ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2019 й. ПҚ-4310-сон "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2019 й.

N ПҚ-4310



ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ТАЪЛИМИ ВА ИЛМ-ФАНИ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Мамлакатимизда миллий тиббиёт ва фармацевтика таълимини модернизация қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таълим олаётган ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида оилавий шифокорлар ҳамда тор мутахассисларнинг етишмаслиги, тиббиёт таълим муассасаларидаги зарур бўлган амалий тайёргарликнинг етарли бўлмаётганлиги, шунингдек, узлуксиз касб-ҳунар таълимини ташкил этишнинг замонавий шакл ва услубларининг суст жорий этилиши тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, ўрта муддатли даврда уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб этмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси вазифаларига мувофиқ, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада такомиллаштириш, унинг амалий соғлиқни сақлашга интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:

бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари учун оилавий шифокорлар ичидан эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашни ташкил этиш;

тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълими жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш;

тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг марказлаштирилишига барҳам бериш, уларнинг узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобга олишни таъминлаш;

тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасигача ривожлантириш, уларни глобал илмий майдонига интеграция қилинишини таъминлаш;

кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва амалиётни интеграция қилишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт ва фармацевтика муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш.


2. Қуйидагилар:

Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

2025 йилга қадар тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини ривожлантириш сифатини баҳолаш индикаторлари 2-иловага мувофиқ;

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим йўналишлари, ўқитиш муддатлари ва битирувчиларга бериладиган малакалар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Ўрта махсус тиббиёт таълим йўналишлари, ўқитиш муддатлари ва битирувчиларга бериладиган малакалар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим муассасалари ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

белгиланган тартибда давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини амалиёт ва илғор халқаро тажрибага интеграциялашувини таъминлашни инобатга олган ҳолда тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим тизимининг малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тасдиқлаш;

тиббиёт ва фармацевтика таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мустақил равишда таклифлар киритиш;

фақатгина ўқув ва амалиёт характерига эга чора-тадбирлар бўйича иш вақтини ҳисобга олишга таянган ҳолда тиббиёт ва фармацевтика таълимининг (шу жумладан кредит-модулли ўқитиш тизими шароитида) ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат меъёрларини белгилаш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-аҳлоқий ва тарбиявий ишларнинг бажарилишини рағбатлантириш;

узлуксиз касбий таълим тизимида тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари устидан ягона ташкилий ва ўқув-услубий раҳбарликни таъминлаш;

ўқитишнинг умумий харажатларидан келиб чиққан ҳолда клиник ординатура (резидентура)да тўлов-контракт асосида ўқитиш нархи миқдорини белгилаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни соғлиқни сақлашнинг бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари учун бир йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тайёрлашни ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан тегишли соҳаларда кадрлар танқислигини инобатга олган ҳолда шакллантириладиган талабномаларга асосан оилавий шифокорлар қабул қилинади;

шифокорларни бирламчи мақсадли ихтисослаштириш Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий таълим муассасаларида уларни таъминлаб туриш учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;

бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари якунида шифокорларга олинган ихтисослик бўйича фақатгина соғлиқни сақлашнинг бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги сертификат тақдим этилади;

бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларини тамомлаган шифокорлар, уларни ўқишга йўллаган муассасада эгалланган тор мутахассислик бўйича камида уч йил ишлаб беришлари шарт;

талаб этиладиган мутахассисликлар бўйича шифокорларни бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида ўқитишнинг тартиби, дастурлари ва муддатлари, шахсларни бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларига саралаб олиш квоталари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика кадрлари учун муаммоларга йўналтирилган модулли ўқув дастурлари, семинар, конференция, вебинар, маҳорат дарслари, симуляцион тренинглар ва бошқа ўқитиш курслари негизида ҳар йили малака оширишни назарда тутувчи кредит-модулли ўқитиш тизимига асосланган, узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этсин;

б) тиббиёт ва фармацевтика кадрларини узлуксиз касбий таълим олиши тизими асосида ўқитиш ҳуқуқи белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган қуйидаги муассасаларга тақдим этилсин:

тиббиёт ва фармацевтика, шу жумладан нодавлат олий таълим муассасалари;

республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт ҳамда илмий марказлари, уларнинг филиаллари, илмий-текшириш институтлари;

ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари.

Белгилансинки, узлуксиз касбий таълим тизими асосида ўқитиш натижалари бўйича шифокорлар ва провизорларни якка тартибда лицензиялашда ҳисобга олинадиган, тўпланган кредитларни инобатга олувчи белгиланган намунадаги сертификат берилади;

в) 2019 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида таълим олаётган ҳар бир тиббиёт ва фармацевтика ходимини мониторинг қилиш ва ўқитиш ҳажмини шахсий ҳисобга олиш имкониятини таъминловчи "Узлуксиз касбий таълим" махсус порталини яратсин.


6. Узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар ҳажми 6-иловага мувофиқ белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кадрларни узлуксиз тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, таълим ва илм-фан жараёнларини тиббиёт амалиёти билан интеграция қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникалари негизида замонавий тиббиёт таълим кластерини яратиш орқали Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш;

тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари таркибий тузилмасига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш (амалиёт) ишлари проректори (директор ўринбосари) лавозими ва иккита штат бирликларидан иборат клиник (ўқув) базалари билан ишлаш бўлимини ташкил этиш;

тиббиёт олий таълим муассасаларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан таъминланувчи анатомик морглар, ўқув-биологик лаборатория (виварий)лар ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқув-симуляцион марказларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган тиббиёт ташкилотларини қайта ташкил этиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга оширсин.


9. Белгилансинки:

а) тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникалари:

тиббиёт олий таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари ва клиник фанларни ўқитиш учун асосий база ҳисобланади, шунингдек, кафедра ходимлари билан биргаликда ўқув жараёнини ташкил этиш, аҳолига ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш, тиббиёт соҳасида илмий-текширув изланишларини олиб боришда фаол иштирок этади;

клиника шифокор ходимлари таркибини шакллантиришда тиббиёт олий таълим муассасаси кафедралари профессор-ўқитувчиларининг сони 50 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлайди;

тиббиёт олий таълим муассасаси кафедралари ходимларини дарс жадвали ва ўқув режага мувофиқ етарли ўқув хоналари, шунингдек, педагогик ҳамда илмий-текшириш фаолияти учун шароитлар билан таъминлайди;

б) тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг бош шифокорлари:

яширин овоз бериш йўли орқали олий таълим муассасаси Кенгашининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

кафедра ходимларининг тўлақонли таълим, даволаш-диагностика ва илмий фаолиятини ташкил этишни таъминлаш юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланадилар.


10. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларидаги бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари давлат муассасаларида уч йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб берган шифокорларга клиник ординатурага (резидентурага) киришда танлов синовлари натижалари бўйича йиғилган баллар суммасидан 30 фоиз миқдорида қўшимча баллар тақдим этилиши;

тиббиёт олий таълим муассасалари, малака ошириш институтлари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва уларнинг филиаллари харажатларининг бюджет сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида, шунингдек, тўлов-контракт асосида клиник ординаторлар (резидентлар)ни ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан клиник ординатор (резидент) раҳбарига бир йилда 100 соат ҳисобидан бир нафар клиник ординатор (резидент)га раҳбарлик учун соатбай тўловлар тўланиши белгилансин.

Тиббиёт олий таълим муассасалари раҳбарларига дарс бериш фаолиятида иштирок этиши учун даволаш-профилактика муассасаларидан жалб қилинадиган малакали мутахассисларга тўлов-контракт асосида ўқишга кираётганлар маблағлари ҳисобидан лавозим маошига 100 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

кредит-модулли ўқитиш тизимини жорий этиш орқали олий тиббиёт ва фармацевтика таълими давлат таълим стандартлари, тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш давлат талабларини ишлаб чиқиш;

таълим жараёнида клиникагача ва клиник модуллар, шу жумладан клиник ўқув амалиёти бўйича ўқув соатларини ошириш ҳисобига амалий таркибий қисмини кучайтириш;

кредит-модул тизимини жорий этиш орқали магистратура ва клиник ординатура (резидентура)да эгалланаётган амалий кўникмаларнинг мураккаблигига боғлиқ ҳолда таълим муддатларини оптималлаштириш орқали ўқитиш жараёнини такомиллаштириш;

илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, ўқитиш даври учун кредитлар меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, 100 баллик рейтинг тизимини қўллаган ҳолда ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бир модул бўйича билим ва кўникмалари ўзлаштирилишини назорат қилишни таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

халқаро молия институтлари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайриялари, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2020 йилдан бошлаб ҳар йили тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари талабалари ва тиббиёт коллежларининг ўқувчилари орасида клиник фанлар бўйича Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадалари, шунингдек, ёш олимлар орасида Ибн Сино номидаги халқаро илмий танловлар ўтказилишини таъминласин;

ҳар йили 1 сентябрга қадар давлат тиббиёт муассасалари ва ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш ташкилотларининг талабномалари асосида республика ҳудудлари кесимида тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими муассасалари ва бўлинмалари учун узлуксиз касбий таълим курсларида ўқитиш режаларини тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасалари, республика илмий-амалий марказлари ва уларнинг филиаллари, илмий-текшириш институтлари учун имтиёзли юқори тезликдаги интернет-тарифларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги "Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2956-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбоши ва 3-банди, шунингдек, иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари, фармацевтика таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-амалиёт базалари намунавий низомини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 майдаги

ПҚ-4310-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани

тизимини янада ривожлантириш бўйича амалий

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Молиялаштириш

манбалари


Ижро муддати


Масъул

ижрочилар


I. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ТАЪЛИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


1.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий ва ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларида босқичма-босқич кредит-модулли ўқитиш тизимига асосланган ўқув жараёнини ташкил этиш.

Илғор халқаро тенденциялар ҳамда маҳаллий тиббиёт ва фармацевтика таълимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларида кредит-модулли ўқитиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


-

2020 йил

1 февраль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)


2.

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасаларида етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқитиш рус ва инглиз тилларида олиб бориладиган халқаро факультетлар ташкил этиш, жумладан:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент педиатрия тиббиёт институтида, Тошкент давлат стоматология институтида, Тошкент фармацевтика институтида, Андижон, Самарқанд ва Бухоро давлат тиббиёт институтларида;

2020/2021 ўқув йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида.


Хорижий ОТМлари билан битимлар, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири буйруғи


Тегишли ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари


2019 йил

1 сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов)


3.

Қуйидагилар орқали тиббиёт ва таълим соҳасидаги маҳаллий ва етакчи хорижий муассасалар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш:

республикадаги ўқитувчилар, илмий ва тиббий ходимларнинг етакчи хорижий тиббиёт ва таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировкаларини ташкил этиш;

таълим, маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш учун хорижий олимлар, ўқитувчилар, мутахассисларни таклиф этиш;

халқаро конференция ва семинарларни ташкил этиш, қўшма халқаро илмий тадқиқотларни ўтказиш.


Ижрочиларнинг чора-тадбирлар комплекси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири буйруғи


Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари, ҳомийлар ва ХМИ маблағлари, тиббиёт ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Доимий асосда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов)


4.

2019-2022 йилларда босқичма-босқич тиббиёт олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида амалий кўникмаларга ўргатиш учун ўқув-симуляцион марказлар ташкил этиш.


Ташкилий-

амалий чора-

тадбирлар


ХМИ ва ҳомийларнинг маблағлари, муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурлари доирасидаги марказлаштирилган маблағлар


2019-2022 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)


5.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида анатомик морглар, ўқув-биологик лаборатория (виварий)лар ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, ташкилий-амалий чора-тадбирлар


Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

2019 йил

1 сентябрь


2019/2020

ўқув йили


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Молия вазирлиги (Ашрафханов)


6.

Тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари, тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасалари клиник ва ўқув базаларининг қувватларидан таълим жараёнида имкон қадар фойдаланган ҳолда, таълим, фан ва амалиётнинг чуқур интеграциясини таъминлаш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни тасдиқлаш:

соғлиқни сақлаш муассасалари орасидан ўқув клиник амалиётни ўташ учун тиббиёт олий ва ўрта махсус таълим муассасалари клиник базалари рўйхатини;

тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари рўйхатини.

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг тегишли кафедралари СанҚваМнинг ўқув аудиторияларга қўйиладиган талабларини инобатга олган ҳолда ОТМ ҳузуридаги клиникалар, шунингдек, тасдиқланган клиник ва ўқув базаларида жойлаштирилишини таъминлаш.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, Ижрочиларнинг ташкилий чора-тадбирлар комплекси

Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

2019 йил

15 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

7.

Тиббиёт ва фармацевтика ОТМларида таълим жараёнини ташкил қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш.

Қуйидагиларни:

битирувчиларининг малака тавсифномалари, компетенциялари, тиббиёт ва фармацевтика олий, ўрта махсус таълимининг янгиланган ўқув режа ва ўқув дастурларини;

тиббиёт ва фармацевтика таълимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тиббиёт ва фармацевтика ОТМлари профессор-ўқитувчилари вақт меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


-

2019 йил

1 август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


8.

Тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг ўқувчилари учун, шу жумладан бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) дастурлари бўйича ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг давлат ва хусусий тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари билан интеграциясини;

республика тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасалари ўртасида талабаларнинг академик алмашинувини;

ўқув йили семестрлари давомида амалиётни ўташ (ёзги ва қишки ишлаб чиқариш амалиёти);

эгалланган билим ва кўникмалар сифатини ўқув йили якунлангунга қадар назорат қилиш, бунда натижаларни курсдан-курсга ўтказишда инобатга олиш;

амалиёт имтиҳони ва ўқув амалиётини (сифат ва сон жиҳатидан) назорат қилиш шаклида амалий билимлар назоратини жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


-

2019 йил

1 ноябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


9.

Қуйидагиларни:

тиббиёт муассасаларида курсдан-курсга кўчиришда асосий синов сифатида интеграциялашган клиник ва клиник-олди имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом;

давлат аттестация комиссияси таркибига буюртмачи-ташкилотлардан экспертларни кенг жалб этиш орқали давлат имтиҳонларини дастлабки аккредитация билан ўтказишнинг мустақил, шаффоф ва адолатли механизмини назарда тутувчи бакалавриат, магистратура, клиник ординатура (резидентура) битирувчиларини давлат имтиҳонидан дастлабки аккредитация билан ўтказишнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


-

2019 йил

10 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


10.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник базасини 1-сонли Республика клиник шифохонасида жойлаштириш.

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ва Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали клиник базаларини тегишли вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида жойлаштириш.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


2019 йил

1 ноябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


11.

Олий ва ўрта махсус тиббиёт ҳамда фармацевтика таълим муассасаларида таҳсил олувчилар ва битирувчилар учун буюк табиблар Гиппократ ва Ибн Синоларнинг даволаш анъаналарини инобатга олган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди"ни ягона шаклда брошюра кўринишида тайёрлаш ва эълон қилиш ҳамда серияли нашр этиш.


Ташкилий-

амалий чоралар


Муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2019 йил

1 август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


12.

Соғлиқни сақлаш соҳасида етакчи маҳаллий ва хорижий олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда соғлиқни сақлаш ва фармацевт кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз профессионал таълимни ташкил этишни ёритиш бўйича мавзуга оид телекўрсатувлар тайёрлаш.


Ижрочиларнинг чора-тадбирлар комплекси


-

2019 йил

1 сентябрь

МТРК (Ходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


13.

Тиббиёт ОТМлари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, тиббиёт коллежларининг ўқитувчилари, илмий изланувчилари, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун "Тиббий таълим ва фан" илмий-амалий маърифий журналини, шу жумладан унинг электрон шаклини ташкил этиш, унда қуйидагиларни чоп этишни таъминлаш:

тиббиёт таълим, фан, амалиёт ва инновациялар соҳасидаги ижобий халқаро тажрибасини, тиббиёт ва илмий ходимларнинг хорижда малака ошириш якунларини;

кейинчалик уларни амалий соғлиқни сақлашга татбиқ этган ҳолда тиббиётнинг замонавий тенденциялари, халқаро тавсиялар, протоколлар, стандартлар ҳақида маълумотлар, профилактикадаги янгиликларни, касалликларни диагностика қилиш ва даволаш, тиббий буюмлар ва ускуналар, фармацевтика препаратларини яратишнинг илғор технологиялари тўғрисида маълумотларни.


Ташкилий-амалий чоралар

Журнални сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар

2019 йил

1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


14.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи мутахассислари ва олимлари томонидан тиббиёт ва фармациянинг илғор технологиялари мавзуларига бағишланган маърузалар циклини ўқиш ҳамда маҳорат дарсларини мунтазам равишда ўтказиш;

республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтларининг клиник амалиётчи мутахассислари ва тиббиёт ОТМларининг клиник фанлар бўйича профессор-ўқитувчиларини тиббий-биологик кафедралар фаолияти хусусияти, анатомик морглар, ўқув-биологик лаборатория(виварий)лар ва ҳ.к.да клиникагача бўлган фанларни ўқитиш жараёнига жалб этиш орқали клиник ва клиникагача бўлган фанларнинг вертикал интеграцияси тартибини жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг буйруғи


Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

2019 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


15.

Тиббиёт ва фармацевтика ОТМларини қуйидагиларни назарда тутувчи ўқув адабиётлари билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббиёт ва фармацевтика таълими ўқув адабиётларини тасдиқлаш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш;

хорижнинг етакчи тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг тавсия этиладиган ўқув адабиётлари рўйхатини тузиш, шунингдек, улардан фойдаланиш амалиётини кенгайтириш;

тиббиёт ва фармацевтика таълим тизими учун замонавий шакл ва кўринишдаги, шу жумладан электрон форматдаги ўқув адабиётларини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг буйруғи, ташкилий чора-тадбирлар комплекси


Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида


2019-2020

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


II. ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

16.

Тиббиёт ва фармацевтика кадрлари учун таълимнинг кредит-модулли тизимига асосланган ва муаммоларга йўналтирилган модулли ўқув дастурлари, семинарлар, конференциялар, вебинарлар, маҳорат дарслари, симуляцион тренинглар ва халқаро стандартларга мувофиқ бошқа ўқитиш курслари негизида ҳар йили малака оширишни кўзда тутувчи узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

-

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

17.

Тиббиёт ва фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг битта ўқитувчига тўғри келадиган ўртача йиллик сони нормативларини тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари талабалари сонининг бакалавриат таълими тегишли йўналишлари бўйича битта ўқитувчига тўғри келадиган нисбат нормативларидан 25 фоиз паст миқдорда белгилаш.


Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг буйруғи


Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, пуллик курсларда ўқитишдан келиб тушадиган маблағлар


2019/2020

ўқув йилидан

бошлаб


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


III. ТИББИЁТ ФАНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

18.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича тиббиёт фанининг ютуқларига бағишланган бўлимни яратиш.


Ташкилий чора-тадбирлар комплекси


-

2019 йил

1 август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


19.

Тиббиёт илмий муассасалари ва ОТМлари илмий ходимлари ва ўқитувчилари учун жаҳон илмий-техник маълумотларнинг хорижий электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар комплекси


ХМИ ва ҳомийларнинг маблағлари, тиббиёт ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари


2019 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)


20.

Амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар сифатини қуйидагилар орқали ошириш:

илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро стандартларга риоя этиш ва уларнинг натижаларини манбалар келтириладиган Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа тизимларга кирувчи халқаро илмий журналларда эълон қилиш;

тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги маҳаллий илмий журналларнинг Scopus, Web of Science, Thomson Reuters халқаро маълумотлар базаси нашрларига кириши учун шароитлар яратиш.


Ижрочиларнинг ташкилий чора-тадбирлар комплекси


-

Доимий асосда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)


21.

Жамоатчилик асосида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиалларида, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ОТМларида ёш олимлар жамиятини ташкил этиш.

Талабалар илмий тўгараклари тармоғи ишини такомиллаштириш, ёш олимлар конференциялари ва танловларини ўтказиш.


Ижрочиларнинг ташкилий чора-тадбирлар комплекси


-

2019 йил

15 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


IV. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИНГ КАДРЛАР РЕСУРСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

22.

Режалаштиришни такомиллаштириш ва кадрлар ресурсидан фойдаланиш мақсадида доимий янгилаб бориладиган соғлиқни сақлаш кадрларининг электрон реестрини тузиш ва унинг механизмини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш тизимини кадрлар билан таъминланганлиги ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш бўйича ахборот тизимини яратиш.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, ахборот тизимини яратиш


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил

1 июнь



2019 йил

1 декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)


23.

Сифатни бошқаришнинг замонавий принциплари ва стандартлари, кенг қамровли касб-ҳунар билимлари ва кадрларни бошқариш кўникмаларига (юридик, иқтисодий, психологик, ижтимоий ва бошқалар) асосланган соғлиқни сақлашнинг бошқарув кадрлари ва тиббиёт ташкилотларининг мутахассисларини тайёрлашни такомиллаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар комплекси


-

Доимий асосда


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


24.

Халқаро тажриба ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда иш билан таъминлашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мансаб поғоналарида кафолатланган ўсиш, ротация механизмини объектив қўллаш, тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг фаолиятини ташқи ва ички баҳолаш.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


-

2019 йил

1 август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Кудбиев)


       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 майдаги

ПҚ-4310-сон қарорига

2-ИЛОВА



2025 йилга қадар тиббиёт ва фармацевтика

таълими ва илм-фанини ривожлантириш

сифатини баҳолаш индикаторлари

Т/р


Индикаторлар


2019 йил


2021 йил


2025 йил


I. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ КАДРЛАР ТАРКИБИНИНГ

СИФАТИНИ БАҲОЛАШ

1.

Илмий салоҳият индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг штат сонига нисбатан фан докторлари ва номзодлари, шу жумладан, профессор ва доцентлар улуши)


40 %

45 %

55 %

2.

Чет элда стажировка ўташ индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан дунёнинг етакчи госпиталларида клиник стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши)


10 %

15 %

20 %

3.

Ёш мутахассисларни тайёрлаш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан магистрлар, клиник ординаторлар (резидентлар) ва илмий ходимлар улуши)


25 %

30 %

70 %

4.

Узлуксиз касбий таълим тизимида малака ошириш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан малака ошириш курсларини ўтаган ходимлар улуши)


32 %

45 %

80 %

5.

Халқаро конференциялар, форумлар ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда қатнашиш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан қатнашган профессор-ўқитувчилар улуши)


25 %

30 %

70 %

6.

Нуфузлилик индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан давлат мукофотлари билан тақдирланганлар улуши)


4 %

7 %

15 %

7.

Чет тилларини ўртачадан кам бўлмаган даражада билиш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан инглиз ва бошқа хорижий тилларни эгаллаган ходимлар улуши)


25 %

30 %

50 %

8.

Информацион технологияларни эгаллаш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан информацион технологияларни эгаллаган профессор-ўқитувчилар улуши)


40 %

45 %

70 %

II. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ЖИҲОЗЛАНГАНЛИК

ВА ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ

9.

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг ўз клиникаларидаги ўқув хоналари (СанҚваМнинг талаб ва меъёрларига жавоб берадиган ўқув хоналари)


20 %

30 %

90 %

10.

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларидаги ўқув хоналари (СанҚваМнинг талаб ва меъёрларига жавоб берадиган ўқув хоналари)


20 %

25 %

75 %

11.

Ўқув воситалари билан жиҳозланганлик индикатори


30 %

35 %

55 %

12.

Лаборатория ускуналари билан жиҳозланганлик индикатори


40 %

45 %

65 %

13.

Даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланганлик индикатори


35 %

40 %

60 %

14.

Юқори технологиялар билан жиҳозланганлик индикатори (умумий жиҳозларга нисбатан охирги 5 йилдаги юқори технологияли жиҳозлар сони)


15 %

20 %

35 %

15.

Таълим муассасаларининг симуляцион марказлар билан таъминланганлик индикатори


45 %

50 %

70 %

16.

Таълим муассасаларининг тажриба-биологик лаборатория (виварий)лар билан таъминланганлик индикатори


30 %

35 %

70 %

17.

Таълим муассасаларининг анатомик морглар билан таъминланганлик индикатори


-

65 %

80 %

18.

Таълим муассасаларида компьютерлаштириш кўрсаткичи (таълим муассасаларида ўқувчи ва профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан теле-видеотехника, компьютерларнинг сонидан фоиз нисбатида)


45 %

50 %

70 %

19.

Таълим муассасаларини ахборотлаштириш кўрсаткичи (ҳар бир профессор-ўқитувчи ҳисобидан умумий ҳужжатларни юритишга нисбатан ҳужжатлар айланмасини электронлаштириш улуши)


15 %

20 %

60 %

20.

Таълим ресурслари индикатори (ўқув, илмий, даволаш-диагностика жараёнларида таълим портали, веб-сайт, электрон почта, кутубхона ресурслари, медиатекалар, интерактив ўқув қўлланмаларининг мавжудлиги)


55 %

60 %

80 %

21.

Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитацияланган таълим дастурлари фоизи


5 %

10 %

30 %

22.

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳ қилинган олий тиббий ва фармацевтика таълими дастурларининг фоизи


40 %

50 %

80 %

23.

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳ қилинган тиббиёт ва фармацевтика кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларининг фоизи


40 %

50 %

80 %

III.ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ САЛОҲИЯТИ

24.

Илмий тадқиқотларнинг натижадорлиги кўрсаткичи (таълим муассасасининг профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан илмий натижаларга эришган - ихтиролар, рационализаторлик таклифлари ва бошқа ишларни татбиқ этишга патентларнинг профессор-ўқитувчилар сонига нисбати


15 %

20 %

35 %

25.

Нашр индикатори (охирги 5 йилда республика ва чет элда таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларнинг бир штат сонига нисбатан илмий мақолалар сони)


30 %

35 %

55 %

26.

Нашрларга ҳавола қилиш индикатори (таълим муассасаларининг нашр қилинган умумий сонига нисбатан таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари нашр қилган илмий ишларига бошқа муаллифларнинг ҳавола қилиш улуши)


15 %

20 %

40 %

27.

Таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг халқаро ҳамкорлик индикатори (таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг умумий сонига нисбатан халқаро даражадаги дастурларни амалга оширишда қатнашувчи профессор-ўқитувчилар сони)


15 %

20 %

25 %

IV. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЎҚУВЧИЛАР, БАКАЛАВРИАТ

ВА МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАЛАРИ, КЛИНИК ОРДИНАТОР

(РЕЗИДЕНТ)ЛАРНИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ

28.

Тиббиёт коллежлари, клиник ординатура (резидентура), бакалавриат, магистратура битирувчиларининг давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчилар индикатори (таълим муассасаси битирувчиларининг умумий сонига нисбатан давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчилар улуши)


80 %

85%

95%

29.

Бирламчи аккредитациядан муваффақиятли ўтган бакалавриат, магистратура, клиник ординатура (резидентура) битирувчиларининг индикатори (таълим муассасаси битирувчиларининг умумий сонига нисбатан бирламчи аккредитациядан муваффақиятли ўтган битирувчилар улуши)


-

75 %

80%

30.

Талабалар алмашинуви индикатори (умумий таълим олувчилар сонига нисбатан дунёнинг етакчи шифохоналарида клиник таълим олган ва стажировка ўтаган таълим олувчилар улуши)


5 %

10%

20%

31.

Халқаро конференциялар, форумлар ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш индикатори (таълим олувчиларнинг умумий сонига нисбатан қатнашган таълим олувчилар улуши)


5 %

10%

20%

32.

Чет тилларини ўртачадан кам бўлмаган даражада билиш индикатори (таълим олувчиларнинг умумий сонига нисбатан инглиз ва бошқа тилларни эгаллаган таълим олувчилар улуши)


40 %

45%

55%

33.

Информацион технологияларни эгаллаганлик индикатори (таълим олувчиларнинг умумий сонига нисбатан информацион технологияларни эгаллаган таълим олувчилар улуши)


45 %

50%

70%

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 майдаги

ПҚ-4310-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика олий

таълим йўналишлари, ўқитиш муддатлари

ва битирувчиларга бериладиган малакалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Таълим йўналишлари

Ўқиш муддати

Битиргандан кейинги малака

1.

Даволаш иши


6 йил

Оилавий шифокор


2.

Касбий таълим (даволаш иши)


6 йил

Оилавий шифокор-педагог


3.

Педиатрия иши


6 йил

Умумий педиатр шифокори

4.

Ҳарбий тиббиёт (даволаш иши)


6 йил

Ҳарбий шифокор

5.

Тиббий-биология иши


4 йил

Фундаментал тиббиёт мутахассиси

6.

Тиббий-профилактика иши


5 йил

Гигиена-эпидемиология шифокори

7.

Стоматология


5 йил

Умумий стоматолог шифокори

8.

Олий ҳамширалик иши (ўрта махсус касб-ҳунар тиббий таълим негизида)


3 йил

Олий ҳамширалик иши мутахассиси

9.

Клиник психология


5,5 йил

Клиник психолог - ижтимоий ходим

10.

Фармация


5 йил

Фармацевт

11.

Касбий таълим (фармацевтика иши)


5 йил

Фармацевт - педагог

12.

Саноат фармацияси (турлари бўйича)


4 йил

Фармацевт - технолог

13.

Фармацевтик биотехнология


4 йил

Фармацевт - биотехнолог

14.

Биотиббиёт муҳандислиги


4 йил

Биотиббиёт муҳандиси

15.

Дори воситаларини стандартлаштириш, сертификациялаш ва сифат менежменти


4 йил

Фармацевт - таҳлилчи

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 майдаги

ПҚ-4310-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўрта махсус тиббиёт таълим йўналишлари,

ўқитиш муддатлари ва битирувчиларга

бериладиган малакалар

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Таълим йўналишлари

Ўқиш

муддати


Битиргандан кейинги малака

1.

Ҳамширалик иши


2 йил

Умумий амалиёт ҳамшираси

Физиотерапия (массаж) хонаси ҳамшираси


2.

Стоматология иши

2 йил

Стоматолог ассистенти,

ортопедик стоматология техниги


3.

Фармация

2 йил

Фармацевт ассистенти,

дори воситалари ишлаб чиқариш оператори


4.

Тиббий профилактика

2 йил

Санитария шифокори ёрдамчиси,

эпидемиолог ёрдамчиси,

тиббий профилактика иши фельдшери


5.

Фельдшер-лаборатория иши

2 йил

Тиббий лаборант,

қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий поликлиникаси фельдшер-лаборанти,

функционал ва нур диагностикаси лаборанти


6.

Фельдшерлик иши

2 йил

Умумий амалиёт фельдшери,

тез тиббий ёрдам бригадаси фельдшери,

оилавий поликлиника фельдшери


7.

Тиббий-ижтимоий иш

1,5 йил

Аёллар ва болаларга тиббий-ижтимоий ёрдами ташкилотчиси, ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар ва қарияларга уйда тиббий-ижтимоий ёрдам ташкилотчиси

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 майдаги

ПҚ-4310-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ва фармацевтика кадрларини

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим муассасалари ташкилий тузилмаси







































      

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари,

уларнинг филиаллари ва клиникалари


1. Тошкент тиббиёт академияси

2. Тошкент педиатрия тиббиёт институти

3. Тошкент фармацевтика институти

4. Тошкент давлат стоматология институти

5. Андижон давлат тиббиёт институти

6. Самарқанд давлат тиббиёт институти

7. Бухоро давлат тиббиёт институти

8. Қорақалпоғистон тиббиёт институти

9. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти

10. Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали

11. Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали


Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий ва

илмий тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари


1. Акушер ва гинекология РИИАТМва унинг филиаллари

2. Дерматовенерология ва косметология РИИАТМ

3. Кардиология РИИАТМ ва унинг филиаллари

4. Кўз микрохирургияси РИИАТМ ва унинг филиаллари

5. Неврология ва инсульт РИИАТМ

6. Нейрохирургия РИИАТМ

7. Нефрология ва буйрак трансплантацияси РИИАТМ

8. Онкология ва радиология РИИАТМ ва унинг филиаллари

9. Педиатрия РИИАТМ

10. Терапия ва тиббий реабилитация РИИАТМ

11. Травматология ва ортопедия РИИАТМ ва унинг филиаллари

12. Урология РИИАТМ ва унинг филиаллари

13. Фтизиатрия ва пульмонология РИИАТМ

14. В.Вохидов номидаги Хирургия РИИАТМ ва унинг филиали

15. Эндокринология РИИАТМ ва унинг филиаллари

16.  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари

17. Республика аллергология илмий-ихтисослаштирилган маркази

18. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази


Илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ)


1. Вирусология ИТИ

2. Л.М. Исаев номидаги паразитология ИТИ

3. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ

4. Эпидемиология, микробиологиява юқумли касалликлар ИТИ

5. Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

6. Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти

7. "Шарқ табобати" илмий-тадқиқот институти




Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий кўп тармоқли (болалар, катталар) тиббиёт марказлари (26)





























































Тошкент врачлар малакасини ошириш институти























































Тиббиёт коллежлари (78)























































Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ва унинг филиаллари (14)



































































Тиббий таълимни ривожлантириш маркази























































Нодавлат тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари










































































































































































































































    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 майдаги

ПҚ-4310-сон қарорига

6-ИЛОВА



Узлуксиз касбий тиббиёт таълимида

тўпланадиган кредитлар ҳажми

Т/р

Таълим олувчилар контингенти


Кредитлар ҳажмлари*


Жами


Шундан, бир йилда

қуйидагидан кам

бўлмаган


1.

Олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрлари


288**

36

2.

Ўрта махсус маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрлари


180***

36

         

*) Беш йил давомида тўпланади.

**) 288 та кредитдан 144 таси тегишли тиббий таълим муассасалари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таълим олиш орқали, қолган қисми - пуллик асосда тўпланади.

***) 180 та кредитдан 144 таси тегишли тиббий таълим муассасалари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таълим олиш орқали, қолган қисми - семинарлар, конференциялар, вебинарлар, маҳорат дарслари, симуляцион тренинглар ва бошқа ўқув курслари ҳисобидан тўпланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 май


"Халқ сўзи", 2019 йил 7 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 13 май, 19-сон, 362-модда

































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск