ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.05.2019 й. 373-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 майдаги

373-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Агентлик ўзининг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш доирасида экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


3. Агентлик давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига ва банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда Агентлик номи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларга эга.


4. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;

қисқартирилган номи - Экспортни рағбатлантириш агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Export Promotion Agency under the Ministry of Investments and Foreign Trade of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Export Promotion Agency;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство продвижения экспорта при Министерстве инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Агентство продвижения экспорта.


5. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 34-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш давлат дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларни, шу жумладан, чет элда, маркетинг, нарх белгилаш, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, чет эл бозорларига "ягона дарча" принципи орқали кириш масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш;

хорижий харидорни излашга кўмаклашиш ва экспорт контракти тузиш, шу жумладан, уни тайёрлаш босқичигача музокаралар жараёнига кўмаклашиш;

миллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича вазирликлар, республика идоралари, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда экспорт қилувчиларга экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат ҳокимияти органларининг вазифалари ва функциялари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имконини яратиш;

электрон ташқи савдо платформасини юритиш, маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон савдо майдонларига киришда кўмаклашиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларни ишончли етказиб берувчи эканлигини тасдиқлаш учун ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда тарғиб қилиш бўйича "Made in Uzbekistan" дастурини амалга ошириш, шу жумладан, "Made in Uzbekistan" миллий кўргазмасини, тармоқ ва минтақавий кўргазмаларни ва товарлар ярмаркаларини ҳар йили ўтказиш, шунингдек, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали амалга ошириш;

экспорт қилувчи ташкилотлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар ҳамда хорижий мамлакатлардаги тадбиркорлик субъектлари учун ташқи савдо фаолияти масалалари бўйича бизнес-форумлар ташкил этиш ва ўтказиш;

экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;

тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш;

электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш;

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш;

мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш.

7. Агентлик юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш давлат дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш соҳасида:

ички экспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва экспорт фаолиятини либераллаштириш, шунингдек, маҳсулотларни экспорт қилишдаги тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўрганади, таҳлил қилади ва ишлаб чиқади;

экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, шу жумладан, мева ва сабзавотларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашга илмий ёндашув жорий этилишига кўмаклашади;

республиканинг экспорт қилувчи ташкилотлари маҳсулотларига ташқи сотиш бозорларидаги тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги савдо ваколатхоналари ва элчихоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда камситувчи, тариф ва нотариф тўсиқларга самарали муносабат билдиришда иштирок этади;


б) экспорт қилувчиларни, шу жумладан, чет элда, маркетинг, нарх белгилаш, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, чет эл бозорларига "ягона дарча" принципи орқали кириш масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш соҳасида:

жаҳон бозорида маҳсулотларга талаб ва ҳажмларни таҳлил қилиш, таққослаш ва аниқлаш бўйича ахборот тақдим этади, шунингдек, сотиш бозорлари (хаблар) маҳсулотлар билан тўлдирилганлигини ўрганади;

тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини етказиб бериш, транспортда ташишнинг энг самарали усулларини жорий этиш ва харидорларга кўрсатиладиган хизматлар бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

халқаро сертификатлар, стандартлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олинишида кўмаклашади;

шу жумладан, чет элда солиқ ва божхона маъмуриятчилиги бўйича ахборот тақдим этади;


в) хорижий харидорни излашга кўмаклашиш ва экспорт контракти тузиш, шу жумладан, уни тайёрлаш босқичигача музокаралар жараёнига кўмаклашиш соҳасида:

Интернет тармоғида излаш, музокаралар ва ёзишмаларга киришиш, элчихоналар ва савдо ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига таклифномаларни, шу жумладан, виза билан қўллаб-қувватлашни расмийлаштириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши дастурларини тайёрлаш йўли билан харидорларни жалб этади;

хорижий шериклар билан музокаралар ўтказишда, экспорт контрактини тузиш, шу жумладан, экспорт контрактлари ва битимлари лойиҳаларини тайёрлаш босқичига қадар маҳсулотни етказиб бериш шартларини муҳокама қилишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади;


г) миллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича вазирликлар, республика идоралари, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда экспорт қилувчиларга экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат ҳокимияти органларининг вазифалари ва функциялари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имконини яратиш соҳасида:

экспорт қилувчиларни экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, ваколатли давлат ҳокимияти органларининг вазифавлари ва функциялари тўғрисида хабардор қилиш йўли билан чет элда миллий экспорт маҳсулотларининг кириши бўйича республика вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

тадбиркорлик субъектларини амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг имтиёзлари ва преференциялари билан таништиради;


д) электрон ташқи савдо платформасини юритиш, маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон савдо майдонларига киришда кўмаклашиш соҳасида;

маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритган ҳолда тегишли электрон ташқи савдо майдончасини таъминлайди;

ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига электрон савдонинг етакчи халқаро майдонларига кириш, шу жумладан, тижорат таклифларини тайёрлаш ва уларни етакчи электрон савдо майдончаларида жойлаштириш бўйича кўмаклашади;


е) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларни ишончли етказиб берувчи эканлигини тасдиқлаш учун ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда тарғиб қилиш бўйича "Made in Uzbekistan" дастурини амалга ошириш, шу жумладан, "Made in Uzbekistan" миллий кўргазмасини, тармоқ ва минтақавий кўргазмаларни ва товарлар ярмаркаларини ҳар йили ўтказиш, шунингдек, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали амалга ошириш соҳасида;

шу жумладан, импорт қилувчиларни, хорижий меҳмонлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, хорижий ва маҳаллий ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида мавзули семинарлар, сессиялар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш йўли билан "Made in Uzbekistan" миллий кўргазмасини ҳар йили ташкил этади ва ўтказади;

экспорт қилувчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намуналари ва тарқатма ахборот материаллари билан иштирок этиши учун халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларида Ўзбекистон павилионини ташкил этади;

тижорат таклифларини ва маҳсулотлар намуналарини тақдим этган ҳолда халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотлар номидан иштирок этади;


ж) экспорт қилувчи ташкилотлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар ҳамда хорижий мамлакатлардаги тадбиркорлик субъектлари учун ташқи савдо фаолияти масалалари бўйича бизнес-форумлар ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида:

савдо ваколатхоналари ва етакчи хорижий ўқув марказлари билан ҳамкорликда экспорт қилувчи ташкилотлар учун хорижий таълим семинарларини ва тренингларни ўтказади;

тажрибали хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб этган ҳолда экспорт қилувчилар учун илғор таълим дастурлари асосида таълим семинарлари ва тренингларни ташкил этади;


з) экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш соҳасида;

ҳам республикада, ҳам чет элда стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмаклашади, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ушбу йўналишларда харажатларнинг тегишли қисмини қоплаш йўли билан рўйхатдан ўтказади;

кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишда, тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказишда, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари)нинг потенциал сотиш бозорларига киришда экспорт қилувчиларни ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий қўллаб-қувватлайди;

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилиқда назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш соҳасида:

экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;

экспорт қилувчиларга улар гаров сифатида cyғypтa хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;

мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;

ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;

маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини қоплаб беради;

мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беради;

к) тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш соҳасида:

тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар ажратади;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкил этади;

л) электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар тақдим этади;

м) бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш соҳасида:

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмига субсидия ажратади;

тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратади.


3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Агентлик юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт маҳсулотлари хорижий бозорларга кириши масалалари бўйича статистик маълумотлар, таклифлар, хулосалар ва бошқа зарур материалларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда ўхшаш хорижий агентликлар ва ташкилотлар билан техник ва иқтисодий ахборотни айирбошлаш, вазирликлар, идоралар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, алоқалар ва муносабатлар ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятига Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

ўзаро ҳамкорлик қилиш, ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш;

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишга маҳаллий ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда хорижий экспертларни белгиланган тартибда жалб этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлашни ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектлари муассислари (иштирокчилари) таркибига кириш;

бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш;

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш мумкин.


9. Агентлик унга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


10. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг топшириқларини ижро этиш;

фаолиятнинг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш учун Агентлик мансабдор шахсларининг ваколатларини аниқлаш ва уларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва унинг мансабдор шахсларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;

ишни ташкил этишнинг замонавий шакллари Агентлик фаолиятига жорий этилишини таъминлаш;

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш;

Агентлик ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

Агентлик тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларнинг сабаблари ва шартларини бартараф этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш, электрон ҳужжатлар айланиши тизимини кенг жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг тушаётган мурожаатлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳисобга олиниши ва кузатиб борилишини таъминлаш;

Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда бундан буён бўлишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлиги чора-тадбирларини амалга ошириш;

Агентликнинг тузилмасини ва штатдаги ходимлари сонини ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирига таклифлар киритиш;

қонунийлик ва меҳнат интизомининг йўл қўйилган бузилишлари ҳолатлари бўйича ўз ваколатлари доирасида хизмат суриштирувлари ўтказилишини тайинлаш;

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик мол-мулкини бошқариш.


11. Қуйидагилар Агентлик директорининг ўринбосари ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Агентлик таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш;

ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Агентлик қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятига киритиш;

Агентлик таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директорга таклифларни тақдим этиш, уларнинг касбий маҳоратини, ўз ишини билишини, амалий тажрибасини, ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқори даражасини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик таркибий бўлинмалари ходимлари ва раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларни эшитиш, якунлар бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентликнинг таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таҳлил қилиш, улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат сирларига ва махфий ахборотга тааллуқли ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



5-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

Директорнинг Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.


13. Директор иш ташкил этилишини таъминлайди ва Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, Агентлик фаолиятининг сифати ва пировард натижалари учун жавоб беради ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда Агентликни халқаро муносабатларда ифодалайди;

Агентлик директори бўлмаганида унинг ваколатларини директор ўринбосари амалга оширади.


14. Агентликнинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан ташкил этилади.

Хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга биноан мувофиқлаштирилади ва бошқарилади.



6-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШЧИ ИНДИКАТОРЛАРИ


15. Агентлик фаолияти, унинг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан мунтазам баҳоланиши керак.


16. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.


17. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


18. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



7-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


19. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молиявий ташкилотлар, молиявий институтлар ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

юридик ва жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


20. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча ҳақлар ва устамалардан иборат бўлади.


21. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


22. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати учун) устамалар тўланади.


23. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан Агентлик ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар асосий эгаллаб турган лавозими бўйича Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига лавозим маошларига (тариф ставкаларига) устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар белгиланиши мумкин.

Агентликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига белгиланган тартибда лавозим маошига (тариф ставкасига) шахсий устамалар белгиланиши мумкин.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 май























































Время: 0.1369
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск