ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2019 й. 373-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2019 й.

N 373



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ЭКСПОРТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш давлат дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларни, шу жумладан, чет элда, маркетинг, нарх белгилаш, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, чет эл бозорларига "ягона дарча" принципи орқали кириш масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш;

хорижий харидорни излашга кўмаклашиш ва экспорт контракти тузиш, шу жумладан, уни тайёрлаш босқичигача музокаралар жараёнига кўмаклашиш;

миллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича вазирликлар, республика идоралари, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда экспорт қилувчиларга экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат ҳокимияти органларининг вазифалари ва функциялари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имконини яратиш;

электрон ташқи савдо платформасини юритиш, маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон савдо майдонларига киришда кўмаклашиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларни ишончли етказиб берувчи эканлигини тасдиқлаш учун ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда тарғиб қилиш бўйича "Made in Uzbekistan" дастурини амалга ошириш, шу жумладан, "Made in Uzbekistan" миллий кўргазмасини, тармоқ ва минтақавий кўргазмаларни ва товарлар ярмаркаларини ҳар йили ўтказиш, шунингдек, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали амалга ошириш;

экспорт қилувчи ташкилотлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар ҳамда хорижий мамлакатлардаги тадбиркорлик субъектлари учун ташқи савдо фаолияти масалалари бўйича бизнес-форумлар ташкил этиш ва ўтказиш;

экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;

тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш;

электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш;

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш;

мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш.

2. Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда электротехника тармоғи корхоналарига кафилликлар бериш тадбирларини молиялаштириш учун 2022 йилдан бошлаб ҳар йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 май






























Время: 0.1792
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск