлат солиқ хизмати органларининг раҳбар кадрлари билан иш олиб боради, уларни тугри танлашни ва жой-жойига қўйишни, ахлоқий ҳамда ишчанлик фазилатларини ўрганишни таъминлайди;

шаҳар ва туман солиқ инспекциялари раҳбарларини алмаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, белгиланган тартибда раҳбарлик ишларига кўтариш учун кадрларнинг жорий ва истиқбол заҳирасини шакллантиради;

давлат солиқ хизмати органларини Кадрлар билан тўлдириш ва ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширади, кадрларга бўлган эҳтиёжни режалаштиради бўлинмаларни мутахассислар билан тўлдириш манбаларини белгилайди;

давлат солиқ хизмати органлари учун мутахассислар тайёрлашда солиқ коллежлари, олий ва ўрта махсус ўқув муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ўқув жараёнида солиқ хизмати раҳбарлар таркиби ва етакчи мутахассисларининг катнашишларини таъминлайди;

давлат солиқ хизмати органларининг ўқув бўлинмаларига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилади, ходимларни ўқитишнинг маъно-моҳиятини, шакллари ва усулларини белгилайди;

давлат солиқ хизматида ахлоқий даражани ошириш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади, ходимларни ватанпарварлик руҳида, ҳуқуқий, маьнавий ва маърифий руҳда тарбиялаш ишларини олиб боради;

кадрлар қўнимсизлиги ва уларнинг алмашинувини камайтириш, мутахассисларнинг ишда жойлашиб келишини таъминлаш чора-тадбирларини олиб боради;


б) режим ва хавфсизлик, шунингдек, солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича:

солиқ органлари айрим мансабдор шахсларининг солиқ тўловчиларга қонунга хилоф равишда таъсир қилишлари механизмларини ўрганади ва уларни аниқлайди;

солиқ органларида коррупция фактларини аниқлаш, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил қилади ва уларни амалга оширишда қатнашади;

солиқ органларида коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, профилактика тадбирларини олиб боради;

тезкор ахборотнинг асослилигини текшириш бўйича тадбирлар ўтказилаётганда давлат солиқ хизмати органлари биноларига ёки давлат солиқ хизмати органлари томонидан текширув олиб борилаётган юридик ва жисмоний шахслар эгаллаб турган биноларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб боради;

давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари томонидан ўз вазифаларининг совуққонлик билан бажарилиши ҳолларини аниқлаш мақсадида қонун хужжатларига мувофиқ назорат т тартибдаги текширишларни ташкил этади;

ахборотлар олишни таъминлайди, мазкур тизимда коррупцияга олиб келувчи воқеалар ёки солиқ органлари мансабдор шахсла-рининг хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборотлар устида ишлайди ва уларни таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикасининг ^вмун ҳужжатларида белгиланган тартибда, берилган ҳуқуқлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари хавфсизлигини, солиқ органлари ходимларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

солиқ органларининг чет элларга жўнаб кетаётган, шунингдек, хорижий давлатларнинг вакиллари билан ишлаётган ходимлари билан режим тадбирларини амалга оширади;

давлат сирлари сақланишини таъминлаш, махфийлик режимига риоя қилиш, хизмат ахборотини ва компьютер тармоқларини ҳимоя қилиш тадбирларини олиб боради;

давлат солиқ хизмати органлари тизимида объектнинг ички режимини мустаҳкамлаш тадбирларини олиб боради;

ишга тавсия қилинаётган шахсларни қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқади, коррупциялашган ва жиноятчи элементларнинг, ўзларининг ахлоқий ва ишчанлик сифатлари билан Давлат солиқ қўмитаси тизимида ишлашга нолойиқ шахсларнинг солиқ органларига кириб қолишларига барҳам бериш чора-тадбирларини кўради;


в) қуйи солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш бўйича:

қуйи солиқ органларининг молия-хўжалик фаолиятини, смета мақсадларидаги ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги Сметаларнинг бажарилиши, маблаглардан ўз ўрнида фойдаланилиши, маблагларнинг тежаб-тергаб сарфланиши ва уларнинг сақланиши, молия интизомига риоя қилиниши ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ҳамда бюджет бўйича ҳисобот тузишнинг тўғрилиги масаларини тафтиш қилади;

қуйи солиқ органларида ўтган тафтиш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар ва бузилишларни бартараф этишга доир ишларни ташкил этади, шунингдек, давлатга етказилган моддий зарарни қайтариш чора-тадбирларни кўради;

қуйи солиқ органлари томонидан моддий ресурслар ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хўжасизлик, давлат маблагларини талон-торож қилиш, ўринсиз ва мақсадсиз сарфлаш, смета интизоми бузилишлари ҳолларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;

қуйи солиқ органларида дастлабки ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини ташкил этиш, ҳисобга олишни механизациялаш, бухгалтерия ҳисоботини юрититишнинг тўғрилигини ҳамда ишончлилигини такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга оширади;

давлат солиқ хизмати органларида солиқ қонунчилиги ҳужжатларини қўллашда қонунийликни таъминлаш ва уларга риоя қилиниши бўйича тадбирларнинг ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади.



IV. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


4.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлари эгадир:

давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган барча тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этигш;

солиқ органларининг ҳам барча тизимига хам айрим таркибий бўлинмаларига, ҳудудий органларига дахлдор масалаларни Давлат солиқ қўмитаси райсига ва Ҳайъатга кўриб чиқиш учун таълим этиш ва улар кўриб чиқилаётганда иштиро этиш;

ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бошқарув иш услуби ва усулларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;

давлат солиқ хизмати телекоммуникация воситаларига ва компьютер технологияларига уларни муҳофаза қилиш тадбирларини таъминлаш учун қириш ҳуқуқига эга бўлиш;

суиистеъмолликпар ва бошқа ҳуқуқ бузарлик ҳоллари тўғрисидаги шикоятларни, хатларни, оммавий ахборот воситаларида берилган хабарларни текширишни амалга оширади;

солиқ органларининг мансабдор шахсларидан маьлумотномалар, тушунтириш хатлари ва хизматга оид бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

бошқа идоралар, муассасалар ва ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг, хизмат фаолиятлари масалалари бўйича ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

маҳаллий ахборот тармоқладан фойдаланиш ва ўз маълумотлар базасини яратиш;

маълумотларни буэиб кўрсатишга солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашга, шунингдек, бюджет маблагларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблагларини сарфлашга алоқаси бўлган ҳар қандай ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;

текширишлар ҳамда тафтишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш учун давлат солиқ хизмати органлари ва сопиқ тўловчилардаги ҳужжатларни қонунда белгиланган тартибда олиб қўйиш;

тафтишлар ва текширишлар ўтказишда аниқланган ҳуқуқ бузарликлар ва камчиликлар бўйича давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларидан ва мутахассисларидан тушунтириш хатлари олиш.


4.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади.



V. ЖАВОБГАРЛИК


5.1. Бош бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


5.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари:

ўзининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги;

мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;

раҳбарият топшириқларининг ўз вақтида амалга оширилиши устидан зарур назоратни таъминламаганлиги;

ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;

ҳуқуқни бошқача тарзда бузганлиги учун жавоб беради.



VI. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6.1. Бош бошқарма тузилмаси ва ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Бош бошқарма;

Кадрлар билан ишлаш бошқармаси;

Хавфсизлик ва давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш махсус бошқармаси;

Солиқ органларининг махсус назорат-тафтиш бошқармасидан таркиб топади.

Қорақалпогистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида хавфсизлик ва солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўлимлари, Кадрлар бўлимлари ва назорат-тафтиш ишлари махсус бўлимлари ташкил этилади.


6.2. Бош бошқарма Давлат солиқ бошқармалари тегишли минтақавий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Бош бошқарма, минтакавий бўлинмалар фаолияти Давлат солиқ қўмитаси режаларига ва марказий аппаратда Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари ҳамда жойларда Давлат солиқ бошқармаси бошлиқларининг режим ва кадрлар билан ишлаш буйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланадиган иш режаларига мувофиқ амалга оширилади.

6.3. Бош бошқарма бошлиғи ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Бош бошқарманинг минтақавий бўлинмалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

6.4. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шугулланиш, корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий ва ижодий фаолият, ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно.


6.5. Бош бошқарма ўзининг функционал вазифаларини Давлат солиқ қўмитасининг бошқа таркибий бўлинмалари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорликда бажаради.


















































Время: 0.1764
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск